Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 62-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 46Қ/Қ-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01-383Қ/Қ-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 05.11.2008 й. Қарори (АВ томонидан 13.12.2008 й. 1845-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.12.2008 й.

N 1845-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.11.2008 й.

N 62

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

05.11.2008 й.

N 46Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

05.11.2008 й.

N 01-383Қ/Қ

ҚАРОРИ



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ходимлари асосий лавозимларининг малака

тавсифлари бўйича йўриқнома иловасига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2008 йил 23 декабрдан кучга киради)


Таълим муассасаларида тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 25 августдаги 39, 36/ҚҚ ва 01-275-сон қарори билан тасдиқланган "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома" (2008 йил 29 август, рўйхат рақами 1845 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 350-модда) иловасига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                          А. Хаитов



Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори                                          З. Сатторов



Давлат тест маркази директори                                    Б. Исмоилов





Қарорга

ИЛОВА



Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари

асосий лавозимларининг малака тавсифлари

бўйича йўриқнома иловасига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-параграф "Малака талаблари" қисмининг "а" ва "б" бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) академик лицей, касб-ҳунар коллежининг таълим йўналишларидан камида биттаси бўйича ёки билим соҳаси бўйича, шунингдек таълим муассасаси жойлашган ҳудуднинг кадрлар потенциалини ҳисобга олган ҳолда, истисно тариқасида умумтаълим фанлари бўйича олий маълумот (маданият, спорт ҳамда тиббиёт соҳаси бундан мустасно);

б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий фаолияти) иш стажи 3 йилдан кам эмас, шу жумладан, таълим тизимида камида 1 йил бошқарув лавозимларида иш стажи".


2. 2-параграф "Малакавий талаблари" қисмининг "а" ва "б" бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) академик лицей, касб-ҳунар коллежининг таълим йўналишларидан камида биттаси бўйича ёки умумтаълим фанлари бўйича олий маълумот (маданият, спорт ҳамда тиббиёт соҳаси бундан мустасно);

б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) иш стажи 5 йилдан кам эмас".


3. 3-параграфда:

номланишидан "биринчи" деган сўз чиқариб ташлансин;

"Малака талаблари" қисмида:

"а" ва "б" бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) ижтимоий фанлар бўйича ёки педагогик олий маълумот;

б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) иш стажи 3 йилдан кам эмас";

"в" банд чиқариб ташлансин.


4. 4-параграф "Малака талаблари" қисмида:

"а" ва "б" бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) касб-ҳунар коллежининг билим соҳасига оид махсус фанлардан бири бўйича олий маълумот;

б) педагогик иш стажи 3 йилдан кам эмас";

"в" банд чиқариб ташлансин.


5. 14-параграфда:

қув ишлари" қисмининг "а" банди "ва унинг ўтказилишини таъминлайди" деган сўзлардан кейин "(тиббиёт соҳаси бундан мустасно)" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қув-услубий" қисмида:

"а" банддан "диплом лойиҳалари" ва "услубий кўрсатмалар" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

"б" банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) ўқувчиларнинг назарий ва амалий машғулотлари бўйича билимларини назорат қилиш учун топшириқлар тузади";

"в" банддан "илмий педагогик кенгаш, услубий кенгаш, семинарлар, илмий анжуманлар" деган сўзлар чиқариб ташлансин.

"Ташкилий-услубий ишлар" қисмида:

"в" ва "е" бандлар чиқариб ташлансин;

"г" бандидаги "фан тўгараклари" деган сўзлар "амалий тўгараклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

"г" ва "д" бандлар тегишлича "в" ва "г" бандлар деб ҳисоблансин;

"ж" банд "е" банд деб ҳисоблансин;

"Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар" қисми чиқариб ташлансин;

"Билиши лозим" қисмидаги "г", "е", "ж" ва "з" бандлар чиқариб ташлансин;

"д" банд "г" банд деб ҳисоблансин;

"и" банд "д" банд деб ҳисоблансин.


6. 17-параграф "Малака талаблари" қисмининг "б" банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) касб (мутахассислик) бўйича 3 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи ва ўрта махсус касбий маълумот".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 51-сон, 505-модда.












































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск