Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш учун ҳақ тўлаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.03.1994 й. 165-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 26 мартдаги

165-сон қарорига

2-ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида

ўқиш учун ҳақ тўлаш тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил қилиш тўғрисида" ПФ-474-сон Фармонига мувофиқ Университетда ўқиш пуллидир.

Шартнома бўйича бир йиллик ўқиш учун тўлов миқдорини индексацияни ҳисобга олган ҳолда Университет ректори тасдиқлайди.

Биринчи курсда ўқиш учун ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат комиссиясининг имтиҳон тест синовларининг якуний натижалари бўйича Университетга қабул қилиш ҳақидаги қарори эълон қилингандан сўнг амалга оширилади.

Кейинги курсларда ўқиш учун тўланадиган ҳақ миқдори ҳар бир ўқув йилининг бошида, тўланадиган стипендияни ҳисобга олиб жорий харажатлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Тўлов нақд ёки нақд пулсиз шаклда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ёки эркин муомалада бўлган валютада абитуриентларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ёки корхона (ташкилот)лар маблағлари, шунингдек, айрим ҳолларда банк кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.

Банк кредитларини олиш ҳуқуқига барча фанлардан 80 фоиздан ортиқ ўзлаштирувчи ва Университетда ўқиш ва одоб-ахлоқ меъёрларига тўла риоя қилувчи талабалар эга бўладилар.

Биринчи йил ўқиш учун ҳақ тўлашга банк кредитлари қуйидагиларга ажратилади:

болалар уйининг тарбияланувчиларига;

васийсиз қолган болаларга;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Университет йўналишига мос келадиган қуйидаги фанлар бўйича ўтказилган халқаро ва республика олимпиадаларининг ғолибларига:

ўзбек тили ва адабиёти;

математика;

информатика асослари;

рус мактабларида ўзбек тили ва адабиёти;

ўзбек мактабларида рус тили ва адабиёти;

қорақалпоқ тили ва адабиёти;

чет (инглиз, немис, француз) тили;

давлат ҳуқуқи ва ҳуқуқшунослик.

МДҲ ва бошқа хорижий мамлакатлардан келган ва уларга тенглаштирилган фуқаролардан бўлган талабаларни ўқитиш учун ҳақ ҳар йили навбатдаги ўқув йилининг бошланишидан икки ой аввал нақд ёки нақд пулсиз шаклда тўланади.

Улар учун ўқиш ҳақи қуйидаги миқдорда белгиланади:

1. Хорижий фуқаролар учун тил бўйича тайёрлов бўлими:

бир йиллик тил ўқитиш-1-1,5 минг АҚШ доллари.

2. Ўқишга кирувчилар учун бакалавриатда бир йиллик ўқиш ҳақи:

Марказий осиёликлар учун - 1,5 минг АҚШ доллари:

МДҲнинг бошқа мамлакатларидан келганлар учун - 3 минг АҚШ доллари;

бошқа хорижий давлатлар фуқаролари учун - 4-5 минг АҚШ доллари.

Хорижий фирмаларнинг тақдимномаси бўйича тайёрланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ўқиш ҳақи 4-5 минг АҚШ доллари миқдорида тўланади.

Қўшимча дастурлар бўйича ўқиш, турар жой ва стипендия учун ҳақ кўрсатиб ўтилган пул миқдорларига киритилмаган ва у қўшимча келишув билан белгиланади.

Бошланғич курсда ўқиш ҳақи биринчи курсда ўқиш ҳақининг 80 фоизини ташкил қилади ва Университет билан тингловчи ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади.

Университетнинг муайян курсида тўла таълим курсини ўтган, лекин тест синовлари давомида етарли миқдорда балл жамлай олмаган талабалар кейинги курсга ўтказилмайди. Бунда ўқиш учун тўланган маблағлар уларга қайтарилмайди.























Время: 0.0072
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск