Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.03.1994 й. 165 сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 мартдаги

165 сон қарорига

1-ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига

талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги ПФ-474-сон Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган ихтисосликлар бўйича ўқитиш учун иқтидорли ёшларни танлаш мақсадида талабаларни қабул қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланади:



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Университетга 1994/95 ўқув йилида қабул қилинадиган талабалар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш тўғрисида" 1994 йил 2 мартдаги 111-сон қарори билан 160 нафар миқдорида белгиланган, шу жумладан, қуйидаги ихтисосликлар бўйича:

халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика - 35 киши;

халқаро ҳуқуқ - 50 киши;

халқаро иқтисодий муносабатлар - 75 киши.

Қабул комиссиясининг таркиби, тест танловларини ўтказиш тартиби, тестлар, шунингдек, абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказиш учун мавзулар Университет ректори томонидан тасдиқланади.

Абитуриентлар Университет қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

университетга қабул қилиш ҳақидаги ариза, паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;

ўрта, ўрта махсус ёки олий маълумот ҳақидаги ҳужжат (11-синф ўқувчилари учун - мактаб директорининг имзоси ва муҳр билан тасдиқланган ўзлаштириш жадвали), бунда ўртача баҳо тўрт баллдан кам бўлмаслиги лозим;

2 та фотосурат;

086-У шаклидаги тиббий маълумотнома, шунингдек, турар жойидаги тиббий муассасадан олинган шифокор-психиатр, шифокор-нарколог, шифокор-фтизиатрлар маълумотномаси ва таҳлил этилган электрокардиограмма.

Имтиҳон синовлари кўп баллик тизим бўйича уч босқичда ўтказилади.

Саволлар ва тестлар мазмуни ўрта ва ўрта махсус ўқув юртларининг дастурларига мос келади.

Имтиҳон синовларига жадвалда белгиланган вақтда етиб келмаганлар абитуриентлар қаторидан чиқарилади.

Университетга абитуриентларни қабул қилиш ҳақидаги узил-кесил қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат комиссияси томонидан синовларнинг охирги, учинчи босқичи натижаларига кўра қабул қилинади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш тўғрисида" 1994 йил 2 мартдаги 111-сон қарорига мувофиқ ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида ишчи ва деҳқон оилаларидан чиққан, шунингдек, етим болаларга имтиёзлар бериш назарда тутилади.

Абитуриетни Университетга қабул қилиш ҳақидаги буйруқ ректор томонидан Давлат комиссиясининг қарори, шунингдек, абитуриент ва Университет ўртасида тузилган шартнома ҳамда ўқиш учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат асосида чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган халқаро ва республика олимпиадаларининг ғолиблари Давлат комиссиясининг қарори билан Университет йўналишига мувофиқ келадиган қуйидаги фанлар бўйича конкурссиз қабул қилинадилар:

ўзбек тили ва адабиёти;

математика;

информатика асослари;

рус мактабларида ўзбек тили ва адабиёти;

ўзбек мактабларида рус тили ва адабиёти;

қорақалпоқ тили ва адабиёти:

чет (инглиз, немис, француз) тили;

давлат ҳуқуқи ва ҳуқуқшунослик.



II. ИМТИҲОН БОСҚИЧЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ


1 босқичда (8 апрелдан 30 апрелгача) ҳужжатлар қабул қилинади ва суҳбат ўтказилади:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти абитуриентлари билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети негизида;

Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари абитуриентлари билан Самарқанд Давлат университети негизида;

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари абитуриентлари билан Бухоро Давлат университети негизида;

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари абитуриентлари билан Андижон Давлат университети негизида;

Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси абитуриентлари билан Урганч Давлат университети негизида.

Ҳужжатларни қабул қилиш ва эркин мавзудаги суҳбат Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиларидан тузилган қабул комиссияси томонидан чет (инглиз, немис ёки француз) тилида ўтказилади. Суҳбат, шунингдек, абитуриентнинг халқаро мавзудаги кўпи билан 10 дақиқалик маърузасини ҳам ўз ичига олади. Абитуриент синфда ўз қўли билан ёзган маърузанинг тезислари қабул комиссияси мажлисининг баённомасига қўшиб қўйилади.

Ошкоралик ва жамоат назоратини таъминлаш мақсадида суҳбатларга муҳокама ва қарор қабул қилишда қатнашиш ҳуқуқи берилмаган ҳолда абитуриентларнинг ота-оналари ёки васийлари киритиладилар.

Суҳбатлар абитуриентларнинг Университетда ўқиш, келгусида ташқи сиёсат ҳамда ташқи иқтисодий фаолият жабҳаларида ишлаш имкониятларини белгиловчи ихтисослик йўналишидаги тиллар ва фанлар бўйича билимларини; ижодий ва ақлий қобилиятларини аниқлашга йўналтирилган.

Абитуриентлар қабул комиссиясининг қарори асосида Университетга қабул қилишнинг иккинчи босқичига қўйиладилар.

Имтиҳонларнинг II босқичи 1994 йил 5 майдан 15 майгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида компьютер техникаси ёрдамида махсус тест танловлари йўли билан ўтказилади.

Тест танловлари компьютерларда 30 дақиқа давомида ўтказилади ва ўзбек тили ҳамда чет (инглиз, немис ёки француз) тилларидан бири бўйича саволлардан ташкил топади.

Синовларнинг учинчи, якунловчи босқичига берилган тест саволларининг камида 50 фоизига тўғри жавоб берган абитуриентларгина қўйиладилар.

III босқич 1994 йил 27 июндан 7 июлгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилади ва ўзбек, рус тиллари ҳамда чет (инглиз, немис, француз) тилларининг бирида қуйидаги ихтисосликлар бўйича тест танловларидан ташкил топади:

халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика - ижтимоий-сиёсий, халқаро мавзу;

халқаро ҳуқуқ - Ўзбекистон Конституцияси ва ҳуқуқшунослик;

халқаро иқтисодий муносабатлар - математика, информатика ва география.

Тест синовларига ажратилган вақт 1 соат 20 дақиқани ташкил этади.



III. БОШЛАНҒИЧ КУРСГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Бошланғич курс Университетнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.

Бошланғич курсга имтиҳон тест синовларининг уч босқичида иштирок этган, лекин Университетга кириш учун етарли миқдорда балл жамлай олмаган, фақат қишлоқ жойлардан келган абитуриентлар рейтинг тизимига мувофиқ равишда қабул қилинадилар (республиканинг вилоят марказлари бундан мустасно). 1994/95 ўқув йили учун ўринлар миқдори 30 киши билан чегараланади.

Бошланғич курсда ўқитиш кундузги бўлиб, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалга оширилади.

Унинг мақсади - тингловчиларни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига киришдаги тест синовларига ихтисосликка оид фанларни чуқур ўрганишни назарда тутган ҳолда изчил тайёрлашдир.

Бошланғич курсга ўқишга киришни хоҳловчилар, шартнома тузилгандан кейин қабул комиссиясининг тақдимномаси, шунингдек, ўқиш учун ҳақ тўланганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат асосида Университет ректорининг буйруғи билан қабул қилинадилар.

Курс тингловчилари ўқув йили давомида Университетда тест синовларини ўтказиш ҳақидаги Низомга мувофиқ равишда босқичма-босқич тест синовларидан ўтадилар. Тест синовларида умумий ҳисобда 80 фоиздан ортиқ балл жамлаганлар Университетнинг 1 курсига қабул қилинадилар.

Бошланғич курс тингловчиларига Университет талабаларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жорий этилади.



IV. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 2 мартдаги 111-сон қарорига мувофиқ Университетга хорижий фуқароларни қабул қилиш ва уларни ўқитиш контракт-шартнома асосида амалга оширилади.

Университетга қабул қилинадиган хорижий фуқароларнинг сони уларга юқори таълим даражасини таъминлаш, тегишли уй-жой ва маиший шароитларни яратиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланадиган талабаларнинг умумий сонига кирмайди.

Хорижий фуқаролар - кирувчиларнинг аризалари Университет қабул комиссияси томонидан тегишли ихтисосликлар бўйича ректор белгилаган муддатларда қабул қилинади:

Зарур ҳужжатлар рўйхати:

Университетга қабул қилиш ҳақидаги ариза;

ўрта ёки олий маълумот ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси (кирувчи келган мамлакатдаги таълим тизимининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда).

2 та фотосурат;

паспорт (ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат),

соғлиғи тўғрисидаги тиббий хулоса ёки халқаро тиббий гувоҳнома;

кирувчи келган мамлакатдаги қуйидаги муассасалардан бирининг тақдимномаси: мамлакат ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Ташқи савдо (ташқи иқтисодий алоқалар) вазирлиги, вилоятларнинг давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари (ёки уларга тенглаштирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар), элчихона, хорижий фирма (корпорация, транснационал компания, халқаро молиявий, иқтисодий ташкилотлар, шу жумладан, республика ҳудудида қўшма корхоналарга эга бўлганлар).

Мазкур қоида хорижий фирмаларнинг тақдимномаси бўйича ва улар ҳисобидан тайёрланадиган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига ҳам жорий этилади.

Университетга ўқишга кириш Университет билан ўқишга кирувчи ўртасида тузиладиган шартнома, Университет билан хорижий фирмалар, корпорациялар, халқаро молиявий, иқтисодий ташкилотлар, шу жумладан, республика ҳудудида қўшма корхоналарга эга бўлганлар ўртасидаги контракт асосида амалга оширилади.

Ўқишга кириш ҳақида ариза берганлар чет тиллари, ўзбек ва рус тиллари ("Халқаро иқтисодий алоқалар" факультетига киришда - математика) ва ижтимоий-сиёсий фанлар соҳасидаги билимларини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтадилар.

Суҳбат учун саволлар Университет ректори томонидан тасдиқланади.

Суҳбатни қабул комиссияси тегишли фан соҳалари бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда ўтказади.

Университетга ўқишга кираётган хорижий ёки уларга тенглаштирилган фуқароларни қабул қилиш зарур ҳужжатлар, суҳбатнинг ижобий натижаси, тузилган шартнома, Университет ҳисобига белгиланган миқдорда валюта маблағлари ўтказилганини тасдиқловчи молиявий ҳужжат мавжуд бўлган ҳолда ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.

Уларнинг ўқиши учун ҳақ фақат эркин муомалада бўлган валютада тўланади.










Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск