Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармаси Низом (ЎзР ВМ 13.01.1997 й. 22-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маккамасининг

1997 йил 13 январдаги

22-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим

олишларини қўллаб-қувватлаш

"Умид" жамғармаси

НИЗОМИ


I. УМУМИЙ КОИДАЛАР



1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларни чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма дейилади) иқтидорли ва истеъдодли ёшларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасидаги илғор билимлар асосида таҳсил олишларига, баркамол инсон ва юксак маънавиятли, юқори малакали мутахассис бўлиб етишишларига моддий ва маънавий ҳомийлик қилиш, истеъдодли ёшларни танлов асосида чет эл олий ўқув юртларига ўқишга юбориш, қобилиятли ёшларнинг нуфузли халқаро олимпиадалар ва танловларда иштирок этишларини таъминлаш ва рағбатлантириш мақсадида тузилган давлатга қарашли хайрия жамғармаси ҳисобланади.


2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.


3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган муҳрга, штампларга, бланкларга ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа реквизитларга эга бўлади ҳамда банкларда ўз ҳисоб рақамини очади.


4. Жамғарма ҳомийларининг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан таъминланади ва ўз фаолиятини амалга оширади.


5. Жамғарманинг манзили - Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Туроб Тўла кўчаси, 1-уй.



II. ЖАМҒАРМАНИНГ МАҚСАДИ

ВА ВАЗИФАЛАРИ



Жамғарма фаолиятининг мақсади ва вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг устувор йўналишлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш учун иқтидорли йигит-қизларни танлов асосида чет эл олий ўқув юртларига ўқишга юбориш;

етакчи чет эл олий ўқув юртлари ва илмий марказлари, таълим ва фаолият кўрсатаётган халқаро ва хорижий ташкилотлар, жамғармалар билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш;

иқтидорли ёшларнинг жаҳон андозалари талаблари даражасидаги илғор билимлар асосида таҳсил олишларига, баркамол инсон ва юксак маънавиятли, юқори малакали мутахассис бўлиб етишишларига моддий ва маънавий ҳомийлик қилиш;

истеъдодли ёшларни танлаб олиш, саралаш ва ўқитиш бўйича режа ва дастурлар ишлаб чиқиш ҳамда уни таълим тизимига жорий этиш;

қобилиятли ёшларнинг нуфузли халқаро олимпиадалар ва танловларда иштирок этишларини таъминлаш ва уларни рағбатлантириш;

ўзига хос тараққиёт йўлига кирган мамлакатимизнинг ёш авлодлари орасида етилиб келаётган юксак истеъдод ва тафаккур соҳибларининг ижодий ва ақл-заковат салоҳиятларини янада кенгайтириш ва кучайтириш, уларнинг ноёб қобилиятларини она-юртни улуғлашга, Ватан истиқболига йўналтириш;

истеъдодли ва иқтидорли ёшларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини тўла намоён қила олишлари учун давлат, жамоат ташкилотлари, барча турдаги мулк эгалари билан биргаликда зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлаш;

иқтидорли ёшларни Ватан учун фидокорона меҳнат қиладиган, истиқлол ғояларига садоқатли, ўзбек халқи нуфузини янада юқори кўтарадиган умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялаш, Ватан ва халқ олдидаги ўз бурч ва вазифаларини тўла-тўкис бажаришга қаратилган дастурий тадбирларда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти, маданияти ва маънавиятини хорижий мамлакатлар ёшлари ўртасида ташвиқ ва тарғиб қилиш, ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш.

Жамғарма иқтидорли ёшларнинг чет элларда таълим олишларига оид дастурлар, лойиҳалар тузади, уларни шу мақсадда ажратилган маблағлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти грантлари ёрдамида амалга оширади.



III. ЖАМҒАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ



Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонун ҳужжатларида белгиланган қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва хорижий мамлакатларда ўз номидан юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида шартномалар ва бошқа юридик ҳужжатлар тузиш;


2. Республика ҳудудида ва унинг ташқарисида кўргазмалар, турли фестиваллар, кўрик-танловлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва ўтказиш;


3. Республикада ташкил этиладиган турли жамоат ташкилотларининг муассиси ва ҳаммуассиси бўлиш;


4. Мавжуд қонунчилик доирасида Ўзбекистон иқтидорли ёшларининг адабиёт, санъат ва илмий асарларини мамлакатимизда ва чет элларда нашр этиш имкониятларидан фойдаланиш.


5. Жамғарма Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан белгиланган бошқа ҳар кандай қонуний ҳуқуқларга эгадир.



IV. ЖАМҒАРМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНИ



1. Жамғарманинг раҳбар органи Бошқарув бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.


2. Бошқарув Жамғарманинг ҳайъат органи бўлиб, унинг таркиби ва раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Бошқарувни йиғилишларнинг ўтказилишини ва ишларнинг ташкил этилишини таъминловчи Раис бошқаради.

Бошқарув йиғилишлари заруриятга кўра (камида 6 ойда бир марта) ўтказилади.

Бошқарувнинг қарорлари Раис имзолаган буйруқ билан расмийлаштирилади.

Бошқарувнинг ҳуқуқ доирасига қуйидагилар киради:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган Жамғарма фаолияти йўналишини амалга ошириш;

Жамғарма бюджети ва грантларининг ҳар йиллик сони бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун тақдим қилиш;

танлов асосида Жамғарма грантларига мос номзодларни танлашни ташкил қилиш ва унинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Президентига тасдиқлаш учун тақдим қилиш;

Жамғарма фаолиятининг ҳар йиллик режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиклаш;

Жамғарма дирекцияси фаолиятини назорат қилиш ва умумий раҳбарликни амалга ошириш;

Жамғарма ҳомийлари билан алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш, молиявий маблағларни қидириш ва жалб қилиш;

Жамғарманинг йиллик ҳисоботларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

Жамғарма харажатлари рўйхатини тасдиқлаш;

Жамғарма штатидаги ходимларни мукофотлаш миқдорини аниқлаш;

Жамғарма фаолиятининг бошқа масалаларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган раис ўринбосари - ижрочи директор Жамғарманинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган барча масалаларни амалга оширишга раҳбарлик қилади.

Раис ўринбосари - ижрочи директор ҳукуқи доирасига қуйидагилар киради:

Жамғарма фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган йўналишларини амалга ошириш;

Бошқарувнинг қарорларини бажариш;

иқтидорли ёшларни излаш ишларини ташкил этиш шакллари ва тартибини аниқлаш;

республика минтақалари бўйича чет элларда таълим олиш учун муносиб номзодларни аниқлашни таъминловчи танловларни умумлаштириш ва ташкил қилиш;

Жамғарма вазифаларини амалга ошириш учун етакчи мутахассислар жалб қилинган ишчи гуруҳларини тузиш;

таълим вақтида ва у тугагандан сўнг талабалар билан доимий алоқаларни таъминлаш;

зарурат бўлганда таълим олувчиларни муддатидан олдин чақириб олиш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Бошқарувга тақдим қилиш;

битирувчиларни ишга йўллаш бўйича тавсияларни кўриб чиқиш учун Бошқарувга тақдим қилиш;

битирувчиларнинг хизмат ва ижтимоий фаолиятларига доир мониторингни амалга ошириш.


4. Раис ўринбосари - ижрочи директор Жамғарма номидан фаолият кўрсатади, шу жумладан, унинг хўжалик ишларини амалга оширади, Жамғарма номидан битимлар тузади, штатларни тасдиқлайди, Жамғарма ходимлари бажаришлари шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.



V. ТАЪЛИМ ШАКЛЛАРИ ВА МУДДАТИ



1. Жамғарма йўлланмаси бўйича таълим қуйидаги шаклда амалга оширилади:


бакалаврлик (4 йилгача);

магистратура (2 йилгача);

тажриба орттириш (1 йилгача).



VI. ЖАМҒАРМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ ВА

МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ



1. Жамғарманинг мол-мулки асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва шу кабилардан, айланма маблағлардан, шунингдек, маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган молиявий ресурслар ва бошқа моддий бойликлардан иборат бўлади.

Жамғарма мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.


2. Жамғарма маблағлари:

Жамғарманинг Низомдаги фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бюджет ажратмалари;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига шаклланади.


3. Жамғарма хайрия, ҳомийлик ва холисона тушумлар ҳисобига сотиб олган мол-мулклар Жамғарманинг ўз мулки ҳисобланади.


4. Жамғарма асосий фондларни ва айланма маблағларни, бошқа моддий бойликларни юридик шахсларга ижарага бериш ва сотиш, шунингдек уларни қонунда белгиланган тартибда балансдан чиқариш ҳуқукига эгадир.


5. Жамғарма ўз мажбуриятлари бўйича ўзига бириктирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўлов ундириб олиниши мумкин бўлган мол-мулк билан жавоб беради.



VII. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ



Жамғарма ўз фаолияти натижаларини амалдаги қонун ва қоидаларга биноан тезкорлик билан таҳлил қилади ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.



VIII. ЖАМҒАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТЎХТАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ



Жамғарма фаолиятини тўхтатиш ёки қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига биноан амалга оширилади.




































Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск