Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.06.2000 й. 222-сон "2000/2001 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.06.2000 й.

N 222



2000/2001 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини етук педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим хизматлари бозорини шакллантириш ва республика иқтисодиётининг олий маълумотли мутахассисларга бўлган эҳтиёжини қондириш ҳамда олий таълим муассасаларига иқтидорли ва қобилиятли ёшларни танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2000/2001 ўқув йилида бакалавр таёрлаш бўйича умумий қабул сони 49500, шу жумладан 19800 давлат грантлари ва 29700 тўлов контракт асосидаги қабул квоталари белгиланиб, улар Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасалари ҳамда таълим йўналишлари бўйича 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тақсимлансин.


2. 2000/2001 ўқув йилида магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул квоталари 3600, шу жумладан 1400 давлат грантлари ва 2200 тўлов контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 3-иловага мувофиқ тақсимлансин.

Мазкур ўқув йилида илк бор тиббиёт олий таълим муассасаларида магистратурага қабул амалга оширилиши ва ундаги ўқув жараёнининг алоҳида хусусиятларини инобатга олган ҳолда магистрлар тайёрлаш бўйича профессор-ўқитувчиларнинг талабларга нисбати 1:5 этиб белгилансин.


3. 2000/2001 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасалари қошидаги 3 йиллик олий малакали ҳамширалар тайёрлаш бўлимларига умумий қабул квоталари 200, шу жумладан 100 давлат грантлари ва 100 тўлов-контрактлари асосида белгиланиб, улар республика тиббиёт олий таълим муассасалари бўйича 4-иловага мувофиқ тасқимлансин.


4. 2000/2001 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Давлат комиссиясига:


10 кун муддат ичида "Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига бакалаврлар тайёрлаш бўйича талабларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом"га ва "1999/2000 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом"га;

тест синовлари асосида белгиланган умумий қабул режаси доирасида, қабул кўрсаткичларига зарур бўлган ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.


6. Тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида ўзларига қарашли таълим муассасаларида давлат грантларини ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича ўринлар квотасини таълим шакллари ва тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.


7. Маҳфий.


8. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларига мувофиқ, ҳар бир олий таълим муассасасида Васийлик ва кузатув кенгашини ташкил қилиш, унинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари ҳақида, аввало, олий таълим муассасасининг мустақиллигини кучайтириш ва моддий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жаҳондаги илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда, 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб, талабаларга ўқитишнинг тўлов контракт шакли учун таълим кредитлари бериш ва қайтариш тартибини ишлаб чиқсинлар ва уни жорий этиш бўйича уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2000/2001 ўқув йилига белгиланган давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага ҳамда олий малакали ҳамширалар тайёрлаш учун қабулни ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратишни таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 2 июндаги 282-сон қарори (3-бандидан ташқари) ва 1994 йил 28 июндаги 327-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов




























Время: 0.0302
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск