Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2014 й. 348-сон “Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.12.2014 й.

N 348




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЁШЛАРИНИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТГА

ТАЙЁРЛАШ   ТИЗИМИНИ   ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда халқимиз тарихига ва маънавий қадриятларига юксак ҳурмат туйғусини шакллантириш, Ватан ҳимоясига, унинг миллий хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлашга доимо шай туришга ҳамда ҳарбий хизматни ўташга тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Чақирувга қадар бошланғич тайёргарликни ташкил этиш ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишган ҳолда мазкур қарорга мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани раҳбар ва ўқитувчилари лавозимларига олий маълумотли, касбий жиҳатдан яхши тайёрланган, шунингдек юқори тажриба ва малакага эга бўлган педагог кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларидаги мавжуд чақирувга қадар бошланғич тайёргарликка оид ўқув-моддий базани ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари балансига топшириш ва қабул қилиб олиш ишларини амалга оширсин.


3. Манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 22 декабрь, 51-сон, 610-модда






















Время: 0.1310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск