ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2014 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2015 йилнинг 1 январидан бошлаб киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 04.12.2014 й. ПҚ-2270-сонли қарорига 36-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2014 йил 4 декабрдаги

ПҚ-2270-сонли қарорига

36-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2015 йилнинг 1 январидан

бошлаб киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 1 декабрдаги ПҚ-229-сонли қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги "тиббиёт муассасасида" сўзларидан кейин "(Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизматининг тиббиёт муассасалари бундан мустасно)" сўзлари қўшиб қўйилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сонли қарорининг 6-бандида:

биринчи хатбошидаги "мол-мулкни ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги "ушбу ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи экспортга йўналтирилиши назарда тутилсин" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 24 мартдаги ПҚ-2155-сонли қарори 11-бандининг иккинчи хатбоши "ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан" сўзлари билан тўлдирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2014/2015 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 27 июндаги ПҚ-2194-сонли қарорининг 3-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, куз-қиш даврида ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича минтақавий дастурларни молиялаштиришга, бошқа манбалар қаторида, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида кўзда тутилган ижтимоий соҳа муассасалари таъминоти учун уларнинг харажатларини мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 5% гача бюджет маблағлари йўналтирилиши мумкин.".


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., N 9, 51-модда) 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли қарорининг 4-бандида:

биринчи хатбошидаги "2015" рақами "2018" рақамига алмаштирилсин;

иккинчи хатбошида "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига, бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "мақсадли давлат жамғармаларига" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2001/2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сонли қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Тўлов-контракт асосида кадрларни тайёрлаш учун тушадиган маблағлардан олий таълим муассасаларини солиқ ҳамда мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан, истисно тариқасида, 2018 йилнинг 1 январигача озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга, ўқув жараёнини замонавий таълим воситалари билан таъминлашга, олий таълим муассасалари ходимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли тарзда йўналтирилсин.".


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сонли қарорининг 20-банди, шунингдек унинг 29-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва республика енгил саноатини янада ривожлантиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., N 12, 145-модда) 2004 йил 25 мартдаги 141-сонли қарори 5-бандидаги "ушбу ярим тайёр маҳсулотлардан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг камида 80 фоизи экспортга йўналтирилиши назарда тутилсин" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., N 5, 50-модда) 8-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" ОАЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" ОАЖ томонидан юқори ликвидли турдаги товарларни сотиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади, улар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тенг улушларда ўтказилади.".


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., N 2, 11-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси низоми 26-бандининг ўнинчи хатбошидаги "пенсиялар ва ижтимоий нафақалар" сўзлари "пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., N 4, 14-модда) билан тасдиқланган, Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари рўйхатининг 11-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

               

11.

Молия вазирлиги

Бюджет ташкилотларини ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларни тафтиш қилиш ва текширишлар натижалари бўйича Назорат-тафтиш Бош бошқармаси ва ҳудудий бошқармаларидан бюджет ва мақсадли давлат фондлари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар суммалари, шунингдек тафтиш ва текширишлар натижалари бўйича "Ўзпахтасаноат" уюшмаси корхоналаридан ундирилган растраталар, талон-торож ва камомад суммалари


8

Акцияларнинг давлат улушидан дивидендлар ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси


          

15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий овқатланиш корхоналари томонидан алкоголли маҳсулотлар сотиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 28 мартдаги 89-сонли қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., N 14, 151-модда):


а) 1-бандининг учинчи хатбошидаги "ойига энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-бандининг учинчи хатбошидаги "ойига энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида" сўзлари "қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш масалалари тўғрисида" 2012 йил 1 июндаги 158-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., N 22, 252-модда) 1-бандининг биринчи хатбошидаги "уч йил муддатга" сўзлари "2018 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 590-модда






































Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск