Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.05.1995 й. 195-сон "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.05.1995 й.

N 195



ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ

УНИВЕРСИТЕТИГА ТАЛАБАЛАР ҚАБУЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги Фармонига мувофиқ ҳамда 1995/1996 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида жаҳон иқтисодиёти, давлатлараро муносабатлар, дипломатия ва халқаро ҳуқуқ соҳасида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995/1996 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилинадиган талабалар сони 150 киши этиб, шу жумладан:

халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика ихтисослиги бўйича - 25 киши, халқаро ҳуқуқ ихтисослиги бўйича - 75 киши этиб белгилансин.


2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш ҳар йили июль ойининг биринчи ярмида, тегишли фанлар бўйича чет тилларда (инглиз, француз, немис тилларида), шунингдек ўзбек ва рус тилларида тузилган университетнинг махсус тестлари асосида замонавий техникасидан фойдаланган ҳолда амалга оширилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш учун 1995/1996 ўқув йилида ва кейинги ўқув йилларида ўқитишга сарфланадиган барча харажатларнинг 40 фоизи миқдорида ҳақ тўланади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбариятига бюджетдан ташқари маблағлардан университетнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, талабалар ва ўқитувчиларнинг чет элда амалий иш тажрибасини оширишларига, ходимларни моддий рағбатлантиришга фойдаланишга рухсат этилсин.


4. Университетнинг зарур бўлганда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомга киритиладиган тегишли аниқликларни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Талабалар сонини аниқлашда барча вилоятларнинг ташқи алоқалар бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёжлари баб-баравар ҳисобга олиниши маълумот учун қабул қилинсин. Мана шу мақсадларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида вилоятлар олий ўқув юртларидан келган қобилиятли талабаларни ўқитиш жорий қилинсин.


6. Чекка туманлардан келган ёшларни тайёрлаш мақсадида таълим олувчилар сони 30 кишидан иборат бўлган пуллик бошланғич курс ташкил этилсин.


7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига бошқа мамлакатлардан, шунингдек чет эл компаниялари, фирмалари, қўшма корхоналарнинг буюртманомалари бўйича талабаларни қабул қилиш контракт-шартнома асосида амалга оширилсин.


8. Мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ:

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси республика олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишнинг умумий режаларида ҳар йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилинадиган талабалар сонини;

Молия вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини таъминлашга ҳар йили зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


9. Маукур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов





























Время: 0.0070
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск