Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Адлия вазирининг 30.12.2014 й. 310-мҳ-сон “Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 30.12.2014 й. 2165-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2014 й.

N 2165-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

30.12.2014 й.

N 310-мҳ


БУЙРУҒИ


Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 20 декабрдаги 303-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2165, 2010 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 498-модда) билан тасдиқланган Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                            Н. Йўлдошев






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича

танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тегишли адлия бошқармасининг хабарномаси олинган ёки қўшимча (янги) нотариус лавозими таъсис этилган кундан бошлаб етти кун ичида ишчи орган томонидан марказий оммавий ахборот воситаларида, тегишли адлия бошқармаси орқали маҳаллий оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва тегишли адлия бошқармасининг расмий веб-сайтида танлов ўтказиш тўғрисида эълон берилади.".


2. 7-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси;";

б) олтинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи - ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

в) еттинчи хатбошидаги "саккизинчи ва тўққизинчи" деган сўзлар "тўққизинчи ва ўнинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Нотариус лавозимида ишлаётган шахс танловда иштирок этиши учун у билан тузилган меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши ҳамда мазкур банднинг иккинчи - саккизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга нотариус лавозимидан озод этилганлиги ҳақидаги буйруқ нусхасини тақдим этиши лозим.".


3. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Танлов ўтказиш тартиби тушунтирилгандан сўнг, ҳар бир талабгорга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда танлов варақаси тарқатилади.

Ҳар бир танлов варақаси танловда иштирок этаётган барча комиссия аъзолари томонидан имзоланган бўлиши шарт. Танлов варақасининг биринчи бети Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланади.

Комиссия аъзоларининг ҳар бирига комиссиянинг ушбу мажлисида иштирок этаётган барча талабгорларни баҳолаш учун мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда биттадан баҳолаш бюллетени берилади. Баҳолаш бюллетенлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши ҳамда мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги комиссия аъзолари рўйхатига имзо қўйдирилган ҳолда тарқатилиши лозим.".


4. 26-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш бюллетенларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади. Ҳисоблаш натижалари мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги йиғма баҳолаш бюллетенига киритилади ва комиссия аъзоларига эълон қилинади.".


5. Қуйидаги мазмундаги 28-1 ва 28-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"28-1. Танловда ғолиб деб топилмаган ва олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 50 фоизини тўплаган талабгорларга уларнинг розилиги билан комиссиянинг ушбу мажлиси давомида танлов ўтказилган, бироқ унда ғолиб аниқланмаган бошқа бўш нотариус ўрнида ишлаш таклиф этилиши мумкин. Бунда мазкур бўш нотариус ўрни, қоида тариқасида, талабгор танловда иштирок этган ҳудуддаги адлия бошқармаси тизимида бўлиши лозим.

Агар талабгор таклиф этилган бўш нотариус ўрнида ишлашга рози бўлса, бу ҳақда комиссия мажлисининг баённомасида акс эттирилади.

28-2. Танловларда кетма-кет икки марта иштирок этиб, уларнинг ҳар бирида олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган талабгор иккинчи танлов ўтказилган кундан бошлаб олти ой давомида эълон қилинган танловларга қўйилмайди.".


6. 29-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Танлов варақалари, баҳолаш бюллетенлари, комиссия аъзолари рўйхати ҳамда йиғма баҳолаш бюллетени мажлис баённомасига илова қилинади.".


7. Қуйидаги мазмундаги 34-1-банд билан тўлдирилсин:

"34-1. Нотариус лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларга адлия бошқармаси раҳбарининг буйруғи билан соҳа бўйича етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ҳамда нотариус лавозимида камида уч йил ишлаётган нотариус бир йил муддатга мураббий-нотариус этиб тайинланади.

Мураббий-нотариус янги тайинланган нотариуснинг фаолияти бўйича масъул ҳисобланади ва уни доимий равишда назорат қилиб боради.".


8. 37-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда ушбу талабгор танловда олиниши мумкин бўлган энг юқори баллнинг камида 50 фоизини тўплаган ҳамда мазкур Низомнинг 28-1-бандига мувофиқ бошқа бўш нотариус ўрнига тайинланмаган бўлиши лозим.".


9. 4 ва 5-иловалар ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.


10. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги 6-илова билан тўлдирилсин.






Ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА



"Нотариус лавозимига тайинлаш

бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

М.Ў.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссияси аъзосининг

БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

        

Т/р

Талабгорларнинг

Ф.И.О.

Танлов ўтказилаётган давлат

нотариал идорасининг номи


Қўйилган баллар














Комиссия аъзоси:


/


/


(Ф.И.О.)


(имзо)".


      





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА



"Нотариус лавозимига тайинлаш

бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА


            


(Олий малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси, сана)


            


М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг ____-сон мажлисида

иштирок этган комиссия аъзолари

РЎЙХАТИ

       

Т/р

Ф.И.О.


Лавозими


Олий малака

комиссияси

мажлисига

келганлиги

ҳақида имзо


Баҳолаш

бюллетенини

олганлиги

ҳақида имзо


1.







2.







3.







4.







5.







6.







7.







8.







9.







10.







11.






".

          





Ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА



"Нотариус лавозимига тайинлаш

бўйича танлов ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга

6-ИЛОВА


            


(Олий малака комиссияси раисининг Ф.И.О., имзоси, сана)


            


М.Ў.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги

Олий малака комиссиясининг _______-сон мажлиси

ЙИҒМА БАҲОЛАШ БЮЛЛЕТЕНИ

           

Т/р

Талабгор-

ларнинг

Ф.И.О.


Танлов

ўтказилаёт-

ган давлат

нотариал

идорасининг

номи


Комиссия аъзоларининг Ф.И.О. ва улар

томонидан қўйилган баллар


Жами



Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.


Ф.

И.

О.






















































































".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 647-модда

































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск