Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 26.12.2014 й. 211/3-сон “Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 26.12.2014 й. 2444-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.12.2014 й.

N 2444-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

26.12.2014 й.

N 211/3


ҚАРОРИ



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 24 июлдаги ПФ-4456-сон "Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон "Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январидаги 195/4-сон қарори (рўйхат рақами 2444, 2013 йил 25 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 13-сон, 170-модда) билан тасдиқланган Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                             А. Юсупов






Қарорга

ИЛОВА



Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги

низомга киритилаётган қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 14-1-банд билан тўлдирилсин:

"14-1. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки ўқув йили давомида ОТМда педагогик фаолият олиб бораётган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, илмий мақолалар чоп эттирган ҳамда республика ва халқаро танловларда нуфузли ўринларни эгаллаган шогирдларни тайёрлаган, таълим ва амалиёт интеграциясини ривожлантиришга ва баркамол авлодни тарбиялаш ишларига салмоқли ҳисса қўшган "Ўзбекистон Қаҳрамони" унвони ёки "Буюк хизматлари учун" ордени билан мукофотланган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.".


2. Қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Профессор илмий унвони, истисно тариқасида, камида икки йил давомида ИТМда фаолият кўрсатаётган, фан доктори ёки фан номзоди (хорижий давлатларда берилган фалсафа доктори (Ph.D) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражалар) илмий даражасига эга бўлган, диссертация ҳимоясидан кейин илмий ишлар, жумладан ҳаммуаллифликда йирик илмий иш, монография чоп эттирган, илмий журналларда камида 10 та (шундан нуфузли хорижий журналларда 2 та) илмий мақола чоп эттирган, педагогик амалиётда фойдаланилаётган ўқув адабиёти (адабиётлари) бўлган, салмоқли илмий ва илмий-техник натижаларга эришган, жумладан олган илмий натижалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда (Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорларида) татбиқ этилган, таълим, фан ва амалиёт интеграциясини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш ва баркамол авлодни тарбиялашга салмоқли ҳисса қўшган юқори малакали мутахассисларга берилиши мумкин.".


3. Мазкур қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 637-модда


































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск