Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.1997 й. 332-сон "1997/98 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларига қабул тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.1997 й.

N 332



1997/98 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ЎҚУВ

ЮРТЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА


Замонавий билимлар ва кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, олий маълумот олишда қобилиятли ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш ҳамда ўқув юртларига абитуриентларни сифатли танлаб олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1997/98 ўқув йилида 21 мингта давлат грантлари белгиланиб, улар таълим йўналишлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари бўйича 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тақсимлансин.

Белгилаб қўйилсинки, мазкур грантларни тақсимлаш ҳар бир ихтисос (Ўзбекистон Республикаси мутахассислари тайёрланадиган ихтисос) бўйича давлат грантларига асосан энг оз қабул қилишни таьминлайдиган тарзда амалга оширилади.


2. Қабулни ташкил этиш билан боғлиқ масалаларни ечиш учун Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўқув юртларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар, Давлат тест маркази:

абитуриентлар қабулини тест синови натижасида тўпланган балларни ҳисобга олган ҳолда рейтинг тизими бўйича ташкил қилсинлар;

бир ҳафта муддатда ўзларига қарашли ўқув юртларида грантларни таълим шакллари ва тиллари бўйича тақсимлашни Давлат комиссияси тасдиқлаши учун киритсинлар.


4. 1997/98 ўқув йилида давлат грантига кўра ҳар бир ихтисос бўйича белгиланган қабул миқдорининг 100 фоизига қадар доирада тўлов-контракт асосидаги қабул квотаси ўрнатилсин. Бунда юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларидан ҳамда мазкур тоифадаги абитуриентлар ўртасида тест синовларининг натижаларидан келиб чиққан ҳолда улар томонидан таълимнинг тўлиқ қиймати тўланиши кўзда тутилсин.


5. Давлат комиссияси:

юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаларини ҳисобга олган ҳолда тўлов-контракт асосидаги аниқ ихтисослар ва таълим йўналишлари бўйича қабул кўрсаткичларини кўриб чиқиб, уларга тегишли ўзгартишлар киритсин;

Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларига талабалар қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низомга зарур ўзгартишлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан бирга республика ўқув юртларида таълимнинг тўлов-контракт шакли тўғрисидаги Низомни бир ҳафта муддатда қайта кўриб чиқиб, тасдиқласинлар ва матбуотда эълон қилсинлар.

Низомда контракт шартлари бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлиги оширилиши кўзда тутилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан бирга ҳар йили 1 февралга қадар республика ва минтақаларнинг малакали кадрларга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда мутахассислар тайёрлаш бўйича таклифлар киритсинлар.


8. Молия вазирлиги 1997/98 ўқув йилига белгиланган давлат грантларини ҳисобга олган ҳолда бюджетнинг дастлабки тахминий кўрсаткичларига ўзгартишлар киритсин.


9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.






































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск