Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларида тест ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.07.2003 й. 1257-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2003 йил 16 июлда 1257-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Таълим муассасаларига қабул қилиш

бўйича Давлат комиссияси томонидан

2003 йил 16 июндаги 1-сон баёни билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 14 майдаги 258-сонли "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест марказини ташкил этиш тўғрисида"ги ва 1999 йил 12 июлдаги 342-сонли "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш тартибини белгилайди.



§ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ўтказади.


2. Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти, тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда, Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликлар ва улар томонидан тайинланадиган аудиториялар раҳбарлари зиммасига юклатилади.



§ 2. ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ҚАБУЛ

КОМИССИЯСИНИНГ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш ишларини юқори савияда ва сифатли ташкил этиш мақсадида қабул комиссиялари ташкил этилади.


4. Таълим муассасаси қабул комиссиясининг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 июлдаги 342-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги низом" (кейинги ўринларда -- “Қабул тўғрисидаги низом”) да белгиланган тартиб ва қоидалар ҳамда ушбу Низомга мувофиқ пухта билимли, иқтидорли ёшларнинг тест синовлари натижаларига кўра таълим муассасасига киришини таъминлаш;

қабул жараёнини юқори даражада уюшқоқлик билан, тартибли равишда ташкил этиш;

тест ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;

абитуриентларга уларнинг тест жараёнидаги ҳуқуқ ва вазифаларини тушунтириш;

тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини таъминлаш;

тест натижалари бўйича абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига тўлиқ маълумотлар бериш.


5. Қабул комиссияси тест жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш вақтида қуйидаги ишларни амалга оширади:

қабул комиссияси аъзоларининг вазифаларини аниқлаб, тегишли ҳужжат билан расмийлаштиради;

қабул комиссиясининг иш жадвалини эълон қилади;

Давлат тест марказидан олинган тегишли ҳужжатлар ва турли ахборот материалларини етарли миқдорда тайёрлайди;

тест бошлангунга қадар тест ўтказиладиган аудиториялар ва улардаги ўринлар сонини аниқлайди. Ҳар бир аудиторияда ўтириш ўринлари 30 ёки 60 нафар абитуриентга мўлжалланган бўлиши лозим. Аудиторияларда қути ва пакетларга Давлат тест маркази эмблемаларини елимлаш учун елим ва тест ўтказиш учун керак бўлган бошқа шарт-шароитларни тайёрлайди, аудиториялар жойлашуви режа-чизмаларини тузади ҳамда қабул комиссияси раиси тасдиқлаган режа-чизмани 1 июлгача Давлат тест марказига тақдим этади;

Қабул тўғрисидаги низом” ва мазкур Низомни, таълим йўналишлари, таълим шакли ва тили бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган қабул квоталарини, тест ўтказиладиган фанларнинг рўйхатини, ихтисослик бўйича ижодий имтиҳон топшириладиган таълим йўналишларини ва баҳолаш мезонларини эълон қилади;

абитуриентларнинг аризаларини қабул қилиш ва барча ўқитиш шакллари бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини белгиланган муддатларда олиб боради;

қабул қилинган ариза ва ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни рақамланган, боғланган ва муҳрланган дафтарга қайд қилади. Қабул тўғрисидаги аризага абитуриентнинг ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси, 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома, 3х4 см ҳажмдаги 6 та фотосурат илова қилинади. Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқукига эга бўлган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги ҳужжатларни топширадилар. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар тегишли тавсияномани олий таълим муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар. Махсус сиртқи бўлимларнинг педагогика таълим йўналишларига фақат ўрта махсус маълумотга ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий педагогик стажга эга бўлган педагог кадрлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимларнинг педагогика таълим йўналишларига кирувчилардан меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирмаси талаб қилинади. Абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатини шахсан кўрсатади. Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. Абитуриентга ҳужжатлари қабул қилинганлиги тўғрисида тилхат беради;

фуқароларга иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга ҳақли эканлигини тушунтиради;

абитуриентлар ва ота-оналар эътибори учун таълим йўналишлари, ўқитиш шакли ва тили бўйича қанча ҳужжат топширилгани тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни эълон қилиб боради;

Республика ва ҳалқаро олимпиада ғолиблари ҳамда ҳарбий қисм тавсияномасига эга абитуриентлар рўйхатини эълон қилади;

абитуриентларга тест жараёни, баҳолаш мезонлари, талабалар сафига қабул қилиш бўйича ва бошқа барча зарурий ахборот (тушунтириш)ларни беради;

барча абитуриентларни "Абитуриентларга эслатма" (1-илова) билан таъминлайди;

Давлат тест маркази томонидан яратилган янги "АБТ-Абитур" дастурини қўллайди;

2.1-2.6 шакллар (2-илова) бўйича маълумотларни Давлат тест марказига юбориш мақсадида "АБТ-Абитур" дастури ўрнатилган компьютерлар хотирасига абитуриентлар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни тўғри киритилишини таъминлайди:

махсус код;

қайд рақами;

таълим тури;

таълим муассасасининг номи;

фуқаролиги;

фамилияси, исми, шарифи;

миллати;

жинси;

паспорт серияси;

паспорт рақами;

яшаш жойи;

туғилган йили, жойи;

ижтимоий келиб чиқиши;

таълим муассасасининг тури;

мактаб (лицей, коллеж) рақами;

мактаб (лицей, коллеж)ни тугатган йили;

мактаб (лицей, коллеж) манзили;

аттестат рақами;

аттестатдаги ўртача бали;

ҳарбий қисмдан берилган тавсиянома (муддатли ҳарбий хизматни тугатганлар учун);

Республика ва халқаро олимпиадалар ғолиби эканлиги ҳақида маълумот (агар шундай ҳужжат бўлса);

таълим тили;

ихтисослиги;

чет тили;

чет тилини топшириш усули;

абитуриентлардан ҳужжат қабул қилишнинг бориши ҳақидаги маълумотларни белгиланган муддатларда Давлат тест марказига топширади;

Давлат тест маркази томонидан эълон қилиш учун берилган ҳужжатларни таълим муассасасида эълон қилади;

абитуриент ва фуқароларни уларнинг қабулга оид мурожаатлари бўйича қабул қилади, улар учун зарур маълумотларни тайёрлайди ва эълон қилади;

Давлат тест маркази вакили билан ҳамкорликда аудитория раҳбари ва кузатувчилар учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисида амалий семинар машғулотлари ташкил этади ва ўтказади;

21 июлда 2.1-2.4 шакллар (2-илова) бўйича маълумотларни таълим муассасаси қабул комиссиясининг раиси ва масъул котиби томонидан тасдиқланган ҳолда Давлат тест марказига тақдим этади. Шундан сўнг ушбу маълумотларнинг ўзгармаслигини таъминлайди;

таълим муассасаси бўйича аудиторияларнинг тартиб рақами гуруҳларнинг тартиб рақами билан бир хил бўлишини ҳамда, тест синовлари қайси бинода ўтказилишидан қатъи назар, такрорланмаслигини таъминлайди;

ихтисосликлар бўйича ижодий имтиҳонларни холисона ва адолатли ўтказиб, натижаларини таълим муассасасида 27 июлгача абитуриентларнинг эътибори учун маълумот сифатида эълон қилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг абитуриентларларни талабалар сафига ўтказиш ҳақидаги қарори чиқмагунча эълонлар тахтасидан олмайди;

абитуриентларнинг ижодий имтиҳон бўйича олган баллари ҳақидаги маълумотни (2.5-шакл, 2-илова) 1 августда Давлат тест марказига (хатосиз тўлдирилган ҳолда) етказади;

26 июлда бинолар ва хоналарнинг жойлашиши, абитуриентларнинг бино бўйича ҳаракат йўналиши чизмасини эълон қилади;

Давлат тест маркази тавсия этган алгоритм асосида абитуриентларнинг умумий рўйхати (2.7-шакл, 2-илова)ни компьютерда шакллантиради ва 27 июлда маълумот учун эълон қилади. Умумий рўйхатда абитуриентнинг махсус коди, ихтисослик коди, алифбо тартибидаги фамилияси, исми, шарифи, тест топширадиган бино рақами ва гуруҳ рақами кўрсатилади;

титул варақаси (3.1-шакл, 3-илова,) ва рухсатнома (3.2-шакл, 3-илова)ларни хатосиз тўлдиради;

27 июлдан бошлаб абитуриентларга рухсатномаларни тарқатади;

Давлат тест маркази вакилларини қабул ва тест жараёнига оид барча маълумотлар, шу жумладан, бинолар ва аудиторияларнинг режа-чизмалари билан таъминлайди;

30 июлда барча аудиториялардаги ўтириш ўринларини рақамлаб, тест ўтказишга тайёрлайди ҳамда аудиторияларнинг эшикларига уларнинг тартиб рақамлари, мутахассисликлар номи ва абитуриентлар сони ёзилган кўчма кўрсаткичларни илиб қўяди;

ҳар бир тест ўтказиладиган бинода телефон алоқаси бўлишини таъминлайди;

ҳар бир аудиторияга жавоблар варақасини тўлдириш қоидалари берилган плакатларни илиб қўяди;

31 июлда тест ўтказилмайдиган хоналар ва қаватларнинг кириш-чиқиш эшикларини ёпиб муҳрлайди;

абитуриентларни аудиторияларга тартибли равишда киритишни таъминлаш учун ҳар бир бинода назоратчилик хизмати постларини ташкил қилади;

ҳар бир тест ўтказиладиган бинода тест жараёни учун зарур бўлган ахборот, техник, тиббий ва маиший хизматларни ташкил этади;

тест синовлари ўтказиладиган куни таълим муассасасида нусха кўчириш воситалари ишлатилишининг олдини олиш мақсадида уларнинг барчасини муҳрлаб қўяди;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (2.6-шакл, 2-илова) (ижодий имтиҳон топширган гуруҳлар учун 2 нусхада) тайёрлаб, 1 август куни соат 7.00 гача Давлат тест марказининг бино бўйича раҳбар вакилига топширади;

тест синовлари ўтказиладиган куни абитуриентларнинг паспорт ва рухсатномаси билан бинога ва ундан кейин аудиторияларга тартибли равишда киритилишини таъминлайди;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича титул варақалари солинган пакетни 1 август куни соат 7.00 дан 8.00 гача аудитория кузатувчиларига (абитуриентларга аудиторияга кириш пайтида тарқатиш учун) берилади;

тест синовларининг ўз вақтида бошланишини таъминлайди;

тест жараёнида рўй берган барча муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш чораларини кўради;

тест синовлари тугаши билан Давлат тест марказининг бинолар бўйича раҳбар вакилларидан титул варақалари солинган пакетларни қабул қилиб олади ва Давлат тест маркази вакиллари иштирокида таълим муассасаси сейфига солади ва муҳрлайди;

тест синовлари тугагандан кейин тест материалларининг белгиланган тартибда махсус алоқа ходимларига топширилишини таъминлайди;

тест натижалари олинган куни уларни абитуриентларга эълон қилади;

тест натижалари олинган куни Давлат тест маркази вакили билан биргаликда абитуриентларнинг титул варақалари солинган сейфларни далолатнома тузиб очади ва жавоблар варақаси рақамлари ёзилмаган ёки ўзгартирилган ҳар бир титул варақаси ҳақидаги маълумотни далолатномада қайд этиб, далолатноманинг бир нусхасини Давлат тест марказига юборади.


6. Қабул комиссиясига бириктирилган барча вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш масъулияти ва жавобгарлиги таълим муассасаси қабул комиссиясининг раиси ва масъул котибига юкланади.


7. Тест натижалари асосида талабаликка қабул қилинган абитуриентлар ва уларнинг фанларни ўзлаштириш даражаси тўғрисидаги маълумотлар ўқув йили давомида АБТ-талаба дастури орқали Давлат тест марказига етказиб турилади.



§ 3. ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИ ВАКИЛЛАРИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА БАЖАРАДИГАН ИШЛАРИ


8. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланадилар.

Давлат тест маркази вакиллари Давлат тест маркази билан белгиланган тартибда тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ фаолият кўрсатади.


9. Давлат тест маркази вакиллари вазирликлар ва ҳокимликлар тавсияси асосида олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари, илмий муассасалар, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимларидан танлаб олинади ва таълим муассасаларига қуръа ташлаш йўли билан тақсимланади.


10. Давлат тест маркази вакили тест жараёнида ўзига юклатилган вазифалар, аудитория раҳбари ва кузатувчисининг вазифаларини ҳамда "Абитуриентга эслатма"да абитуриентга қўйилган талабларни тўлиқ ўрганади ва уларнинг қатъий бажарилишини таъминлайди.


11. Давлат тест марказининг ҳар бир вакилига, 12 тагача аудиторияси бўлган битта қават бириктирилади. Давлат тест маркази вакилларидан биттаси таълим муассасаси бўйича раҳбар этиб тайинланади.


12. Давлат тест маркази вакиллари фаолиятига умумий раҳбарлик Давлат тест марказининг доимий вакили томонидан амалга оширилади.


13. Давлат тест маркази вакили тест синовларига қадар, таълим муассасасининг қабул комиссияси масъул котиби билан биргаликда, қуйидагиларни текширади:

Қабул тўғрисидаги низом”га асосан абитуриентларнинг ариза ва ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотларнинг қайд дафтарларида тўғри расмийлаштирилганлигини;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати Давлат тест маркази тавсия этган алгоритм асосида тузилганлигини;

биноларда тест материалларини тарқатиш учун мўлжалланган, сейфларга эга бўлган махсус хоналарнинг тайёрлигини;

аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларнинг қайси аудиторияга тушишини қуръа ташлаш йўли билан аниқлайдиган махсус жойнинг ҳар бир бинода тайёрлигини;

тест синовлари ўтказиладиган аудиторияларда абитуриентларнинг ўтириш ўринлари белгиланган тартибда рақамланганлиги, уларда етарли миқдорда стол (парта), стуллар, елим ҳамда тест материалларини топшириш учун ажратилган алоҳида столнинг мавжудлигини;

ҳар бир аудиторияда жавоблар варақасини тўлдириш қоидалари берилган плакатларнинг мавжудлигини;

ҳар бир бинода тиббий, техник ва ахборот хизматининг ташкил этилишини, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирлари белгиланганлигини;

ҳар бир тест ўтказиладиган бинода телефон алоқаси мавжудлигини;

рухсатнома ва титул варақасининг қайд дафтари асосида тўғри тўлдирилганлигини.

Давлат тест маркази вакили аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради. Зарур бўлганда, Давлат тест маркази раҳбариятига маълумот бериб, таълим муассасасининг тестга тўлиқ тайёр бўлишига эришади.


14. Давлат тест маркази вакилларининг тест жараёнидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: тест материалларини махсус алоқа ҳодимларидан қабул қилиш, бинолар ва аудиториялар бўйича тарқатиш, аудитория раҳбари ва кузатувчиларни хоналарга қуръа ташлаш билан тақсимлаш, тестнинг ўз вақтида бошланиши, тест жараёнини холислик билан ўтказилиши ва регламент асосида тугашини назорат қилиш, тест материалларини аудитория раҳбарларидан йиғиш ва махсус алоқа ходимларига топшириш.


15. Давлат тест маркази вакили тест жараёнида аудитория раҳбарига амалий ёрдам кўрсатади. Вакил ўзига бириктирилган аудитория ва биноларда тест ўтказиш тартибларига қатъий риоя қилинишига масъул ва жавобгар шахсдир.


16. Тест ўтказиладиган куни Давлат тест маркази вакили вазифаларни вақт бўйича қуйидаги тартибда бажаради:

таълим муассасаси бош штабига соат 6.00 да етиб келади;

Давлат тест марказининг таълим муассасаси бўйича раҳбар вакили соат 6.00 дан 6.20 гача Давлат тест маркази вакилларини бинолар бўйича тақсимлайди;

соат 6.00 дан 6.40 гача Давлат тест маркази вакили қабул комиссияси раиси, масъул котиби билан биргаликда махсус алоқа ходимларидан тест материалларини қабул қилиб олади, тест материалларини бино бўйича раҳбар вакилларга тарқатади ва 4.1-шаклда (4-илова) расмийлаштиради;

Давлат тест маркази вакили масъул котибдан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини олади;

Давлат тест марказининг доимий вакилидан бинолар бўйича аудитория раҳбари ва кузатувчилар рўйхатини олади;

Давлат тест маркази вакили давлат тест марказининг бино бўйича масъул вакилига тест материаллари, аудитория раҳбари ва кузатувчилар рўйхати ҳамда тест жараёнига оид зарур йўриқномаларни беради.

Давлат тест марказининг бино бўйича масъул вакили: соат 6.40 дан 7.00 гача махсус алоқа ходими билан тест материалларини ўзи бириктирилган бинога олиб келади.

Давлат тест марказининг бино бўйича раҳбар вакили бинога бириктирилган вакилларини қуръа ташлаш йўли билан қаватлар ва аудиториялар бўйича тақсимлаб, улар билан биргаликда қуйидаги ишларни амалга оширади:

соат 7.00 дан 7.30 гача таълим муассасаси қабул комиссияси ходимлари билан биргаликда аудитория раҳбари ва кузатувчиларнинг қайси аудиторияда бўлишини қуръа ташлаш йўли билан аниқлайди ва уларга Давлат тест марказининг махсус гувоҳномасини беради ҳамда бу ҳақда 2 нусхада баённома (5-илова) тузади;

абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (ижодий имтихон топширган гуруҳлар учун 2 нусхада) кузатувчиларга тарқатади;

қаватлар бўйича тақсимланган Давлат тест маркази вакиллари соат 7.30 дан 8.00 гача абитуриентларнинг рухсатномаси ва паспортини текшириб, бинога киритилишини назорат қилади;

бино бўйича раҳбар вакил соат 7.30 дан 8.00 гача тест материаллари солинган қутиларни аудитория раҳбарларига тарқатади ва 6.1-шаклни (6-илова) расмийлаштиради;

аудитория кузатувчиси соат 8.00 дан 8.30 гача абитуриентларнинг паспорти, рухсатномасини текшириб, хонага киришда абитуриентга титул варақаси тарқатилишини ҳамда унинг белгиланган жойга ўтиришини назорат қилади;

соат 8.30 дан 9.00 гача аудитория раҳбари ва кузатувчиси томонидан тест материалларининг абитуриентларга тарқатилишини, саволлар китоби билан ишлаш ва жавоблар варақасини (7.1- шакл, 7-илова) тўлдириш қоидалари бўйича кўрсатмалар берилишини назорат қилади;

аудитория раҳбари абитуриентнинг саволлар китоби нуқсонли эканлиги ҳақида хабар берса, қуйидаги ишларни тезкорлик билан соат 9.00 гача амалга оширади:

а) бошқа аудиториялардан тестга келмаган абитуриентнинг шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган саволлар китоби ва жавоблар варақасини далолатнома тузиб, келтириб беради;

б) агар тегишли саволлар китоби бинодан топилмаса, Давлат тест марказининг таълим муассасаси бўйича вакили билан телефон орқали боғланиб, унга керакли саволлар китобини келтириб беришни сўрайди;

соат 9.00 дан 10.00 гача ўзига бириктирилган аудиторияларда тестга келмаган абитуриентлар рўйхатини аниқлайди;

тест синовида қатнашаётган аудитория раҳбари ва кузатувчисининг фамилияси, исми, шарифи, паспорти ҳақидаги маълумотларни аниқлайди ва ҳокимлик томонидан тасдиқланган рўйхат билан солиштиради ҳамда уларни ҳисоботига илова қилади;

соат 9.00-12.20 (9.00-11.20*) да тест жараёнининг холисона ва адолатли ўтишини назорат қилади ва таъминлайди;

аудиторияларда тест синовларини ўтказиш тартибини бузган абитуриентларнинг тестдан четлаштирилишини ва бу ҳақда далолатномалар тузилишини назорат қилади;

абитуриентларнинг тест топширишини назорат қилиб боради ва тест жараёнида кутилмаган воқеа рўй берганда, зудлик билан ўқув юрти бўйича Давлат тест марказининг раҳбар вакили ва доимий вакил билан боғланади, муаммони ҳал қилиш чораларини кўради;

соат 12.00-12.20 (11.00-11.20*) да тест синовининг тугаш жараёнини қатъий назорат қилади;

абитуриентларнинг аудиториядан паспорти ва рухсатнома билан чиқишини, рухсатномада жавоблар варақаси рақами ва варианти ёзилиб, унинг аудитория раҳбари ва кузатувчиси томонидан тасдиқланганлигини назорат қилади;

соат 12.20-12.40 (11.20-11.40*) жавоблар варақаси пакети, саволлар китоби қутиси, титул варақалари пакети аудиторияларда елимланиб, Давлат тест маркази эмблемалари билан муҳрланишини таъминлайди;

соат 12.20-13.00 (11.20-12.00*) да тест синовлари тугаши билан, муҳрланган жавоблар варақаси пакети, саволлар китоби қутиси ва титул варақаси пакетларини Давлат тест марказининг бино бўйича раҳбар вакилига зудлик билан тегишли рўйхатни (6-илова) расмийлаштирган ҳолда топширилишини таъминлайди;

соат 13.00-13.20 (12.00-12.20*) да тест материалларини махсус алоқа транспортлари билан таълим муассасаси бош штабига олиб келади;

қабул комиссияси раиси, масъул котиби билан биргаликда махсус алоқа ходимларига тест материалларини топшириб, тегишли рўйхатни ( 4-илова) расмийлаштиради;

қабул комиссияси сейфига титул варақалари пакетини солиб, сейфни қабул комиссияси раиси, масъул котиб билан биргаликда муҳрлайди;

махсус алоқа ходимларига топширилаётган қутилар жойлашган қопларга Давлат тест марказининг манзилини ёзади.


17. Тест синовлари ўтгандан сўнг, Давлат тест марказининг ҳар бир вакили бажарилган ишлар бўйича икки нусхада ҳисобот тайёрлайди. Ҳисоботнинг бир нусхаси Давлат тест марказига, иккинчи нусхаси Давлат тест марказининг доимий вакилига топширилади.



§ 4. АУДИТОРИЯ РАҲБАРИ ВА КУЗАТУВЧИСИНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА БАЖАРАДИГАН ИШЛАРИ


18. Аудитория раҳбари ва кузатувчиларининг рўйхати шаҳар, туман ҳокимликлари томонидан тасдиқланади.


19. Тест синови ўтказиладиган хонада синовнинг белгиланган талабларига қатъий риоя этилган тарзда холисона ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юклатилади.


20. Аудитория раҳбари ва кузатувчиси ўзи бириктирилган таълим муассасаси биноcига соат 7.00 дан кечикмасдан шахсий паспорти билан етиб келади.


21. Аудитория кузатувчиси қуръа ташлаш йўли билан ўзига бириктирилган аудиторияга, Давлат тест маркази вакилидан абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатини (ижодий имтихон топширган гуруҳ учун 2 нусхада) ва титул варақаларини олиб, соат 7.30 дан кечикмай етиб боради ва қуйидаги ишларни бажаради:

аудиторияни кўздан кечиради, агар ичкарида абитуриентлар бўлса, уларни ташқарига чиқаради;

аудиториядаги ҳар бир ўтириш ўрнининг тартиб билан рақамланганлигини текширади;

абитуриентларга ўзини таништириб, уларнинг рухсатномаси, паспортларини эътибор билан текшириб, уларга титул варақаларини тарқатади, уларни гуруҳ рўйхати бўйича аудиторияга киритади ва белгиланган тартиб бўйича жойларга ўтқазади;

гуруҳ рўйхати бўйича тест синовига келган ва келмаган абитуриентларни аниқлайди.


22. Аудитория раҳбари белгиланган вақтда (соат 7.30-8.00) Давлат тест марказининг бино бўйича раҳбар вакилидан қуръа ташлаш йўли билан ўзига бириктирилган аудитория учун тест материалларини қабул қилиб олади ва дарҳол аудиторияга етиб боради.


23. Тест синовига белгиланган вақтдан кечикиб келган абитуриентларни аудиторияга киритмайди.


24. Тест бошланишидан олдин аудитория раҳбари ва кузатувчиси ўзларининг исм ва фамилияларини ёзув тахтага (доскага) ёзиб қўяди.


25. Аудитория раҳбари, кузатувчиси ҳамда икки абитуриент биргаликда қути муҳрланганлигига ишонч ҳосил қилиб, қутини соат 8.30 да очадилар.

Қути ичида қуйидаги материаллар бўлади:

гуруҳ рўйхатидаги абитуриентлар сонига тенг бўлган миқдорда, ичига жавоблар варақаси солинган саволлар китоблари;

2 та пакет: жавоблар варақалари учун 1 та, титул варақалари учун 1 та;

муҳрлаш учун 3 та Давлат тест маркази эмблемаси: жавоблар варақалари пакети учун 1 та, титул варақалари пакети учун 1 та, саволлар китоблари қутиси учун 1 та.


26. Саволлар китоблари саналади.


27. Абитуриентларга саволлар китоби жавоблар варақаси билан биргаликда тарқатилади. Абитуриентга саволлар китобидаги “Абитуриентлар диққатига” деб ёзилган қисмини ўқиш таклиф қилинади. Агар абитуриент саволлар китоби нуқсонли эканлиги ҳақида мурожаат қилса, қуйидаги ишларни тезкорлик билан соат 9.00 гача амалга оширади:

а) аудиторияда тест синовида қатнашмаган абитуриент учун ажратилган саволлар китобини жавоблар варақаси билан бирга мурожаат қилган абитуриентга беради,

б) агар аудиторияда ортиқча китоб бўлмаса бошқа аудиториялардан тестга келмаган абитуриентнинг шу таълим йўналиши ва тилига мос бўлган саволлар китоби ва жавоблар варақасини келтириб беришни Давлат тест маркази вакилидан сўрайди.


28. Абитуриентларга қуйидагилар тушунтирилади:

жавоблар варақасини букмаслик;

жавоблар варақасининг маркер чизиғига ёзмаслик;

жавоблар варақаси рақами остида жойлашган доирачаларни бўямаслик.


29. Тест синовлари бошланишидан олдин, соат 8.30 дан 9.00 гача аудитория раҳбари ва кузатувчиси:

ёзув тахтаси (доска)га илиб қўйилган плакатдан фойдаланиб, жавоблар варақасини тўлдириш қоидаларини тушунтиради;

жавоблар варақаси рақамининг титул варақаси ва рухсатномага кўчириб ёзганлигини тасдиқлаш мақсадида титул варақасининг ва рухсатноманинг махсус жойига имзо қўяди.


30. Абитуриентларнинг бир-бирлари билан гаплашиши, турли қоғоз ва бошқа нарсалардан фойдаланиш мумкин эмаслигини тушунтиради. Эшик ва деразалар орқали абитуриентларнинг мустақил ишлашига халақит берадиган аралашувларга йўл қўймайди.


31. Тушунтириш тугагандан кейин, тестнинг бошланиши ва тугаш вақтини доскага ёзиб қўяди.

3 та фан топширувчи гуруҳларга 3 соат, 2 та фан топширувчи гуруҳларга 2 соат вақт берилади.


32. Тест бошлангандан кейин:

ҳеч ким аудиторияга киритилмайди;

абитуриент тест материалларини топширмагунча аудиториядан чиқарилмайди. Тест материалларини топшириб чиқиб кетган абитуриент аудиторияга қайта киритилмайди;

тест топшириқлари бўйича абитуриентлар билан савол жавоб қилинмайди;

абитуриентлар олдига борилмайди.


33. Фавқулодда ҳолатларда аудитория раҳбари ва кузатувчиси Давлат тест маркази вакили иштирокида содир бўлган воқеа ҳақида далолатнома тузади. Далолатнома жавоблар варақаси пакетига солинади.


34. Тест жараёнида бирорта ҳужжат (тест материали ёки бошқа қоғоз) аудиториядан ташқарига чиқарилмайди ва ташқаридан киритилмайди.


35. Тест жараёни давомида абитуриент тест материалларини бошқа абитуриентга узатса, микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон алоқа воситалари ва шпаргалкалардан фойдаланса, бошқа абитуриентларга ёрдам берса ва бошқа шу каби ҳолларда, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади.

Аудитория раҳбари Давлат тест маркази вакили билан биргаликда тартибни бузган абитуриентнинг тест материалларини олади. Шундан сўнг аудитория раҳбари ва кузатувчиси икки абитуриент иштирокида тартибни бузган абитуриентни тестдан четлаштириш ҳақида далолатномани (8-илова) тузади. Далолатномада сана, таълим муассасаси номи, гуруҳ рақами, ихтисослик коди, тартибни бузган абитуриентнинг фамилияси, исми, отасининг исми, жавоблар варақасининг рақами, қандай тартибни бузганлиги ва абитуриент қайси вақтда тест синовидан четлаштирилганлиги ёзилади. Далолатномага Давлат тест маркази вакили ҳам имзо қўяди.


36. Тест топшириқларини белгиланган вақтдан илгари бажариб бўлган абитуриент саволлар китоби, жавоблар варақаси ва титул варақасини алоҳида-алоҳида столга қўяди, абитуриентлар рўйхатига жавоблар варақасининг рақамини, тест топширган вақтини ёзади, унга имзо қўяди ва аудиториядан чиқади.


37. Тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг, аудитория раҳбари тест синови тугаганлигини расман эълон қилади. Абитуриентлар навбат билан саволлар китоби, жавоблар варақаси ва титул варақасини алоҳида-алоҳида столга қўядилар, абитуриентлар рўйхатига жавоблар варақасининг рақамини, тест топширган вақтини ёзиб, унга имзо қўядилар ва аудиториядан чиқадилар.


38. Аудитория раҳбари, ҳамма тест материаллари йиғилгандан сўнг, икки нафар абитуриент иштирокида жавоблар варақаси, титул варақалари ва саволлар китобларини алоҳида санайди.

Жавоблар варақаси пакетига қуйидагилар солинади:

тестда қатнашган абитуриентларнинг жавоблар варақалари;

ишлатилмаган жавоблар варақалари;

тест синовидан четлаштирилган абитуриентга тегишли далолатномалар елимланган жавоблар варақалари;

тест синовига келмаган абитуриентларга тегишли титул варақалари.

Шундан кейин жавоблар варақаси пакетига ёпиштирилган маълумотнома тўлғизилиб, аудитория раҳбари, кузатувчи ва икки абитуриент имзо қўйганидан кейин, аудиторя раҳбари пакетни Давлат тест маркази эмблемаси билан муҳрлайди.

Аудитория раҳбари саволлар китобларини қутига солади ва қутини Давлат тест маркази эмблемаси билан муҳрлайди.

Аудитория раҳбари тест синовига қатнашган абитуриентларнинг титул варақаларини санаб, уни абитуриентлар рўйхати билан титул варақалари пакетига солади ва бу пакетни Давлат тест маркази эмблемаси билан муҳрлайди.


39. Аудиториядаги барча жавоблар варақалари (ишлатилган, ишлатилмаган, тестдан четлаштирилганларга тегишли бўлган) ва тестга келмаган абитуриентларнинг титул варақаларини махсус жавоблар варақалари пакетига солиниши учун аудитория раҳбари ва кузатувчиси шахсан жавобгар ҳисобланади. Жавоблар варақасини саволлар китоби қутисига солиш тақиқланади.


40. Аудитория раҳбари жавоблар варақалари солинган пакетни, саволлар китоблари қутисини ва титул варақалари солинган пакетни махсус хонада Давлат тест маркази вакилига топширади ва тегишли рўйхатга (6-илова) имзо қўяди. Ижодий имтиҳон ўтказилган гуруҳлар бўйича жавоблар варақаси рақами тўлдирилган абитуриентлар рўйхатининг бир нусхасини таълим муассасаси масъул котибига топширади.


41. Тест синовлари тугагач, аудитория раҳбари ва кузатувчиси ўз гувоҳномаларини Давлат тест маркази вакилига топширадилар.



§ 5. ТЕСТ СИНОВЛАРИ БЎЙИЧА

МУРОЖААТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


42. Ўтказилган тест синовлари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Давлат тест марказида мурожаатларни кўриш комиссияси (кейинга ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.


43. Комиссия таркибига Давлат тест марказининг масъул ходимлари ва фанлар бўйича экспертлари киритилади. Комиссиянинг таркиби Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланади.


44. Мурожаат этувчи тест жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой давомида Комиссияга ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин. Унинг аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.


45. Ариза мурожаат этувчи иштирокида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида мурожаат этувчининг ота-онаси ҳам қатнашишга ҳақли. Мурожаат этувчи комиссияга паспорти ва рухсатномаси билан белгиланган куни келиши шарт.


46. Аризани кўриб чиқиш жараёнида мурожаат этувчига унинг жавоблар варақаси кўрсатилади ва унга тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати билан биргаликда тестда тушган саволлар китобининг нусхаси берилади.


47. Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади ва Комиссия аъзолари ҳамда мурожаат этувчи томонидан имзоланади.


48. Комиссия хулосаси бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига берилади.


49. Мурожаат этувчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб бошқа давлат идораларига мурожаат қилишга ҳақли.





Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларига

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомига

1-сон илова


Абитуриентларга эслатма


Абитуриент таълим муассасаси комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни топширади:

таълим йўналиши, ўқитиш тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

ўрта ва ўрта махсус маълумот ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

3х4 см ҳажмдаги 6 та фотосурат;

халқаро ва республика миқёсидаги олимпиадалар, танлов ва мусобақалар ғолибларига танловсиз ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатнинг асл нусхаси;

муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, ҳарбий қисмларнинг йўлланмаси билан келган абитуриентлар - тегишли тавсиянома.

Махсус сиртқи бўлимларнинг педагогика таълим йўналишларига фақат ўрта махсус маълумотга ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий педагогик стажга эга бўлган педагог кадрлардан ҳужжатлар қабул қилинади. Махсус сиртқи бўлимларнинг педагогика таълим йўналишларига кирувчилардан меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган кўчирмаси талаб қилинади.

Абитуриент қабул комиссиясига паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжатини шахсан кўрсатади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда, қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Фуқаролар иккинчи ва ундан кейинги олий маълумотни шартнома асосида олишга ҳақлидирлар (“Таълим тўғрисида”ги қонун, 14-модда).

Тест синови бошланишидан 3 кун олдин абитуриент қабул комиссияси томонидан эълон қилинган бинолар ва аудиторияларнинг режа-чизмаларини диққат билан ўрганиб, тест топширадиган бинонинг қаерда жойлашганлиги, аудиториянинг тартиб рақами, қайси қаватда эканлиги ва бошқа керакли маълумотларни билиб олади.

Абитуриентлар гуруҳ тартиб рақами кўрсатилган рухсатномани тест бошланишидан 3 кун олдин таълим муассасаси қабул комиссиясидан олади.

Кундузги, сиртқи ва махсус сиртқи таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни тест синовлари, “Қабул тўғрисидаги низом”га асосан, ўзбек, қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикасида) ва рус тилларида, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида бир кунда ва бир вақтда ўтказилади.

Тест ўтказиладиган куни абитуриентларни бино ичкарисига киритиш эрталаб соат 7.30 да бошланади. Абитуриент бинога киришда рухсатнома ва паспортини шахсан кўрсатади. Соат 8.00 дан бошлаб абитуриентлар ўз гуруҳлари тартиб рақами билан бир хил рақамланган аудиторияга кирадилар.

Тест синовларига микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон алоқа воситалари ва шпаргалкаларни олиб кириш тақиқланади.

Тест синовлари бошлангандан сўнг (8.30 дан кейин) абитуриент аудиторияга киритилмайди.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.

Абитуриент тест синовларини таълим муассасасида ўқийдиган тилда топширади.

Тест вақтида абитуриентларга қуйидаги талаблар қўйилади:

саволлар китоби ва жавоблар варақасини олгандан сўнг, саволлар китобини синчиклаб текшириб чиқади. Агар унда фанлар бўйича тест саволларида типографик хато ёки бошқа сабабларга кўра тўла нашр қилинмаган ўринлар ёки бетлар бўлса, дарҳол аудитория раҳбарига хабар беради ва нуқсонсиз тест саволлари китоби ҳамда жавоблар варақасини олади (агар абитуриент соат 9.00 гача саволлар китобидаги нуқсонлар ҳақида аудитория рахбарига хабар бермаса, унинг мурожаати қабул қилинмайди). Шундан сўнг абитуриент жавоблар варақасидаги “Абитуриентлар диққатига” қисмини ўқиб чиқади;

жавоблар варақаси варианти билан саволлар китоби варианти мослигини текширади;

Абитуриент тест саволларига жавоб беришдан олдин ўз рухсатнома ва титул варақасининг тегишли жойларига жавоблар варақасининг рақамини ва вариант рақамини кўчириб ёзади;

жавоблар варақасини тўлдиришда фақат ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланади;

абитуриент ўзи ҳақидаги маълумотларни жавоблар варақасининг тегишли қисмига ёзади ва мос келувчи доирачаларни бўяйди.

махсус кодини, ўқишни тугатган мактаби жойлашган вилоят, туман, шаҳар, шаҳар тумани кодларини, мактаб (лицей) номерини, таълим муассасаси ва ихтисослик кодларини жавоб варақасининг мос жойларига титул варақасидан кўчиради ва доирачаларни мос равишда бўяйди (Агар абитуриент ўз ихтисослик кодини нотўғри белгиласа, унинг жавоблар варақаси у тест топширган гуруҳ ихтисослиги бўйича ўқилади);

саволлар китобидаги ҳамма фан блокларида 36 тадан савол келтирилган, ҳар бир саволга 5 тадан (A, B, C, D, E) жавоб берилган бўлиб, абитуриент улардан фақат биттасини  тўғрисини топиши ва китобчада белгилаб, кейинчалик жавоблар варақасига кўчириши шарт;

жавобларни танлаш учун 108 та саволга 3 соат, 72 та саволга 2 соат вақт ажратилади;

жавобларни танлашихтиёрий. Абитуриент ўзи танлаган жавобларини жавоблар варақасининг тегишли блокига чалкаштирмасдан кўчиради. Жавоблар варақасига кўчириш учун тестга ажратилган вақтдан ташқари яна 20 дақиқа вақт берилади;

саволлар китобидаги тест саволларига тўғри деб ҳисоблаган жавобларни жавоблар варақасининг фан блокларидаги доирачаларга мос равишда белгилайди. Чет тили бўйича тест топшираётган абитуриентлар ўзига мувофиқ келувчи тилга тегишли доирачани бўяйди;

ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланганда, тўғри ҳисобланиб, агар битта саволга икки ва ундан ортиқ жавоб белгиланса, бу жавобга балл берилмайди;

тўлдирилган жавоблар варақаси абитуриентнинг билим даражасини белгиловчи асосий ҳужжатдир;

жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир;

жавоблар варақасида тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган ва жавоблар варақасини алмаштириб қўйган абитуриентлар эътирози апелляцияда кўриб чиқилмайди;

тест пайтида абитуриентнинг аудиториядан чиқиши тақиқланади. Аудиториядан чиққан абитуриентлар қайтадан тест синовларига қўйилмайди;

тест давомида абитуриентларнинг бирбирлари билан гаплашиши, жавобларни бир-бирига кўрсатиши, тест материалларини бошқаларга узатиши, микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоблардан, уяли телефон алоқа воситалари ва шпаргалкалардан фойдаланиши, тест ҳужжатларидан нусха кўчириши ва бошқаларга кўмаклашиши тақиқланади.

Агар абитуриент мазкур қоидаларга риоя қилмаса, у тест синовларини ўтказиш тартибини қўпол равишда бузган ҳисобланади ва далолатнома тузилиб, синовдан четлаштирилади.

Тест синовини белгиланган вақтдан олдин тугатган абитуриент саволлар китоби, жавоблар варақаси ва титул варақасини аудитория раҳбарига топширади, абитуриентлар рўйхатидаги ўз фамилияси тўғрисига жавоблар варақаси рақами ва вариант рақамининг тўғри ёзилганлигини текшириб, тестни тугатган вақтини ёзиб, имзо қўяди, рухсатнома ва паспорти билан аудиториядан чиқади.

Тест учун ажратилган вақт тугагач, аудитория раҳбари бу ҳақда эълон қилади. Абитуриентлар тартиб билан саволлар китоби, жавоблар варақаси ва титул варақасини аудитория раҳбарига топшириб, абитуриентлар рўйхатидаги ўз фамилиялари тўғрисига жавоблар варақаси рақами ва вариант рақамини, тестни тугатган вақтини ёзиб, имзо қўядилар, рухсатнома ва паспорти билан аудиториядан чиқадилар.

Абитуриент жавоблар варақасининг махсус жойини бўяш билан аудиториядаги тест жараёнининг боришига ўз фикрини билдириши мумкин.

Ўтказилган тест синовлари бўйича фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Давлат тест марказида мурожаатларни кўриш комиссияси (кейинга ўринларда - Комиссия) ташкил этилади.

Комиссия таркибига Давлат тест марказининг масъул ходимлари ва фанлар бўйича экспертлари киритилади. Комиссиянинг таркиби Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланади.

Мурожаат этувчи тест жавоблари эълон қилинган кундан бошлаб бир ой давомида Комиссияга ёзма равишда мурожаат қилиши мумкин. Унинг аризаси рўйхатга олинган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилиши лозим.

Ариза мурожаат этувчи иштирокида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш жараёнида мурожаат этувчининг ота-онаси ҳам қатнашишга ҳақли. Мурожаат этувчи комиссияга паспорти ва рухсатномаси билан белгиланган куни келиши шарт.

Аризани кўриб чиқиш жараёнида мурожаат этувчига унинг жавоблар варақаси кўрсатилади ва унга тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати билан биргаликда тестда тушган саволлар китобининг нусхаси берилади.

Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади ва Комиссия аъзолари ҳамда мурожаат этувчи томонидан имзоланади.

Комиссия хулосаси бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига берилади.

Мурожаат этувчи ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб бошқа давлат идораларига мурожаат қилишга ҳақли.





Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга

2-сон илова


2.1-шакл


Абитуриентларнинг бинолар ва гуруҳлар бўйича тақсимоти


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Т/р

Ихтисослик

Бино

Гуруҳ

Абитуриентлар сони




Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





2.2-шакл


Абитуриентлардан тушган аризалар ҳақида маълумот


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Ихтисослик

Кундуги

Сиртқи

Жами


Ўзб.

Рус

жами

Ўзб.

Рус

жами








Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





2.3-шакл


Республика олимпиадаларида ғолиб бўлган абитуриентлар рўйхати


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Т/р

Махсус код

Қайд номери

Ихтисослик

Абитуриентнинг

Ф.И.Ш.




Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





2.4-шакл


Ҳарбий қисм тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар рўйхати


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________

Сана_____

Т/р

Махсус код

Қайд номери

Жавоб варақаси рақами

Ихтисослик

Абитуриентнинг

Ф.И.Ш.





Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





2.5-шакл


Ижодий имтиҳон баллари


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________ Таълим тили __________

Ихтисослик _________________

Сана_____

Т/р

Махсус код

Қайд номери

Жавоб варақаси рақами

Балл




Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





2.6-шакл


Абитуриентларнинг гуруҳлар бўйича рўйхати


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_______  Таълим тили _______

Ихтисослик _____________

Бино _______               Гуруҳ _______

Cана____

Т/р

Махсускод

Абитуриентнинг

Ф.И.Ш.

Жавоб варақаси рақами

Вариант рақами

Топшириш вақти

Имзо






Қабул комиссияси раиси ____________________

Масъул котиб                    ____________________





2.7-шакл


Абитуриентларнинг умумий рўйхати


Ўқув юрти ______________

Таълим тури_________ Таълим тили _________

Сана_____

Т/р

Махсус код

Ихтисослик коди

Абитуриент Ф.И.Ш.

Тест топшириладиган бино рақами

Гуруҳ рақами

Қабул комиссияси раиси ______________________

Масъул котиб ______________________





Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга

3-сон илова


3.1.-шакл


ТИТУЛ ВАРАҒИ (ТИТУЛНЫЙ ЛИСТ)





3.2.-шакл

олд томони

Фамилияси _____________________________

Исми (имя) _____________________________

Отасининг исми (отчество) _______________

Ихтисослик (специальность) ______________


Гуруҳ № ______ Таълим тили __________

(№ группы)        (язык обучения)


Таълим шакли (форма обучения)

_________________________________________

кундузги, сиртқи   (дневное, заочное)




      Расм

  30х40мм

_________________________

шахсий имзо (личная подпись)


Муҳр



Масъул котиб (ответственный секретарь)

________________________________________

Ф.И.Ш. (Ф.И.О.)

________________

(имзо)


Берилган вақти "___" ____________ 200_й.

(дата выдачи)

Тест синовлари вақтида тўлдирилади

(Заполняется во время тестирования)



Жавоблар варақаси № __ __ __ __ __ __ __ __

(№ листа ответов)



Вариант № __ __ __ __




Аудитория раҳбари

(Руководитель аудитории)

________________________________________

Ф.И.Ш. (Ф.И.О.)


_____________

(имзо)


Аудитория кузатувчиси

(Наблюдатель аудитории)

_________________________________________

Ф.И.Ш. (Ф.И.О.)

_____________

(имзо)


3.2.-шакл

олд томони

АБИТУРИЕНТГА ЭСЛАТМА

1. Мазкур рухсатнома паспорт билан бирга кўрсатилганда, тест синовлари ўтказилаётган хонага кириш имконини беради.

2. Белгиланган вақтдан кечикканлар тест синовига киритилмайди.

3. Тест синовлари пайтида жавоблар варақасини тўлдиришда фақат ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланинг.

4. Ҳар бир тест саволига фақат битта жавоб белгиланганда, жавоб тўғри белгиланган ҳисобланади. Агар битта саволга икки ёки ундан кўп жавоб белгиланса, ушбу саволга ноль балл берилади.

5. Тест топшириқларини ечишдан аввал саволлар китобини варақлаб, унда ҳар бир фан бўйича 36 та савол мавжудлигини текширинг. Агар саволлар сони камлиги аниқланса, дарҳол аудитория раҳбарига маълум қилинг.

6. Ўқув юртига кирганлиги ҳақидаги буйруқдан сўнг, рухсатнома қабул комиссиясига топширилади.

7. Абитуриент ҳужжатларини қайтариб олишда мазкур рухсатномани қабул комиссиясига топшириши шарт.


ПАМЯТКА АБИТУРИЕНТУ

1. Данный пропуск при предъявлении паспорта дает возможность входа в помещение для прохождения тестовых испытаний.

2. Опоздавшие в назначенное время к тестированию не допускаются.

3. Во время тестирования при заполнении листа ответов используйте шариковую ручку с синей пастой.

4. Правильное заполнение предполагает только один ответ на каждый вопрос. Если отмечены два ответа и более, то вопрос оценивается в ноль баллов.

5. Прежде чем приступить к решению тестовых заданий перелистайте книгу вопросов и проверьте наличие в ней 36 тестовых вопросов по каждому предмету. В случае обнаружения меньшего количества вопросов немедленно сообщите об этом руководителю аудитории.

6. После приказа о зачислении данный пропуск сдается в приемную комиссию.

7. При получении документов обратно, абитуриент должен вернуть данный пропуск в приемную комиссию.

АБИТУРИЕНТ

РУХСАТНОМАСИ


___________________



ПРОПУСК

АБИТУРИЕНТА








_________________________________________________

ўқув юрти (учебное заведение)

_________________________________________________





№  _________________

махсус код (индивидуальный код)





Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга

4-сон илова


1 август куни тестдан сўнг махсус алоқа хизмати орқали муҳрланган пакетда ДТМга топширилади.


200__йил "___"_________________

Соат____ дақиқада ____________________________ да бинолар бўйича

қув юрти номи)

тарқатилган тест материаллари (жавоблар варақаси ва саволлар китоби)


РЎЙХАТИ

Биноларга бириктирилган ДТМ вакилининг Ф.И.Ш.

Бино рақами

Қутилар сони

Олдим

Топширдим

соат/дақ.

имзо

соат/дақ.

имзо














Жами:





ДТМнинг ўқув юрти бўйича

Раҳбар вакили __________________________    ___________

(Фамилияси, исми, шарифи)           имзо





Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга

5-сон илова

Тест синови ўтказиладиган биноларда аудитория раҳбарлари ва

кузатувчиларини қуръа ташлаш йўли билан аудиторияларга тақсимлаш

баённомаси


2003 йил 1 август


Ўқув юрти ___________________ бино _______


Аудитория раҳбарлари ва кузатувчиларини аудиторияларга тақсимлашда қатнашдилар:


ДТМ вакили __________________________________________

Ўқув юрти қабул комиссияси ходими ____________________


Аудитория раҳбарлари ва кузатувчилари қуръа ташлаш йўли билан қуйидагича тақсимландилар

Т/р

Аудитория номери

Аудитория раҳбари

Аудитория кузатувчилари

1



2



..

..





ДТМ вакили  ________________________  ___________

Ф.И.Ш.                      имзо


Ўқув юрти қабул комиссияси ходими ______________  _______

                                                  Ф.И.Ш.               имзо






Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга

6-сон илова

200__йил "___"_________________

_____________________ нинг _______ рақамли биносида аудиторияларга

қув юрти номи)

тарқатилган тест материаллари (саволлар китоби ва жавоблар варақаси)


РЎЙХАТИ

Аудитория раҳбарининг Ф.И.Ш.

Аудитория ва гуруҳ рақами

Қутилар сони

Олдим

Топширдим




соат/дақ.

имзо

соат/дақ.

Қутилар сони

Пакетлар сони

Имзо














































Жами:








ДТМ вакили __________________________    ___________

                         (Фамилияси, исми, шарифи)           имзо





Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга

7-сон илова


Илова берилмайди





Ўзбекистон Республикаси

таълим муассасаларида

тест ўтказиш тартиби

тўғрисидаги Низомга

8-сон илова


ДАЛОЛАТНОМА



2003 йил 1 август

_____________________

қув юрти номи)

Бино_____гуруҳ ___

Ихтисослик коди_______



Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент


_________________________ жавоблар варақаси рақами ________

(фамилияси, исми, шарифи)


қуйидаги тест ўтказиш талаб ва қоидаларини бузганлиги учун

__________________________________________________________

(қандай қоида ва талабни бузди)


соат _______дақиқада тест синовидан четлаштирилди.


1.__________________________                           __________________

(абитуриентлар вакили ф.и.ш.)                                                   (имзо)


2.__________________________                           __________________

(абитуриентлар вакили ф.и.ш.)                                                   (имзо)


3.__________________________                           __________________

(аудитория кузатувчиси ф.и.ш.)                                                   (имзо)

4.__________________________                           __________________

(аудитория кузатувчиси ф.и.ш.)                                                   (имзо)


5.__________________________                           __________________

(ДТМ вакили ф.и.ш.)                                                   (имзо)























Время: 0.0054
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск