ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат эҳтиёжлари учун харид. Давлат захираси. Моддий-техник таъминот /

Биринчи гуруҳга бутилкаларга қуйилган ичимлик сувини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 23.12.2014 й. 2642-сон билан рўйхатга олинган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 25.11.2014 й. 26-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2014 йил 23 декабрда 2642-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат захираларини бошқариш

қўмитасининг

2014 йил 25 ноябрдаги

26-сон қарорига

ИЛОВА



Биринчи гуруҳга бутилкаларга қуйилган ичимлик

сувини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш

ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома биринчи гуруҳга полиэтилентерефталат (бундан буён матнда ПТФ деб юритилади) бутилкаларга қуйилган ичимлик сувини (бундан буён матнда ичимлик суви деб юритилади) етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Йўриқнома талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) тизимидаги ташкилотлар ва биринчи гуруҳ моддий бойликларини масъул сақловчи ташкилотлар учун мажбурийдир.


3. Давлат захирасига қуйиладиган ичимлик суви норматив ҳужжат талабларига мувофиқ бўлган сифат кўрсаткичлари бўйича санитария норма ва қоидаларига амал қилган ҳолда қабул қилинади.


4. Бутилкаларга қуйиш учун келиб чиқиши қуйидагича бўлган сувдан фойдаланилади:

табиий булоқ, артезиан суви;

хўжалик-ичимлик суви таъминотининг марказий тизимидан олинган сув.


5. Ичимлик суви углерод икки оксиди билан тўйиниш даражаси бўйича қуйидаги турларга бўлинади:

кучли газланган;

ўртача газланган;

кам газланган;

газланмаган.


6. Ўзининг органолептик, физикавий-кимёвий кўрсаткичлари ҳамда сувнинг органолептик хусусиятларига таъсир қилувчи кимёвий моддалар ва элементлар миқдори бўйича ичимлик суви норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.


7. Ичимлик сувига олтингугуртли кумуш, норматив ҳужжатларга мувофиқ таркибида фаол хлор ҳамда лимон ёки аскорбин кислотаси бўлган воситалар билан ишлов беришга йўл қўйилади.


8. Сувга олтингугуртли кумуш билан ишлов берилганда, ичимлик сувидаги кумуш миқдори 0,2 мг/куб.дм дан ошмаслиги керак.

Таркибида хлор бўлган восита билан ишлов берилган ичимлик суви технологик линияга тушишидан олдин 0,2 мг/куб.дм ошмаган миқдорда қолдиқ актив хлорга эга бўлиши лозим.


9. Ичимлик сувининг перманганат оксидланиши истеъмол қилинган кислороднинг (0,5 - 4,0) мг/куб.дм доирасида бўлиши лозим. Манбадаги ва тайёр маҳсулотдаги оксидланиш катталиклари орасидаги фарқ 15 фоиздан ошмаслиги керак.


10. Токсик элементлар, радионуклидлар миқдори, микробиологик ва паразитологик кўрсаткичлар санитария қоидалари ва нормаларида кўзда тутилган йўл қўйиладиган нормалардан ошмаслиги зарур.


11. Ичимлик суви партиялар билан қабул қилинади. Бир партияга бир номдаги, бир турдаги ва ўлчамдаги бутилкаларга қуйилган, бир ишлаб чиқариш санасига эга ичимлик сувининг миқдори қабул қилинади.


12. Органолептик кўрсаткичлар, маркировканинг тўғрилиги, ўрамнинг сифати маҳсулотнинг ҳар бир партияси бўйича аниқланади.


13. Ичимлик сувининг сифати норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ келмаган тақдирда икки баробар кўпроқ олинган намунада такрорий синовлар ўтказилади. Такрорий синовларда бир кўрсаткич бўйича қониқарсиз натижалар қайд этилганда, бутун партия яроқсизга чиқарилади ва бу баённома билан расмийлаштирилади.



II БОБ. ИЧИМЛИК СУВИНИ ҚАДОҚЛАШ ВА ЁРЛИҚЛАШ


14. Ичимлик суви қуйидаги бутилкаларга қуйилади:

норматив ҳужжат бўйича номинал сиғими 0,33 ва 0,5 куб.дм бўлган шиша бутилкалар;

норматив ҳужжат бўйича сиғими 0,2 куб.дм дан 10,0 куб.дм гача бўлган турли конфигурациядаги ПТФ бутилкалар;

сиғими 12,9 l, 15,0 l, 18,9 l, 20,0 l бўлган ПТФ дан тайёрланган ёки мувофиқлик сертификати бўйича кўп марта ишлатиладиган поликарбонат бутилкалар.


15. Номинал массадан манфий четга чиқиш чегараси норматив ҳужжат талабларида кўрсатилган нормадан ошмаслиги лозим.


16. Ичимлик суви қуйилган шиша идишлар норматив ҳужжатлар бўйича кроненпробка билан герметик равишда тиқинланади. Кроненпробка қалпоқчаси норматив ҳужжатларга мувофиқ электролиз усулида оқартирилган оқ тунукадан, листли тунукадан ва хромланган тунукадан тайёрланиши лозим. Қистирма ҳимоя дискисиз ёки полимер плёнкадан, пластизоллардан тайёрланган ҳимоя дискли норматив ҳужжат бўйича яхлит кесилган пробкадан тайёрланган бўлиши керак. Ҳимоя дисклари ва қистирмаларни тайёрлаш учун қўлланадиган полимер материаллар норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши зарур.


17. ПТФ бутилкалар норматив ҳужжатларга мувофиқ резбали пластмасса пробкалар билан тиқинланади.


18. Ичимлик суви қуйилган бутилкалар норматив ҳужжатларга мувофиқ кўп айланмали полимер яшикларга, гофрланган картондан тайёрланган яшикларга жойланади.

ПТФ бутилкалар картон тагликлар устига қўйилади ва норматив ҳужжатларга мувофиқ плёнка билан тортилади.

Мустаҳкамлиги юқори бўлган плёнкани картон тагликсиз қўллашга йўл қўйилади.


19. Қўлланадиган ўрама материалнинг ҳар бир партияси мувофиқлик сертификати билан бирга бўлиши керак.


20. Ичимлик суви қуйилган ҳар бир идишга қуйидаги маркировка қўйилиши лозим:

ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи, товар белгиси (мавжуд бўлса), унинг манзили;

маҳсулот номи;

ичимлик сувининг келиб чиқиши (артезиан, булоқ, ичимлик суви таъминоти тармоғидан олинган);

ичимлик суви тури (газланган, газланмаган);

минераллашиш даражаси, куб.гм;

ҳажми, куб.дм;

ишлаб чиқариш санаси (кун, ой, йил);

яроқлилик муддати (кун, ой, йил);

сақлаш шароитлари (+5° С дан +20° С гача ҳароратда, тўғридан-тўғри қуёш нурлари тушишидан ҳимоя қилинган ҳолда);

штрих код;

сертификатлангани тўғрисида маълумот;

норматив ҳужжат белгиси;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan" ёзуви.


21. Маркировка қилиш этикеткани ёпиштириш ёки трафарет ёрдамида аниқ из тушириш ёки ювилиб кетмайдиган ва ҳиди бўлмаган бўёқ ёрдамида штамп уриш йўли билан амалга оширилади.


22. Транспорт идишининг ҳар бир донасига (плёнка билан ўралгандан ташқари) ГОСТ 14192 бўйича "Синувчан. Эҳтиёт бўлинг!", "Қуёш нурларидан сақланг!", "Намликдан сақланг!" огоҳлантириш белгиларини тушириш керак, бунда қуйидагилар кўрсатилади:

ишлаб чиқарувчи ташкилотнинг номи, товар белгиси (мавжуд бўлса), унинг манзили;

маҳсулот номи;

ичимлик сувининг тури (газланган, газланмаган);

идиши билан оғирлиги, кг;

бир дона ўрамнинг соф оғирлиги, л;

ўрама идишлар сони, дона;

норматив ҳужжат белгиси;

ишлаб чиқариш санаси (кун, ой, йил);

яроқлилик муддати (кун, ой, йил);

сақлаш шароитлари;

сертификатлангани тўғрисидаги маълумотлар;

штрих код;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш учун "O`zbekistonda ishlab chiqarilgan" ёзуви.



III БОБ. ИЧИМЛИК СУВИНИ ЕТКАЗИБ БЕРИШ


23. Узоқ вақт сақлаш учун Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари, ўрами ва маркировкаси норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берувчи ичимлик суви қабул қилинади.


24. Ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) етказиб бериладиган ичимлик сувининг ҳар бир партиясига мувофиқлик сертификатини ва санитария-эпидемиология хулосасини ёки уларнинг тасдиқланган нусхаларини беришга мажбур.


25. Маҳсулотнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатлар (мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси) товар-транспорт ҳужжатлари билан бирга юк олувчига жўнатилади.


26. Норматив ҳужжатларда кўзда тутилган сифат кўрсаткичларига эга бўлмаган ҳамда кафолатли сақлаш муддати камайтириб кўрсатилган ичимлик сувини сақлашга қабул қилиш тақиқланади.


27. Юклаш-тушириш ва омбор ишларини механизациялаштириш даражасини ошириш ҳамда оғир қўл меҳнатини бартараф этиш мақсадида ичимлик сувини етказиб бериш транспорт пакетларида амалга оширилиши керак.


28. Транспорт пакетлари механизациялашган юклаш ва тушириш ишларининг имкониятларини, пакетларнинг транспортировка қилиш ва сақлаш пайтидаги яхлитлиги, юкларнинг бут бўлишини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилиши зарур.


29. Транспорт пакетлари норматив ҳужжатлар талаблари ҳамда автомобиль ва темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларига мос келиши лозим.


30. Ичимлик сувини қабул қилиш, сақлаш ва омбордан чиқаришда унинг сифатини текшириш учун ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ювганда кетмайдиган қизил бўёқ билан "Н" ҳарфи туширилган ичимлик сувининг битта партиясидан танлаб олинган намуна учун иккита назорат пакети шакллантирилади.



IV БОБ. ОМБОРЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


31. Омборларнинг турлари, технологик ускуналар, юклаш-тушириш механизмлари парки мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда ташкилотларда ягона технологик харита ишлаб чиқилади. Ушбу технологик харита омборларни маҳсулотни қабул қилишга тайёрлаш, қабул қилиш, сақлаш ва чиқариш бўйича ишларни ташкиллаштириш, лаборатория назоратини юритиш, юклаш-тушириш ишларини амалга ошириш, санитария-гигиена ва ёнғинга қарши тадбирларни ташкиллаштириш, техника хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгиловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.


32. Ичимлик сувини сақлаш учун техник жиҳатдан соз, қуруқ, яхши шамоллатиладиган, юклаш-тушириш ва омбор ичидаги ишларни амалга оширишда механизмлардан фойдаланиш имкониятини таъминловчи мустаҳкам полга эга омборхоналардан фойдаланиш керак.


33. Омборлар қуйидагилар билан таъминланиши керак:

зарур жиҳозлар ва ускуналар;

ҳарорат-намлик режимини назорат қилувчи асбоблар (термометрлар, гигрометрлар, термографлар, гигрографлар, психрометрлар);

зарур миқдордаги тагликлар (1200 х 1000 х 150 мм ёки 1200 х 800 х 150 мм ўлчамли), рейкалар, нарвонлар, траплар;

бирламчи ўт ўчириш воситалари;

автомат қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси.


34. Ташкилотларда электр ускуналаридан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июль), Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Электр ёритиш асбоблари ёпиқ ёки ҳимояланган (шиша қалпоқча ва металл тўр билан қопланган) кўринишда бўлиши лозим.


35. Омборлар атрофидаги муассаса ҳудуди тўғри режалаштирилган бўлиши лозим. Юза ва оқова сувларнинг омборлардан чеккада жойлашиши, сув оқадиган қувурлар сув оқимига тўсқинлик қилувчи чўкиндилар ва қатламлардан мунтазам равишда тозаланиши керак.


36. Юкларни жойлашдан олдин омбор хоналари ёки уларнинг бўш қисми ичимлик сувини қабул қилиш ва сақлаш учун тайёрланиши, зарурат туғилганда таъмирланиши зарур. Том ва поллар соз ҳолатда бўлиши, ёриқлар ва тешиклар бекитилиши, эшиклар эса зич ёпиладиган бўлиши лозим.


37. Омборларнинг маҳсулотни қабул қилиб олишга тайёрлиги бош муҳандис, бош энергетик, лаборатория мудири, сақлаш участкасининг бошлиғи ва ёнғин хавфсизлиги учун масъул бўлган шахслар таркибидаги комиссия томонидан текширилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.



V БОБ. ИЧИМЛИК СУВИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


38. Ичимлик сувининг миқдори ва сифати бўйича қабул қилиш қонун ҳужжатлари ва мазкур Йўриқномага мувофиқ шартнома асосида амалга оширилади.


39. Омборга узоқ вақт сақлаш учун норматив ҳужжатлар талабларига жавоб берадиган ва узоқ вақт сақлаш учун яроқли бўлган ичимлик суви қабул қилинади.


40. Ичимлик суви ортилган вагонлар етиб келганда темир йўл ташкилотининг вакили иштирокида қуйидагилар текширилади:

вагонларнинг техник созлиги;

пломбалар борлиги, улардаги босма тамғанинг аниқлиги;

вагон эшикларида бурагичларнинг борлиги ва уларнинг ҳолати;

юк номи ва яшиклар (пакетлар)даги пломбаларнинг юк ҳужжатларига мувофиқлиги.


41. Текширув пайти аниқланган вагонларнинг техник носозлиги, пломбаларнинг йўқлиги ёки ноаниқлиги каби камчиликлар далолатнома билан расмийлаштирилади.


42. Бутун пакетлардаги ичимлик суви трафарет ва жойлар сони бўйича қабул қилинади. Шикастланган идишдаги ичимлик сувини қабул қилиш ишлари ҳар бир бутилкани қайта ҳисоблаш йўли билан амалга оширилади.


43. Ташкилот ичимлик сувини қабул қилиб олаётган пайтда қуйидаги камчиликлар аниқланганда, темир йўл ташкилотидан тижорат далолатномасини тузишни талаб этиши зарур:

камомад;

идишлардаги сезиларли шикастланишлар;

ўрамнинг норматив ҳужжат талабларига номувофиқлиги;

маҳсулот номининг транспорт ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга номувофиқлиги;

темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 23 октябрдаги 232-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Темир йўл уставида кўзда тутилган бошқа барча ҳолатларда.


44. Қабул қилинаётган партиянинг сифат кўрсаткичлари норматив ҳужжатга номувофиқлиги аниқланганда ичимлик суви сақлаш учун қабул қилинмайди.


45. Маҳсулотни қабул қилиш ва яроқсизга чиқариш натижалари бўйича юк олувчи ва етказиб берувчининг вакиллари иштирокида олинган маҳсулотнинг ҳақиқий сифати ҳақида далолатнома тузилиши керак.



VI БОБ. ИЧИМЛИК СУВИНИ ОМБОРГА ЖОЙЛАШ


46. Ичимлик сувини омборга жойлаш ишлари юклашнинг тасдиқланган нормалари ва улар асосида ишлаб чиқилган жойлашиш чизмалари бўйича амалга оширилиши керак. Бунда штабеллардаги жойлар сонини тўлиқ ҳисоблаш, идишларнинг бутлигини, штабелларнинг турғунлигини таъминлаш, омбор майдонларидан самаралироқ фойдаланиш, маҳсулот сифатини кузатиб бориш ва вагонларни механизациялашган тарзда юклаш имкониятини ҳисобга олиш зарур


47. Ичимлик суви пакетланмаган кўринишда келганда, пакетларни шакллантириш ишлари вагондан юкларни туширганда амалга оширилади. Бунда бутилкаларни албатта вертикал тарзда жойлаштирган ҳолда яшиклар трафарет томони ташқарига қаратиб тахланади.

Пакетларни шакллантириш ишлари ўлчами 1200 х 1000 х 150 мм ёки 1200 х 800 х 150 мм бўлган тоза ва қуруқ тагликларда, пакетланган ичимлик сувини омбордан чиқаришда транспортга механизациялашган тарзда юклаш заруратини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.


48. Ичимлик суви штабеллари бир ёки бир нечта партиялардан шакллантирилиши мумкин. Бунда уларнинг бир хил ўлчам ва бир хил баландликдаги тагликлари, келиб чиқиши, тури ва ишлаб чиқарилиш вақти (бир ой доирасида) бўйича бир хиллиги ҳисобга олинади.


49. Ҳар бир шакллантирилган штабелга белгиланган шаклда штабель ёрлиғи расмийлаштирилади, унга яшикларни пакетга жойлаштириш ва пакетларни штабелга тахлаш чизмаси илова қилинади.

Ҳужжатларда ичимлик суви жойланган омбор, секция ва штабель рақами кўрсатилиши зарур.


50. Ичимлик сувининг сақланиш сифатини назорат қилиш, ҳавонинг яхшироқ айланишини ва сувнинг штабелларини тахлашда механизмларни қўллаш қулайлигини таъминлаш учун омбор (секция) периметри бўйлаб деворлар ёки чиқиб турган конструкциялар ёнидан кенглиги 0,5 метр бўлган ўтиш жойлари қолдирилади.

Ўтиш жойларининг кенглиги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ конкрет осма мосламага эга электр юклагичнинг минимал бурилиш радиусига қараб белгиланади.


51. Омбор майдонидан самарали ва оқилона фойдаланиш учун асосий штабеллар тахлангандан кейин асосий ўтиш жойи бўйлаб, камида 2 м ўтиш жойини қолдирган ҳолда, кенглиги бир пакет келадиган штабелларни қўшимча тахлаш тавсия этилади.


52. Маҳсулот штабеллари ва тагликлар омборларнинг кўтариб турувчи конструкцияларига таянмаслиги керак.

Агар штабеллар ёки алоҳида тахламлар хавфли эгилишларга эга бўлса, уларни қайтадан тахлаш зарур. Бунда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.


53. Юклаш-тушириш ва омбор ичи ишлари ягона технологик харита бўйича бажарилиши лозим.


54. Юклаш-тушириш ишлари ҳамда ичимлик сувларини қайтадан тахлаш ишлари бажарилаётганда яшиклар урилиши, силкиниши ва ташланишига йўл қўймасдан, идишларни эҳтиёт қилиш керак.



VII БОБ. ИЧИМЛИК СУВИНИ ТАШИШ ВА САҚЛАШ


55. Ичимлик суви темир йўл транспортида озиқ-овқат юкларини ташиш қоидалари ва автомобиль транспортида юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ёпиқ транспорт воситаларида транспортнинг барча турларида ташилади.


56. Ичимлик суви намлик тушишидан сақланадиган, шамоллатиладиган махсус қоронғи хоналарда +5° С дан +20° С гача ҳароратда ва ҳавонинг нисбий намлиги 75 фоиздан ошмайдиган шароитда сақланиши керак.


57. Бевосита қуёш нурлари таъсир кўрсатишига йўл қўйилмайди. Озиқ-овқат маҳсулоти бўлмаган ва ўзига хос ҳидга эга озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга сақланишига йўл қўйилмайди.


58. Ичимлик сувининг яроқлилик муддати норматив ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.



VIII БОБ. ИЧИМЛИК СУВИНИ ЮКЛАШ ВА ЖЎНАТИШ


59. Ичимлик сувини юклаш ва жўнатиш ишлари Қўмита томонидан берилган нарядлар бўйича амалга оширилади. Ичимлик сувини юклаб жўнатиш навбати маҳсулотнинг сифати, унинг захирага қўйилиш вақти ва сақланиш шароитларига қараб белгиланади.


60. Юкланган маҳсулот миқдори стандарт идишда жойлар сони бўйича аниқланади.



IX БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


61. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Озиқ-овқат саноати ташкилотлари уюшмаси, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАТК, Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 631-модда



































Время: 0.1361
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск