ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Алоҳида объектлар қурилиши ва реконструкцияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.12.2014 й. 359-сон “Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини реконструкция қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.12.2014 й.

N 359




ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ САНЪАТ

МУЗЕЙИ БИНОСИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА УНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон давлат санъат музейи биносининг ташқи қисмини миллий руҳда, замонавий архитектура дизайнига мос равишда реконструкция қилиш, экспозиция залларини мукаммал таъмирлаш, зарур мўътадил об-ҳавони таъминловчи замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Ўзбекистон давлат санъат музейи биносини (кейинги ўринларда иншоот деб аталади) миллий руҳда реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишларини бажариш доирасида:

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниясини буюртмачи этиб белгилаш;

бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги Инвестиция дастури доирасида танлов савдолари натижасида тежалган маблағлар ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратилишини назарда тутсинлар;

белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида иншоотни реконструкция қилиш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги ва келгуси йиллардаги Инвестиция дастурига киритсинлар.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва буюртмачи билан биргаликда:

бош лойиҳачига зарурий маълумотлар (ҳоким қарори, архитектура-режалаштириш топшириғининг 1-2 қисмлари, топосъёмка, объектнинг техник ҳолатини ўрганиш тўғрисидаги хулосалари, белгиланган тартибда расмийлаштирилган нуқсон далолатномалари ва тасдиқланган лойиҳа топшириғи)ни тақдим этсин ва шартномани расмийлаштирсин;

иншоотнинг ташқи қисми ва тегишли ҳудудини реконструкция қилиш, бинонинг ички қисмини мукаммал таъмирлаш, бинода зарур мўътадил об-ҳавони таъминловчи ускуналар билан жиҳозлаш ва сайёҳлар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, намунали сервис хизматини кўрсатиш (ҳунармандлар шаҳарчаси, арт-кафе, совғалар дўконлари қуриш) учун мўлжалланган лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин.


4. "Давархитектқурилиш" қўмитаси белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ва мукаммал таъмирлаш ишлари юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги "Ўзметкомбинат" акциядорлик жамияти, "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси билан биргаликда, лойиҳа-смета ҳужжатларига кўра, бош лойиҳачи ташкилот томонидан тасдиқланган ҳисоб-китобларга асосан металлопрокат ва цементнинг чекланган нархларда, белгиланган тартибда ажратилишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги музейдаги мавжуд моддий ва маънавий жиҳатдан эскирган, иқтисодий самарасиз ва фойдаланишга яроқсиз бўлган ускуналарни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш ишларини амалга оширсин.


7. Ўзбекистон давлат санъат музейи "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан ҳамкорликда миллий меросимиз, қадимий тарихимиз ва маданиятимизни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон давлат санъат музейига хорижий сайёҳларни кенг жалб этиш чора-тадбирларини амалга оширсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан биргаликда Ўзбекистон давлат санъат музейида мунтазам равишда турли мавзулардаги давра суҳбатлари, учрашувлар, "Маҳорат дарслари" каби маънавий тадбирлар, шунингдек мактаб дастурига оид очиқ дарслар ўтказилишини ва уларга ўқув юртлари ўқувчи-талабаларини кенг жалб этиш чораларини кўрсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда 2018 йилда Ўзбекистон давлат санъат музейининг 100 йиллигини нишонлаш ҳамда уни юқори даражада ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 декабрь, 52-сон, 623-модда


































Время: 0.1724
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск