Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари талабалари (ўқувчилари) ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом (АВ томонидан 06.08.1999 й. 793-сон билан рўйхатга олинган Таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 24.07.1999 й. 3-сон билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.08.1999 й.

N 793




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ  ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

24.07.1999 й.

N 3




Ўзбекистон Республикаси таълим муассасалари

талабалари (ўқувчилари) ўқишини кўчириш,

қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш

тартиби ва қоидалари тўғрисида

НИЗОМ


УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва идоравий тасарруфлик ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига тегишлидир.


2. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини бир таълим муассасасидан бошқасига кўчириш, шунингдек таълим муассасаларидан четлаштирилган талабалар (ўқувчилар)ни ўқишга қайта тиклаш, одатда, ёзги таътил даврида, мувофиқ курс (семестр)да ўқув машғулотлари бошланишига қадар амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида таълим бериш фаолияти учун рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаган нодавлат таълим муассасалари, бошқа мамлакатлар таълим муассасаларининг филиаллари (марказлар, бўлимлар, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқалар)дан давлат таълим муассасаларига талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш ва тиклаш тақиқланади.


4. Биринчи курсга ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ман этилади (истисно тариқасида, айрим ҳолларда талаба (ўқувчи)га касаллик туфайли академик таътил берилиши мумкин).


5. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини, бир таълим муассасаси доирасида, таълимнинг мос йўналишлари бўйича кўчириш ва қайта тиклаш таълим муассасаси ректори (директори)нинг қарори билан амалга оширилади.


6. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини, таълимнинг турдош йўналишлари бўйича, бир таълим муассасаси доирасида кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш мувофиқ вазирлик ва идоралар қарори билан амалга оширилади.


7. Қуйидаги ҳолларда талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш ва қайта тиклаш идоравий тасарруфликдан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси қошидаги Талабалар ўқишини кўчириш ва тиклаш идоралараро комиссияси (бундан кейин - Идоралараро комиссия) қарори билан амалга оширилади:

- талабалар (ўқувчилар) ўқишини бошқа давлатлар таълим муассасаларидан республика таълим муассасаларига кўчириш ёки қайта тиклаш;

- бир таълим муассасаси доирасида, талаба (ўқувчи) ўқишини турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш ёки қайта тиклаш;

- талаба (ўқувчи) ўқишини идоравий тасарруфликдан қатъи назар, бир таълим муассасасидан бошқа таълим муассасасига мос, турдош ва турдош бўлмаган таълим йўналишига кўчириш ва қайта тиклаш.


8. Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолдаги ўқув шаклига ўқишни кўчириш ва қайта тиклашда, шахснинг танланган мутахассислик бўйича ишга ўтиш зарурияти таълим муассасаси томонидан белгиланади.


9. Ўқишни барча шакллари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчириш ва қайта тиклаш, муайян таълим йўналишида ўрнатилган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади.

Бошқа ҳолларда ўқишни кўчириш ва тиклаш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


10. Шахсларнинг ўқишини кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш ҳақидаги аризалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси ўрнатадиган тартибда кўриб чиқилади.

Ўқишни кўчириш ёки тиклаш ҳақидаги аризага талабанинг (ўқувчининг) рейтинг дафтарчаси нусхаси ёки ўрнатилган шаклдаги академик маълумотнома илова этилади.

Таълим муассасаси қошидаги қабул комиссияси, илгари бошқа таълим муассасаларида таълим олган шахсларнинг тайёргарлик даражаларини текшириб кўриш ҳуқуқига эга.

Аризаларни кўриб чиқиш натижалари қабул комиссиясининг мажлис баённомасига киритилади ва ариза муаллифлари эътиборига етказилади ҳамда талаба (ўқувчи)лар сафига киритиш буйруғига асос бўлиб хизмат қилади.


11. Таълим муассасаси ректори (директори) қабул комиссияси тавсиясига биноан, ўқув режалари ва дастурлардаги академик қарзларни ёки ўқув режа ва дастурлардаги фарқларни (умумкасбий ва ихтисосий фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошмаслиги лозим) топшириш тартиби ҳамда муддатларини (ўқув йили бошлангандан кейин бир ойдан ортиқ эмас) белгилайди, курсни ва ўқишга қабул қилишнинг бошқа шартларини аниқлайди.

Ўқишини кўчириш ёки ўқишга қайта тиклаш масаласи билан шахсларни шартли равишда қабул қилиш тақиқланади. Давлат таълим муассасаларида ўқишни кўчириш ва ўқишга қайта тиклаш жараёнининг ўзи учун пул тўловларини олиш ман этилади.

Тўлов-контракт асосида ўқишни кўчириш ёки ўқишга қайта тиклаш ҳолларида, контракт тузиш тартиби ва шартлари, жумладан тўлов маблағлари ва муддатлари "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисида Низом"га мувофиқ аниқланади.



ТАЛАБАЛАР (ЎҚУВЧИЛАР) ЎҚИШИНИ КЎЧИРИШ


12. Давлат грантлари асосида таҳсил олаётган талабалар (ўқувчилар) ўқишини кундузги ўқув шаклдан сиртқи шаклига кўчириш, шунингдек унинг акси (вакант ўринлар мавжудлигига қараб), контракт расмийлаштирилмай амалга оширилади.

Илгари тўлов-контракт асосида таълим олган талабаларнинг ўқишларини кўчириш ҳолларида, ўқишнинг тўлов-контракт шакли сақланиб қолади.


13. Бошқа таълим муассасасига ўқишни кўчириш истагидаги талаба (ўқувчи) уни қизиқтирувчи таълим муассасаси ректори (директори)га ёки мувофиқ вазирлик, идорага (7-бандда ифодаланган ҳолларда Идоралараро комиссиясига) мурожаат этади. Масала ижобий ҳал этилган тақдирда, Идоралараро комиссияси таълим муассасасига белгиланган шаклда хат йўллайди.

Ўқиш кўчирилаётган таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан талаба (ўқувчи) дарсларга қўйилади ва у илгари таълим олган таълим муассасасига талаба (ўқувчи)нинг шахсий делосини жўнатиш ҳақида сўровнома юборилади. Сўровнома олингандан сўнг, талаба (ўқувчи) илгари таълим олган таълим муассасаси ректори (директори) "Ўқишни (таълим муассасаси номи)га кўчириш муносабати билан талабалар (ўқувчилар) сафидан четлаштирилган" деган мазмунда уни талабалар (ўқувчилар) сафидан четлаштириш ҳақида буйруқ чиқаради ва уч кунлик муддатда талаба (ўқувчи)нинг шахсий делоси (рўйхати билан) уни ўқишга қабул қилган таълим муассасаси манзилгоҳига жўнатади. Таълим муассасасида эса, талаба (ўқувчи)нинг академик маълумотномаси нусхаси, рейтинг дафтарчаси, ўқув карточкаси, шунингдек жўнатилаётган ҳужжатлар рўйхатининг нусхаси қолдирилади.

Талабалар (ўқувчилар) сафига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ, 10 кунлик муддатда, кечи билан жорий йилнинг 31 декабригача талаба илгари таълим олган таълим муассасасидан унинг шахсий делоси олинганидан сўнг чиқарилади. Шахсий делонинг жўнатилиши мумкин бўлмаган ҳолларда (ёпиқ йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш), талаба (ўқувчи)ни ўқишга қабул қилиш, таълим муассасаларидан ректор (директор) томонидан имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган академик маълумотнома олинганидан сўнг амалга оширилади.


14. Таълим муассасасида юридик шахс билан тузилган тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш фақат буюртмачининг розилиги билан амалга оширилади.


15. Бошқа давлатларнинг давлат таълим муассасаларидан талабалар (ўқувчилар) ўқишини республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига кўчириш фақат Идоралараро комиссиясининг қарори билан амалга оширилади.



ТАЛАБАЛАР (ЎҚУВЧИЛАР) САФИГА

ҚАЙТА ТИКЛАШ


16. Илгари олий ва ўрта махсус таълим муассасаларидан маъмуриятининг ташаббуси билан четлаштирилган шахсларни барча ўқув шакллари бўйича талабалар (ўқувчилар) сафига қайта тиклаш тўлов-контракт асосида ушбу Низомнинг 1-11-бандлари талабларига риоя қилинган ҳолда, ректор (директор)нинг буйруғи билан амалга оширилади.

Биринчи курсга ва ўқишдан четлаштирилган ўқув йилида, талаба (ўқувчи)ни ўқишга қайта тиклашга йул қўйилмайди. Талаба (ўқувчи) илгари таълим олган таълим муассасасининг розилиги талаб этилмайди.


17. Давлат грантлари буйича таълим олган етим, ота-она қаровисиз қолган болалар, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлари тоифасига кирувчи шахслар, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган шахслар, захирага бўшаган кунларидан бошлаб уч йил мобайнида, грант ўринларига тикланиши мумкин.

Тўлов-контракт асосида ўқиган талабалар (ўқувчилар) контракт ўринларга тикланади.


18. Ўқишдан четлатилганидан кейин 5 йилдан ортиқ муддат ўтган ҳолларда талабалар (ўқувчилар) ўқишини тиклаш берилган ваколат доирасида (6 ва 7-бандларга мувофиқ) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг қарори билан ёки Идоралараро комиссияси рухсати билан амалга оширилади. Қуролли кучларда хизмат, уч ёшгача бўлган болаларни парваришлаш билан боғлиқ меҳнат таътили қайд этилган муддатга кирмайди.


19. Олий таълим муассасаси талабалари сафидан четлаштирилган шахслар, ушбу Низомда белгиланган тартибда ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга тикланишлари мумкин.


20. Бошқа давлатларнинг мувофиқ таълим муассасаларидан илгари четлаштирилган шахсларни республика олий ва ўрта махсус таълим муассасалар талабалари (ўқувчилари) сафига қайта тиклаш, фақат Идоралараро комиссиясининг рухсати билан амалга оширилади.



ТАЛАБАЛАР (ЎҚУВЧИЛАР) САФИДАН

ЧЕТЛАШТИРИШ


21. Талаба (ўқувчи) таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:

- ўз хоҳишига биноан;

- бошқа таълим муассасасига ўқишга кўчириш муносабати билан;

- саломатлиги туфайли тиббий консультация комиссияси маълумотномаси асосида;

- академик ўзлаштирмаслик учун;

қув интизомини ва ўқув юртининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун;

- шартнома бандларини бажармаганлиги учун.

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат ўтаётган муддатга академик таътил берилади.


22. Ўқув юрти маъмурияти ташаббуси билан талабалар (ўқувчилар)ни ўқишдан четлаштириш талабалар (ўқувчилар) касаба уюшмаси фикрини инобатга олган ҳолда амалга оширилади.


23. Талаба (ўқувчи) ўқув юртидан четлаштирилганда, унга шахсий ҳужжатлари, белгиланган шаклдаги академик маълумотнома топширилади ва уларнинг нусхаси, шахсий делода олиб қолинади.



ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


24. Ўқишни кўчириш ёки ўқишга қайта тиклаш тартибида таълим муассасасига қабул қилинган талабалар (ўқувчилар)нинг шахсий делоларига уларнинг ўқишга қабул қилинганликлари тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, ариза ва академик маълумотнома тикилади.


25. Таълим муассасаси хар йили Ўзбекистон Респўбликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига зарурий миқдордаги академик маълумотнома бланкларига буюртмалар тақдим этадилар.


Академик маълумотнома бланклари қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади. Академик маълумотномалар бланкаларини ўқув юртларида сақланиши, рўйхатга олиниши ва берилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.


26. Талаба (ўқувчилар) ўқишини кўчириш, тиклаш, четлаштириш масалалари бўйича низолар белгиланган тартибда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки суд орқали ҳал қилинади.


27. Талабалар (ўқувчилар) ўқишини кўчириш, тиклаш, четлаштириш мазкур Низом талабларига риоя этилиб расмийлаштирилиши, тақдим этилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини текшириш юзасидан жавобгарлик таълим муассасаси ректори (директори) зиммасига юкланади.


28. Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 17 июнь 252-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчиларини бир ўқув юртидан бошқасига кўчириш, ўқишга қайта тиклаш ва талабалар сафидан четлаштириш қоидалари" ва унга 1997 йил 21 июлда киритилган 252-1-сон ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.







































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск