Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 27/ққ-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 52-қ/қ-сон, Халқ таълими вазирлигининг 61-сон “Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 19.12.2014 й. Қарори (АВ томонидан 26.12.2014 й. 1836-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2014 й.

N 1836-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

19.12.2014 й.

N 27/ққ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.12.2014 й.

N 52-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.12.2014 й.

N 61

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини

аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари

бўйича йўриқноманинг 13-бандига ўзгартириш

киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги 293-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2006 йил 10 февралдаги 21-сонли "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг 2008 йил 12 июндаги 01-193, 173 ва 25-сонли қарори (рўйхат рақами 1836, 2008 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 287-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш мезонлари ва технологиялари бўйича йўриқноманинг 13-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тингловчиларнинг фан дастурларини ўзлаштириш даражаси (билими) Комиссия томонидан таълим муассасаси ўтказган якуний назоратларни таҳлил қилиш орқали баҳоланади".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Навоий кон-металлургия комбинати ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори

      

Ж. Исмаилов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

А. Вахабов

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

  

  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 633-модда



























Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск