ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Фирма номлари. Савдо белгиси. Хизмат кўрсатиш белгиси. Товар келиб чиққан жой /

Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 10.12.2014 й. 2633-сон билан рўйхатга олинган 09.12.2014 й. Адлия вазирлигининг 6-сон, Давлат статистика қўмитасининг 5-мб-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 10 декабрда 2633-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлиги ва Давлат

статистика қўмитасининг

2014 йил 9 декабрдаги

6 ва 5-мб-сон қарорига

ИЛОВА



Юридик шахсларнинг номига давлатнинг

расмий номини, шунингдек ундан ҳосила

сўзларни қўшиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг "Фирма номлари тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон "Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Йўриқнома талаблари давлатнинг бошқа тиллардаги расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланишга ҳам татбиқ этилади.


2. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


адлия органлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари;

рўйхатга олувчи органлар - Давлат хизматлари марказлари;

"Ўзбекистон Республикаси" ва "Ўзбекистон" расмий номларидан ҳосила сўзлар - давлатнинг расмий номини билдирувчи "Ўз" аффикси ва "Ўзбек" сўзи орқали ясалган сўзлар (масалан, "Ўзэкспорт", "Ўзбек-Туркман Капитал", "Uz-Ros Import", "Uzbekwest" ва шу кабилар);


юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари - қатнашчилари икки ёки ундан кўп маъмурий-ҳудудий тузилмаларда (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, вилоятларда) жойлашган тижорат ташкилотларининг нотижорат ҳисобланувчи юридик шахс бирлашмалари.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 октябрдаги 286-сон "Юридик шахсларнинг номлари ва рамзларида давлатнинг расмий номидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан қуйидагилар ўз номларида фойдаланиш ҳуқуқига эга:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.


4. Мазкур Йўриқноманинг 3-банди иккинчи - олтинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга мувофиқ ташкил этилаётган ёки фаолият юритаётган юридик шахслар давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан бевосита фойдаланиш ҳуқуқига эга.


5. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахснинг захирага олинадиган фирма номига (бундан буён матнда фирма номига деб юритилади) қўшилади. Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахснинг фирма номи ташқарисида давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.



2-БОБ. ДАВЛАТНИНГ РАСМИЙ НОМИДАН,

ШУНИНГДЕК УНДАН ҲОСИЛА СЎЗЛАРДАН ЎЗ НОМЛАРИДА

БЕВОСИТА ФОЙДАЛАНИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ТИЖОРАТЧИ

ТАШКИЛОТ БЎЛГАН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ

ФИРМА НОМЛАРИНИ ЗАХИРАГА ОЛИШ


6. Ўз номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшган ҳолда ташкил этилаётган қуйидаги юридик шахсларнинг ваколатли органи фирма номини захирага олиш юзасидан, башарти Ўзбекистон Республикаси қонунларида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, юридик шахсни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир ой мобайнида рўйхатга олувчи органларга мурожаат этиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарда тутилган бўлса;

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари.


7. Ташкил этилаётган юридик шахснинг фирма номини захирага олиш юзасидан рўйхатга олувчи органларга тақдим қилинган мурожаатларда тегишлилигига кўра қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

юридик шахсни ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинган санаси ва рақами;

юридик шахсни ташкил этиш тўғрисида ваколатли орган томонидан қабул қилинган қарорнинг санаси ва рақами;

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхонасининг муассиси тўғрисидаги маълумот;

устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли органнинг номи, қарор санаси ва рақами;

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари учун битта асосий ва муҳимлиги бўйича жойлашган қўшимча фирма номларининг рўйхати.

9. Рўйхатга олувчи органлар икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.

Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.

10. Қуйидаги ҳолларда юридик шахсларнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатлар қайта кўриб чиқиш учун қайтарилиши лозим:

мурожаатлар мазкур Йўриқноманинг 6-банди талабларига риоя этилмаган ҳолда тақдим қилинганда;

мурожаатларда мазкур Йўриқноманинг 7-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ баён этилмаганда;

қулай фирма номларига республика бўйича фирма номи адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа юридик шахслар мавжуд бўлганда.

11. Мазкур Йўриқноманинг 10-бандида назарда тутилмаган асослар билан юридик шахсларнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатларни рад этишга йўл қўйилмайди.


12. Рўйхатга олувчи органлар томонидан кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, тақдим қилинган мурожаатлар бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


13. Фаолият юритаётган ва мазкур Йўриқноманинг 6-бандида назарда тутилган юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш ҳам мазкур боб талабларига асосан амалга оширилади.


14. Мазкур боб талаблари банкларга, кредит бюроларига, давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасаларига, юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмаларига ва республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмаларига ҳамда бошқа тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.



3-БОБ. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ

КОРХОНАЛАРНИНГ ФИРМА НОМИГА ДАВЛАТНИНГ

РАСМИЙ НОМИНИ, ШУНИНГДЕК УНДАН ҲОСИЛА

СЎЗЛАРНИ ҚЎШИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК

БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИ, МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ

ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ АДЛИЯ

ОРГАНЛАРИГА МУРОЖААТ ЭТИШИ ВА УШБУ

ФИРМА НОМЛАРИНИ ЗАХИРАГА ОЛИШ


15. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўзларининг ташаббусига асосан ёки ушбу органлар ва уларнинг тизимига кирувчи ташкилотларнинг муассислигида ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан адлия органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


16. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан уларнинг жойлашган ерига (почта манзилига) кўра, адлия органларига юридик шахсларни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилгандан сўнг бир ой мобайнида мурожаат қилиши лозим.

17. Ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш юзасидан давлат бошқаруви органлари сифатида фақат вазирликлар, агентликлар, қўмиталар, марказлар, инспекциялар, шунингдек улар ҳузурида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сифатида эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мурожаат қилишлари мумкин.

18. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия органларига тақдим қилган мурожаатларида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

битта асосий ва муҳимлиги бўйича жойлашган қўшимча фирма номларининг рўйхати;

ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида"ги ва 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари талабларига жавоб беришини тасдиқловчи корхоналарнинг устав фонди (устав капитали) ҳамда муассислари тўғрисида тўлиқ маълумотлар;

ташкил этилаётган корхоналарнинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисида маълумот.

20. Адлия органлари икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқиб, мурожаат қилган шахснинг фирма номи захирага олинганлигини тасдиқлайди ёки мурожаатни қайта кўриб чиқиш учун қайтаради.

Тасдиқланган фирма номи тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олувчи органларнинг масъул ходими томонидан киритилади.

21. Қуйидаги ҳолларда ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатлари қайта кўриб чиқиш учун қайтарилиши лозим:

мурожаатлар мазкур Йўриқноманинг 15, 16 ва 17-бандлари талабларига риоя этилмаган ҳолда тақдим қилинганда;

мурожаатларда мазкур Йўриқноманинг 18-бандида кўрсатилган маълумотлар тўлиқ баён этилмаганда;

қулай фирма номларига республика бўйича фирма номи адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа юридик шахслар мавжуд бўлганда.

22. Мазкур Йўриқноманинг 21-бандида назарда тутилмаган асослар билан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тўғрисидаги мурожаатларини рад этишга йўл қўйилмайди.


23. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг адлия органлари томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда қилинган мурожаатлари бир иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


24. Фаолият юритаётган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш мазкур боб талабларига асосан амалга оширилади.



4-БОБ. ДАВЛАТНИНГ РАСМИЙ НОМИ, ШУНИНГДЕК

УНДАН ҲОСИЛА СЎЗЛАР ҚЎШИЛГАН ЮРИДИК

ШАХСЛАРНИНГ НОМИНИ ЎЗГАРТИРИШ


25. Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган юридик шахсларнинг номини ўзгартириш тегишли қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.


26. Давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этилган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасаларининг номини ўзгартириш ушбу органларнинг (муассисларнинг) қарорига асосан амалга оширилади.


27. Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган хўжалик жамиятларининг номини ўзгартириш жамиятлар муассисларининг (акциядорларининг) умумий йиғилиши қарорига асосан амалга оширилади.


28. Юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган ҳамда номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган бирлашмаларининг номини ўзгартириш мазкур бирлашманинг ваколатли органи қарорига асосан амалга оширилади.


29. Номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмаларининг номини ўзгартириш мазкур ташкилотнинг ваколатли органи қарорига асосан амалга оширилади.


30. Номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қўшилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номини ўзгартириш хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар муассисларининг умумий йиғилиши қарорларига асосан амалга оширилади, бунда ўзгартирилаётган фирма номига давлатнинг расмий номи, шунингдек ундан ҳосила сўзлар қайта қўшилаётган бўлса, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг фирма номини ўзгартириш мазкур Йўриқноманинг 3-боб талаблари асосида амалга оширилади.


31. Қуйидаги ҳолларда давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш асосида ташкил этилган юридик шахсларнинг номидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ва ушбу ном ўзгартирилиши лозим:

давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этилган давлат унитар корхоналари ва давлат муассасалари давлатнинг расмий номидан, шунингдек ундан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклга ўзгартирилганда;

хўжалик жамиятларининг устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан камайганда;

юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмаси аъзолари жойлашган ҳудуд битта маъмурий-ҳудудий тузилмага тўғри келиб қолганда;

хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 30 ноябрдаги ПФ-1652-сон "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган қўшимча рағбатлантириш омиллари ва имтиёзлар тўғрисида"ги ва 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонлари талабларига жавоб бермай қолганда.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


32. Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартибига риоя этилиши устидан назорат рўйхатга олувчи органлар томонидан амалга оширилади.


33. Мурожаат қилган шахслар тақдим этилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгардирлар.


34. Ушбу Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


35. Мазкур Йўриқномани қўллаш жараёнида юзага келган масалалар ушбу ҳужжатни қабул қилган ва келишган ташкилотлар томонидан ҳал этилади.


36. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 601-модда











































Время: 0.2157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск