Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.07.2005 й. ПҚ-128-сон "Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2005 й.

N ПҚ-128



МАННОН УЙҒУР НОМИДАГИ ТОШКЕНТ

ДАВЛАТ САНЪАТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти фаолиятини тубдан яхшилаш, театр санъати, кино, телевидение, санъатшунослик ҳамда мазкур соҳанинг бошқа йўналишлари бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш самарадорлигини ошириш, шунингдек, талабаларнинг ижодий истеъдоди ва қобилиятини ҳар томонлама тўлиқ юзага чиқариш учун зарур моддий-техник база ва шарт-шароит яратиш мақсадида:


1. Тошкент шаҳар ҳокимиятининг Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Мироншоҳ кўчаси, 123-уй манзили бўйича барпо этилаётган бинолар комплексини Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтига бепул ўтказиб бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ушбу объект қурилишини амалга ошираётган пудратчи ташкилотлар, санъат соҳасидаги олий ўқув юртлари ўқув-ижодий жараёнларининг ўзига хослиги ва алоҳида талабларини, институтни аудиториялар, мастер-класслар, яъни "маҳорат синфлари", студиялар ва бошқа зарур хоналар билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, институт тасарруфига берилаётган бинолар комплекси ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига тегишли тузатиш ва қўшимчалар киритсин.

Институт тасарруфига берилаётган ўқув биносини реконструкция қилиш бўйича юқорида қайд этилган барча ишлар 2005 йилнинг 1 сентябригача якунлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда мазкур бинолар комплексини лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва техник таълим воситалари, ускуналар, мебель, дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар билан жиҳозлаш, институтнинг янги бинодаги фаолиятини тўлиқ таъминлаш билан боғлиқ қўшимча харажатларни қоплаш учун зарур маблағларни ажратиш бўйича барча масалаларни кўриб чиқсин ва ҳал этсин.


4. Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтининг Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тимонидан тақдим этилган, бошқарув ва хизмат кўрсатувчи ходимлари сони 253 киши, жумладан, бошқарув ходимлари 45 киши қилиб белгиланган ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари бир ой муддатда қуйидаги ишларни амалга оширсин:

Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти тузилмасини иловага биноан тасдиқланган тузилмага мувофиқлаштирсин;

факультет деканатларини шакллантирсин, кафедралар сонини мақбул даражага келтирган ҳолда, уларнинг рўйхати ва номланишини қайтадан кўриб чиқсин;

институтнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин;

институтнинг профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида юқори малакали мутахассислар билан мустаҳкамласин.


5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2005 йил 21 июлдаги

ПҚ-128-сонли қарорига

ИЛОВА



Маннон Уйғур номидаги

Тошкент давлат санъат институтининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Илмий кенгаш - (1)

Ректор - (1)

Васийлик кенгаши

а

Ўқув ишлар бўйича проректор (1)

а

а

Маънавий-

маърифий ишлар

бўйича проректор (1)

а

а

Илмий ишлар бўйича проректор (1)

а

а

а

Молиявий-иқтисодий масалалар бўйича проректор (1)

а

а

Халқаро алоқалар бўлими - 2(1)


Ўқув-методик бошқарма - 6 (1)

Устозлар кенгаши (жамоатчилик асосида

Илмий-тадқиқот бўлими - 2 (1)

Молиявий-иқтисодий бўлим - 2 (2)

Ички инспекция ва мониторинг бўлим - 2 (1)

Ахборот

технологиялари

маркази - 7 (1)

"Маънавият ва маърифат" методик маркази - 3 (1)

Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими - 3 (1)

Бухгалтерия - 4 (3)

Ёш мутахассислар билан ишлаш бўлими - 2 (1)

Кутубхона - 6 (1)

Таҳририят ва нашр бўлими - 3 (1)

Техник таълим воситалари хизмати бўлими - 3 (1)

Кадрлар бўлими - 3 (1)

Кино-фото-

телевидение ва

радио студияси - 5 (1)

Факу льтетлар

Мусиқий чолғуларни созлаш ва таъмирлаш бўлими - 2 (1)

1 ва 2 бўлимлар - 2 (1)

Теарт санъати - 3 (2)

Санъатшунослик

ва техноген санъат - 3 (2)

Юрисконсульт - 1

Ўқув

концертмейстрлик

бўлими - 42 (1)

Эксплуатация-хўжалик хизмати - 65 (6)

7 та кафедра

6 та кафедра

Девонхона ва архив - 4 (1)

Босмахона - 4 (1)

Ходимларнинг чекланган сони - 253, жумладан,

бошқарув ходимлари сони 45 киши.

Ўқув театри - 68 (5)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 28-29-сон, 208-модда.

























































Время: 0.0109
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск