ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисида умумий қоидалар / Гаров. Ипотека. Ушлаб қолиш. Закалат. Кафиллик. Кафолат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2014 й. 335-сон “Тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2014 й.

N 335




ТАРИХИЙ, БАДИИЙ ЁКИ ЎЗГА

МАДАНИЙ ҚИММАТЛИЛИГИ ТУФАЙЛИ

ГАРОВ ВА ИПОТЕКА ҚЎЛЛАНИЛИШИ МУМКИН

БЎЛМАГАН ОБЪЕКТЛАР РЎЙХАТИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Гаров тўғрисида" ва "Ипотека тўғрисида"ги қонунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорининг бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.

2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган ҳолда давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатини белгиланган тартибда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун асосли зарурат пайдо бўлган тақдирда Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда таклиф киритиб борсин.

4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 594-модда























Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск