ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош директорининг 27.11.2014 й. 2014-31-сон “Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 19.12.2014 й. 1915-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.12.2014 й.

N 1915-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ   РАҚОБАТ   ҚЎМИТАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР

БОЗОРИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ВА РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ

БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

27.11.2014 й.

N 2014-31


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга

ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш,

уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги

низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Архив иши тўғрисида"ги, "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 11 февралдаги 2009-12-сон буйруғи (рўйхат рақами 1915, 2009 йил 7 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг қимматли қоғозлар бозорида амалга ошириладиган операциялар ва битимларини ҳисобга олиш, уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни сақлаш тўғрисидаги низомнинг иловаси иловага мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                              Б. Атаханов






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг қимматли қоғозлар

бозорида амалга ошириладиган операциялар

ва битимларини ҳисобга олиш,

уларнинг ҳисоби бўйича ҳужжатларни

сақлаш тўғрисидаги низомга

ИЛОВА

                

Профессионал иштирокчининг номи


ТАСДИҚЛАЙМАН

ЙИҒМАЖИЛДЛАРНИНГ НАМУНАВИЙ


НОМЕНКЛАТУРАСИ

               

_________________________________

___________ _____________-сон

(профессионал иштирокчининг раҳбари Ф.И.О.)

                 

___________________________

__________________________

(тузилган жойи)

(имзо)

             

_________________ йилга

М.Ж.

             

________________________________________

(бўлимнинг номи)

           

          

Йиғма-

жилд

индекси


Йиғмажилд номи

Йиғма-

жилд сони

(жилдлар)


Йиғма-

жилд

сақланиш

муддати*


Эслатма


1

2


3

4

5

      

01 - Раҳбарият

     

01-01

Устав, таъсис этиш тўғрисидаги қарор ва шартнома, профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия



Доимий,

31а, 32, 40-моддалар



01-02

Профессионал иштирокчининг ички ҳужжатлари (ички назорат тўғрисидаги йўриқнома, профессионал иштирокчининг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги йўриқнома ва шу кабилар)



Доимий (1),

27а-модда

(1)Бир давлат архивига кирим қилинганда ҳужжатларнинг сақланиши раҳбар органидан қабул қилинади


01-03

Профессионал иштирокчининг филиаллари ёки ваколатхоналари тўғрисидаги низомлари



Доимий,

34-модда



01-04

Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, муҳр ва штамп тайёрлашга рухсатнома, эскиз билан)



Доимий,

33-модда


01-05

Профессионал иштирокчи бошқарув органлари йиғилишларининг баённомалари



Доимий (2),

18а, ж-модда

(2) Маълумот учун юборилгани - зарурати ўтгунга қадар


01-06

Профессионал иштирокчининг асосий фаолиятга доир буйруқлари



Доимий (1),

25а-модда

(1) Маълумот учун юборилгани зарурати ўтгунга қадар


01-07

Профессионал иштирокчининг маъмурий-хўжалик масалаларига доир буйруқлари



5 йил,

25г-модда


01-08

Профессионал иштирокчининг мижозларини лозим даражада текширишга доир ҳужжатлар



5 йил (1)

(1) Қимматли қоғозларга доир операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий ишлар муносабатлари тугатилганидан сўнг


01-09

Мулкий суғурта шартномалари



5 йил (1),

377-модда

(1) Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


01-10

Профессионал иштирокчининг сақлашга топширилган, доимий сақланадиган йиғмажилдлари рўйхати



Доимий (1),

129а-модда

(1) Тасдиқланмаганлари - зарурати ўтгунга қадар


01-11

Профессионал иштирокчининг сақлашга топширилган, вақтинчалик сақланадиган йиғмажилдлари рўйхати



5 йил (2),

129б-модда

(2) Йиғмажилдлар йўқ қилинганидан сўнг

01-12

Ички ҳужжатларни (буйруқ, низом, йўриқнома, устав ва шу кабиларни) ҳисобга олиш журналлари



Доимий (1),

120а-модда


(1) Ташкилотларда сақланади.

Агарда илмий-маълумотнома аппарати сифатида фойдаланиши мумкин бўлса, давлат архивига қабул қилиниши лозим


01-13

Кирувчи ва чиқувчи хат-хабарни ҳисобга олиш журналлари



5 йил


01-14

Келиб тушган ва чиқиб кетган ҳужжатларни идоравий архивда ҳисобга олиш учун ҳисобга олиш китоблари



Давлат сақлашига берилмайди,

ташкилотда сақланади,

137-модда



01-15

Идоравий архивдан берилган ҳужжатларни ҳисобга олиш карточка-ўринбосарлари



5 йил (1)

(1) Йиғмажилдни қайтариш шарти билан


01-16

Ходимларнинг шахсий йиғмажилдлари (аризалар, таржимаи ҳоллар, буйруқлар нусхалари, буйруқлардан кўчирмалар, тавсифномалар, анкеталар)



75 йил ЭТК,

588б-модда


01-17

Малака талабларига риоя этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (малака гувоҳномаси, иш стажи)



Талаб қилиб олингунига қадар (1),

593-модда


(1) Талаб қилиб олинмаганлари камида 50 й.


01-18

Профессионал иштирокчининг шахсий таркибга доир буйруқлари



75 йил ЭТК,

25б-модда


01-19

Шахсий таркибга доир буйруқларга асос бўлувчи ҳужжатлар (аризалар, тушунтириш хатлари ва шу кабилар)



5 йил,

587-модда


01-20

Шахсий йиғмажилдлар таркибига кирмаган меҳнат шартномалари (контрактлар) ва келишувлари



75 йил ЭТК,

589-модда


01-21

Ходимларнинг (шу жумладан вақтинчалик ишлаётган ходимларнинг) шахсий карточкалари



75 йил ЭТК,

590-модда


01-22

Меҳнат дафтарчалари ва уларнинг иловаларини бериш китоблари (журналлари)



75 йил ЭТК,

616д-модда


01-23

Фондлар йиғмажилдлари (фондларга тарихий маълумотномалар, йиғмажилдлар мавжудлиги ва ҳолатини текшириш далолатномалари, ҳужжатларни давлат сақлашига қабул қилиш ва топшириш далолатномалари, профессионал иштирокчи ҳужжатларини йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги, ҳужжатларнинг етишмаслиги ва тузатиб бўлмайдиган шикастланишлари тўғрисидаги далолатномалар)



Ташкилотларда сақланади (1),

127-модда

(1) Ташкилот тугатилганда давлат сақланишига топширилади

01-24

Фонд варағи


Доимий,

128-модда



       

02 - Бухгалтерия ҳужжатлари

         

02-01

Устав фондининг шаклланишини, профессионал иштирокчининг мажбурий нормативлар тизими талабларига риоя этилишини тасдиқловчи ҳужжатлар (йиллик бухгалтерия баланси, аудитор хулосалари, қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органга билдиришномалар ва шу кабилар)



Доимий,

231, 310б, 80-моддалар


02-02

Йиллик йиғма бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари (профессионал иштирокчининг бухгалтерия ҳисоботлари, баланслари, уларга тушунтириш хатлари)



Доимий,

310а-модда


02-03

Йиллик бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари (профессионал иштирокчининг бухгалтерия ҳисоботлари, баланслари, уларга тушунтириш хатлари)



Доимий,

310б-модда


02-04

Чораклик бухгалтерия ҳисоботи ҳужжатлари (профессионал иштирокчининг бухгалтерия ҳисоботлари, баланслари, уларга тушунтириш хатлари)



5 йил (1),

310в-модда

(1) Йиллик ҳисоботлар мавжуд бўлмаганда - доимий

02-05

Ходимларнинг шахсий ҳисобварақлари



75 йил ЭТК,

327а-модда



02-06

Ҳисоб-китоб (ҳисоб-китоб-тўлов) қайдномалари



5 йил (1),

331-модда

(1) Шахсий ҳисобварақлар мавжуд бўлмаганда - 75 й.


02-07

Бухгалтерия ёзувлари учун асос бўладиган бирламчи ҳужжатлар ва уларга иловалар (касса, банк ҳужжатлари, банк топшириқномалари, пул воситаларини депонентлаш тўғрисидаги маълумотномалар, банклардан кўчирмалар, блок - ҳисоб рақамлари, қайдномалар, авизо, чек дафтарчаларининг милклари, счёт-фактуралар, ишга нарядлар, мол-мулкни қабул қилиш, топшириш ва ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги далолатномалар, табеллар, квитанциялар, юкхатлар, аванс, товар ҳисоботлари)



5 йил (1),

326-модда

(1) Тафтишлар тугаши шарти билан. Баҳслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади


02-08

Профессионал иштирокчи молиявий-хўжалик фаолияти тафтишини ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлар (далолатномалар, маълумотномалар, билдиришномалар, хулосалар)



5 йил (1),

357-модда

(1) Тафтишлар тугаши шарти билан. Баҳслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади


      

03 - Инвестиция воситачисининг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

      

03-01

Фонд биржасида сотилган давлат активларига доир битимлар тўғрисидаги ҳисоботлар



5 йил (1),

369-модда

(1) Сўндирилгандан кейин

03-02

Брокерлар ва дилерларнинг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



5 йил (1),

369-модда

(1) Сўндирилгандан кейин

03-03

Маълум санада сотилган қимматли қоғозлар бўйича ҳисоботлар



5 йил (1),

369-модда

(1) Сўндирилгандан кейин

03-04

Амалга оширилган битимлар бўйича реестрлар



5 йил (1),

369-модда

(1) Сўндирилгандан кейин

03-05

Акциялар пакети фонд биржаси савдоларига жойлаштирилган, хусусийлаштирилган корхоналар рўйхатлари



Доимий (1),

280-модда

(1) Ташкилотда ҳужжатлар нусхаларининг асли мавжуд бўлганда - зарурати ўтгунга қадар


03-06

Мижоз пул воситаларининг келиб тушганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномалари, банклардан кўчирмалар, далолатномалар)


5 йил (1),

326-модда

(1) Тафтишлар тугаши шарти билан. Баҳслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади


03-07

Танлов савдолари баённомаларидан кўчирмалар



10 йил


03-08

Мижозлар билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1) ЭТК,

359-модда

(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


03-09

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозларни савдога чиқариш ёки савдодан олишга депо топшириқномалари



15 йил


03-10

Фонд биржасига қимматли қоғозларни савдога чиқариш ёки савдодан олишга топшириқномалар



15 йил


       

04 - Депозитарийнинг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

      

04-01

Депозитарийнинг мижозлар билан тузилган шартномалар бўйича ҳисоботлари



5 йил


04-02

Депо ҳисобварағини тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи ишончномалар



5 йил


04-03

Юридик шахслар / жисмоний шахслар депо ҳисобварақларининг анкеталари, имзолар намуналари ва муҳр изи билан



15 йил


04-04

Юридик шахслар / жисмоний шахслар депо ҳисобварақларининг карточкалари, имзолар намуналари ва муҳр изи билан



15 йил


04-05

Депо ҳисобварағини, вакиллик депо ҳисобварағини, эмиссиявий депо ҳисобварағини ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи депо ҳисобварағини очиш тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1) ЭТК,

359, 226-моддалар

(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


04-06

Қимматли қоғозларга доир битимлар (олди-сотди, айирбошлаш, совға қилиш, мерос қолдириш, гаровга қўйиш ва бошқа ҳаракатлар) бўйича шартномалар



5 йил ЭТК (1),

285-модда

(1) Шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг

04-07

Савдо тизими иштирокчиларига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги депозитар шартномалар



5 йил (1),

447-модда

(1) Шартноманинг муддати тугаганидан сўнг


04-08

Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри



Доимий,

57-модда


04-09

Қимматли қоғозларни сақлаш учун қабул қилишга ёки сақлашдан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил


04-10

Қимматли қоғозларни ҳисобга киритишга / ҳисобдан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил


04-11

Қимматли қоғозларни ўтказишга депо топшириқномалари



15 йил


04-12

Депо ҳисобварақлари анкеталарига / карточкаларига ўзгартиришлар киритишга депо топшириқномалари



15 йил


04-13

Депо ҳисобварағини очишга / ёпишга депо топшириқномалари



15 йил


04-14

Операторни тайинлашга депо топшириқномалари



15 йил


04-15

Қимматли қоғозларни блокировка қилишга депо топшириқномалари



15 йил


04-16

Қимматли қоғозларни блокировкадан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил


04-17

Қимматли қоғозларни гаровга топширишга / қимматли қоғозларни гаровдан қайтариб олишга депо топшириқномалари



15 йил


           

05 - Инвестиция фондининг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

         

05-01

Инвестиция фондининг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий,

370а, б-модда



05-02

Инвестиция фондининг инвестиция портфелига тегишли ҳужжатлар (ҳисоботлар, ҳисобварақ, бизнес-режалар, далолатномалар, эмиссия рисоласи)



25 йил


05-03

Инвестиция фондининг инвестиция портфели корхоналаридаги улуши мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоботлар, ҳисобварақ, бизнес-режалар, далолатномалар, эмиссия рисоласи)



15 йил


05-04

Кузатув кенгаши аъзоларига, инвестиция активларини ишончли бошқарувчисига, депозитарийга мукофотлар тўланганлигига доир ҳужжатлар (топшириқномалар, депо топшириқномалари, далолатномалар, ордерлар, қайдномалар, кўчирмалар)



5 йил (1),

326-модда

(1) Тафтишлар тугаши шарти билан. Баҳслар, тушунмовчиликлар, тергов ва суд ишлари юзага келган тақдирда охирги қарор чиқарилгунига қадар сақланади


05-05

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчиси билан тузилган шартномалар



5 йил (1) ЭТК,

359-модда

(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


          

06 - Инвестиция активларини ишончли бошқарувчисининг

профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

        

06-01

Инвестиция активларини ишончли бошқарувчининг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий,

370а, б-модда



06-02

Бажарилган ишлар далолатномалари



5 йил,

337-модда



06-03

Инвестиция активларини бошқариш тўғрисидаги шартномалар (инвестиция фонди, хусусийлаштириш инвестиция фонди ва бошқаларнинг)



5 йил (1) ЭТК,

359-модда


(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


06-04

Депозитарийга акциядорлар реестрларини тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил


06-05

Акциядорларга дивидендлар тўлашга топшириқномалар (инвестиция фонди, хусусийлаштириш инвестиция фонди ва бошқаларга)



15 йил


06-06

Депозитарийга қимматли қоғозларни сақлаш учун қабул қилишга ёки сақлашдан чиқаришга депо топшириқномалари



15 йил


06-07

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасига қимматли қоғозларни савдога чиқариш ёки савдодан олишга топшириқномалар



15 йил


       

07 - Инвестиция маслаҳатчисининг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

          

07-01

Инвестиция маслаҳатчисининг мижозлар билан тузилган шартномалар бўйича ҳисоботлари



Доимий (1)

(1) Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда, ташкилот тугатилгандан сўнг


07-02

Бажарилган ишлар далолатномалари



5 йил,

337-модда



07-03

Мижозлар билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1) ЭТК,

359-модда


(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


07-04

Профессионал иштирокчилар билан ўзаро ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1),

447-модда


(1) Шартноманинг муддати тугаганидан сўнг


07-05

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозларнинг эмиссия рисолаларига доир ахборотларни тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил


       

08 - Трансфер-агентнинг профессионал фаолиятига доир ҳужжатлар

       

08-01

Трансфер-агентнинг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий (1)

(1) Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда, ташкилот тугатилгунига қадар


08-02

Бажарилган ишлар далолатномалари



5 йил,

337-модда



08-03

Мижозлар билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1) ЭТК,

359-модда


(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


08-04

Депозитарийлар билан ўзаро ахборот ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1),

447-модда

(1) Шартноманинг муддати тугаганидан сўнг


08-05

Депозитарийга қимматли қоғозларга доир битимларни рўйхатга олишга депо топшириқномалари



15 йил


08-06

Депозитарийга қимматли қоғозларни эгаларининг депо ҳисобварақларидан чиқариш ёки эгаларининг депо ҳисобварақларига жойлаштиришга депо топшириқномалари



15 йил


08-07

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозлар эгалари реестрларини тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил


08-08

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига қимматли қоғозларнинг эмиссия рисолаларига доир ахборотларни тақдим этишга депо топшириқномалари



15 йил


        

09 - Қимматли қоғозлар савдолари ташкилотчиларининг ҳужжатлари

        

09-01

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдоси ташкилотчисининг қимматли қоғозларга доир битимлар натижалари бўйича ҳисоботлари



Доимий (1)

(1) Давлат архивларининг бутлаш манбалари бўлмаган ташкилотларда, ташкилот тугатилгунига қадар


09-02

Қимматли қоғозларни етказиб бериш топшириқномасига ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича йиллик ҳисоботлар



Доимий,

370а-модда


09-03

Қимматли қоғозларни етказиб бериш топшириқномасига ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича ярим йиллик ҳисоботлар



10 йил,

370б-модда


09-04

Қимматли қоғозларни етказиб бериш топшириқномасига ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича чораклик ҳисоботлар



10 йил,

370б-модда


09-05

Қимматли қоғозларни етказиб бериш топшириқномасига ишлов бериш тўғрисидаги, мажбуриятлар қайдномасига ишлов бериш тўғрисидаги, фонд биржасида / биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар клиринги бўйича ойлик ҳисоботлар



5 йил,

370в-модда


09-06

Савдолар якунлари бўйича битимлар реестрлари



5 йил (1),

369-модда


(1) Сўндирилгандан кейин

09-07

Савдо жараёнида нақд қимматли қоғозларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари



5 йил,

337-модда


09-08

Фонд биржасида тузилган битимларга доир мажбуриятлар қайдномалари



15 йил (1)

(1) Мажбуриятлар бажарилганидан сўнг

09-09

Мижозларнинг қимматли қоғозларни сотиб олишга / сотишга буюртмалари



5 йил ЭТК


09-10

Пул воситаларининг қайтарилишига буюртмалар (юридик шахс / жисмоний шахс)



5 йил


09-11

Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари билан хизмат кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1) ЭТК,

359-модда

(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


09-12

Мижозлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар



5 йил (1) ЭТК,

359-модда

(1) Тафтишлар тугатилиши шарти билан шартноманинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг


09-13

Фонд биржасида тузилган битимлар бўйича қимматли қоғозларни етказиб беришга топшириқномалар



15 йил


09-14

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар бўйича ҳисобга киритишга / ҳисобдан чиқаришга топшириқномалар



15 йил


09-15

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдо тизимларида тузилган битимлар бўйича депозитарийлараро ўтказишлар учун етказиб беришга топшириқномалар



15 йил


09-16

Қимматли қоғозларнинг фонд биржасида тузилган битимлар бўйича депозитарийлараро ўтказишлар учун етказиб беришга топшириқномалар



15 йил


09-17

Битимлар бекор қилинганидан сўнг қимматли қоғозларни блокировкадан чиқаришга топшириқномалар



15 йил


09-18

Депозитарийга қимматли қоғозларни савдога блокировкалашга электрон депо топшириқномалари



15 йил


09-19

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасига савдолар натижалари бўйича битимларнинг электрон реестрлари



15 йил


09-20

Депозитарийга харидорларга - мижозларга савдо ҳисобварақларни очишга электрон депо топшириқномалари



5 йил


              

*) Ушбу йиғмажилдларнинг намунавий номенклатурасида кўрсатилган моддалар сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари фаолиятида вужудга келадиган бошқарув ҳужжатларининг намунавий рўйхатидан олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" Агентлиги, Тошкент, 2012 й.).

              


        

(иш юритишга жавобгар ходимнинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Сана

          

(иш юритиш масалаларини назорат қилувчи раҳбар ўринбосарининг Ф.И.О., имзоси)

МАЪҚУЛЛАНГАН

     

КЕЛИШИЛГАН

       

Профессионал иштирокчи

ЭКнинг баённомаси

Архив муассасасининг

ЭТК баённомаси

__________даги __________-сонли

__________ даги ________-сонли

Изоҳ: намунавий йиғмажилдлар номенклатураси йиғмажилдларининг рўйхати профессионал иштирокчиларнинг профессионал фаолияти хусусиятларидан келиб чиқиб тўлдирилиши мумкин.

     




         

_______ йилда очилган йиғмажилдлар

тоифалари ва сони тўғрисида

ЯКУНИЙ ЁЗУВ





(профессионал иштирокчининг номи)


      

       

Сақлаш муддати билан


Жами


Шу жумладан:


ўтувчи


"ЭТК" белгиси билан


1

2


3

4

Доимий





Вақтинчалик (10 йилдан ортиқ)





Вақтинчалик (10 йилгача)





Жами:





          

         

          


        

(иш юритишга жавобгар ходимнинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Сана


Якуний маълумотлар идоравий архивга топширилган

          


        

(маълумотларни топширган ходимнинг Ф.И.О., лавозими)


(имзо)

Сана ".



Мазкур ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 22 декабрь, 51-сон, 618-модда














Время: 0.1446
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск