Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 11.06.2009 й. 1964-сон билан рўйхатга олинган ДТМ 20.05.2009 й. 16/ҚҚ-сон, ХТВ 22-сон, ОЎМТВ 155-сон ва ЎМКҲТМ 25 К/К-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 11 июнда 1964-сон

билан рўйхатга олинган

Давлат тест маркази,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими марказининг

2009 йил 20 майдаги

16/ҚҚ, 22, 155, 25/ҚҚ-сон қарорига

ИЛОВА



Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф

битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар

коллежларида ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 473-сонли қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 йил 20-сон, 199-модда) мувофиқ, умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб юритилади) ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ихтиёрий равишда танланган таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш тартибини белгилайди.



II. БИТИРУВЧИЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИГА ТОПШИРИШ ҲАМДА

ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


2. Халқ таълими тизимида ўтказилган психологик-педагогик ташхис натижаларига мувофиқ, битирувчиларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан танланган таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришлари тўғрисидаги аризалари асосида умумий ўрта таълим мактабларида ҳужжатлар йиғмажилди шакллантирилади.


3. Жойларда ўн икки йиллик мажбурий таълим тизимига тўлиқ ўтиш масалаларини ҳал этиш, битирувчилар ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва меҳнат бозорида талаб этилаётган мутахассисликлар (касблар) тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда улар учун барча қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш маркази (штаб) ташкил этилади. Ушбу мувофиқлаштириш марказларига жойлардаги манфаатдор идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари жалб этилади.


4. Қуйидагилар ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш маркази (штаб)нинг вазифалари этиб белгиланади:

барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф раҳбарлари билан биргаликда битирувчи ўқувчилар, уларнинг ота-оналари орасида 9-синф ўқувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига жалб қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни ташкил этиш ва назорат қилиш;

умумий ўрта таълим мактабларининг битирувчи ўқувчилари ва ота-оналари учун улар танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида "Очиқ эшиклар куни"ни ва унда таълим муассасасининг барча шарт-шароитлари билан таништириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилишини, барча битирувчилар ва уларнинг ота-оналарининг бу жараёнда иштирок этишини таъминлаш;

битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида низоли ҳолатлар вужудга келганда, тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига масалани ҳал этиш бўйича таклиф киритиш.


5. Ўқувчиларни қабул қилиш даврида ҳар бир академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида белгиланган тартибда маслаҳат марказлари ташкил этилади.


6. Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари битирувчиларнинг тўлиқ ҳужжатлар йиғмажилдини битирувчи ҳамда ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бевосита иштирокида тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари маслаҳат марказига топширадилар.

Ҳужжатлар йиғмажилдини битирувчи ёки унинг ота-онаси (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га бериб юбориш ман этилади.

Умумий ўрта таълим мактаби битирувчисининг ҳужжати қабул қилинганлиги тўғрисида умумий ўрта таълим мактаби ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директорлари ўртасида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади ва бундай далолатнома тўрт нусхада расмийлаштирилади.

Далолатноманинг нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармаларида, умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорларида сақланади.


7. Қамраб олиш имкониятлари доирасида ўқиш истагини билдирган битирувчилар аризаларига кўра академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига ўқувчилар сафига тўғридан-тўғри тенг шартларда (имтиёзларсиз) қабул қилинади.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида мутахассислар тайёрлаш жараёнининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда ушбу таълим муассасаларига битирувчиларни қамраб олиш вақтида ижодий синовлар ўтказилиши мумкин.


9. Битирувчилардан тушган аризалар сони академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи учун тасдиқланган қабул кўрсаткичларидан юқори бўлганда, ҳар йили 1 июлгача Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ўқувчилар учун қўшимча ўринлар ажратиш ёки битирувчилар орасида саралаш тест-синовлари ўтказиш бўйича таклифлар киритади.


10. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан киритилган таклиф бўйича тегишли қарор қабул қилади.

Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, саралаш тест-синовлари белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.


11. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида умумий ўрта таълим мактабларининг қуйидаги фан дастурлари асосида саралаш тест-синовлари ўтказилади:

академик лицейларнинг - аниқ фанлар, касб-ҳунар коллежларининг - таълим, фан ҳамда муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари бўйича: математика, физика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);

академик лицейларнинг - хорижий филология, касб-ҳунар коллежларининг - ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ бўйича: чет тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих (бизнес йўналиши учун математика);

академик лицейларнинг - табиий фанлар, касб-ҳунар коллежларининг - қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот бўйича: кимё, биология, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти);

академик лицейларнинг - ижтимоий гуманитар фанлар, маданият ва санъат, касб-ҳунар коллежларининг - хизматлар: чет тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих.


12. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест-синовларини ўтказиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.


13. Тест-синовлари ўтказилиши белгиланган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест-синовларини ўтказиш учун 11 ёки 13 нафар аъзолардан иборат комиссияси тузилади (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади).

Комиссиянинг таркибига ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) ҳокимлиги, халқ таълими бўлимининг биттадан вакиллари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари киритилади.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси директори Комиссия раиси ҳисобланади.

Саралаш тест-синовларини ўтказиш жараёнида умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда ота-оналарнинг 4-5 нафар вакили кузатувчи сифатида иштирок этади.

Комиссия саралаш тест-синовлари адолатли, ошкоралик тамойиллари асосида, тартибли ва хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолатда ўтказилишини таъминлайди.


14. Умумтаълим фанлари бўйича Республика олимпиадаларида 1  5-ўринларни эгаллаган битирувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги "Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида"ги 226-сон қарори асосида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилинади.


15. Имкониятлари чекланган битирувчилар Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатига мувофиқ, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий маслаҳат комиссиялари хулосалари ва тавсиялари ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.


16. Ушбу Низомнинг 8, 11, 14 ва 15-бандларида белгиланган тартиб асосида қамраб олинмаган битирувчиларнинг ҳужжатлари битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) розилиги билан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўтказилади.


17. Битирувчиларни қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўтказишда тегишли академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорлари томонидан ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси (4 нусхада) расмийлаштирилади. Далолатноманинг нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармаларида, умумий ўрта таълим мактаби ҳамда академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорларида сақланади.

Мазкур жараён ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси ва халқ таълими бошқармаси томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.


18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари томонидан битирувчиларни қамраб олиш имкониятлари мавжуд бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мутахассислик (йўналиш)лари тўғрисидаги аниқ маълумот ўз вақтида жойларда тузилган маслаҳат марказлари ҳамда халқ таълими бошқармаларига бериб борилади.


19. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида баҳсли ёки низоли ҳолат вужудга келганда, тегишли ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасидан олинган таклифларни инобатга олган ҳолда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.


20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими ҳудудий бошқармалари битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинганлиги тўғрисида маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёзма ахборот беради.


21. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳисобот беради.


22. Битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинишига ва ушбу Низом асосида битирувчиларнинг ҳужжатларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилишига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Халқ таълими вазирлиги, шунингдек умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари масъулдир.



III. БИТИРУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИГА ҚАМРАБ

ОЛИШ МУДДАТЛАРИ ВА ЎҚУВЧИЛАР

ҚАБУЛИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


23. Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари ҳар йили:

30 майгача барча умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларидан уларнинг ота-оналари билан келишилган ҳолда қайси академик лицей ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни давом эттириши тўғрисида аризалар олинишини;

10 июнгача мактабларда битирув синовлари якунланишини, 14 июнга қадар битирувчиларнинг шаҳодатномалари расмийлаштирилишини ҳамда битирувчилар ҳужжатларининг йиғмажилдлари шакллантирилишини;

20 июнгача битирувчиларнинг аризалари асосида ўрнатилган тартибда йиғмажилдларнинг тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига топширилишини таъминлайди.


24. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорлари ҳар йили 23 июнга қадар:

умумий ўрта таълим мактаблари директорларидан қабул қилинган битирувчилар ҳужжатларининг йиғмажилдлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тасдиқланган қабул кўрсаткичларига мувофиқ битирувчиларни қабул қилиш бўйича буйруқларни расмийлаштиради;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тасдиқланган қабул кўрсаткичларидан битирувчилар ҳужжатлари ортиқ тушган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасига ва ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш маркази (штаб)га тегишли маълумот киритади.


25. Ҳар йили 26 июнгача ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари жойларда ўн икки йиллик мажбурий таълим тизимига тўлиқ ўтиш масалаларини ҳал этиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи мувофиқлаштириш марказ (штаб)лардан олинган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида муайян йўналиш ёки мутахассислик бўйича ўқиш истагини билдирган битирувчилар тўғрисидаги маълумотни умумлаштириб, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига тақдим этади.


26. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олиш жараёни 1 августгача якунланади ва 10 кун муддатда уларни ўқувчилар сафига қабул қилиш буйруғи ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


27. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳужжатларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш ва уларни ўқитиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



IV. БИТИРУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚИТИШ

БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


28. Мажбурий ўқишни давом эттириш учун битирувчиларга тўсқинлик қилаётган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


29. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Бадиий академияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 24-сон, 276-модда.

















































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск