Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида Низом (АВ томонидан 29.09.2004 й. 1414-сон билан рўйхатга олинган 26.08.2004 й. ХТВ 78-сон, ДТМ 01-211-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 29 сентябрда 1414-сон

билан рўйхатга олинган

Халқ таълими вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Давлат тест марказининг

2004 йил 26 августдаги

78, 01-211-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизими

бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар

ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Меҳнат кодекси, "Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 293-сонли, 2004 йил 5 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги 372-сонли қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Халқ таълими тизими бошқарув органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрларини аттестациядан (кейинги ўринларда - педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси) ўтказиш тартибини белгилайди.

Раҳбар кадрлар аттестацияси уларнинг "Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 июлдаги "2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 321-сонли қарори, республикада амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини таъминлашдаги фаоллиги, таълим муассасасида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар сифати ва эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлигини холис баҳолаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштириш мақсадида ўтказилади.

Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг касб маҳоратлари ўсишини рағбатлантириш, таълим-тарбия, янги педагогик технологияларни яратиш ва уни таълим-тарбия жараёнида қўллаш, маънавий-маърифий йўналишлардаги меҳнати натижаларини холис баҳолаш, эгаллаб турган ёки даъвогарлик қилаётган тоифа ва лавозимларига мувофиқлигини аниқлаш, таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш мақсадида ўтказилади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси 5 йилда бир марта ўтказилади.


2. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази (кейинги ўринларда - ДТМ) таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда - вазирлик) билан биргаликда ишлаб чиқилган жадваллар асосида ташкил этилади ва ўтказилади.


3. Халқ таълими тизими аттестациядан ўтказиладиган раҳбар кадрлари таркибига қуйидагилар:

Халқ таълими вазирлигининг, шу жумладан болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг бошқарма ва бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари;

педагогика институтларининг проректорлари, ўқув ва услубий бўлим раҳбарлари, факультет деканлари ва декан ўринбосарлари, кафедра мудирлари ва ўринбосарлари;

Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги республика ташкилотлари раҳбарлари;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари (кейинги ўринларда - ҳудудий бўлинмалар) раҳбарлари, ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори ва проректорлари, кафедра мудирлари ва ўринбосарлари;

умумий ўрта, мактабгача, мактабдан ташқари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари киради.


4. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги республика ташкилотлари ва халқ таълими тизими бошқарув органлари мутахассислари мазкур Низомнинг раҳбар кадрлар учун белгиланган тартиб асосида аттестациядан ўтказилади.


5. Халқ таълими тизими педагог кадрлари таркибига профессор-ўқитувчи, ўқитувчи, услубчи, тарбиячи, психолог, дефектолог, логопед, спорт инструктори, мусиқа ва тўгарак раҳбарлари киради.


6. Халқ таълими вазирлиги томонидан камида 1 ой олдин аттестациядан ўтувчиларга аттестацияга оид расмий хабар, ҳужжатлар ва дастур юборилади.



II. ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАР

АТТЕСТАЦИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Ўриндошлик бўйича ишлаётган педагоглар асосий иш жойида аттестациядан ўтказилади.


8. Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий бўлинмалар педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси жараёнини ташкил этишга масъул ҳисобланади.


9. Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий бўлинмалар ва таълим муассасалари раҳбарлари аттестациядан ўтувчиларни аттестация тартиб ва қоидалари билан таништиради, аттестациядан ўтувчилар рўйхатини тузади ҳамда тегишли буйруқларини қабул қилади.


10. Аттестациядан ўтувчи раҳбарлар таълимни бошқарув органига; педагоглар таълим муассасаси раҳбариятига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

маълумотнома-сўровнома;

маълумоти, тоифаси, илмий даража ва унвони ҳақидаги ҳужжатлар, малака оширганлик ҳақидаги гувоҳнома, қайта тайёрлаш муассасаларида олган мутахассислиги ҳақидаги гувоҳнома нусхалари (мавжуд бўлса);

сўнгги 5 йилда нашр этилган илмий, ўқув-услубий ишлари, ихтиролари ва мақолалари рўйхати (мавжуд бўлса);

аттестациядан ўтувчининг охирги 5 йилдаги ўқув, услубий, илмий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича олиб борган ишлари ҳисоботи;

таълим муассасасини риваожлантириш борасидаги ишлари ва келгусидаги режалари ҳақида қисқача маълумот (раҳбарлар учун).

Комиссияга тақдим этилган раҳбарлар тўғрисидаги ҳужжатлар таълимни бошқарув органи раҳбарияти (педагогика институтларида ректор), педагоглар тўғрисидаги ҳужжатлар таълим муассасаси (ёки бўлим) раҳбарлари томонидан имзоланади. Ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳақиқийлигига имзо қўйган масъул шахс жавобгар ҳисобланади.


11. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган раҳбарлар ва педагоглар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.

Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди.


12. Педагог кадрлар таянч маълумоти ёки қайта тайёрлаш муассасаларида олган мутахассислиги бўйича аттестациядан ўтади.


13. Таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган хорижий давлат фуқаролари аттестацияга жалб қилинмайди.



III. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯЛАРИНИНГ ТАРКИБИ


14. Халқ таълими тизими бошқарув органлари раҳбар кадрларини аттестация қилиш комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги ва ДТМ ходимларидан иборат бўлиб, вазирлик буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия раиси - вазирлик раҳбарларидан, комиссия раиси ўринбосари ДТМ раҳбарларидан тайинланади.


15. Республика бўйсунувида бўлган умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, махсус мактаб (мактаб-интернат), меҳрибонлик уйлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги вакиллари, таълим муассасаси раҳбарларидан иборат бўлиб, вазирлик томонидан ДТМ билан келишилган ҳолда тузилади. Комиссия раиси вазирлик ходимларидан тайинланади.


16. Халқ таълими тизими таълим муассасалари раҳбар кадрлари ва педагогика институтлари профессор-ўқитувчиларини аттестация қилиш комиссиялари таркиби Халқ таълими вазирлиги ва ДТМ ходимларидан иборат бўлиб, ДТМ буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия раиси - ДТМ ходимларидан, комиссия раиси ўринбосари вазирлик ходимларидан тайинланади.


17. Ҳудудий бўлинмалар бўйсунувида бўлган умумий ўрта, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, махсус мактаб (мактаб-интернат), меҳрибонлик уйлари педагог кадрлари аттестациясини ташкил этиш мақсадида вилоятлар ДТМ ходими (комиссия раиси), Ҳудудий бўлинмалар вакилларидан иборат мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар ДТМ томонидан вазирлик билан келишилган ҳолда тузилади.


18. Мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар томонидан ҳар бир туман (шаҳар)ларда педагог кадрлар аттестацияси комиссияси тузилади.

Мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссиялар ДТМ ва вазирлик билан келишилган ҳолда аттестация комиссиясининг таркибига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга. Киритилган ўзгартиришлар ҳақида ДТМ ва вазирликка маълумот берилади.


19. Аттестация комиссиясининг таркиби 7 кишидан иборат бўлади. Комиссия аъзоларининг 5 нафари қатнашганда унинг фаолияти ваколатли ҳисобланади.


20. Аттестация комиссияларининг фаолият кўрсатиш муддати Халқ таълими вазирлиги ва ДТМ томонидан биргаликда белгиланади.



IV. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


21. Раҳбар кадрлар аттестацияси қуйидагича ташкил этилади:

раҳбар кадрлар таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, раҳбарлик қобилияти ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест синовидан ўтказилади;

раҳбарнинг охирги аттестациядан кейинги даврлардаги ўқув-илмий, маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолияти таълим муассасасининг ривожланиш суръати ҳақидаги аниқ статистик маълумотлар асосида ўрганилади ва таҳлил қилинади;

жамоа ўртасида социологик сўровлар ўтказилади;

касбий ва мансаб ваазифаларида белгиланган масалалар бўйича суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади.

Раҳбарнинг умумий бали тест, суҳбат натижалари, раҳбар фаолиятини белгиловчи кўрсаткичларга қўйилган балл ҳамда жамоа томонидан берилган баҳолар йиғиндисидан иборат бўлади.


22. Раҳбар кадрлар учун тест саволлари тўплами: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, Меҳнат кодекси ва бошқа таълим соҳасига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, янги педагогик технологиялар, бошқарув санъатига оид психологик тестлар, раҳбарлик фаолиятига оид молиявий масалаларни ўз ичига олади.


23. Таълим муассасасини ривожлантириш суръатини белгиловчи кўрсатгичларга битирувчиларнинг билим даражаси, таълим муассасасидаги ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ишларининг ташкил этилиш даражаси, ўқувчиларнинг халқаро ва республика олимпиадалари, спорт мусобақалари, маънавий-маърифий йўналишлар бўйича кўриклардаги натижалари, битирувчиларининг ишга (ўқишга) жойлашиши, ўқитувчилар, иқтидорли ва кам таъминланган ўқувчиларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича олиб борилган ишлар, таълим муассасаси моддий-техник базаси, фан ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик масалалари киритилади.


24. Социологик сўровлар раҳбарнинг хулқ-атвори, инсонпарварлиги, жамоани бошқара олиш қобилияти, ташкилотчилиги, ташаббускорлиги, фидоийлиги, масъулиятлилиги, қатъиятлилиги, ходимлар манфаати йўлида жонкуярлиги, адолатлилиги, ўзига ва ўзгаларга нисбатан талабчанлиги каби фазилатларини аниқлашга қаратилади.


25. Педагог кадрлар аттестацияси жараёнида қуйидаги ишлар амалга оширилади:

педагог кадрлар ўз мутахассислиги ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест синовидан, суҳбатдан ўтказилади;

педагог ўқитаётган фан бўйича ўқувчиларнинг, талабаларнинг билими, ўзлаштириш даражаси ўрганилади;

талабалар ўртасида социологик сўровлар ўтказилади.

Педагогнинг умумий бали тест, суҳбат натижалари, ўқувчиларининг билим даражаси, илмий, ўқув-методик ишлари ва ихтиролари, ижодий ишлари, иш стажи, педагогнинг комиссия томонидан ўрганилган касбий маҳорати ва раҳбарият томонидан берилган баҳолар йиғиндисидан иборат бўлади.

Махсус мактаблар, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари, маданият, санъат, спорт соҳалари педагог кадрлари, муҳандис-педагог кадрлар ва ишлаб чиқариш усталари ўз мутахассислиги бўйича суҳбатдан ўтказилади.


26. Педагог кадрлар учун меъёрий-ҳуқуқий ва маънавий-маърифий йўналишлар бўйича тест саволлари тўплами: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, "Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Давлат таълим стандартлари, миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари, янги педагогик технологияларга оид масалалардан иборат бўлади.


27. Ҳар бир таълим тури бўйича педагог ва раҳбар кадрлар учун аттестация жараёнида алоҳида тест саволлари банки, социологик сўровлар, таълим муассасасининг ривожланиш суръати ва аттестациядан ўтувчининг меҳнат фаолияти самарасини белгиловчи ўзига хос кўрсаткичлардан фойдаланилади.



V. ПЕДАГОГИКА ИНСТИТУТЛАРИ, ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАР ВА ТУМАН, ШАҲАР ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

БЎЛИМЛАРИ РАҲБАРИЯТИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ

ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД ВАЗИФАЛАРИ


28. Аттестация ўтказилиши ҳақида тегишли буйруқларини чиқаради. Аттестациядан ўтувчи раҳбарларнинг сонини аниқлайди ва улар ҳақидаги маълумотномани вазирликка тақдим этади.


29. Аттестациядан ўтувчи раҳбарларни аттестация жараёни билан таништирилади.


30. Ҳудудий бошқармаларга бириктирилган вазифалар ДТМнинг вилоятлардаги доимий вакили билан ҳамкорликда амалга оширилади.


31. Аттестация жараёнини ташкил этишда таълим органлари раҳбарлари қуйидаги ишларни амалга оширади:

аттестациядан ўтувчилар рўйхатини тузади, улар ҳақида тегишли буйруғини расмийлаштиради;

аттестациядан ўтувчиларнинг ҳужжатларини тайёрлайди ва уларга тавсифномалар ёзади. Ҳар бир аттестациядан ўтувчи учун алоҳида йиғма жилд тайёрлайди;

аттестациядан ўтувчиларга аттестациянинг тартиб ва қоидаларини тушунтириш учун семинарлар ўтказади ва уларнинг аттестацияга тўлиқ қатнашишини таъминлайди;

аттестацияга қатнаша олмайдиганлар рўйхатини тузади ва уларнинг сабабини аниқлайди;

аттестация жараёнини ўтказишга зарур техник воситаларнинг иш ҳолатини текшириб чиқади ва зарур бўлган моддий-техник воситалар билан таъминлайди, тегишли шарт-шароитларни яратади.



VI. АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ


32. Аттестация комиссияси педагог ва раҳбар кадрлар тўғрисида тақдим этилган маълумотлар, тест синовлари, социалогик сўров ва суҳбат натижалари асосида умумий хулосани қабул қилади.

Умумий хулосалар комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Аттестация комиссиясининг хулосаси бевосита аттестациядан кейин эълон қилинади.


33. Комиссия аттестация натижаларига кўра раҳбарга "Эгаллаб турган лавозимига лойиқ", "Эгаллаб турган лавозимига шартли равишда лойиқ", "Эгаллаб турган лавозимига нолойиқ" деган хулосалардан бирини чиқаради.


34. "Эгаллаб турган лавозимига шартли равишда лойиқ" деб эътироф этилган раҳбар кадрлар 6 ойдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.


35. Комиссия аттестация натижаларига кўра педагогга "Аттестациядан ўтди", "Аттестациядан шартли ўтди" ва "Аттестациядан ўтмади" деган хулосалардан бирини чиқаради.


36. Таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, аттестацияга қўйилмайди.

Мутахассис тоифага эга педагог "Аттестациядан ўтмади" деб эътироф этилганда, шунингдек таянч маълумоти дарс бераётган фанига мос келмайдиган педагог кадрлар қайта тайёрлаш курсларидан ўтмаган бўлса, тегишли таълим муассасаси раҳбари педагогга ўз мутахассислигига ўтишни ҳамда қайта тайёрлаш ёки малака ошириш курсига боришни таклиф қилади. Ушбу таклифларга рози бўлмаганда амалдаги қонунчилик асосида у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

"Аттестациядан ўтмади" деб топилган педагоглар ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсига юборилган педагоглар бир йилдан сўнг қайта аттестациядан ўтказилади.


37. Аттестация қилинувчи:

аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, унинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади;

аттестацияга узрсиз сабабга кўра қатнашмаган педагог ёки раҳбар эса "Аттестация қилинмаган" деб эътироф этилади ва меҳнат қонунчилигига асосан тегишли чоралар кўрилади.


38. Таълим муассасаси раҳбари аттестация комиссиялари хулосалари асосида раҳбар ёки педагог кадрлар учун тегишли буйруқларини қабул қилади.


39. Аттестация комиссиясининг хулоса (баҳо ва тавсия)лари аттестация варақасида қайд этилади ва баённома билан расмийлаштирилади.

Аттестация варақалари ва баённомаларига ўзгартириш киритиш қатъиян ман этилади.

Аттестация варақаси ходимнинг шахсий ҳужжатларига қўшиб қўйилади.


40. Аттестация натижалари бўйича комиссия ҳисобот тайёрлайди, вазирликка ва ДТМга тақдим этади.


41. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестация комиссиясининг хулосаси бўйича шикоят ва эътирозлар билан "Апелляция комиссияси"га мурожаат этишлари мумкин.



VII. АПЕЛЛЯЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


42. Апелляция комиссияси 3-5 кишидан иборат таркибда ДТМ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бошқармалар ҳузурида тузилади. Комиссия ишида аъзоларининг 3/2 қисми қатнашганда унинг фаолияти ваколатли ҳисобланади.

Комиссия раиси вазирлик ва Мувофиқлаштирувчи ҳудудий комиссияси ходимларидан тайинланади.


43. Апелляция комиссияси ариза берувчига камида беш кун олдин даъво аризасини кўриб чиқиш ҳақида маълум қилади.


44. Апелляция натижаси очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


45. Апелляция комиссиясининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади ва нусхаси ариза берувчига топширилади.


46. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестация комиссиясининг ҳамда "Апелляция комиссияси"нинг хулосаси бўйича юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиши мумкин.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚИСМ


47. Педагог ва раҳбар кадрлар аттестацияси жараёнидаги низолар амалдаги қонунчилик доирасида ҳал этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 38-сон, 431-модда.






























Время: 0.0066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск