ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2014 й. ЎРҚ-381-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 07.11.2014 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 14.11.2014 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

11.12.2014 й.

N ЎРҚ-381

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 7 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2014 йил 14 ноябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги 223-XII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, N 4, 76-модда; 1992 йил, N 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 330-модда) 11-моддасининг бешинчи қисмидаги "икки ой муддатда" деган сўзлар "бир ой муддатда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-XII-сонли Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 350-модда; 2012 йил, N 9/2, 246-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 36-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" деган сўзлар "Давлатлараро авиация қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 38-модданинг:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳаво кемаси турининг сертификати ҳаво кемаси турининг тузилишини белгилайдиган ва унинг фуқаро ҳаво кемаларининг учишга яроқлилик нормаларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган Давлатлараро авиация қўмитаси томонидан бериладиган ҳужжатдир";

иккинчи қисми чиқариб ташлансин;

учинчи қисми иккинчи қисм деб ҳисоблансин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Метрология тўғрисида"ги 1004-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модда:

бешинчи хатбошисидаги "физик" деган сўз чиқариб ташлансин;

ўнинчи хатбошиси "калибрлаш лабораторияси" деган сўзлардан кейин "(маркази)" деган сўз билан тўлдирилсин;

ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш" - метрология хизматлари, марказлари, лабораторияларининг белгиланган аккредитация қилиш соҳасида ўлчовларнинг ягона бирлигини таъминлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши;

"юридик шахсларнинг метрология хизматларини, ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича калибрлаш лабораторияларини (марказларини) аккредитация қилиш" - юридик шахслар метрология хизматларининг, калибрлаш лабораторияларининг (марказларининг) белгиланган соҳада ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажаришга ваколатли эканлигининг расмий жиҳатдан тасдиқланиши";

қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"синов воситаларини метрологик аттестация қилиш" - синов воситаларининг нормаланган техник тавсифлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш;

"синов воситаси" - синовлар ўтказиш учун мўлжалланган, нормаланган техник тавсифлари бўлган техник қурилма, модда ва (ёки) материал";


2) 4-модда иккинчи қисмининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"метрология масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни қабул қилиш, шу жумладан, давлатнинг бошқа бошқарув органлари билан ҳамкорликда қабул қилиш";


3) II бўлимнинг номидаги "ФИЗИК" деган сўз чиқариб ташлансин;


4) 5-модданинг номидаги, биринчи ва учинчи қисмларидаги "Физик", "физик" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


5) 6-модданинг номидаги ва биринчи қисмидаги "Физик" деган сўз чиқариб ташлансин;


6) 7-модданинг:

номи "ва синов воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

биринчи қисми "ўлчов воситалари" деган сўзлардан кейин "ва синов воситалари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Техника воситаларини ўлчов воситалари ва синов воситалари жумласига киритиш мезонларини "Ўзстандарт" агентлиги белгилайди";


7) 13-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"синов воситалари";

тўртинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


8) 14-модданинг иккинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларига" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 15-модда:

биринчи қисмининг:

учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ўлчов воситаларини, синов воситаларини ва ўлчовларнинг бажарилиш услубиётларини метрологик аттестация қилиш";

бешинчи хатбошиси "ўлчов воситаларини" деган сўзлардан кейин "синов воситаларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин:

олтинчи хатбошиси "ўлчовларнинг" деган сўздан кейин "синовларнинг" деган сўз билан тўлдирилсин;

иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "физик" деган сўз чиқариб ташлансин;


10) 16-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини синаш ва метрологик аттестация қилиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади";


11) 17-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади";


12) 17-1-модда:

иккинчи қисмидаги "юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматларига" деган сўзлар "юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматларига, аккредитация қилинган калибрлаш лабораторияларига (марказларига)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Юридик шахсларнинг метрология хизматларини, калибрлаш лабораторияларини (марказларини) ўлчов воситаларини калибрлаш бўйича ишларни бажариш учун аккредитация қилиш тартиби ва калибрлашни ўтказиш тартиби "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланади";

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида ўтказилган ўлчов воситаларини калибрлаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади";


13) 18-1-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"18-1-модда. Юридик шахсларни метрология ишларини

ва хизматларини амалга ошириш ҳуқуқига эга

бўлиш учун аккредитация қилиш


Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини ўтказиш, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказиш, калибрлаш, синаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахсларни аккредитация қилиш белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилади.

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг метрологик экспертизасини, ушбу Қонуннинг 14-моддасида назарда тутилган соҳада қўлланилиши ва фойдаланилиши мумкин бўлган ўлчов воситаларининг, синов воситаларининг, ўлчовлар бажарилиши услубиётларининг метрологик аттестациясини, ўлчов воситаларини текширувдан ўтказишни, калибрлашни, синашни амалга оширувчи аккредитация қилинган метрология хизматлари, марказлари, лабораториялари фаолиятининг инспекция назорати белгиланган тартибда "Ўзстандарт" агентлиги томонидан амалга оширилади";


14) 20-модданинг:

олтинчи хатбошисидаги "норматив ҳужжатларни" деган сўзлар "норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва норматив ҳужжатларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошисидаги "физик" деган сўз чиқариб ташлансин;


15) 21-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўлчов воситаларини синаш, текширувдан ўтказиш, ўлчовлар бажарилишининг услубиётларини аттестация қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш, техник жиҳатдан асослилиги ҳамда белгиланган метрология нормалари ва қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш, ўлчовлар ва синовлар бажарилишининг сифатини баҳолашга доир метрология ишлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга кўрсатилаётган хизматлар, шунингдек метрология фаолиятининг давлат томонидан молиялаштириш соҳасига кирмайдиган бошқа турлари учун ҳақ тузиладиган шартномалар шартларига мувофиқ манфаатдор шахслар томонидан тўланади".

7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда) 144-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"144-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик ёки жисмоний шахсларнинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ёхуд юридик шахсларнинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларни уларнинг розилигисиз ошкор этиш, худди шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бошқача тарзда бузиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига, эркинликларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш, -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади".


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 43-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"43-модда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари

тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


2) 241-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат хизмати кўрсатишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибини ва муддатларини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки уни давлат рўйхатидан ўтказишдан бўйин товлаш, давлат хизмати кўрсатишни ғайриқонуний равишда рад этиш ёхуд уни кўрсатишдан бўйин товлаш, хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш қилишнинг белгиланган тартибини бузиш, тадбиркорлик фаолияти субъектининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаш, қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботларни, шунингдек ўзга ҳужжатларни талаб қилиб олиш ёхуд назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, худди шунингдек унинг мустақиллигини бошқача тарзда чеклаш ёки унинг фаолиятига бошқача тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, -

мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади";


3) 241-2-модданинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"фуқароларга энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади".


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги 154-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 247-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 9, 496-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2009 йил, N 4, 133-модда, N 9, 330, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда) 40-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "банклар, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга" деган сўзлар "банкларга" деган сўз билан алмаштирилсин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда) 53-моддаси иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси "деҳқон ва фермер хўжаликлари" деган сўзлардан кейин "нодавлат нотижорат ташкилотлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин.

14-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги 763-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 5, 115-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2012 йил, N 4, 106-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 22-модданинг тўртинчи қисмидаги "нотариал тартибда тасдиқланган" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 23-модданинг матнидаги "икки ойлик муддат" деган сўзлар "бир ойлик муддат" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 25 майда қабул қилинган "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги 69-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майда қабул қилинган ЎРҚ-328-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 5, 133-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 5-модда биринчи қисми 3-бандининг:

иккинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"қонун ҳужжатларида назарда тутилган енгил, озиқ-овқат саноатидаги ва қурилиш материаллари саноатидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан икки юз киши;

металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик, мебель саноатидаги, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларидаги, банд бўлган ходимларининг ўртача йиллик сони кўпи билан юз киши";

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 18-1-модда билан тўлдирилсин:


"18-1-модда. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун ноқулай

бўлган қонун ҳужжатларидаги ўзгартишлардан кафолатлар


Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонун ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради.

Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қонун ҳужжатларида уларнинг (ёки улар қисмларининг) кучга кириш муддати кўрсатилиши керак";


3) 30-модда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган, тадбиркорлик фаолияти субъектлари билан ўзаро муносабатлар масалаларини тартибга соладиган, уларнинг расмий веб-сайтларида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали эълон қилинмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг талабларини бузганлик учун тадбиркорлик фаолияти субъектларига нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди";

иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.

20-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 2 октябрда қабул қилинган "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги ЎРҚ-117-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 10, 472-модда) 14-моддасининг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли билан туташган ёки кесишган автомобиль йўли шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари бузилган ҳолда қурилган бўлса, махсус ваколатли орган ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмаси уни қайта қуриш ҳақида ёхуд ҳудудни дастлабки ҳолатига келтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли".

23-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонуннинг 6-моддаси 2015 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                И. Каримов



"Халқ сўзи", 2014 йил 12 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 588-модда










































Время: 0.1754
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск