Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Молия вазирлигининг 76-сон, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 89-мҳ-сон "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 19.11.2014 й. Қарори (АВ томонидан 15.12.2014 й. 2394-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.12.2014 й.

N 2394-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.11.2014 й.

N 76


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

19.11.2014 й.

N 89-мҳ


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг почта алоқасининг

минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси

объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга

ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги ва "Почта алоқаси тўғрисида"ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон "Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2012 йил 15 августдаги 58, 10-8/2927-сонли "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг почта алоқасининг минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2394, 2012 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 40-сон, 470-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Р. Азимов

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация

технологиялари давлат қўмитаси раиси

     

Х. Мирзахидов

          





Қарорга

ИЛОВА



"Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг почта алоқасининг

минтақавий (вилоят) ташкилотлари ва почта алоқаси

объектлари орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисидаги

йўриқномани тасдиқлаш ҳақидаги қарорга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ" деган сўзлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Йўриқномада:


а) номи ва муқаддимадаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ" деган сўзлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

бешинчи ва саккизинчи хатбошилардаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ" деган сўзлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ахборот тизими - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ ўртасида ахборотни тўплаш, сақлаш, излаш, унга ишлов бериш ҳамда ундан фойдаланиш имконини берадиган, ташкилий жиҳатдан тартибга солинган жами ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ва алоқа воситалари, шунингдек пенсия ва нафақа олувчилар тўғрисидаги маълумотлар;";

тўққизинчи хатбоши ўнинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

ўнинчи хатбошидаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг" деган сўзлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Пенсия жамғармаси бўлими ва почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари ва почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


г) 12-бандда:

иккинчи хатбошидан "пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) бўйича хизматлар учун белгиланган тарифларни ҳисобга олган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси почта алоқаси объектлари томонидан пенсия ва нафақа тўловларини етказиб бериш (топшириш) бўйича хизмат ҳақи учун маблағларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси ва почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ўртасида имзоланган солиштирма далолатномага асосан почта алоқаси минтақавий ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиб беради.";


д) 18-банддаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖ" деган сўзлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


е) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Почта алоқаси объектлари учун кейинги тўлов ойи учун қайдномалар аввалги тўлов ойи йиртиб олинадиган талонларидаги тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақаларнинг умумий сони ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар билан реестр-ҳисоботлар ва почта алоқаси объекти томонидан ахборот тизимига киритилган маълумотларга мос келиши солиштирилгандан сўнг тузилади.

Қайдномалар ҳар бир алоқа бўлими бўйича комплектларда почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)га топширилади. Қайдномалар комплектига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича уч нусхадаги реестр-ҳисобот;

мазкур Йўриқноманинг 6-иловасига мувофиқ шакл бўйича икки нусхадаги кузатув рўйхати.

Пенсиялар ва нафақаларни тўлаш мониторинги гуруҳининг раҳбари томонидан қайдномалар ахборот тизими орқали почта алоқаси объектларига юборилади.";


ж) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"28. Пенсиялар ва нафақалар тўланишининг назоратини ташкил қилиш учун почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари)да пенсиялар ва нафақалар тўланишини назорат қилиш гуруҳлари (бундан буён матнда назорат қилиш гуруҳи деб юритилади) ташкил қилинади.

Назорат қилиш гуруҳининг раҳбари Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимидан қайдномаларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлигини ва Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали юборилган қайдномаларга мослигини текширган ҳолда қабул қилиб олади.

Қайдномалар тўғри расмийлаштирилганда ва қайдномалар Пенсия жамғармаси бўлими томонидан ахборот тизими орқали юборилган қайдномаларга мос келганда назорат қилиш гуруҳининг раҳбари кузатув рўйхатининг иккала нусхасини имзолайди. Почта тақвим штемпелининг изи туширилган кузатув рўйхатининг нусхаларидан бири Пенсия жамғармасининг бўлимига қайтарилади.";


з) рус тилидаги матннинг 29-банди биринчи хатбошисидан "к ней" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


и) 34-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда яшовчи пенсия ва нафақа олувчилар бошқа шахсга шаҳарча, қишлоқ ва овул фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланган ишончномани берган ҳолда пенсия ёки нафақани олиш учун ваколат бериши мумкин.";


к) 46-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"46. Почта алоқаси объектлари ҳар куни тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақа суммалари тўғрисида маълумотларни Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этадилар. Тўлов ойи учун пенсия ва нафақалар тўловлари (етказиб бериш) якунлангандан сўнг почта алоқаси объектлари тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақа суммалари тўғрисида якуний маълумотларни, шунингдек йиртиб олинадиган талонлар ва реестр-ҳисоботларни ахборот тизими орқали Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этадилар.

Тегишли текширувдан кейин почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари ёки почта алоқаси объектлари (почтамт, почта алоқаси боғламаси) томонидан пенсиялар ва нафақаларнинг етказиб берилиши (топширилиши) тўғрисидаги ҳисобот, йиртиб олинадиган талонларнинг барча комплектлари битта нусхадаги реестр-ҳисобот билан бирга ҳисоботлар қабул қилинган вақтдан бошлаб икки иш кунидан кечиктирмасдан мазкур Йўриқноманинг 9-иловасидаги шакл бўйича кузатув рўйхати билан Пенсия жамғармасининг бўлимига жўнатилади. Пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) тўғрисидаги ҳисобот, йиртиб олинадиган талонлар комплектларининг кузатув рўйхатлари назорат қилиш гуруҳининг раҳбари, почта алоқасининг минтақавий ташкилоти ёки почта алоқаси объекти (почтамт, почта алоқаси боғламаси)нинг бош бухгалтери ва раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр изи билан тасдиқланади.";


л) 50-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"йиртиб олинадиган талонлар ва реестр-ҳисоботларнинг жами суммаларининг ахборот тизимидаги маълумотлар билан мослиги.";


м) 57-банддаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖга" деган сўзлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


н) 1, 3 - 11-иловаларнинг илова белгисидаги "Ўзбекистон почтаси" ОАЖнинг" деган сўзлар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


о) 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар "O`ZBEKISTON POCНTASI" АJ ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

ИЛОВА



"O`ZBEKISTON POCНTASI" АJнинг

почта алоқасининг минтақавий (вилоят)

ташкилотлари ва почта алоқаси объектлари

орқали пенсиялар, нафақалар ва бошқа

тўловларни тўлашни ташкил этиш

тўғрисидаги йўриқномага

2-ИЛОВА

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 22 декабрь, 51-сон, 613-модда
































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск