Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларигаўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом (АВ томонидан 26.03.2008 й. 1779-сон билан рўйхатга олинган ХТВ 04.03.2008 й. 6-сон, ОЎМТВ 56/1-сон ва ЎМКҲТМ 09/ҚҚ-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2008 йил 26 мартда 1779-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг

2008 йил 4 мартдаги

6, 56/1, 09/ҚҚ-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф

битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар

колежларига ўқишга қамраб олиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


Мазкур Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 октябрдаги "Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 473-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2003 йил 20-сон, 199-модда) мувофиқ, умумий ўрта таълим мактаблари 9-синф битирувчиларини (бундан кейинги ўринларда битирувчилар деб юритилади) уларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан ихтиёрий равишда танланган таълим йўналиши (мутахассислиги) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш тартибини белгилайди.

Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қабул қилиш ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



I. БИТИРУВЧИЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИНИ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР

КОЛЛЕЖЛАРИГА ТОПШИРИШ ҲАМДА

ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1. Халқ таълими тизимида ўтказилган ташхис натижаларига мувофиқ, битирувчиларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан танланган таълим йўналиши (мутахассислик) бўйича академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришлари тўғрисидаги аризалари асосида умумий ўрта таълим мактаблари директорлари томонидан ҳужжатлар йиғма жилди шакллантирилади.


2. Жойларда ўн икки йиллик мажбурий таълим тизимига тўлиқ ўтиш масалаларини ҳал этиш, битирувчилар ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва меҳнат бозорида талаб этилаётган мутахассисликлар (касблар) тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда улар учун барча қулайликлар яратиш мақсадида ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлиги қошида доимий фаолият кўрсатувчи маслаҳат маркази (штаби) ташкил этилади. Ушбу маслаҳат марказларига жойлардаги манфаатдор идора ва жамоат ташкилотлари вакиллари жалб этилади.


3. Умумий ўрта таълим мактаблари директорлари битирувчиларнинг тўлиқ ҳужжатлар йиғма жилдини битирувчи ҳамда ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бевосита иштирокида тегишли академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директорларига топширадилар. Умумий ўрта таълим мактаби ва ўрта махсус, касб-хунар таълими муассасалари директорлари ўртасида топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади ва тўрт нусхада расмийлаштирилади.


4. Далолатноманинг нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармаларида, умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежлари директорларида сақланади. Ҳужжатлар йиғма жилдини битирувчи ёки унинг ота-онасига бериб юбориш ман этилади.


5. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўз ҳудудларидаги битирувчиларни муайян таълим йўналишлари (мутахассисликлар) бўйича қамраб олиш имкониятлари доирасида ўқиш истагини билдирган битирувчилар аризаларига кўра академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари сафига тўғридан-тўғри қамраб олинади.


6. Халқаро, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичидаги фан олимпиадалари, танлов ва мусобақа ғолиблари (йўналишларига кўра), аъло даражадаги умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномага эга бўлган, I ва II гуруҳ ногиронлари, ота-онасининг қаровисиз қолган ва чин етим битирувчилар таълим муассасаси имкониятлари доирасида имтиёзли равишда қамраб олинади.


7. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг қамраб олиш имкониятидан ортиқ битирувчилар ўқиш истагини билдирган ҳолатлар қуйидагича тартибга солинади:

а) шаҳодатноманинг ўртача бали бўйича, ушбу баллар тенг бўлиб қолган ҳолларда танлаган академик лицей ва касб-ҳунар коллежи таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича битирувчининг тегишли фанлардан (мазкур банднинг "б" кичик бандида белгиланган фанлардан) олган баллар йиғиндиси бўйича;

б) таълим муассасаларининг таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича қуйидаги фанлардан тўплаган баллар йиғиндиси ҳисобга олинади:

академик лицейларнинг - аниқ фанлар, касб-ҳунар коллежларининг - таълим, фан ҳамда муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш тармоқлари: математика, физика, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих;

академик лицейларнинг - ижтимоий гуманитар фанлар ҳамда маданият ва санъат, касб-ҳунар коллежларининг - ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ ҳамда гуманитар фанлар ва санъат: тарих, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика;

академик лицейларнинг - табиий фанлар, касб-ҳунар коллежларининг - қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот: кимё, биология, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), тарих, математика;

академик лицейларнинг - хорижий филология, касб-ҳунар коллежларининг - хизматлар: умумий ўрта таълим мактабида ўқиган чет тили, она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти), математика, тарих.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг тегишли таълим йўналишлари (мутахассисликлари) бўйича шу йўналишдаги бошланғич махсус маълумотга эга бўлганлар устунликга эга бўладилар.


8. Имкониятлари чекланган битирувчилар Ўзбекистон Республикасининг ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларига таълим олувчи имкониятлари чекланган шахслар учун мутахассисликлар ва касблар рўйхатига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари қошидаги тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулоса ва тавсияси ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаларининг, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг йўлланмалари асосида қамраб олинади.


9. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан қуйидаги ҳолларда масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинади:

а) таълим муассасасига битирувчилар ва уларнинг ота-оналари (ёки уларни ўрнини босувчи шахслар)дан келиб тушган аризалар сони таълим муассасасининг қамраб олиш имкониятларидан ортиқ бўлганда;

б) ўқувчилар турар жойи бўлмаган таълим муассасасига бошқа ҳудудлардан битирувчилар келганда, шунингдек, уларнинг сони таълим муассасасининг ўқувчилар турар жойидаги ўринлар сонидан кўп бўлганда;

в) битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёнида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида низоли ҳоллар вужудга келганда.


10. Ушбу Низомнинг 7-бандида келтирилган ҳолатлар бўйича қамраб олинмаган битирувчиларнинг ҳужжатлари, уларнинг ўзлари ва ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бевосита иштирокида ҳудудий Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан қамраб олиш имконияти мавжуд бўлган бошқа ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларига ўтказилади.

Бу борада ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари директорлари томонидан ҳужжатларни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади ва тўрт нусхада расмийлаштирилади. Нусхалари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда халқ таълими ҳудудий бошқармаларига тақдим этилади.


11. Ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳамда халқ таълими бошқармалари бошлиқлари барча маълумотларни умумлаштириб, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига ёзма ахборот беради.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази битирувчилар академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олинганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳисобот беради.


12. Битирувчиларнинг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш жараёни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан назорат қилинади.


13. Битирувчиларнинг ҳужжатлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилишига умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари шахсан жавобгардир.



II. БИТИРУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИГА

ҚАМРАБ ОЛИШНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


14. Битирувчиларни академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига қамраб олиш якунига кўра 10 кун муддатда уларни ўқувчилар сафига расмийлаштириш ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


15. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.



III. БИТИРУВЧИЛАРНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ

ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚИТИШ

БИЛАН ҚАМРАБ ОЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


16. Мажбурий ўқишни давом эттириш учун битирувчиларга тўсқинлик қилаётган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг мансабдор шахслари, шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг қонуний вакиллари Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2008 йил 7 мартдаги мажлиси 1-сон баёни билан маъқулланган.


18. Мазкур Вақтинчалик низом 2010 йил 1 январгача амал қилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 12-13-сон, 79-модда.











































Время: 0.0211
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск