ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 23.12.2014 й. 2641-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.11.2014 й. 25-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 23 декабрда 2641-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини бошқариш

қўмитасининг

2014 йил 25 ноябрдаги

25-сон қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб

бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб

юбориш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга эритилган ҳайвон ёғини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.


3. Озиқ-овқат учун эритилган ҳайвон ёғининг сифати (бундан буён матнда ёғ деб юритилади) норматив ҳужжат талабларига мувофиқ келиши керак.


4. Ёғ қайта ишланаётган хом ашё ва субмаҳсулот сифатига қараб қуйидаги турлар ва навларга бўлинади:

мол, қўй, чўчқа, от, суяк ёғлари - олий ва биринчи нав ва аралаш ёғлар.


5. Ёғ гўшт ва паррандани қайта ишловчи саноат ташкилотлари учун санитария норма ва қоидаларига амал қилган ҳолда норматив ҳужжат талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши керак.


6. Ёғни ишлаб чиқариш учун сўйиладиган чорванинг ёғли тўқимаси (ёғ хом ашёси) ва гўштни қайта ишлаш ташкилотларидан олинадиган субмаҳсулотлар қўлланилади.



II БОБ. ЁҒНИ ҚАДОҚЛАШ, ЁРЛИҚЛАШ ВА ТАШИШ


7. Ёғ норматив ҳужжатга мувофиқ сиғими 25, 50, 100 ва 120 куб.дм бўлган қуйиладиган ёғоч бочкаларга, фанера-штампли бочкаларга, сиғими 25 кг дан ошмайдиган тахта яшикларга, фанера яшикларга, картон яшикларга қадоқланади.


8. Бочкалар, яшикларни ёғга тўлдиришдан олдин уларга полимер плёнкали материаллардан тайёрланган қоп, норматив ҳужжатга мувофиқ ички томондан пергамент ёки полимер материаллар қўйилиши лозим.


9. Идишнинг транспорт ёрлиғида қуйидаги қўшимча маълумотлар кўрсатилади:

ишлаб чиқарувчи ташкилот номи ва унинг товар белгиси;

ёғнинг тури ва нави;

брутто ва нетто оғирликлари;

ишлаб чиқариш санаси;

партия рақами;

сақлаш шароитлари;

яроқлилик муддати (кун, ой, йил);

норматив ҳужжат белгиси;

ички бозорда сотиладиган маҳсулот учун "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan".


10. Транспорт ёрлиғи "Қуёш нурларидан сақланг!", "Ҳароратни чеклаш!" огоҳлантирувчи белгилари туширилган ҳамда минимал ва максимал ҳарорат даражалари кўрсатилган ҳолда бўлиши лозим.



III БОБ. ЁҒНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Ёғни миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.


12. Етказиб берувчи қуйидаги ҳужжатларни ёғни етказиб берганда тақдим этиши зарур:

мувофиқлик сертификати ва санитария-эпидемиология хулосаси ёки уларнинг тасдиқланган нусхалари;

ветеринария гувоҳномаси.


13. Давлат захирасига узоқ муддат сақлаш учун ишлаб чиқариш муддати 3 ойдан ошмаган ёғ навлари етказиб берилади.


14. Ёғни қабул қилиш партиялар билан амалга оширилади. Бир партия ёғ - бу бир ташкилот ва технологик ускунада бир технологик циклда ягона ишлаб чиқариш режими бўйича ишлаб чиқарилган, бир хил физикавий-кимёвий ва органолептик кўрсаткичларга эга, бир хил идишларга қуйилган, бир хил номдаги маҳсулотлар бирлиги йиғиндиси.


15. Ёғ тез бузиладиган юкларни темир йўл транспортида ташиш қоидалари ва автомобиль транспортида юк ташиш қоидаларига мувофиқ пакетлаштирилган кўринишда етказиб берилади.


16. Ҳар бир штабелга битта назорат қутиси шакллантирилади, бу қутига қизил бўёқ билан "Н" ҳарфи ёзилади. Қабул қилиш, сақлаш ва бериб юборишда ёғ сифатини текшириш учун етказиб берувчи назорат қутиларидан назорат пакетларини тайёрлайди, ушбу пакетларга ювилиб кетмайдиган қизил бўёқ билан "Н" ҳарфи ёзиб қўйилади.


17. Ёғни қабул қилиш, сақлаш ва омбордан чиқаришда унинг сифатини текшириш учун турли жойлардан танлама тарзда намуна олинади ва синовлар натижалари бўйича ёғ сифати норматив ҳужжатларга мувофиқлиги аниқланади.


18. Аниқ ёзувли маркировкага эга, шикастланмаган стандарт идишдаги ёғ жойлар сонини ҳисобга олиш ва трафарет бўйича оғирлигини аниқлаш йўли билан қабул қилинади.


19. Ёғ пакетлаштирилган кўринишда шикастланган тагликлар билан ёки бузилган ўрамда етказиб берилганда, қабул қилиб олиш жойлар сонини тўлиқ қайта ҳисоблаш йўли билан бажарилади.


20. Қабул қилиш пайтида ёғнинг сифат кўрсаткичлари етказиб берувчи ташкилотнинг ҳужжатларида кўрсатилган ўраш, маркировка ва транспортировка қилиш талабларига мувофиқ келишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.


21. Қабул қилиш пайтида белгиланган тартибда яроқсизга чиқарилган ёғ дарҳол етказиб берувчига қайтарилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.


22. Алоҳида ҳолатларда, совутгичда бўш камералар мавжуд бўлганда, яроқсизга чиқарилган ёғ вақтинчалик масъулиятли сақлашга қабул қилиниши мумкин. Шартномага мувофиқ етказиб берувчи яроқсизга чиқарилган маҳсулотни узоқ вақт сақлашга яроқли бўлган маҳсулотга алмаштириши керак. Маҳсулотни сақлаш ва алмаштириш бўйича барча харажатлар шартномага мувофиқ етказиб берувчи томонидан қопланади.



IV БОБ. САҚЛАШ КАМЕРАЛАРИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


23. Сақлаш камералари оптимал ҳарорат ва намлик режимининг ушлаб турилишини таъминлаши, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш бўйича тегишли санитария норма ва қоидаларига мувофиқ конструкцияланган бўлиши зарур.

Сақлаш камералари атрофидаги ҳудуд санитария нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ ҳолатда бўлиши зарур.


24. Сақлаш камераларига юклашдан олдин вестибюллар, платформалар ва бошқа хоналар, асбоблар ва ускуналар техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлиши ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ фойдаланилиши лозим.


25. Технологик харитага мувофиқ сақлаш камералари транспорт воситалари, асбоблар ва жиҳозлар, тарози ва технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиши, эшиклар ва лифт туйнуклари брезент пардалар билан ёпилиши керак. Ифлосланган ёки моғор босган тагликлар, брусоклар ва рейкалар тозаланиши ва дезинфекцияланиши зарур.


26. Маҳсулотлардан бўшаган сақлаш камералари ва вестибюллар дезинфекцияланиши лозим, зарурат туғилганда поллар ювилиши, деворлар эса оқланиши керак. Дезинфекциялаш ишларидан сўнг ҳаво микробиологик зарарланганлик бўйича текширилади. Маҳсулотларни кемирувчилардан сақлаш мақсадида мунтазам равишда камераларни дератизация қилиш тадбирлари ўтказилади.

Тегишли тайёргарлик ва дезинфекция ишлари ўтказилгандан сўнг сақлаш камералари ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган комиссия томонидан қабул қилинади ва уларнинг тайёрлиги ҳақида далолатнома тузилади.


27. Сақлаш камераларида юклаш-тушириш ишларида банд бўлган асосий ва ёрдамчи ходимлар белгиланган нормалар ва қоидаларга биноан санитария ва махсус кийим билан таъминланиши зарур.


28. Барча сақлаш камералари машина бўлимига ўрнатилган марказий пультда масофадан туриб ҳароратни ўлчаш датчиклари билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ҳар бир сақлаш камераси битта термометр ва битта ҳаво намлигини ўлчаш асбоби билан жиҳозланади. Ушбу ўлчов асбоблари штабеллар орасида баландлиги 1,5 м бўлган тагликларга ёки юк эшиги орқасидаги майдонга ўрнатилади.


29. Ҳарорат ва намликни ўлчаш асбоблари улардан фойдаланиш ва юклаш-тушириш амалиётларини бажаришда уларни эҳтимолий шикастланишлардан ҳимоя қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилиши керак. Шиша термометрлар ёғоч ёки металл гардишга эга бўлиши лозим.


30. Ташкилотларда электр ускуналаридан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Электр ёритиш асбоблари ёпиқ ёки ҳимояланган (шиша қалпоқча ва металл тўр билан қопланган) кўринишда бўлиши лозим.


31. Ёриткичлар асосан ўтиш жойлари ва деворлар бўйлаб жойлаштирилиши керак, улар сақлаш камераларининг юкланиш ҳажмини камайтирмаслиги зарур.

Омборда шиплар текис бўлганда, ёриткич ва штабель орасидаги масофа 0,3 м дан ошмаслиги керак.

Ёритиш асбоблари шиша парчалари маҳсулотга тушмаслиги учун ҳимоя қалпоқчаларига эга бўлиши лозим.


32. Тарозилар ўз вақтида текшириб турилиши ва норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга амал қилган ҳолда пломбаланиши керак.


33. Сақлаш камералари қуйидагилар билан жиҳозланган бўлиши зарур:

жиҳозланиш табелида кўзда тутилган зарур жиҳозлар ва ускуналар;

ҳарорат-намлик режимини назорат қилувчи асбоблар (термометрлар, гигрометрлар, психрометрлар);

ҳимоялаш, қўриқлаш сигнализацияси ва ўт ўчириш воситалари ҳамда автомат ёнғин сигнализацияси қурилмалари;

биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш воситалари.



V БОБ. ЁҒНИ САҚЛАШ


34. Ёғни сақлаш жараёнида уни ёнғин чиқиши мумкин бўлган манбалардан, уларнинг қуввати ва таъсирининг давомийлигидан қатъи назар, асраш зарур.


35. Ўт ўчириш воситалари доим соз ҳолатда сақланиши ва қўллаш учун тайёр бўлиши керак.


36. Сақлаш камералари тегишли ускуналар ва хавф ҳақида огоҳлантирувчи плакатлар, ёзувлар, кўрсаткичлар, чироқли ва товушли сигналлар билан таъминланиши лозим.


37. Юкларни транспортировка қилиш учун мўлжалланган барча мосламалар юк кўтариш ҳажми, созлик ҳолати текширилган санаси ва юкни жойлаштиришнинг рухсат этилган усули кўрсатилган трафаретга эга бўлиши керак.


38. Ёғни жойлаш ишлари сақлаш камераларидан оқилона фойдаланиш, сақлаш, қабул қилиш, омбордан чиқариш ва маҳсулот сифатини назорат қилиш учун оптимал шароитлар яратишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган технологик харита бўйича амалга оширилади.

Ҳар бир ёғ партияси алоҳида штабелга тахланади ва унга штабель ёрлиғи расмийлаштирилади. Ушбу ёрлиққа маҳсулотнинг жойлашиш чизмаси осилади.

Штабелдан маҳсулотнинг бир қисми чиқарилганда, ўша куннинг ўзида штабель ёрлиғига тегишли ўзгаришлар киритилади (ҳужжат рақами, маҳсулотни чиқариш санаси, унинг сони ва қолдиғи).


39. Ёғ партиялари вагонга ёки автотранспортга бир-бирига зич тегиб турадиган қилиб жойлаштирилади. Ёғ пакетланмаган кўринишда етказиб берилганда, пакетларни шакллантириш ишлари юкни тушириш пайтида амалга оширилади. Бунда яшиклар трафарети билан ташқи томонга қўйилади. Штабель баландлиги камеранинг юкланиш ҳажмидан максимал фойдаланиш шароитларидан келиб чиқиб, идишларнинг чидамлилиги ва штабелга юклаш нормаларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.


40. Музлатиш камераларидаги ёғ сифатининг ҳолати норматив ҳужжатлар талаблари ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ диққат билан кузатиб борилиши керак. Ёғни ўзига хос ҳидга эга бошқа маҳсулотлар билан сақлаш тақиқланади.


41. Сақлаш камераларида ёғ штабеллари қуйидаги четланишлар билан тахланади:

совутиш асбобларига эга бўлмаган деворлардан ҳамда деворга ўрнатиладиган совутиш асбобларидан - 0,3 м;

совутиш асбобларига эга бўлмаган шипдан - 0,2 м;

шипга ўрнатилган совутиш асбобларидан - 0,3 м;

ҳаво ўтказгичнинг ташқи юзасидан - 0,3 м.


42. Юкни девор бўйлаб жойлаштириш ишлари колонна, девор периметри бўйлаб юпқа рейка (тахтача) ёки доскани (вертикал) ўрнатиш йўли билан амалга оширилади.


43. Ёғ сақланаётган сақлаш камераларида механизмлар ишлаши учун зарур бўлган кенглиги 1,6 м ни ташкил этувчи ўтиш жойлари қолдирилиши лозим.


44. Сифат бузилиши белгилари пайдо бўлганда, яроқлилик муддатига қарамасдан, ёғ зудлик билан алмаштирилиши керак.


45. Ёғнинг сақланиш муддати норматив ҳужжатга мувофиқ белгиланади.



VI БОБ. ЁҒНИ БЕРИБ ЮБОРИШ


46. Ёғни бериб юбориш Қўмита томонидан берилган нарядлар бўйича, биринчи навбатда, сифатининг ҳолатига қараб, ишлаб чиқарилиш санасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ёғни сақлаётган ташкилотлар мазкур маҳсулотнинг сифат ва сон бўйича бутлигини таъминлашга мажбур. Ёғ омбордан чиқарилаётганда ёғ сақлаш учун қабул қилинган навга мувофиқ келиши керак.

Ёғни юклаш ва бериб юбориш унинг сақлаш муддати тугашидан камида 2-3 ой олдин амалга оширилади.


47. Ёғни омбордан чиқаришдан олдин норматив ҳужжатлар ва санитария нормалари ва қоидаларига биноан унинг сифат кўрсаткичлари текширилади.



VII БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


48. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати ташкилотлари уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 630-модда











































Время: 0.1370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск