Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Гимназия тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.1995 й. 440-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 21 ноябрдаги

440-сон қарорига

2-ИЛОВА



Гимназия тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Гимназия - иқтидорли болаларга I дан XI синфгача таълим ва тарбия беришга йўналтирилган ўрта умумтаълим ўқув юртидир.


2. Гимназия ўз фаолиятини "Таълим тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда унга мувофиқ қабул қилинадиган бошқа қонун ҳужжатларига, Умумтаълим мактаби тўғрисидаги Низомга ва мазкур Низомга биноан амалга оширади.


3. Гимназия ривожланаётган таълимнинг янги мазмунини излаш ва ишлаб чиқиш, уни амалга оширишнинг шакл ва услубларини ташкил қилувчи ижодий лаборатория ҳисобланади.


4. Қуйидагилар гимназиянинг асосий мақсадлари ва вазифалари ҳисобланади:

болаларнинг ўзига хос имкониятларини ҳисобга олган ҳолда узлуксиз, ҳар томонлама ва изчил ривожланишларини энг юқори даражада таъминловчи (ижтимоий, иқтисодий, руҳий, маданий-тарихий, эстетик, педагогик ва бошқалар) шарт-шароитлар мажмуини яратиш;

ўқувчиларнинг таълимнинг давлат андозалари талабларидан юқори даражада илм олишларини таъминлаш;

шахсни ақлий, маънавий, гуманитар-эстетик ва жисмоний жиҳатдан такомиллаштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ўқувчининг ижодий имкониятларини очиш ва фаоллаштириш.


5. Гимназия мустақил юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, тўртбурчакли штампга, шунингдек, тегишли намунадаги пешлавҳага эга бўлади.


6. Гимназия маҳаллий бошқарув органлари ва ўзи қарамоғида бўлган халқ таълими органлари, ота-оналар жамоатчилиги олдида шахснинг билим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари рўёбга чиқарилиши, мазкур гимназия учун ишлаб чиқилган ўқув дастурларининг гимназистлар томонидан пухта ўзлаштирилиши, таълим-тарбия жараёнларини ташкил этишнинг танланган шакллари болалар ёшининг руҳий-физиологик хусусиятларига, уларнинг соғлиқларини сақлаш талабларига мос келиши учун жавоб беради.


7. Гимназияда ўқитиш тилларидан фойдаланиш тартиби "Ўзбекистон Республикаси давлат тили ҳақида"ги Қонун билан белгиланади.


8. Гимназияни ташкил этиш, қайта ташкил қилиш ёки тугатиш Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим тўғрисидаги норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ва уларни амалга оширишга оид чора-тадбирлар ҳақида" 1993 йил 12 августдаги 406-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат таълим муассасаларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби тўғрисида"ги, "Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисида" ги низомларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.


9. Ҳар бир гимназия мазкур Низом ва Умумтаълим мактаби ҳақидаги Низом асосида ўз Уставини ишлаб чиқади. Унда жамоанинг хусусиятларини ва ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, жамоа ҳаётининг норма ва қоидалари, гимназия жамоа аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари белгиланади.


10. Таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга мувофиқ гимназия вақти-вақти билан аттестация қилиниши ва рўйхатдан ўтказилиши лозим.



II. ЎҚУВ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ ТУЗИЛМАСИ

ВА УНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


1. Гимназия таълим жараёнини умумтаълим дастурлари даражаларига мувофиқ ҳолда уч босқичда амалга оширади: 1-босқич - бошланғич, 2-босқич - таянч, 3-босқич - ўрта; ҳар бир босқичдаги болаларнинг ёши ва ўқиш муддати гимназия Устави билан белгиланади.


2. Гимназия I - XI синфлар таркибида ташкил этилади. Гимназиянинг биринчи синфига унинг Уставида белгиланган танлов усулларидан ўтган ўқувчилар қабул қилинади.

Гимназия ўқувчиларида умумтаълим мактабининг тегишли синфига эркин ўтиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Ўзбекистон Республикасида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар гимназияга шартномалар ва битимларда белгиланадиган умумий асосларда қабул қилинадилар.


3. Гимназия таянч компонентни мажбурий тартибда ўз ичига оладиган ўзига хос ўқув режалари ва дастурлари бўйича иш олиб боради. Улар педагоглар кенгаши томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг халқ таълими бошқармалари томонидан тасдиқланади.


4. Гимназия синфидан-синфга кўчириш имтиҳонларини ўтказиш зарурияти, шакллари ва муддатлари Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари халқ таълими бошқармалари билан келишилган ҳолда ўқув юрти Кенгаши томонидан белгиланади.

IX ва XI синфларда битириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг синфдан-синфга кўчириш ва битириш имтиҳонларини ўтказиш ҳақидаги тегишли йўриқномаларига мувофиқ белгиланади. Синфдан-синфга кўчириш имтиҳонлари натижаларига кўра ўқувчиларнинг гимназияда келгусида ўқишни давом эттиришлари ёки эттирмасликлари масаласи ҳал этилади.

Синфдан-синфга кўчириш имтиҳонларида гимназияда белгиланганидан паст кўрсаткичларга эришган ўқувчилар педагогика кенгашининг умумтаълим мактабларининг одатдаги синфларига ўтказиладилар.

6. Гимназия битирганларга, ўқув юртининг тури кўрсатилган ҳолда, белгиланган нусхада таянч ёки ўрта маълумот ҳақидаги ҳужжатлар берилади.



III. ЎҚУВЧИЛАР


1. Гимназия ўқувчилари:

давлат таълим андозаларига мувофиқ бепул умумий таълим олиш;

қўшимча таълим хизматлари олиш ҳуқуқига эгадирлар.


2. Гимназия ўқувчилари гимназия Уставини тан олишга ва уни бажаришга мажбурдирлар.


3. Ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш белгиланган тартибда амалга оширилади.



IV. ПЕДАГОГИК КАДРЛАР


1. Гимназия директори тегишли олий махсус маълумотга эга бўлган шахсларни танлов-контракт асосида педагогик ишга қабул қилади.

Гимназия ходимларининг ҳуқуқлари ва бурчлари контракт шартлари билан белгиланади ва "Таълим тўғрисида" ги Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солиб борилади.


2. Гимназиянинг ўқув ишларига олий ўқув юртларининг ўқитувчилари, шунингдек, илмий муассасалар, корхоналар ва ташкилотларнинг бошқа мутахассислари жалб этилиши мумкин.



V. ГИМНАЗИЯНИ БОШҚАРИШ


1. Гимназияни бошқариш унинг гимназия Кенгаши (педкенгаш) тасдиқлаган Уставига мувофиқ амалга оширилади.


2. Ўқув-тарбия, илмий-тадқиқот жараёнларига ва гимназиянинг кундалик фаолиятига бевосита раҳбарликни директор амалга оширади.



VI. ГИМНАЗИЯНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


1. Гимназияга амалдаги қонунчилик доирасида тўлиқ молиявий мустақиллик берилади.

Гимназия Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда халқ таълими органлари тасдиқлаган ўзига хос штат жадвали бўйича иш юритади.

Гимназиянинг молиявий таъминоти Умумтаълим мактаби тўғрисидаги Низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Гимназия ўқитувчиларининг иш ҳақи ставкалари умумтаълим мактаблари иш ҳажмлари ҳисобидан белгиланади.



VII. ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКДА ҚАТНАШИШ


Гимназия амалдаги қонунчиликка мувофиқ, шунингдек, Умумтаълим мактаби тўғрисидаги Низомда назарда тутилган халқаро фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.





























Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск