Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Уй-жой қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2014 й. 338-сон “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2014 й.

N 338




ЕТИМ БОЛАЛАР ВА ОТА-ОНА

ҚАРАМОҒИДАН МАҲРУМ БЎЛГАН

БОЛАЛАРНИ ТУРАР ЖОЙЛАР БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 августдаги 164-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 8-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ой муддатда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жой сотиб олиш учун мақсадли трансфертлар бериш тартибига, трансфертларни ажратиш жараёни босқичларининг аниқ муддатларини белгилашни назарда тутган ҳолда, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси бир ой муддатда турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисобот шаклини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда юритилишини таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 9 декабрдаги

338-сон қарорига

ИЛОВА



Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум

бўлган болаларни турар жойлар билан таъминлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг яшаш жойи бўйича туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳисобида турар жойнинг сақлаб турилиши юзасидан назоратни амалга оширади ва турар жойларнинг ноқонуний сотилганлиги ёки бошқача тарзда бегоналаштирилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда, аниқланган кундан бошлаб беш кун ичида битимни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилади".


2. 17-бандда:


а) 2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ёки паспортининг нусхаси, шунингдек фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органининг туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзувидан кўчирма";


б) 4-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4) етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларда (боланинг ота-онаси ёки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ота-онаси мавжуд бўлса уларда) туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонасининг мулк ҳуқуқи асосида кўчмас мулк мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) ҳақидаги маълумотномаси".


3. 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Тақдимнома туман (шаҳар) ҳокимлиги Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) масъул котиби томонидан юритиладиган Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги тақдимномаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.

Мазкур дафтарнинг саҳифалари рақамланади, ип билан тикилади, комиссия раисининг имзоси билан тасдиқланади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:

а) тартиб рақами;

б) тақдимноманинг келиб тушган санаси;

в) тақдимнома ким томонидан ва қачон юборилганлиги;

г) ҳисобга қўйилиши лозим бўлган вояга етмаганнинг (шахснинг) Ф.И.Ш.;

д) ҳисобга қўйилиши лозим бўлган вояга етмаганнинг (шахснинг) туғилган йили, ойи, куни;

е) ҳужжат мазмуни;

ж) Комиссия хулосасининг қисқача мазмуни.

19. Туман (шаҳар) ҳокимлигига киритилган тақдимнома рўйхатга олингандан сўнг комиссия томонидан олдиндан кўриб чиқилади.

Комиссия таркиби - раис, раис ўринбосари, масъул котиб ва комиссиянинг 6 - 8 нафар аъзосидан иборат таркибда тузилади. Комиссия аъзолари сони комиссиянинг иш ҳажмига қараб белгиланади.

Туман (шаҳар) ҳокими - Комиссия раиси, ҳокимнинг ижтимоий-иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари - Комиссия раисининг ўринбосари, ҳокимликнинг масъул ходими - Комиссия котиби этиб тайинланади.

Комиссия таркибига туман (шаҳар) васийлик ва ҳомийлик органи, молия, соғлиқни сақлаш, ички ишлар бўлими, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхонаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг уюшмалари (мавжуд бўлган ҳудудларда) вакиллари киритилади.

Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жой шароитларини ва тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиққандан кейин фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда текшириш далолатномасини тузади.

Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, Комиссия васийлик ва ҳомийлик органи ёки бошқа тегишли ташкилотлардан ҳужжатларни талаб қилиб олади.

Текшириш далолатномасига ва бошқа ҳужжатларга мувофиқ Комиссия етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳисобга қўйиш ёки ҳисобга қўйишни рад этиш тўғрисида хулоса тузади, у туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади".


4. Қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

"31-1. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ҳамда турар жой учун берилган ордерлар тўғрисидаги йиллик ҳисоботлар туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига кейинги йилнинг 17 январигача ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасига кейинги йилнинг 22 январигача тақдим этилиши лозим".


5. 35-бандда:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Турар жойни ижарага бериш шартномаси Комиссия хулосасига асосан янги муддатга тузилиши мумкин";


б) қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Агар фуқаро (шахс) ижарага берилган турар жойда шартнома тузилган муддатда доимий равишда истиқомат қилмаса, турар жойдан мақсадли фойдаланмаса, ҳуқуқбузарликлар содир этса, шунингдек коммунал тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлган ҳолларда турар жойни ижарага бериш шартномаси қайта тузилишига йўл қўйилмайди";


в) учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) тўртинчи хатбошидаги "Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссиясига" ва "Уй-жой майдонини ҳисобга олиш ва тақсимлаш комиссияси" сўзлари тегишли равишда "Комиссияга" ва "Комиссия" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 38-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Агарда турар жойнинг етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ижарага берилгунга қадар бўлган давр учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ёки бошқа бошқарувчи ташкилотдан ҳамда коммунал хизматлар кўрсатувчилардан қарздорлиги мавжуд бўлса, барча турдаги қарздорлик тўловлари ижарага берувчи томонидан амалга оширилади".


7. Қуйидаги мазмундаги 41-банд қўшилсин:

"41. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгилаган тартибда жавобгарликка тортилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 22 декабрь, 51-сон, 604-модда











































Время: 0.2096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск