Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /

Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.02.2003 й. 66-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 4 февралдаги

66-сон қарорига

ИЛОВА



Биржа фаолиятини лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биржа фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши валюта биржалари фаолиятига татбиқ этилмайди.


2. Биржа фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда матнда "лицензияловчи орган" деб юритилади).

3. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги Низом ва комиссиянинг таркиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт комиссияси мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади.

4. Биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.


5. Биржа фаолиятини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


6. Қуйидагилар биржа фаолиятини амалга оширишда биржа талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) биржа фаолиятини амалга ошириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш;

б) ишлаб турган электрон биржа савдо тизими мавжудлиги;

в) қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав фондининг энг кам миқдори бўйича талабларга мувофиқлик;

г) тузилган биржа битишувлари бажарилишининг кафолатланиши тизими мавжудлиги;

д) қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

е) биржа савдоси қоидаларида:

биржа аъзоларининг биржа савдоларига қўйилиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ёки инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган биржа аъзоларининг фонд биржасида (фондли бўлимларни ташкил этган бошқа биржаларнинг ҳам) биржа савдоларига қўйилиши;

биржа товарларини муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиботлари;

биржа товарларига нархлар котировкаси ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби;

биржада нархлар билан манипуляция қилиш ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олди олиниши тўғрисидаги қоидалар мавжудлиги;

ж) биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, истеъмолчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кенг танишиши мумкин бўлган биржа бюллетенига киритилган товарларни сотиш, айни пайтда олдиндан эълон қилинадиган биржа бюллетенига киритилмаган товарларни сотиш тақиқланади;

з) филиаллар мавжуд бўлган тақдирда, биржанинг барча аъзоларига ушбу савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имкониятини берган ҳолда, марказлаштирилган биржа савдолари ўтказиш;

и) биржа товарларига талаб ва таклиф нисбати асосида уларга котировкани амалга ошириш;

к) ахборотни қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиш;

л) лицензияловчи органнинг талабига кўра биржа фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш;

м) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча биржа аъзолари бир пайтда ва тенг киришини таъминловчи электрон тизимда ўтказиш;

н) биржа савдоларининг электрон тизими томонидан автоматик равишда тузиладиган ҳамда товар номи, ўлчов бирлиги, лотлар сони, операция тури, товарнинг савдога қўйилган нархи ва битишув рўйхатдан ўтказилган нарх, Incoterms қоидаларига мувофиқ товарни етказиб беришнинг базис шартлари, битишув томонлари, битишув амалга оширилган аниқ вақт кўрсатилган, электрон протоколлар тарзида киритилган битишувлар тўғрисидаги ахборотни уч йил мобайнида сақлаш;

о) биржа бюллетенларига фақат бир хил стандартга, бир турдаги хоссаларга эга бўлган, улгуржи туркумлар билан сотиладиган ҳамда олдиндан кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш.


III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ

ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР


7. Биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги талаб қилиб олинадиган депозит хисоб рақами - юридик шахс учун;

лицензия талабгори амалга оширишни мўлжаллаётган лицензияланадиган фаолият тури;

б) лицензия талабгорининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия талабгори жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санасидаги бухгалтерия баланси нусхаси (янги ташкил этилган юридик шахслар бундан мустасно);

д) биржа товарлари билан савдо қилиш қоидалари нусхаси.

Лицензия талабгоридан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


7-1. Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

8. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар лицензияловчи органнинг таркибий бўлинмаси (Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси) масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда аризачига юборилади (топширилади).

9. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун хужжатларига мувофиқ жавоб беради.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


10. Биржа фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.


11. Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор барча зарур хужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қабул қилинади.


12. Барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда лицензия талабгорининг аризаси улар олинган кунда кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.

Эксперт комиссия ариза олинган кундан бошлаб йигирма кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар бўйича лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.


13. Лицензияловчи орган эксперт комиссия хулосаси асосида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида уч кун муддатда қарор қабул қилади.


14. Лицензияловчи орган томонидан лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

15. Лицензияловчи орган тегашли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Лицензия бериш юзасидан қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божини тўлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда жўнатилади (тақдим этилади).


16. Лицензия битими лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи хужжат ҳисобланади.

Лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишининг лицензияловчи орган томонидан назорат қилиниши тартиби;

Мазкур Низомга мувофиқ бошқа маълумотлар.

Лицензия битими икки нусхада тузилади, бир нусхаси лицензияловчи органда қолади, иккинчиси эса лицензия билан биргаликда лицензиатга берилади.


17. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкаси намунаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 декабрдаги 488-сон қарорига мувофиқ лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар хисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Лицензия бланкалари лицензияловчи орган буюртмаси бўйича босмахона усулида "Давлат белгиси" давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармаси раҳбари лицензия бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.

18. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда расмийлаштирилади ва берилади.


19. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


20. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида белгиланган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарори, шунингдек лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


21. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

22. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, лицензияловчи орган томонидан ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда такроран тақдим этилган ҳужжатлар улар қабул қилинган кунда кўриб чиқиш учун эқсперт комиссияга киритилади.

Эксперт комиссия етти кундан ортиқ бўлмаган муддатда тақдим этилган ҳужжатларни такроран кўриб чиқади ва улар юзасидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулосаси тайёрлайди.

Лицензияловчи орган эксперт комиссияси хулосаси асосида уч кун муддатда лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


23.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.


V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА

РАСМИЙЛАШТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ

24. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳома лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.

25. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


26. Дицензияловчи орган лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензияловчи орган томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида, ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

28. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


29. Лицензиат томонидан лицензия шартлари ва талабларига риоя этилишини назорат қилиш лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


30. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:

лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгаланган тартибда режали текшириш;

лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;

лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;

текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;

лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;

лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.

31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


32. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли равишда 22-24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

33. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи органнинг қарори суд томонидан асоссиз деб эътироф этилган тақдирда лицензияловчи орган лицензиат олдида унинг кўрган зарари миқдорида жавоб беради.



VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


34. Лицензияловчи орган лицензиялар реестрини юритади. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;

муассисларнинг устав сармоясидаги улушлари тўғрисидаги маълумотлар;

лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами; лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси; лицензияларни бекор қилиш асослари ва санаси; дубликат бериш асослари ва санаси.


35. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.


IX. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИЛГАНЛИГИ

УЧУН ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛАШ


39. Биржа фаолиятини амалга оширишга лицензия берилганлиги учун "Давлат божи тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

40. Давлат божи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ўтказилади.





Низомга

ИЛОВА



Биржа фаолиятини лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар

Бошқариш

муддатлари

      










      

1. Биржа фаолиятини лиценэиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.


2. Ҳужжатларни Ўэбекистои Республикаси Давлат рақобат қўмитасига бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

        





















Лицензия талабгори  юридик шахс





лицензия талабгори хоҳишига кўра

1-босқич















































































       

1. Давлат рақобат қўмитасининг Биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш бошқармасининг масъул ходими ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади, нусхаси хужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариэа берувчига юборилади.


2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Ўэбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг эксперт коммссиясига киритади.


3. Такроран тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун эксперт комиссияга киритилади.

     















































Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси





бир кеча  кундузда

2-босқич



































































































Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг эксперт комиссияси 




      

1. Ҳужжатларни кўриб чиқади, биржа фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида эксперт хулоса тайёрлайди.


2. Лицензия талабгори томонидан лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин такроран тақдим этилганда хужжатларни кўриб чиқади.

      


1) ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган

2) ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин 7 кун мобайнида















3-босқич



































































      

1. Давлат рақобат қўмитаси эксперт комиссия хулосаси асосида лицензия бериш ёки беришнн рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.


2. Лицензия талабгорини лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан биргаликда лицензия талабгорига имзолаш учун лицензия битими юборилади.


3. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилгаи ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).


4. Лицензиялар реестрига тегишли ёзувни киритади.

        




























































Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси





1), 2), 3) тегишли қарор қабул қилингнадан кейин 3 кун мобайнида

4) лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кунда






















4-босқич











































































































































     

Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди.

Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Давлат рақобат қўмитаси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

      


- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай






















































Лицензиат















































5-босқич








      

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза хисобланади.

     
























- лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда














Лицензия талабгори






































































































     

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензиат лицензия битимини имзолагандан кейин тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси томонидан расмийлаштирилган лицензия лицензиатга берилади.

       








Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси





лицензия битими имзоланган ва давлат божи тўлангандан кейин уч кун муддатда















6-босқич


















































      





































Время: 0.1702
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск