Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси Бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.03.1998 й. 109-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 11 мартдаги

109-сон қарорига

ИЛОВА



Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог

кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси

бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма) "Таълим тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, кадрлар тайёргарлиги сифатини назорат қилиш ҳамда ҳолисона баҳолаш тизимини ташкил этиш мақсадида ташкил этилган.


1.2. Бошқарма Давлат тест маркази таркибида бўлиб ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда ушбу Низом асосида амалга оширади.


1.3. Бошқарманинг ўз ваколати доирасида чиқарган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий бошқарув органлари, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча таълим муассасалари ижро этиши учун мажбурийдир.



2. БОШҚАРМАНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


"Таълим тўғрисида"ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим сифатини назорат қилиш ва ўқув жараёни самарадорлигини холисона баҳолаш тизимини жорий этиш борасида изчил давлат сиёсатини амалга ошириш;

ҳозирги замон талаблари ва давлат таълим стандартлари асосида узлуксиз таълим тизими педагог, профессор-ўқитувчилари ва раҳбар кадрлари аттестациясини ташкил зтиш ва ўтказиш;

идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча турдаги таълим муассасаларини аттестация қилиш, шу асосда уларнинг рейтингини белгилаш ва аккредитация қилиш учун тегишли ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш;

таълим тизимини бошқариш органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат этиш;

академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига таълим фаолияти билан шуғулланишлари учун рухсатномани расмийлаштириш;

профессор-ўқитувчилар ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш талаблари ва мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалиётга киритиш;

хорижий давлатларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш ва бу ҳужжатларнинг эквивалент эканлигини қайд этишнинг Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибини амалга оширишни таъминлаш;

давлат таълим стандартлари, умумтаълим ва таълим турлари учун касб-ҳунар дастурларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши учун экспертизадан ўтказиш;

кадрлар тайёрлаш сифати мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

чет давлатлар таълим муассасаларининг республика ҳудудида фаолият кўрсатишлари учун аккредитация олиш мақсадидаги мурожаатномаларини экспертиза қилиш;

ривожланган хорижий демократик давлатлар билан кадрлар сифатини назорат қилиш ва таълим муассасалари аттестацияси борасида ҳамкорлик ўрнатиш.



3. БОШҚАРМА ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3.1. Бошқарма ишига умумий раҳбарликни Давлат тест маркази директори амалга оширади.


3.2. Бошқарма ишига доимий раҳбарлик қилиш унинг бошлиғи - Давлат тест маркази директори ўринбосари томонидан амалга оширилади.

Бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади. У мақоми, моддий ва маиший таъминот шароитлари бўйича республика вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади.

Бошқарма бошлиғи Бошқарма олдига қўйилган вазифалар ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавобгардир.

Бошқарма фаолияти ҳамда ушбу Низомдан келиб чиқадиган вазифаларни ҳал этишга Бошқарма бошлиғи ваколатлидир. У ишлаб чиқилган услубий йўриқномаларни тасдиқлайди, ташкилотлар ва фуқаролар билан Бошқарма фаолиятига тегишли алоқани олиб боради.


3.3. Бошқарма штатлари беш йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ва услубий тажрибага эга бўлган, асосан илмий даражали шахслар ҳисобига тўлдирилади.


3.4. Бошқарма ходимлари ўз зиммаларига юкланган вазифаларни сифатли бажариш, ҳуқуқларидан тўғри фойдаланиш, ўз фаолиятларида қонунчилик ва давлат манфаатларига тўла амал қилиш учун жавобгардирлар.


3.5. Бошқарма ўз фаолиятини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва жойлардаги таълимни бошқариш органлари фаолияти билан мувофиқлаштирган ҳолда олиб боради.


3.6. Ушбу Низомга ўзгартириш киритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.



4. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚИ ВА

ФАОЛИЯТИ ЙЎНАЛИШЛАРИ


4.1. Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилиш;

вазирликлар, идоралар, таълим муассасалари, корхоналар ва ташкилотлардан тегишли маълумотлар ва ҳужжатлар олиш;

таълим муассасалари раҳбарлари томонидан амалдаги қонунчиликка зид ҳолда чиқарилган буйруқлар, фармойишлар ва йўриқномалар ҳаракатини тўхтатиш;

белгиланган тартибда иқтисодий фаолият ҳамда ҳалқаро ҳамкорлик билан шуғулланиш;

Бошқарма фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни экспертиза ва такриздан ўтказиш ҳамда ҳуқуқий, иқтисодий, илмий-услубий ва ахборот консалтингини ташкил этиш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш, аттестациядан ўтказиш жараёнига олимлар, етук педагог-мутахассисларни ҳамда чет эл экспертларини жалб қилиш, мақсадли ва муваққат илмий-тадқиқот гуруҳларини ташкил этиш;

ўз ваколати доирасида мустаиқил равишда вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро ва чет эл ташкилотлари билан алоқалар ўрнатиш;

таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати соҳасидаги халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар ва мажлислар ишида иштирок этиш ҳамда давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш;

амалдаги қонунчилик доирасида Бошқарма фаолияти йўналишлари бўйича муваққат ижодий жамоалар, марказлар ташкил этиш.


4.2. Бошқарма олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатади:

"Таълим тўғрисида"ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг кадрлар тайёрлаш сифатига тааллуқли талаблари бажарилишини изчил назорат қилиш;

Вазирлар Маҳкамасига профессор-ўқитувчилар ва таълим муассасалари давлат аттестацияси ҳамда тайёрланаётган кадрларнинг сифати тўғрисида мунтазам ахборот бериб бориш;

кадрлар тайёрлаш сифати назоратига тааллуқли ҳуқуқий-меърий ва ташкилий асосларни ҳамда таълим муассасалари мақомини қайта кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилаётган таклифлар экспертизасини ташкил қилиш;

профессор-ўқитувчилар ва таълим муассасаларини давлат аттестациясидан ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш;

аттестация жараёнида аниқланган камчилик ва нуқсонлар ўз вақтида бартараф этилишини назорат қилиш;

таълим муассасалари, уларнинг бўлимларининг мақоми ва йўналишларини ўзгартириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли таклифлар киритиш;

идоравий бўйсуниши ёки мулкчилик шаклларидан қатъи назар, таълим муассасаларини очиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) бўйича материалларни экспертизадан ўтказиш ва тегишли хулосалар тайёрлаш;

маҳаллий бошқарув органларининг педагог ходимлар ва таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш борасидаги фаолиятларини мувофиқлаштириш;

кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш ва аккредитациялаш борасида хорижий тузилмалар билан ҳамкорлик қилиш.


4.3. Бошқарма ўз фаолиятини Давлат тест маркази ишини ташкил қилиш учун ажратиладиган маблағ ҳисобига амалга оширади.


4.4. Бошқарма фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан тўхтатилади.






























Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск