Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 23.12.2014 й. 2640-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.11.2014 й. 24-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 23 декабрда 2640-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини бошқариш

қўмитасининг

2014 йил 25 ноябрдаги

24-сон қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш,

сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга шоли етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.


3. Давлат захирасига қўйиладиган шоли сифат ҳамда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши лозим.


4. Давлат захирасига қўйиладиган шоли ўзининг сифати бўйича узоқ вақт давомида сақланиш учун яроқли бўлиши лозим. Бузилган, сақлаш даврида қизиб кетган, дон зараркунандаларидан зарар кўрган шолини етказиб бериш ва қўйиш тақиқланади.



II БОБ. ОМБОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


5. Давлат захирасига қабул қилиш учун мўлжалланган шоли сақланадиган омборлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

омбор ҳудудлари тўсиб олинган бўлиши, хавфсизлик техникаси ва санитария талабларига жавоб бериши;

омборлар ер ости сувларини чиқариб юбориш учун сув оқиб тушадиган тарновлар ва йўл четидаги ариқлар билан таъминланган бўлиши;

транспорт воситаларининг ҳаракатланиш жойлари, барча майдончалар асфальтланган бўлиши ва куннинг қоронғу пайтларида ёритилган бўлиши;

шолига хос бўлмаган ҳиддан холи бўлиши, зараркунандалар билан зарарланган бўлмаслиги;

қуруқ, ер ости сувларининг кириб келишидан холи бўлиши;

омборлар ичкаридан сувоқ қилинган, элеваторлар ямалмаган вертикал ва горизонтал уланиш жойларига эга бўлмаслиги;

эшиклар зич ёпилиши, поллар ва деворлар силлиқ, ёриқларсиз бўлиши;

томлар яроқли ҳолатда бўлиши;

омбор эшикларининг ўринлари тахталар билан бекитиб ташланган бўлиши;

ойналар омборнинг ичкари томонидан бекитиб ташланган бўлиши;

ёриткичлар тўрли ҳимоя қилувчи қалпоқларга эга бўлиши;

фаол вентиляциянинг кирувчи тешиклари уларга атомосфера ёғинларининг тушиб қолишининг олдини оладиган зич ёпиладиган қопқоқларга эга бўлиши.


6. Омборларда қўшимча маҳсулотлар ва барча тоифадаги чиқиндилар асосий маҳсулотдан алоҳида сақланиши лозим.


7. Омборларга фақатгина ишчи персоналга ва сақланаётган маҳсулот устидан назорат қилиш ва кузатишни амалга ошираётган шахсларга киришга рухсат этилади.


8. Омборларнинг шолини қабул қилиб олишга тайёрлиги бош муҳандис, бош энергетик, лаборатория мудири, сақлаш участкаси бошлиғи ва ёнғин хавфсизлигига жавобгар бўлган шахс таркибидаги комиссия томонидан текширилади ва тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.


9. Омборлар қуйидагилар билан таъминланган бўлиши лозим:

зарур бўлган инвентарь ва ускуналар билан;

ҳароратли-намлик режимини назорат қилувчи асбоблар билан (термометрлар, термографлар, гигрографлар ва психрометрлар);

ҳимоя қилиш ва қўриқлаш сигнализацияси воситалари, ёнғин ўчириш воситалари, шунингдек автоматик ёнғинга қарши сигнализация асбоблари билан;

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари билан.


10. Сақлаш пайтида шолини уларнинг куч даражаси ва давом этиши вақтидан қатъи назар, ёнғин келиб чиқиш манбаларидан эҳтиёт қилиш зарур.


11. Омбор хоналари тегишли ускуналар, хавф тўғрисида огоҳлантириб турувчи плакатлар, ёзувлар, кўрсаткичлар ва сигнализация билан таъминланган бўлиши лозим.


12. Юкларни ташишга мўлжалланган барча мосламалар, ишларнинг қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлайдиган қурилмаларга, шунингдек уларнинг юк кўтариш қобилияти, ишчи ҳолатининг текширилган санаси ва юкни жойлаштириш усули кўрсатилган трафаретларга эга бўлиши керак.



III БОБ. ШОЛИНИ ТАШИШ


13. Давлат захирасига қабул қилиш учун мўлжалланган шолини ташиш норматив ҳужжатлар талаблари асосида амалга оширилади.


14. Шоли юкларни автомобиль ва темир йўл транспортида ташиш қоидаларига риоя қилган ҳолда ташилади.


15. Шолини темир йўл транспортида ташиш "зерновоз"ларда ёки усти ёпиқ, техник жиҳатдан соз ва тоза бўлган вагонларда амалга оширилади.


16. Шолини ифлосланган, аввал ташилган юклар (кўмир, оҳак, цемент, туз ва ҳоказо), заҳарли ва ҳид чиқарадиган аломатлари бўлган бўёғи қуримаган, ифлослантирувчи ёки бўёқ ҳидини сақлаб қолган транспорт воситаларида ташиш қатъиян ман этилади.



IV БОБ. ШОЛИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


17. Янги ҳосилдаги шолини қабул қилиш ва жойлаштиришни тўғри ташкил этиш учун ташкилотда шолини қабул қилиш ва жойлаштириш режаси тузилади.

Бунда қуйидагилар ҳисобга олинади:

шолини сотиб олиш режалари, етказиб бериш бўйича шартномалар, бошқа ташкилотлардан кутилаётган етказиб беришлар (кўчиришлар), аввалги йиллар маълумотлари асосида шолининг прогноз қилинадиган сифати;

ускуналарнинг, омбор сиғимларининг рационал қўлланилиши ва сифат ҳамда миқдорга боғлиқ равишда партияларни шакллантиришни таъминлаш;

шоли сифатининг сақланишини таъминлайдиган муддатларда шолига йиғим-теримдан кейинги қайта ишлов берилишини амалга ошириш;

шоли билан ўтказиладиган операцияларни механизациялаштириш даражаси;

унинг рационал бўлмаган кўчирилишига йўл қўймаслик.


18. Шолининг узлуксиз қабул қилинишини, тўғри жойлаштирилишини, ўз вақтида ишлов берилишини таъминлаш, омборларининг рационал қўлланилишини, транспорт ҳамда технологик ускуналарнинг максимал юкланишини таъминлаш учун технологик хариталар тузиш тавсия этилади.


19. Шолининг сифат ва миқдор бўйича қабул қилиниши қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.


20. Шолини қабул қилиб олиш юк қабул қилувчининг омборида етказиб берувчининг вакили иштирокида амалга оширилади.


21. Шоли партиялар билан қабул қилинади. Шоли партияси - бу бир вақтда қабул қилиб олиш, юклаш, сақлаш ва сифат тўғрисидаги тегишли ҳужжат билан расмийлаштирилган бир хил тур ва навдаги шолининг муайян миқдоридир.


22. Шолининг ҳар бир партиясига маҳсулот сифати тўғрисидаги ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари илова қилинади.


23. Шолини қабул қилиб олишда унинг сифат кўрсаткичлари бўйича норматив ҳужжат талабларига жавоб бериши масъул сақловчи ташкилотлар томонидан текширилади.


24. Шолининг белгиланган талабларга жавоб беришини текшириш учун норматив ҳужжатлар талабларига кўра намуналарнинг танлаб олиниши амалга оширилади.


25. Сифат кўрсаткичларининг норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги ҳолатлари аниқланса, етказиб берувчи ушбу маҳсулотни шартномага асосан алмаштириб беради.



V БОБ. ШОЛИНИ ОМБОРГА ЖОЙЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ


26. Ташкилотга келиб тушадиган шоли унинг сифатини сақлайдиган муддатларда қайта ишланади (тозалаш, қуритиш, совутиш, зарарсизлантириш ва ҳоказо).


27. Шолини бир йилгача сақлашда намгарчилик даражаси 14 фоиздан ошмаслиги лозим.


28. Шоли норматив ҳужжатлар талабларига асосан турлари, намлик даражаси ва ифлосланганлиги, сарғайган ёки қизил донларининг миқдорига қараб жойлаштирилади.


29. Шоли омборларда сақланганда штабелнинг баландлиги унинг намлигига ва фаол даражада шамоллатишни таъминлайдиган қурилманинг турига қараб 1,5 - 5 м атрофида белгиланади.


30. Қайта ишлов берилгунга қадар шолини намлик ҳолати ва ифлос аралашмаларнинг қуйидаги миқдорларидан келиб чиқиб қабул қилишга йўл қўйилади:

намлиги бўйича: қуруқ ва ўртача қуруқ (15,5 фоизгача), нам (15,5 фоиздан 17 фоизгача);

ифлос аралашманинг миқдори бўйича: - 5 фоизгача.


31. Шоли сарғайган донларининг миқдорига қараб 0,5 фоизгача, 0,5 фоиздан 2 фоизгача, 2 фоиздан 5 фоизгача қилиб алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.

Энг юқори навли ва болалар овқатини ишлаб чиқариш учун мўлжалланган шоли алоҳида сақланади.


32. Янги йиғиштириб олинган шолини чангсизлантириш ва тозалаш тавсия этилади. Унга хос бўлмаган ҳид берувчи аралашмалар (шувоқ, саримсоқпиёз, кашнич, қашқарбеда, сўхта ва ҳоказо) билан ифлосланган шоли қабул қилиб олишда тозаланиши ва алоҳида қайта ишлов берилиши лозим.


33. Қуруқ ва ўрта қуруқликдаги шоли омборларда ёки фаол шамоллатиш қурилмалари билан жиҳозланган элеваторлар силосларида жойлаштирилади ва сақланади.


34. Қуритилган шолини сақлашга қўйилишидан олдин ифлосланиш даражасидан қатъи назар, ҳаволи-элакли машиналардан ўтказиш тавсия этилади.


35. Йиғим-теримдан кейинги қайта ишлов бериш вақтидаги кўчирилишлар жараёнида шолининг шикастланиш даражасини камайтириш мақсадида қуйидагилар бажарилиши зарур:

кўтарма-транспорт механизмларида шолининг кўчирилиш сонини камайтиришни кўзда тутиш;

ўзи етказиб берувчи қурилма, қирғичли конвейерларнинг қўлланилишини чеклаш, улар қўлланилган ҳолда металл қирғичлар конвейер лентасидан тайёрланган қирғичларга алмаштирилади;

шоли узоқ учиб тушадиган жойларда тарновли туширмалар, сурилма қопқоқлар, клапанлар қўллаш, урилиш эҳтимоли бўлган жойларда эса юмшатувчи қистирмалар қўлланилади;

норияларда шолининг қайтадан сочилишига ва уни лента йўналишига қарама-қарши йўналишда узатишга йўл қўймаслик;

шолининг тўғридан-тўғри тушиб келиш жойларининг баландлигини пасайтириш.


36. Кузги совуқ тушиши билан ташкилотларда аввалдан ишлаб чиқилган режа асосида ташкилотнинг барча техник воситаларини қўллаган ҳолда шолини қишки сақлаш шароитларига ўтказиш амалга оширилади. Шоли партияларини совутишнинг навбати уларнинг намлик ҳолати, ҳарорати ва ифлосланишига қараб белгиланади.

Шолини совутиш қуйидагича амалга оширилади:

стационар ёки кўчма фаол шамоллатиш қурилмаларида;

шолини шоли тозаловчи машиналар, шоли қуритгичлар орқали ўтказиш билан.


37. Биринчи даражада совутилган деб дон массасининг ҳарорати 100° С гача бўлган шоли партиялари, иккинчи даражада совутилган деб ҳарорати 0° С дан кам бўлган шоли партиялари ҳисобланади.


38. Баҳорги илиш бошланганда иложи борича узоқроқ вақт давомида шолида паст ҳароратни сақлаб қолиш учун қуйидагилар бажарилиши зарур:

омборлар, элеваторларнинг силос ости ва силос қаватларининг ойна ва эшикларини ёпиқ ҳолатда ушлаб туриш;

сақланаётган шолининг ҳолатини эрталабки соатларда кузатиш;

дон омборларини шамоллатишни фақатгина қуруқ ва салқин ҳавода амалга ошириш.


39. Сақланаётган шолининг ҳарорати ошиб кетган тақдирда, ўз-ўзидан қизиб кетишнинг олдини олиш мақсадида, уни шу заҳоти совутиш ёки қуритиш чоралари кўрилади. Бунинг учун тозалаш, қуритиш ва фаол шамоллатиш учун мўлжалланган барча мавжуд техника, шунингдек кечки ҳавонинг паст ҳарорати қўлланилади. Қизиган шолининг совутилиши метеорологик шароитлардан қатъи назар, унинг ҳарорати ташқаридаги ҳаво ҳароратига яқин бўлмагунга қадар давом эттирилади.


40. Омбордаги (майдончадаги) шоли кўтармасининг ўз-ўзидан қизиб кетиши аниқланганда қизиётган участка чегаралари термоштанга ёрдамида аниқланади. Шоли партиясидан қизиётган қисми тўлалигича олиб ташланади ва қайта қуритишга берилади.


41. Сақланаётган шолида моғор ҳиди юзага келса (ҳаво ҳарорати ошмаган ҳолда) у қуритиш агенти ҳароратида (100 - 110° С) қуритилади.


42. Фаол шамоллатиш қурилмаларида шоли совутилганда совутишгача ва совутишдан кейин унинг ҳарорати, намлиги ва зараркунандалар билан зарарланганлиги аниқланади, шоли дон тозалаш машиналаридан, қуритгичлардан ўтказилганда қўшимча равишда аралашмалар ва натура миқдори аниқланади. Натижалар штабел ёрлиқларига ва сақланаётган шолини кузатиш журналларига ёзилади.


43. Шоли ташкилотга келиб тушиши билан унинг бутун сақланиш даври мобайнида ҳар битта партиянинг сифати ва ҳолати устидан тизимли назорат ўрнатилади. Назорат шолининг ҳарорати, намлиги, нон захираларининг зараркунандалари билан зарарланганлиги, ҳиди, ранги ва сифатнинг бошқа кўрсаткичлари бўйича олиб борилади.


44. Шолининг элеваторлардаги ҳароратини ўлчаш учун ҳароратни масофадан назорат қилишнинг электротермометрик қурилмалари қўлланилади.


45. Кўчирилаётган ва йиғим-теримдан кейинги қайта ишлов бериш вақтида шоли намлигини аниқлаш учун "ВП-4", "ВП 4М" русумидаги намликни ўлчаш ускуналарини қўллаш тавсия этилади.


46. Омборлардаги шолининг ҳароратини кузатиш учун унинг сирти шартли равишда ҳар бирининг юзаси 200 кв.м бўлган секцияларга бўлинади. Ҳар битта секцияга рақам ажратилади ва у омбор деворларида омборга кираверишда кўринадиган даражада йирик рақамлар билан ёзилади.


47. Омборлардаги кўтармаларнинг баландлиги 1,5 м дан ортиқ бўлса, ҳар битта секцияда турли баландликларда учта термоштанга ўрнатилади (юқори, ўрта ва қуйи). Кўтарма баландлиги 1,5 м дан ошмаса, ҳарорат иккита қатламда - юқори ва қуйи қатламда ўлчанади.

Шоли ҳароратининг навбатдаги ўлчанишидан кейин термоштангалар секция доирасида аввалги ўлчаш нуқтасидан 2,0 м узоқликда шахмат тартибида қайта кўчирилади ва штанганинг ботиб бориш даражаси ўзгартирилади.


48. Шолини сақлаш вақтида ҳаво ҳароратини 18° С дан ошиб кетмаган ҳолатда ушлаб туриш лозим (оптимал ҳарорат - 5 дан + 5° С гача, нисбий ҳаво намлиги 60 - 70 фоиз, кескин ўзгаришларсиз).

Шолининг сақланиш муддати 18 ой.



VI БОБ. ШОЛИНИ ҚАЙТА ИШЛАШГА БЕРИБ

ЮБОРИШ ВА ЁРМАНИНГ ЧИҚИШ НОРМАЛАРИ


49. Шолини бериб юбориш Қўмита ажратган нарядлар бўйича амалга оширилади. Шолини юклаш навбати маҳсулот сифати, юклаш вақти ва сақлаш шароитларига қараб белгиланади.


50. Ёрманинг чиқиш нормалари мазкур Йўриқноманинг иловасида келтирилган.


51. Шолининг табиий камайиш нормалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 25 майдаги 95-сонли қарори билан тасдиқланган "Дон ва дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ички ташиш, қайта ишлаш ва сотишнинг дастлабки ҳисобини юритиш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом"га мувофиқ ҳисобланади.



VII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


52. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат дон инспекцияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат акциядорлик темир йўл компанияси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.






Йўриқномага

ИЛОВА

         

         

Шолини қайта ишлаш натижасида

олинадиган маҳсулотлар


Гуруч ишлаб чиқаришдаги

фоиз ҳисобидаги чиқиш


силлиқланган


сайқалланган


Олий навли гуруч


5,0

10,0

I нав гуруч


45,0

43,0

II нав гуруч


5,0

1,5

Оқшоқ


10,0

10,5

Мучка


12,8

12,8

Қовуз, ем бўлмаган чиқиндилар


19,5

19,5

механик йўқотишлар:




ем чиқиндилари


2,0

2,0

қуриб камайиши


0,7

0,7

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 629-модда


































Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск