Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.07.1999 й. 342-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 12 июлдаги

342-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ўрта махсус таълим

муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш

тартиби ва қоидалари тўғрисида

НИЗОМ

                   

                       

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўрта махсус таълим муассасалари (техникумлар, билим юртлари) қабулни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланган давлат грантлари ва тўлов-контракт асосида қабул квоталарига мувофиқ амалга оширадилар.


2. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, вазирлик ва идораларнинг тақдимномаларига кўра мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича ўринлар сонини тасдиқлайди ва бу ҳақдаги маълумотларнинг эълон қилинишини таъминлайди.


3. Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус таълим муассаларига ўқувчилар қабул қилиш умумий ўрта таълим (11-синф) негизида тест синовлари натижаларига кўра амалга оширилади.

Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежига ўқувчилар қабул қилиш уларнинг ўқиш йўналишларини ихтиёрий танлаши ҳисобга олинган ҳолда умумий ўрта таълим негизида, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳудудий бош бошқармаларининг, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг йўлланмалари бўйича, шунингдек имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослар ва касб-ҳунарлар рўйхатига мувофиқ тиббий тавсияномаларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

Ўрта махсус таълим муассаларига қабул барча учун (ҳам грантлар, ҳам тўлов-контракт бўйича) тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, имтиҳонлар натижаларига кўра ва тест синовларида энг юқори балл тўплаган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниш ҳуқуқи таъминланади. Қолган абитуриентлар имтиҳон натижалари ва тест баллари рейтинги асосида белгиланган тўлов-контракт квоталари доирасида қабул қилиниш ҳуқуқига эгадирлар.

Танлов ҳар бир ўрта махсус таълим муассасаларига мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик), ўқитиш тиллари ва шакллари бўйича алоҳида ўтказилади.

Тест синовларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази амалга оширади. Тест синовларини ўтказишга масъул бўлган Давлат тест маркази вакиллари Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва ўрта махсус таълим муассасалари директорлари жойларда тест ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайдилар.

Кўзи ожиз абитуриентларни ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Олий таълим вазирлиги деб аталади) томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган балларнинг камида 40 фоизини тўпланган 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, шу жумладан, болаликдан 1 ва 2 гуруҳ ногиронларини, етим болалар ҳамда "Меҳрибонлик уйлари" болалар интернат-уйлари тарбияланувчиларини қабул қилиш масаласи Давлат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.


4. Тест синовлари уч тилда ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида ўтказилади.

Ўрта махсус таълим муассасасида мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик) бўйича ўқитиш тили Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан тасдиқланган қабул кўрсаткичлари доирасида ҳужжатларни қабул қилиш бошлагунга қадар вазирликлар ва идоралар томонидан аниқланади ва Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Абитуриент тест синовларини у ўрта махсус таълим муассасаларида ўқийдиган тилда топширади.

Мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар) бўйича тест синовлари учун тегишли фанлар мажмуаси белгиланади (1-илова).

Ўрта махсус таълимнинг айрим мутахассисликлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда қўшимча касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади (2-илова)


5. Айрим мутахассисликлар бўйича ўқитиш тожик тилида (3-илова) ёки қозоқ тилида (4-илова) олиб бориладиган ўрта махсус таълим муассасаларида тест синовлари ўрнига Олий таълим вазирлигининг алоҳида Низоми билан белгиланадиган мазкур мутахассислик учун мўлжалланган ўқитиш тилида кўп балли баҳолаш тизими бўйича имтиҳон синовлари ўтказилади.

Ушбу мутахассисликларга аризалар мактабни тегишлича фақат тожик ёки қозоқ тилларида битирган абитуриентлардан қабул қилинади.


6. Касбий (ижодий) ҳамда кўп балли имтиҳонлар, шунингдек, базавий маълумотли абитуриентлар учун имтиҳон синовлари Давлат комиссияси билан келишилган ҳолда Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Тартиб ва дастурларга мувофиқ ўтказилади.


7. Давлат солиқ қўмитаси тасарруфидаги ўрта махсус таълим муассасаларига, шунингдек ҳарбий академик лицейларга ўқишга қабул қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


8. Хорижий фуқаролар ўрта махсус таълим муассасаларига Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқитиш тўғрисида" 1994 йил 24 майдаги 266-сон қарорига кўра ҳамда ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ёки Давлат комиссияси билан ёзма равишда келишилган шартларда тўлов контракт асосида қабул қилинадилар.

Хорижий фуқароларнинг ўрта махсус таълим муассасаларида ўқишлари учун тўлов миқдори Олий таълим вазирлиги томонидан тасдиқланади.



ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


9. Ўрта махсус таълим муассасаларида ўз фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Низомга мувофиқ амалга оширадиган қабул комиссиялари ташкил қилинади.

Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 25 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Абитуриент ўқишга кириш чоғида қуйидагиларни тақдим этади:

Мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

Маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

№086-V шакл бўйича тиббий маълумотнома;

3ҳажмдаги 6та фотосурат;

1 ва 2 гуруҳ ногиронлари, етим болалар ва “Меҳриьбонлик уйлари” болаллар интернат-уйларида тарбияланганлар асл нусхадаги тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Танловдан ташқари ўқишга кириш ҳуқуқига эга бўлган халқаро ва республика олимпиядалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги тасдиқловчи ҳужжатларни топширадилар.

Муддатли харбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмларнинг ўқишга юбориш ҳақидаги тавсияномаларига эга бўлган абитуриентлар ҳам уларни ўрта махсус таълим муассасалари қабул комиссиясига тақдим этадилар. Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.

Абитуриент томонидан паспорт (туғилганлиги тўғрисида гувоҳнома) ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ҳам шахсан кўрсатилади.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси абитуриентнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.

Ҳужжатлар қабул қилишнинг белгиланган муддатлари тугагандан сўнг ҳужжатларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.

Ўрта махсус таълим муассасаларининг қабул комиссиялари 27 июлга қадар Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига мутахассислик гуруҳи (мутахассислик), ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, абитуриентларнинг (шу жумладан, юқорида қайд этилган тоифалари) сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни такдим этадилар.



КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР


10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар тест синовларига қадар 11 июлдан 27 июлгача, тест синовларида назарда тутилган энг кўп баллнинг 0 дан 50 фоизигача бўлган оралиқда ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича, амалга оширилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари бўйича тушган норозолик (аппеляция) аризалари ўрта махсус таълим муассасасининг қабул комиссияси томонидан, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, 28 июлга қадар кўриб чиқилади.

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари ҳақидаги маълумотлар Давлат тест марказига ўрта махсус таълим муассасалари томонидан 29 июлга қадар тақдим этилади.



ТЕСТ СИНОВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


11. Ўқитиш шаклидан қатъи назар, барча ўрта махсус таълим муассасалари учун тест синовларини ўтказишнинг ягона муддати 11 август қилиб белгиланади.


12. Абитуриентлар мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассислик)га кўра 1-иловага мувофиқ икки фан мажмуаси бўйича тест синовларидан ўтадилар.

Тест топшириқлари ва имтиҳон саволлари ўрта ва базавий умум-таълим мактабининг ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.


13. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади. Тест синовлари учун қуйидаги вақт маъёри белгиланади:

72 саволга 2 соат.

Мажмуалар қуйидаги фанлардан тузилади:

1. Математика;

2. Кимё;

3. Биология;

4. Тарих;

5. Она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти ёки қорақалпоқ тили ва адабиёти).

Тест синовлари бошланишига қадар, 30 дақиқагача тушунтириш ишлари ўтказилади, бу вақт тест учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.

Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш маъсулияти, тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликларва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.

Тест синови бўладиган хонада синовнинг меъёрий қоидалар талабларига қатъий риоя этилган ҳолда ҳалол ва адолатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчи зиммасига юкланади.

Барча ўрта махсус таълим муассасаларида тест синови эрталаб соат 8 дан 30 дақиқа ўтганда, тушунтириш ишлари билан бошланади. Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.

Жавоблар варақасини тўлдиришга тест синови учун белгиланган вақт меъёридан ортиқча 20 дақиқа ажратилади.

Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли учун аьитуриент шахсан жавобгардир. Қабул қоидалари бўйича тегишли доирачаларни нотўғри белгиланган абитуриентлар эътирози кўриб чиқилмайди.

Тест қоидаларини қўпол равишда бузган абитуриент синовлардан четлатилади.

Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.



АБИТУРИЕНТЛАРНИ ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЎҚИШ ТЎЛОВ ТАРТИБИ ВА МИҚДОРИ


14. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида қўшимча қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгиланган ўринлар квотасига мувофиқ ягона қабул қоидалари асосида имтиҳонлар натижалари ва тест синовларининг баллар рейтинги бўйича Давлат комиссияси томонидан амалга оширилади.

Давлат комиссияси томонидан абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан кейин ўрта махсус таълим муассасалари билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда контрактлар расмийлаштирилади.

Белгиланган намунадаги контракт бланклари ўрта махсус таълим муассасалари қабул комиссияси томонидан тест натижалари эълон қилинган кундан бошлаб берилади ва юридик шахслар учун раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланган ҳолда 3 нусхада, жисмоний шахслар учун 2 нусхада расмийлаштирилади.

Тўлов-контракт асосида Давлат комиссияси томонидан ўқишга тавсия этилган абитуриентлар тўловни контрактда кўрсатилган ўқишга сарфланадиган харажатлар қийматини ҳар йили контракт шартларида кўрсатилган муддатларида амалга оширадилар.

Ўқиш учун тўлов-контракт асосида ўринлар квотасини ажратиш тартиби, контракт шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат комиссиясида тасдиқланган тегишли Низом билан тартибга солинади.



ХАЛҚАРО ВА РЕСПУБЛИКА ОЛИМПИАДАЛАРИ,

ТАНЛОВЛАРИ ВА МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ


15. Ўзбекистон республикаси Президентининг “Ўзбекистон ўқувчи ёшларни рағбатлантириш чоралари тўғрисида” 1993 йил 5 февралдаги Фармонига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 мартдаги 157-сон қарори билан тасдиқланган Таълим вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари ва мусобақалари ғолиблари бўлган мактаб ва билим юртлари ўқувчиларини рағбатлантириш тартиби асосида Халқ таълими вазирлигининг гувоҳномасини олганлар Давлат комиссиясининг қарори билан тегишли ўрта махсус таълим муассасаларига танловдан ташқари, тест синовларисиз ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз қабул қилинадилар.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари қабул комиссиялари олимпиадалар, танловлар ва мусобақалар ғолибларининг аризалари ҳақидаги маълумотларни мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Давлат комиссияси ва Давлат тест марказига 27 июлгача бўлган муддатда тақдим этадилар.



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАГАН

АБИТУРИЕНТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


16. Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муддатли хизмат харбий хизматчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида” 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорига асосан муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномасига эга бўлган абитуриентларга ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилинишида, тест синовларида улар тўплаган балларга энг кўп тўпланиши мумкин бўлган баллар миқдорининг 10 фоизини қўшган ҳолда имтиёзли шароитлар берилади.

Ҳарбий қисм тавсияномасини олиш тартиби ва унинг шакли Мудофаа вазирлиги ва Олий таълим вазирлигининг йўриқ хати билан белгиланади.

Қабул комиссиялари 27 июлгача ушбу тоифага кирувчи абитуриентлардан тушган аризаларнинг мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни мутахассисликлар гуруҳлари (мутахассисликлар), ўқитиш шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат комиссиясига ва Давлат шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Давлат комиссиясига ва Давлат тест марказига тақдим этадилар.



ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


17. Давлат комиссиясининг абитуриентларни ўрта махсус таълим муассасаларига қабул қилиш тўғрисидаги қарори 20 августдан кечиктирилмай қабул қилинади ва у 25 августга қадар абитуриентларни давлат грантлари бўйича ўқувчилар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларнинг расмийлаштирилиши учун асос бўлади.

Тўлов-контракт асосида ўқишга кирувчи абитуриентларни қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган маблағ миқдори, белгиланган тартибда ўтказилгандан сўнг, 15 сентябрдан кечиктирилмай ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг буйруғи билан расмийлаштирилади.





































Время: 0.0142
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск