Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 109-ҚҚ-сон, Халқ таълими вазирлиги 11-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 03/ҚҚ-сон "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 30.03.2010 й. Қарори (АВ томонидан 29.04.2010 й. 1541-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.04.2010 й.

N 1541-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2010 й.

N 109-ҚҚ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

30.03.2010 й.

N 11


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

30.03.2010 й.

N 03/ҚҚ


ҚАРОРИ



Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг

малака тавсифларига қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 9 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 8 июлдаги ПҚ-910-сон "Болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада яхшилаш бўйича 2009 - 2014 йилларга мўлжалланган Давлат дастури тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 267-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 51-сон, 379-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2005 йил 30 декабрдаги 105, 42 ва 01-357-сон қарори (рўйхат рақами 1541, 2006 йил 18 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири                                                  А. Хаитов



Халқ таълими вазири                                                      А. Мараҳимов



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест маркази директори                                     Б. Исмоилов






Қарорга

ИЛОВА



Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг

малака тавсифларига киритилаётган қўшимчалар


Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари қуйидаги мазмундаги 31-34-параграфлар билан тўлдирилсин:


"31-§. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори

лавозимининг малака тавсифлари


101. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) мактаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқув-тарбия жараёнлари ва таълим тизимини ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришнинг, шунингдек мактабда таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилайди, давлат ва жамоат ташкилотларида мактаб манфаатларини ҳимоя қилади;

б) мактабнинг йиллик ўқув-тарбия режасини тасдиқлайди ва педагогик жамоа томонидан ушбу режанинг амалга оширилишини назорат қилади;

в) мусиқий ва бадиий педагогиканинг янги ютуқларини ўқув жараёнига татбиқ этишга раҳбарлик қилади;

г) ўз ваколати доирасида мактабнинг молия-хўжалик фаолиятини амалга оширади;

д) мактабнинг педагог кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, педагог кадрлар аттестациясини ташкил қилади;

е) мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг билимларини уларнинг билимига қўйилган давлат талабларига мос келишини таъминлайди ва назорат қилади;

ж) ўқувчиларни мактабга қабул қилиш, кейинги синфга ўтказиш ва таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилади;

з) ота-оналар, маҳалла қўмиталари ва жамоат ташкилотлари билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилади;

и) ходимларга меҳнат қилиш ва малакасини ошириш учун шароитлар яратади, мактаб фаолияти бўйича ҳисоботлар тузади, буйруқлар чиқаради, мактаб ходимларининг вазифалари ва мажбуриятларини белгилайди, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантиради ҳамда ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллайди;

к) меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди.


102. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ўқув ва тарбия сифати, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини, мактаб фаолиятига қўйилган санитария-гигиена талабларини ҳамда техника хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидаларини билиши керак.


103. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) мактаб фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;

б) мактаб фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллай билишни;

в) мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни, шартномалар тузишни, низомлар, қоидалар ва лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни;

г) педагогик жамоада қулай психологик ва ижодий муҳит яратишни.


104. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

в) малака тоифаси - камида иккинчи тоифали ўқитувчи.



32-§. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг

маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича

директор ўринбосари лавозимининг малака

тавсифлари


105. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ва ўқув жараёнини ташкил қилади, ўқув-тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлайди, тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқади;

б) кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйишда иштирок этади;

в) педагог кадрларга методик ёрдам кўрсатади, педагог кадрларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилади ва амалга оширади;

г) педагог кадрлар фаолиятининг ойлик, чораклик ва йиллик режаларини, мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича календарь иш режаларини тасдиқлайди, шунингдек якка тартибдаги ва гуруҳ машғулотлари жадвалини тузади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади, педагог кадрларнинг иш вақти ҳисобини олиб боради, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқади;

д) ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга оширади;

е) якка тартибдаги ва гуруҳ журналларининг белгиланган тартибда юритилишини таъминлайди, ўқув-тарбиявий ишлар аҳволи ва натижалари бўйича ҳисоботлар тузади;

ж) ўқув йили давомида педагог кадрларнинг ўқув юкламаларидаги ўзгаришларни мувофиқлаштириб боради;

з) директор бўлмаганда унинг вазифасини бажаради.


106. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мусиқий таълимнинг давлат талаблари мазмунини, жамоага раҳбарлик қилишнинг методларини, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усулларини, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини билиши керак.


107. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари қуйидагиларни бажара олиши керак:

а) мактабни бошқаришнинг ташкилий таркибини тузишни, методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни;

б) мактаб фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларини қўллай билишни;

в) педагогик жамоада қулай психологик ва ижодий иқлим яратишни.


108. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг маънавий-маърифий ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумот;

б) уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи;

в) малака тоифаси - камида иккинчи тоифали ўқитувчи.



33-§. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг

педагог кадрларининг малака тавсифлари


109. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог кадрларининг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, миллий ва жаҳон маданиятининг дурдона намуналарига таяниб ёшларнинг эстетик дидини ўстириш ҳамда юксак маънавий руҳда тарбиялаш ишларини амалга оширади;

б) педагогик ахлоқ нормаларига риоя қилади, ўқувчиларни тарбиялаш ва ўқитиш масалалари бўйича уларнинг ота-оналари билан индивидуал учрашувлар ва суҳбатлар ўтказади;

в) ўқувчиларни кўрик-танловлар, олимпиадалар ва фестивалларда иштирок этишга тайёрлайди;

г) якка дарсларни олиб борувчи педагог кадрлар ҳар бир ўқувчига ярим йиллик шахсий ва ўқув йили бошида назарий фанлар бўйича тақвимий иш режаларини тузади.


110. Педагог кадрлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини, мусиқий таълимга оид давлат талаблари мазмунини, ўқув режалари ва дарс бераётган фани бўйича дастурий талабларни, ўқитишнинг илғор шакл ва услубларини, дарсларни ташкил этиш ва уни ўтказиш услубларини, ўқув ва тарбия сифатини, назорат воситаларини ҳамда ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини билиши керак.


111. Болалар мусиқа ва санъат мактабининг педагог кадрлари камида ўрта махсус мусиқавий маълумотга эга бўлиши лозим.



34-§. Концертмейстерларнинг малака тавсифлари


112. Концертмейстерларнинг лавозим мажбуриятларига қуйидагилар киради:

а) ўзбек мумтоз ва хорижий классик мусиқа ва санъат намуналари асосида ўқувчиларнинг мусиқий ва бадиий савиясини ўстиришни таъминлайди;

б) педагог кадрларга мусиқий таълимга оид давлат талаблари ва ўқув дастурлари асосида дарсларни тайёрлаш ва ўтказишда амалий ёрдам беради;

в) чолғулар, хор, эстрада ва анъанавий хонандалик, хореография, турли ансамбллар машғулотларида жўрнавозлик қилиш, кўрик-танлов ва фестиваллар, концертлар ва бошқа тадбирларда иштирок этади.


113. Концертмейстерлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини ташкил этиш ва яхшилашга оид қарорлари, буйруқлари ва фармойишларини ҳамда уларнинг билимига қўйилган давлат талабларининг мазмунини билиши керак.


114. Концертмейстер лавозимига камида ўрта-махсус маълумотга эга бўлган мутахассислар қабул қилинади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 136-модда.



















































Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск