ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2014 й. ПҚ-2270-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги Қарори [Кўчирма]

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2014 й.

N ПҚ-2270



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2015 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2014 йил 22 октябрдаги 991-II-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети, мақсадли давлат жамғармаларининг бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида" 2014 йил 13 ноябрдаги СҚ-453-II-сонли қарорларини бажариш юзасидан:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, Олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2015 йилги асосий параметрлари 3 - 7-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларининг 2015 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2015 йил учун:

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 9-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 10-1, 10-2 ва 10-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 12-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 13-1 ва 13-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 16-1 ва 16-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 17-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 18 ва 19-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 21-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 22-иловага мувофиқ;

23-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 24-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ўртасида тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкалари 25-иловадаги нормативларга мувофиқ;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,0 фоиз миқдорида тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:

юридик шахслар учун - давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун - 26-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади.


5. 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб:

"Ўзтрансгаз" АК томонидан автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига (балансида автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари мавжуд юридик шахсларни ўз ичига олган ҳолда) сотадиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига солиққа тортилмайдиган махсус инвестициявий қўшимча ҳақи бир кубометрига 400 сўм миқдорида;

мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи, маблағларни 27-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда, ойига 750 сўм миқдорида белгилансин.


6. Белгилаб қўйилсинки, ягона солиқ тўловидан тушумлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланади.


7. Қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 28-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


14. Минтақаларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, давлат бошқаруви органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

11-иловада назарда тутилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

12-иловада назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;

29-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари даромадларига ўтказилсин.

Белгилансинки, мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилади.


15. 2015 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 30-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 31-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 32-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан келишилган ҳолда:

бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларининг субвенция олиш даражасини пасайтириш дастурларини киритсин;

2015 йилнинг 1-чораги якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш, тушумларнинг қўшимча резервларини топиш ва тегишли ҳудудларда солиққа тортиладиган базани кенгайтириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

субвенция олиш даражасини қисқартириш дастурларини амалга оширишнинг бориши ва тегишли бюджетларнинг даромад келтирадиган базасини кўпайтириш чора-тадбирларининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб турсин.

Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадига қўшиладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилиши мумкин эмас.


17. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) тегишли маҳаллий бюджетларга бюджетдан субвенциялар ва ссудалар ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.

Белгилансинки:

бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларнинг харажатлар сметаси тузилаётганда биринчи навбатда иш ҳақи (ягона ижтимоий тўлов билан бирга), нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловларга сарфланадиган харажатлар тегишли бюджетларнинг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида назарда тутилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети нақд айланма касса маблағлари ҳисобига бюджет ссудалари олиш учун сўровнома билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ёзма равишда мурожаат қилишганида, уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборотни тақдим этадилар.


18. 2015 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармалари миқдорлари 33-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг туман (шаҳар) марказий шифохоналарида хизмат кўрсатилаётган аҳоли сонини ҳисобга олган ҳолда, касалликлар йўналиши бўйича профиль ўринлар диапазонини белгилашни назарда тутувчи ўринлар фондини аниқлашнинг норматив усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2015 йилнинг 1 апрелидан бошлаб туман (шаҳар) марказий шифохоналарида ўринлар фондини аниқлашнинг норматив усулига босқичма-босқич ўтиш тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқиб, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Молия вазирлиги билан биргаликда республикада замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишини ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг намунавий штатларини янада такомиллаштириш ишларини давом эттирсин, унда умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига информатика хонаси мудирлиги учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 17,6 фоизи миқдорида устама ҳақ белгилаш йўли билан моддий рағбатлантиришни кучайтиришни ҳамда дастурчи муҳандис лавозимини мақбуллаштиришни назарда тутсин.

21. Ота-оналардан олинадиган тўлов миқдорлари қуйидагича белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун тўлов миқдорлари 34-иловага мувофиқ;

болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида ўқитиш учун тўлов миқдорлари 35-иловага мувофиқ.

22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли қарори 24-бандининг амал қилиши 2016 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбиркорлик субъектларидан Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдолар ёрдамида энг зарур товар (иш, хизмат)лар давлат харидини амалга ошириш тартибини соддалаштириш бўйича 2015 йилнинг 1 мартигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


24. Ўзбекистон Республикасининг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилган доимий муассасаларни ташкил этиб, фаолият юритаётган Ўзбекистон Республикаси норезидентларига тузилган шартномаларни амалга ошириш доирасида товарлар олиб кириш ҳуқуқи берилсин.


25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,2 фоиз бўлгани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 31 405,1 млрд сўм, харажатлари 31 675,8 млрд сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 11 748,4 млрд сўм ва харажатлари 10 700,0 млрд сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 2 373,3 млрд сўм ва харажатлари 2 225,6 млрд сўм миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2015 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2014 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2014 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси бўйича, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, якуний операциялар ўтказсинлар.


26. 2015 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 36-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


28. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) 1 - 7, 30 - 33-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 590-модда



















































Время: 0.1513
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск