Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2014 й. 361-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2014 й.

N 361



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ УРУШ ВА МЕҲНАТ ФРОНТИ

ФАХРИЙЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИ

ЯНАДА КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"

2014 ЙИЛ 13 ОКТЯБРДАГИ ПФ-4658-СОН ФАРМОНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ва сифатини ошириш ҳамда санаторийда соғломлаштириш ҳисобига уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг саломатлигини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

Ногиронларни соғломлаштириш ва протезлаш миллий маркази тузилмасида ходимларининг сони 4 нафардан иборат бўлган Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси ташкил қилсин;

ўн кун муддатда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштиришни ташкил этиш бўлинмаси тўғрисида низомни тасдиқласин, унда ходимларга бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари ҳисобига лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда устама белгилашни назарда тутсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2014 йил 30 декабргача бўлган муддатда барча уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида диспансеризациядан ўтказилишини таъминласин, унинг натижаларига кўра ҳар бир уруш ва меҳнат фронти фахрийсига санаторийда соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналишини кўрсатган ҳолда санаторий-курорт картаси очсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда:

2015 йил 20 январгача бўлган муддатда - уруш ва меҳнат фронти фахрийларини 2015 йилда санаторийларда соғломлаштиришга йўлланмалар ажратиш учун уларнинг рўйхатлари шакллантириш ишлари ташкил этилишини;

2015 йил 1 февралгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2015 йилда йўлланмаларни тақсимлаш режасининг, ҳар бир санаторийда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ҳар бир ойда ажратилган йўлланмалар сонини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилишини ва тасдиқлашга тақдим этилишини;

2015 йил 15 февралгача бўлган муддатда - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган чекланган суткалик харажатларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курортлар бошқармаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан 2015 йилда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузилишини;

2015 йил 1 мартдан бошлаб - уруш ва меҳнат фронти фахрийларига 2015 йил учун соғломлаштиришга йўлланмалар берилишини таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 декабрдаги

361-сон қарорига

2-ИЛОВА


1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон

Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва

хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш

муассасаларида соғломлаштиришга йўналтирилган

тадбирларни амалга ошириш

СХЕМАСИ

1-босқич

Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига тақдим этадилар.


2. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш ва меҳнат фронти фахрийлари рўйхатларини фахрийларнинг турар жойларидаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.


3. Тиббиёт муассасалари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўгказадилар ва санаторийда соғломлаштиришнинг талаб қилинган йўналишини белгилайдилар.


4. Тиббиёт муассасалари кўрсатмалар бўйича санаторий-курорт картасини берадилар.

ҳар йили 1 сенгябргача.



ҳар йили 10 сентябргача.



ҳар йили 15 октябргача.
























2-босқич


Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари


Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг истакларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар чоракда ариза берган шахслар рўйхатини шакллантирадилар, рўйхатда санаторийнинг зарур йўналиши, номи ва соғломлаштиришнинг исталган муддати кўрастилади, у туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишилади ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига юборадилар.


ҳар чоракда, чорак охирги ойининг 15-кунигача бўлган муддатда










3-босқич

Туман (шахар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

1. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторий-соғломлаштириш муассасасига йўлланма олиш учун белгиланган шаклдаги ариза билан туман (шахар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига мурожаат қиладилар.


2. Аризада санаторий-соғломлаштириш муассасасига боришнинг исталган санаси (даври) кўрсатилади.

 

йилда 1 марта

4-босқич

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг тегишли бошқармалари билан биргаликда йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

25 ноябргача

5-босқич

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тасдиқлаши учун белгиланган тартибда келишилган йўлланмаларни тақсимлаш режасини Вазирлар Махкамасига киритади.


2. Кейинги календаръ йил учун йўлланмаларни тақсимлаш режасини Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига етказади.

1 декабргача



Тасдиқлангандан кейин

6-босқич

Молия вазирлиги

1. 12 кунлик соғломлаштириш учун харажатларнинг чекланган миқдорини белгилайди.


2. Санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар учун тўлашга маблағларни назарда тутади ва Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги харажатлари сметасини тасдиқлайди.


3. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофик Ғазначиликдаги Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳисоб рақамига зарур маблағларни ўтказади.

10 ноябргача


10 январгача


ҳар чоракда

7-босқич

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

1. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари билан шартномалар тузади ва шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.


2. Туман (шахар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари буюртманомаларига мувофиқ йўлланмаларни ажратади.

ҳар йили белгиланган муддатларда

8-босқич

Туман (шахар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари

1. Йўлланмалар тушган тақдирда, бу ҳақида уруш ва меҳнат фронти фахрийларига хабар беради ва соғломлаштиришга йўлланмаларни расмийлаштирадилар.


2. Расмийлаштирилгандан кейин йўлланмаларни уруш ва меҳнат фронти фахрийси яшаш жойига етказиб берадилар.

3 кун муддатда


Соғломлаштириш муддати бошланишидан


20 кун олдин

9-босқич

Санаторий - соғломлаштириш

муассасалари


1. Шартномага мувофиқ, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринларнинг зарур миқдорда ажратилишини таъминлайдилар.


2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини, санаторий-соғломлаштириш муассасаси шифокори тайинланган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи ўринда таъминлайдилар (улар учун қулай пайтда).


3. Йўлланма муддати тугагач, санаторий-соғломлаштириш муассасалари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига йўлланманинг қайтарма (йиртма) талонини юборадилар.

ҳар ойда


йўлланмани амал қилиш даврида.


муассасадан кетгандан кейин

10-босқич

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги

Таққослов ўтказади ва санаторийга йўлланмалар қийматининг тўлиқ тўловини, олдиндан тўловни ҳисобга олган ҳолда амалга оширади (йўлланмадан фойдаланганлик ҳолати тасдиқланганда).

ҳар чоракда

           

           

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 642-модда






















Время: 0.1575
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск