Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари ва илмий муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.05.1994 й. 266-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 24 майдаги

266-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси

ўқув юртлари ва илмий муассасаларига ўқишга

қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш "Таълим тўғрисида"ги Қонунга, бошқа қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикасида таълим олаётган хорижий фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ ҳуқуқларга ва эркинликларга эга бўладилар.


3. Хорижий фуқароларни ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг рухсатига эга бўлган ўқув юртларида, умумтаълим мактаблари ва ҳунар-техника билим юртларида эса Халқ таълими вазирлигининг рухсати билан амалга оширилади.


4. Республика ўқув юртларида хорижий фуқароларни ўқитиш ўзбек ёки (ўқиётганларнинг хоҳишига кўра) рус тилида олиб борилади.



II. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ, ШАРТЛАРИ ВА ЎҚИТИШ ТУРЛАРИ


5. Ўзбекистон Республикасида хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш қуйидагилар асосида амалга оширилади;

а) Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар ўртасидаги ҳукуматлараро шартномалар;

б) Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида дастлабки экспертизадан ва рўйхатдан ўтказиладиган жамоа ва шахсий шартномалар ҳамда контрактлар (шу жумладан, Ўзбекистонга келиш мақсадларидан қатъи назар, ҳақиқий визалар бўйича республикага келган хорижий фуқаролар билан ҳам).


6. Ўқитиш учун тўловларнинг турлари, миқдорлари, тартиби ва муддати, стипендия билан таъминлаш, турар жой бериш, тиббий хизмат кўрсатиш ва форс-мажор ҳолатлар натижасида етказилган зарарни қоплаш мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган шартнома ва контрактларга мувофиқ белгиланади.


7. Хорижий фуқаролар хоҳишларига кўра:

ўрта умумтаълим мактабларида;

ҳунар-техника билим юртларида;

ўрта махсус ўқув юртларида;

олий ўқув юртларида;

илмий муассасаларда таълим олишлари мумкин.


8. Ўрта махсус ўқув юртларига тўлиқсиз ўрта ёки ўрта мактаб даражасида маълумотга эга 25 ёшгача бўлган хорижий фуқаролар қабул қилинади.


9. Олий ўқув юртларига ўрта мактаб даражасида маълумотга эга 35 ёшгача бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.

Маданият, спорт, санъат ва архитектура ўқув юртларига тегишли маълумотга ва қобилиятга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилинади. Кўрсатилган ўқув юртларига уларни қабул қилиш мазкур мутахассисликларнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ талабларга биноан ўтказилади.


10. Олий ўқув юртлари, академия институтлари ва бошқа илмий муассасаларнинг аспирантурасига ва ординатурасига олий маълумотли, 35 ёшгача бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.

Аспирантурага ва ординатурага кирувчилар Ўзбекистон Республикасида белгиланган талабларга мувофиқ тайёрланган реферат ёки эълон қилинган ишларнинг расмий равишда тасдиқланган рўйхатини тақдим этишлари керак.


11. Ўқув юртлари, академиянинг ёки тармоқ илмий-тадқиқот институтларига, малака ошириш факультетлари ва курсларига тажриба орттириш учун олий ёки ўрта махсус маълумотга эга бўлган хорижий фуқаролар қабул қилиниши мумкин.


12. Ўқишни тамомлаган хорижий фуқароларга олган маълумоти тўғрисида халқаро намунада тегишли ҳужжатлар берилади.


13. Хорижий ўқувчилар республика ўқув юртларига, агар шартнома ёки битимда бошқача тартиб келишилмаган бўлса, оилалари ва қариндошларисиз келадилар.


14. Ўқиш учун келган хорижий фуқаролар тиббий кўрикдан ва ОИТС касалликлари олдини олиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ОИТС вируси бор-йўқлигини аниқлаш текширувидан ўтадилар.



III. ҲУЖЖАТЛАРНИНГ РЎЙХАТИ ВА

УЛАРНИ ТОПШИРИШ ТАРТИБИ


15. Ўзбекистон Республикасига ўқиш учун келган хорижий фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни топширадилар;

ўқишга қабул қилиш ҳақида ариза;

ўрганилган фанлар ва улар бўйича имтиҳонларда олинган 6аҳолар (баллар) кўрсатилган ҳужжатларнинг маълумоти ҳақидаги асл нусхалари ва нотариал тасдиқланган нусхалари;

соғлиғи тўғрисида тиббий хулоса;

миллий паспорт ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома;

4 Х 6 катталикдаги 6 дона фотосурат.

Ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш тартиби ва муддатлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган махсус йўриқнома асосида белгиланади.



IV. ТАЙЁРЛОВ ТАЪЛИМИ


16. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларига, аспирантурага ўқишга киришни ёки тажриба орттиришни хоҳлаган, ўзбек ёки рус тилини билмайдиган хорижий фуқаролар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги тил ўргатиш Марказида тил ўрганиш ва танланган мутахассислик бўйича умумтаълим фанларини ўз ичига олган дастурлар асосида таълим оладилар. Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўзбек ёки рус тилларини ўрганган хорижий фуқароларга, тил ўрганиш марказида тест синовларидан ўтгач, ўқишга кириш учун йўлланма берилади.


17. Хорижий фуқаролар умумтаълим мактабларига ёки ҳунар-техника билим юртларига Халқ таълими вазирлигининг йўлланмалари билан ўқишга кирадилар ва зарурат бўлганда, ўқиётган жойида тил ўрганиш курсларидан ўтадилар.


18. Марказда ўқиш тугагач имтиҳонлар ўтказилади. Битириш имтиҳонларини муваффақиятли топширган ўқувчиларга Ўзбекистон Республикасининг тегишли ўқув юртларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берадиган белгиланган намунадаги гувоҳнома (сертификат) берилади. Марказдаги ўқиш даврида зарур умумтаълим билимларини эгаллай олмаган ва тил ўрганишга бўлган лаёқатини кўрсата олмаган хорижий ўқувчиларга ўқиш учун йўлланма берилмасдан рўйхатдан чиқариладилар.


19. Ўқув юртларида ва илмий муассасаларда ўқиётган хорижий фуқароларни ўқитиш тартиби, муддати ва уларга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари, идоралари томонидан тасдиқланган таълим ўқув юртлари ва илмий муассасалар тўғрисидаги низомлар билан белгиланади.



V. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ОЛАДИГАН

ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


20. Хорижий ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:

кафедраларнинг илмий-тадқиқот ишларида, талабаларнинг илмий жамиятлари ва тўгаракларида қатнашиш;

ўқув юртларининг кутубхоналари, спорт комплекслари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;

дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.


21. Хорижий ўқувчилар қуйидагиларга мажбурдирлар:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиш, маҳаллий урф-одат ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, хорижий фуқароларнинг бўлиши ва юриши бўйича республикада белгиланган қоидаларни бажариш;

интизомга риоя қилиш, машғулотларга қатнашиш, ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ўқув ва ишлаб чиқариш ишларининг барча турларини бажариш, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириш;

ўқув юртининг ва талабалар ётоқхонасининг ички тартиб-қоидаларини бажариш;

ўқув юрти раҳбарларининг кўрсатма ва фармойишларини бажариш.


22. Ўқишда ўзлаштирмаслик, интизомни, ўқув юрти ва талабалар ётоқхонасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлик учун, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг норматив ҳужжатларида хорижий ўқувчиларга нисбатан назарда тутилган бошқа сабабларга кўра ўқув юрти рўйхатидан чиқариб юборишгача бўлган маъмурий чоралар кўрилиши мумкин; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш ва юриш тартибини қўпол равишда бузганлик учун улар ўқув юртларининг илтимосига биноан ички ишлар органлари томонидан республикадан ташқарига чиқариб юбориладилар.


23. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий ўқувчилар, агар халқаро шартнома ва битимларда бошқа чора кўзда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жазо қонунига биноан жавобгарликка тортиладилар.


24. Ўқишни тугатган ёки ўқув юртлари ва илмий муассасалар рўйхатидан ўчирилган хорижий ўқувчилар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасидан ўз ватанига ёки доимий яшайдиган мамлакатига жўнаб кетишга мажбур.


25. Ўзбекистон Республикасида таълим олаётган хорижий ўқувчилар бир мамлакат ўқувчиларини бирлаштирадиган ватандошлик уюшмасини ташкил қилишлари мумкин. Уларнинг ўқув юрти маъмурияти ва талабалар ташкилотлари билан мустаҳкам алоқада амалга ошириладиган ва сиёсий тусга эга бўлмаган фаолияти ўқув режаларини муваффақиятли бажаришга, интизомга риоя қилишга, унинг аъзоларининг ўқув юрти ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишларига, уларни эзгулик, инсонпарварлик, халқлар ўртасида дўстлик ва тинчлик руҳида тарбиялашга қаратилган бўлиши керак.


26. Олий, ўрта махсус таълим ўқув юртларида ўқув йили биринчи сентябрда бошланади. Таътилларнинг бошланиш ва тугаш вақти, уларнинг давом этиш муддати муайян ўқув юртининг ўқув режаларига мувофиқ белгиланади.



VI. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ МАЗКУР НИЗОМ

БИЛАН ТАНИШТИРИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


27. Ўзбекистон Республикаси ўқув юртлари ёки илмий-тадқиқот муассасаларига ўқишга қабул қилинган хорижий фуқаролар мазкур Низом билан таништирилади ва улар унинг талабларини бажариш ҳақида ўз мажбуриятларини ёзма равишда тасдиқлайдилар.



































Время: 0.0200
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск