Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига /

1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.12.2014 й. 361-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 24 декабрдаги

361-сон қарорига

1-ИЛОВА



1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти

фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш агентлигига, Ўзбекистон Касаба

уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик

бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш

муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 13 октябрдаги ПФ-4658-сон Фармонига мувофиқ 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини (кейинги ўринларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари деб аталади) санаторий-соғломлаштириш муассасаларига (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) юбориш тартибини, шунингдек уларни соғломлаштириш шарт-шароитларини, муддатларини ва давомийлигини, йўлланмалар қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўлаш тартибини белгилайди.


2. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ўзлари учун мақбул муддатларда йилига бир марта Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида ўн икки кунлик соғломлаштириш курсидан текин ўтиш ҳуқуқига эга.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштириладиган санаторийлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва "Нуроний" жамғармаси томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тасдиқлаш учун киритилади.

3. 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари бир нафар кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олиш ҳуқуқига эга.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг бошқа тоифалари ушбу санаторийда бўш ўрин мавжуд бўлган тақдирда кузатувчи шахс учун тўлов асосида қўшимча йўлланма олиш ҳуқуқига эга.


4. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини санаторийларда соғломлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўзларига қарашли санаторийларда, уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ўринлар сони параметрларидан келиб чиққан ҳолда, ўринлар фонди (квотаси)нинг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда жой ажратадилар.



II. УРУШ ВА МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИНИ

СОҒЛОМЛАШТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ


6. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар йили 1 сентябргача бўлган муддатда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларига уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатларини тақдим этадилар.


7. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ҳар йили уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатлари олингандан кейин ўн кун муддатда рўйхатларни уруш ва меҳнат фахрийлари яшайдиган жойдаги тиббиёт муассасаларига етказадилар.


8. Тиббиёт муассасалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан тақдим этилган уруш ва меҳнат фахрийлари рўйхатлари бўйича ҳар йили 15 октябргача бўлган муддатда уруш ва меҳнат фахрийларини мажбурий диспансеризациядан ўтказадилар, унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши аниқланади.


9. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсини диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида унинг тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.


10. Тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси уруш ва меҳнат фронти фахрийсига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картаси расмийлаштирилади, ушбу карта расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой мобайнида амал қилади ва йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.

Зарурият бўлганда, уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг саломатлиги ўзгарган тақдирда, санаторий-курорт картасига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.


11. Тиббиёт муассасалари ҳар йили 20 октябргача бўлган муддатда диспансеризациядан ўтган уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рўйхатини соғломлаштиришнинг талаб қилинадиган йўналишини ва тавсия этилаётган муддатини кўрсатган ҳолда тузадилар, рўйхатни туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига тақдим этадилар.

12. Тиббиёт муассасаси раҳбари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини диспансеризациядан ўтказишнинг белгиланган муддатлари таъминланиши учун, шунингдек тиббиёт ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши тўғрисидаги ёзувларнинг тўғрилиги ва уларнинг фахрийнинг саломатлиги ҳолатига мос келиши учун шахсан жавоб беради.



III. ЙЎЛЛАНМАЛАР ОЛИШ УЧУН МУРОЖААТ

ҚИЛИШ ВА УЛАРНИ ОЛИШ


13. Санаторийга йўлланма олиш учун уруш ва меҳнат фронти фахрийлари туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза;

уруш фахрийси гувоҳномаси ёки 1941-1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;

соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши ва мавжуд зид кўрсатмалар ёзилган санаторий-курорт картаси.

I гуруҳига кирувчи уруш ва меҳнат фронти фахрийлари аризасида ўзларига ҳамроҳлик қилувчи шахснинг исми -шарифи ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами ва берилган муддатини кўрсатадилар.

Тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича Аризаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.

14. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари, зарур бўлган йўналиш, санаторийнинг номи ва соғлиқни тиклаш учун ўзи хоҳлаган муддат кўрсатилган ҳолда ариза берган шахслар рўйхатларини шакллантирадилар, уларни туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимларида келишадилар ҳамда йўлланмалар ажратиш юзасидан ҳар йили 15 ноябргача бўлган муддатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига буюртманома тақдим этадилар.

15. Йўлланмалар тушганда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими уч кун муддатда бу ҳақда уруш ва меҳнат фронти фахрийларини хабардор қилади ва соғломлаштириш учун йўлланмаларни расмийлаштиради.

16. Тушган йўлланмаларни тегишли санаторийларга расмийлаштириш уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг фамилияси, исми, отасининг исми, муҳр билан тасдиқланган йўлланмани берган муассаса номи кўрсатилган ҳолда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан амалга оширилади.

Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари йўлланмаларнинг уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг яшаш жойига етказилишини таъминлайдилар.

17. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийси саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланмада кўрсатилган санаторийга келиш муддатидан камида 15 кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда, фахрийнинг истагини ҳисобга олган ҳолда, йўлланманинг амал қилиш муддатини кейинги чоракдан олдин бўлмаган муддатга кўчириш тўғрисида туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига хабар бериши шарт. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчиришга йўл қўйилмайди. Бошқа ҳолларда ушбу йил учун йўлланма фойдаланилган ҳисобланади.

18. Санаторийда соғломлаштиришдан ихтиёрий равишда воз кечилганда йўлланма навбатлилик тартибида бошқа уруш ва меҳнат фронти фахрийсига расмийлаштирилиши мумкин.



IV. ЙЎЛЛАНМАЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА АЖРАТИШ


19. Ҳар бир санаторий бўйича уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ойларга тақсимлаган ва ажратилган ўринлар сони кўрсатилган ҳолда йўлланмаларни тақсимлаш режаси ҳар йили 1 декабргача бўлган муддатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш-профилактик ёрдамни ташкил этиш Бош бошқармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг Санатория-курорт бошқармаси билан биргаликда ишлаб чиқилади ҳамда "Нуроний" жамғармаси раиси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раиси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори билан келишилгандан.

20. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган режасига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, идоравий мансублигидан қатъи назар, келгуси календарь йил учун ўринлар ажратишнинг ойлар бўйича режасини санаторийларга етказади.

21. Зарурат бўлганда, йил мобайнида Йўлланмаларни тақсимлаш асосли сабаблардан (тиббий кўрсаткичлар, уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг рад этиши ва шу кабилардан) келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ўзгартиришлар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан "Нуроний" жамғармаси билан келишилган ҳолда киритилади.

Ушбу ҳолатда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳар чорак охирги ойининг 25-санасигача бўлган муддатда келгуси чорак учун ўринлар ажратишнинг тузатишлар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.

22. Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган йиллик режасига мувофиқ Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ҳар қайси йилнинг биринчи ўн кунлигидан кечикмай Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан кейинги йил учун уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар тузади, уларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун бериладиган ўринлар сони ҳамда соғломлаштириш қиймати кўрсатилади.

Уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш юзасидан шартномалар танлов савдолари ўтказилмасдан тузилади.


23. Йўлланмаларни тақсимлаш режасига ва санаторийлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ санаторийлар уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни таъминлайдилар.


24. Йўлланмаларни ажратиш Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари шакллантирган буюртманомаларга мувофиқ амалга оширилади.

Йўлланмалар асосан уруш ва меҳнат фронти фахрийлари яшайдиган минтақада жойлашган санаторийларга ажратилади. Ушбу минтақада талаб қилинадиган соғломлаштириш йўналишидаги санаторий мавжуд бўлмаган тақдирда ёки бўш ўринлар мавжуд бўлмаганда йўлланмалар республика минтақаларидаги энг яқин жойлашган тегишли соғломлаштириш йўналишидаги санаторийларга, уларда ўринлар мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда ажратилиши мумкин.

Ажратилган йўлланмалар санаторийга етиб келишнинг белгиланган санасигача бир ойдан кеч бўлмаган муддатда бевосита уруш ва меҳнат фронти фахрийсига ёки унинг қонуний вакилига бериш учун туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига юборилади.

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги берилган йўлланмалар реестрини юритади.

25. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсига ажратилган йўлланма унинг санаторийда соғломлаштириш вақтига доир талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда бошқа санаторийга йўлланма ажратиш ёки соғломлаштириш муддатини кўчириш масаласи, унинг талабларини қондириш имконияти мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, якка тартибда ҳал этилади.

Ушбу масалаларни ҳал этиш учун ҳокимликнинг, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасининг вакили ҳамда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг бошлиғи иштирокида Комиссия тузилади.

26. Санаторийларнинг раҳбарлари тузилган шартномага мувофиқ ўринларнинг зарур миқдорда бўлишини таъминлаш юзасидан шахсан жавоб берадилар.

Санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этган тақдирда уруш ва меҳнат фронти фахрийси яқин жойдаги туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига дарҳол мурожаат қилади, бўлим вакили мурожаат қилинган кундан бошлаб бир кундан кечикмай рад этишнинг ҳолатларини аниқлаш ва қабул қилиш масаласини кўриш учун санаторийга боради.

Қуйидаги ҳолатларда санаторий уруш ва меҳнат фронти фахрийларини қабул қилишни ҳамда йўлланмада кўрсатилган муддатларда соғломлаштириш учун ўрин беришни рад этиши мумкин:

1-гуруҳ ногиронлиги бўлган уруш ва меҳнат фронти фахрийлари кузатувчи шахс учун қўшимча текин йўлланма олмасдан келганида;

уруш ва меҳнат фронти фахрийсини тиббий картасида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши ва зид кўрсатмалар қайд этилмаганида;

тиббий картадаги ёзув асосида тиббиёт муассасаси уруш ва меҳнат фронти фахрийсига белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картаси расмийлаштирилмаганида;

расмийлаштирилган санаторий-курорт картасининг амал қилиш муддати икки ойдан ўтиб кетганида;

Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ кўчирилганида;

йўлланмада бошқа шахс кўрсатилганида;

қабул қилиш вақтида атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар, руҳий касалликлар, юқумли тери ва соч касалликлари, ўткир юқумли касалликлар,

санаторийга битта йўлланма билан иккита ва ундан ортиқ киши келганда;

санаторийларга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланганда;

йўлланма варақасининг устунлари тўлиқ тўлдирилмаганида, уларни беришга масъул бўлган шахснинг имзоси ва ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланмаганида.


V. СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ВА ЙЎЛЛАНМАЛАР УЧУН

ТЎЛОВЛАРГА ХАРАЖАТЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ


27. Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштиришга харажатларни молиялаштириш Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги харажатларининг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сметасида йўлланмалар учун тўловга ҳар йили мақсадли тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги санаторийларида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш улар таъминоти учун ҳар йили назарда тутиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.

28. Санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш учун календарь йилдаги харажатларнинг чекланган миқдори ҳар йили 10 ноябргача бўлган муддатда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ушбу Низомнинг 2-бандига мувофиқ тасдиқланадиган рўйхатга киритилган санаторийларда соғломлаштириш учун йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

29. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги:

10 октябргача бўлган муддатда - келгуси йил учун 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати ва ўринларнинг умумий сони, шу жумладан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ажратиладиган йўлланмалар қиймати тўғрисида таклифлар олиш учун Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийларига талабнома юборади;

1 ноябргача бўлган муддатда - олинган маълумотларни санаторийларда 12 кунлик соғломлаштириш йўлланмалари қийматини тўлаш харажатларининг чекланган миқдорини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади;

12 кунлик соғломлаштириш йўлланмаларининг қиймати тўғрисида санаторийлардан олинган таклифлардан келиб чиққан ҳолда, уларни тўлаш учун харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори, шунингдек уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг кутилаётган сони ҳамда келгуси йил учун ажратиладиган бюджет маблағларининг прогноз ҳажмлари асосида, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторийлари билан шартномалар тузади;

молия йили бошида, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, ушбу календарь йил учун шартномалар суммасининг 15 фоизи миқдорида олдиндан тўловни амалга оширади.

30. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари соғломлаштирилган Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари санаторийлари ҳар ойда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига улар асосида амалда фойдаланилган йўлланмалардан (амалда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар) келиб чиқиб, тўланган авансни ҳисобга олган ҳолда узил-кесил ҳисоб-китоблар амалга ошириладиган бажарилган ишлар далолатномаларини ва ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаларини тақдим этадилар.


VI. САНАТОРИЙЛАРДА ЯШАШ

ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ


31. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган шахс фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.


32. Санаторийга келган уруш ва меҳнат фронти фахрийларида, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва йўлланма бўлиши керак.

33. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари стандарт тартиб рақамлари билан таъминланадилар. Уруш ва меҳнат фахрийларини кузатиб келувчи шахсларга, қоидага кўра, фахрий жойлашган палатадан жой берилади.


34. Уруш ва меҳнат фронти фахрийлари санаторийнинг даволовчи шифокори тайинлаган барча зарур тиббий муолажалар билан биринчи навбатда таъминланадилар.


35. Уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг санаторийда бўлиши тугагач муассаса раҳбари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига йўлланманинг қайтиш (йиртма) талонини жўнатади, унда уруш ва меҳнат фронти фахрийсининг ушбу санаторийда ҳақиқатда бўлган даври кўрсатилади.

36. Ажратиладиган ўринларнинг талаб қилинган миқдорда бўлишини, санаторийларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун соғломлаштиришнинг зарур даражадаги сифатини ва қулай шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Нуроний" жамғармаси билан биргаликда ҳар йили камида бир марта санаторийларни ажратилган ўринлари сонининг ва сифат параметрларининг уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан текширувни амалга оширади, бунда уларнинг геронтологик хусусиятларини ҳисобга олади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига тегишли хулосани тақдим этади.


VII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


37. Санаторийлар томонидан уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун жойларнинг Йўлланмаларни тақсимлашнинг тасдиқланган режасига мувофиқ ажратилганлиги юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда ушбу санаторийлар ўзларининг тасарруфида бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига юкланади.

Санаторийлар раҳбарлари Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги, шунингдек кўрсатиладиган хизматлар сифати учун Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб берадилар.

38. Йўлланмалар Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда тайёрланади, улар "1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари учун йўлланма" сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма (йиртма) талон бўлади.

39. Уруш ва меҳнат фронти фахрийларига берилган ва улар томонидан фойдаланилган йўлланмалар ҳисоби туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан юритилади.

40. Туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари йўлланмаларнинг ўз вақтида ва мақсадли берилишини, шунингдек уларни беришда навбатлиликка риоя этилишини таъминлайдилар.

41. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигига ҳамда "Нуроний" жамғармасига юкланади.





Низомга

1-ИЛОВА



туман (шаҳар)


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғига



   



манзилида яшовчи



дан


(ариза берувчининг Ф.И.О.)




АРИЗА

Менга ____ йил __________ ойига


санаторийсига


(санаторий номи)


йўлланма ажратишингизни сўрайман.


Аризага қуйидагиларни илова қиламан:

уруш фахрийси гувоҳномасининг/1941-1945 йилларда меҳнат фронтида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;

соғломлаштиришнинг тавсия этилган йўналиши кўрсатилган санаторий-курорт картаси;

бошқа ҳужжатлар: ______________________________________________


Мурожаат қилувчининг имзоси: ___________________


Сана: 20___ йил "___" _______________


Аризани рўйхатдан ўтказувчи

         

__________________________________

(Аризани қабул қилган шахснинг Ф.И.О., лавозими)


Сана: 20__ йил "___" _____________

        





Низомга

2-ИЛОВА


Аризаларни рўйхатдан ўтказиш

ДАФТАРИ

  

Т/р

Ф.И.О.


Уруш ва

меҳнат

фронти

фахрий-

сининг

тоифаси


Доимий

яшаш

жойи


Тиббий

маълумот-

номанинг

тартиб рақами

ва санаси,

шунингдек

тиббий маълу-

мотномани

берган

муассасанинг

номи


Тиббий

маълумот-

номада

кўрсатилган

санаторий-

нинг номи


Санато-

рийнинг

номи,

тартиб

рақами, санаси,

йўллан-

манинг

муддати


Йўллан-

мани

берган

масъул

ходимнинг

имзоси ва

Ф.И.О.


Йўллан-

мани олган

уруш ва

меҳнат

фронти

фахрий-

сининг

имзоси


Сана-

торий-

га

келиш

куни


Сана-

торий-

дан

кетиш

куни



   

   

    

   









"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 31 декабрь, 52 (I)-сон, 642-модда
















































Время: 0.2084
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск