Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 19.05.1993 й. 237-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 19 майдаги

237-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (кейинги ўринларда - Вазирлик) республикада олий ва ўрта махсус таълимга раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.


2. Вазирлик Ўзбекистон Республикасида олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги ягона давлат сиёсатини изчиллик билан амалга оширади, жаҳон андазалари даражасида мутахассислар тайёрлаш мақсадида олий ва ўрта махсус ўқув юртларида давлат томонидан белгиланган талаблар ҳамда нормативларнинг бажарилишини таъминлайди. Идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади ҳамда улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилишини назорат қилади. Вазирликнинг ягона тизимини ташкил этадиган, бевосита ўзига бўйсунадиган олий ва ўрта махсус ўқув юртларига, корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасаларга раҳбарлик қилади.


3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ва Олий мажлиснинг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


4. Вазирликнинг бош вазифалари:

республикада олий ва ўрта махсус таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

ҳозирги ижтимоий-иктисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда республикада олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида халқаро талабларга мос келадиган, назарий ва касбий лаёқатлиликни жаҳон маданияти қадриятлари ва миллий анъаналарга асосланган юксак ахлоқий фазилатлар билан чоғиштирган, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий тараққиёт вазифаларини ташаббус ҳамда масъулият билан ҳал эта оладиган мутахассисларни тайёрлаш;

олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлашга, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари илмий-педагог ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга илмий-услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек, республика халқ хўжалигида ишлаётган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга умумий услубий раҳбарликни амалга ошириш;

жамиятнинг умумий ҳамда касб маданияти жаҳон даражаси-га мувофиқлигини таъминлаш машсадида олий ва ўрта таълим ти-зимини ривожлантириш; олий мактабда илмий-тадқиқот ишларини, республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ёшларнинг илмий-техника ижодиётини ривожлантириш ҳамда самарадорлигини ошириш. Юқори малакали илмий ходимлар тайёрлаш;

иқтидорли ёшларни излаб топиш ва тарбиялаш; вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг моддий-техника негизини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш;

вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, ўқувчилари, аспирантлари, илмий-педагог ходимларининг, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ишчи ва хизматчиларининг уй-жой, маданий-маиший шароитларини ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини яхшилаш, уларга хавфхатарсиз меҳнат шароитларини таъминлаш.


5. Вазирлик бош вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади: республикада олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантиришнинг асосий йуналишларини белгилаш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда республика халқ хўжалиги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, мутахассислар тайёрлаш ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртларини тугатган мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг, республикада олий ва Ўрта махсус ўқув юртларини оқилона жойлаштиришнинг истиқболдаги ва жорий режаларини ишлаб чикади;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун барча ихтисосликлар ва фанлар бўйича ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, ўқув юртларида улар бўйича мутахассислар тайёрлаш амалга оширилиши керак бўлган янги ихтисосликлар руйхатини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ўзига бўйсўқувчи олий ва ўрта махсус уқув юртларининг уставларини рўйхатга олади ва вазирлик тизимидаги корхона ҳамда муассасалар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди; аккредитация қилинган давлатга қарашли бўлмаган ўқув юртларининг ҳисобини олиб боради;

Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низомга биноан олий ва ўрта махсус ўқув юртларини, идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, аттестациядан ва рўйхатдан ўтказади. Аттестация асосида таълим муассасаларига муайян мақом беради (коллеж, университет ва ҳоказо);

давлат таълим андазаларининг таркибий қисмлари ва мундарижасини белгилаш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқади;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари педагог ходимларининг маълумот цензига қуйиладиган талабларни ишлаб чиқади;

мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади. Ҳукумат томонидан тасдиқланган Низомга мувофик республикада икки босқичли олий таълим тизимини жорий этади;

олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ижтимоий фанларни ўқитишга ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади ва тарбиявий ишлар кўламини мувофиқлаштиради;

олий ўқув юртларига талабаларни танлаб олиш республика маркази билан биргаликда, республика Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда холислик ва ижтимоий адолатни таъминловчи олий ва ўрта махсус ўқув юртларига қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек, тест синовлари натижаларига кура абитуриентларни олий ўқув юртларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси ишида қатнашади;

республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари учун дарсликлар, ўқув қулланмалари ҳамда бошқа ўқув-услубий адабиётларни тайёрлаш, таржима қилиш ва нашр этишни ташкил этади; Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда давлат тилида ҳамда бошқа тилларда ўқитиш бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш ҳамда купайтиришнинг йиллик ва истиқбол режаларини ишлаб чиқади, уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этади;

ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий техник воситаларини (компьютер, аудиовизуал техникаси ва бошқа воситалар) жорий этиш бўйича тадбирлар ишлаб чин;ади ва амалга оширади, бу ишга ўқув-услубий раҳбарликни амалга оширади, Ўзбекистон Давлат телевидение ва радиоэшиттириш компанияси билан биргаликда олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус ун;ув юртлари ўқувчилари учун радио, телевидениеда ўқув машғулотлари эшиттиришларини ташкил қилади;

республиканинг олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳарбий ва жисмоний тайёргарликнинг ўқув-услубий раҳбарлигини белгиланган тартибда амалга оширади; Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлик тизими ўқув юртларида спорт-соғломлаштириш лагерлари, профилакторийлар ва бошқа соғломлаштириш муассасаларини ташкил қилиш тадбирларини иш-лаб чиқади;

Вазирлик олий ўқув юртлари ҳузуридаги докторантура ҳамда аспирантура орқали илмий ва илмий-педагог ходимлар тайёрлаш режасини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитасига тақдим этади;

Вазирликнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчиларйнинг малакасини ошириш режаларини тузади ва уни ташкил этади;

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, олий ўқув юртлари ҳузуридаги докторантура ҳамда аспирантурани очишни ва тугатишни, уларнинг фаолиятига илмий-услубий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда OAK билан биргаликда аспирантура аа докторантура ҳакида Низом ишлаб чиқади; етакчи олий ўқув юртлари ҳузурида фан доктори ҳамда фан номзоди илмий даражаларини ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар тузиш ҳақидаги тақдимномаларни куриб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси ОАКга тақдим этади ҳамда уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

Вазирлик тизимидаги олий ва ўрта .махсус ўқув юртларининг илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини мувофиклаштиради ва уларга раҳбарлик қилади, илмий ишларни режалаштиришни такомиллаштириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш тадбирларини амалга оширади;

Вазирлик олий ўқув юртларида муҳим илмий-тадқиқот ишларининг, давлат бюджети ҳисоби-дан фундаментал илмий-тадқиқотлар ўтказиш ва илмий-педагог ходимлар тайёрлашни маблағ билан таъминлашнинг давлат йиллик ва истиқбол режалари лойиҳаларини ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари таркибини амалий фанлар соҳасида илмий-тадқиқотлар ўтказишга жалб қилишни таъминлайди, манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда тадқиқотлар натижаларидан халқ хўжалигида фойдаланиш бўйича тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади;

давлат бюджети тематикаси бўйича илмий-тадқиқот ишларини ўтказишга ажратилган маблағлар олий ўқув юртлари томонидан фойдаланишини назорат қилади, шунингдек, Вазирлик олий ўқув юртларининг илмий-тадқиқот ишлари ўтказиш ва илмий-педагог ходимлар тайёрлаш бўйича йил чораги ҳамда йиллик ҳисоботларини кўриб чиқади;

республикада олий ва ўрта махсус таълим муаммолари, олий ўқув юртларида бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари бўйича илмий, илмий-техника ахборотини ташкил қилади;

ўқув, илмий ва илмий-техник адабиётларни белгиланган тартибда тайёрлашни ва нашр этишни таъминлайди, патент-лицензия ишига раҳбарлик қилади;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари педагог ходимларини ишга шартнома усулида қабул қилишни қўллаш ва такомиллаштириш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилади;

Ўзбекистон Республикасида олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантириш муаммолари бўйича белгиланган тартибда кенгашлар, илмий ва илмий-услубий конференциялар ўтказади ва кўргазмалар ташкил этади;

Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда муаммоли лабораторияларни, манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан келишган ҳолда - Вазирлик тизимидаги олий ўқув юртларидаги тармоқ илмий-тадқиқот лабораторияларини очади ва тугатади;

олий ўқув юрти ректори лавозимига тайинлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига номзодларни тақдим этади, Вазирлик олий ўқув юртларининг проректорларини тайинлайди ҳамда деканларнинг тайинланишига розилик беради.

Вазирлик тизимидаги ўрта махсус ўқув юртларининг директорларини, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг раҳбарларини тайинлайди;

Вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари илмий-педагог ходимлари ҳисобини олиб боради;

зарур маълумотларни умумлаштиради ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига юборади;

объектлар қурилишига ажратилган сармоя маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлайди; ўқув-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, ётоқхоналар, ижтимоий ва маданий-маиший объектлар қурилиши комплекс дастурини ишлаб чиқади ва амалга оширади; ўқув юртлари томонидан ўқув ва илмий жиҳозлардан самарали фойдаланилишини назорат қилади;

Вазирлик тизимидаги ўқув юртларининг моддий-техника таъминотини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради;

олий ва ўрта махсус ўқув юртларини маблағ билан таъминлаш давлат меъёрларини белгилаш, шунингдек, ўқув жараёнини моддий-техника жиҳатдан таъминлаш ва жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

мутахассислар тайёрлаш бўйича шартномалар ҳисоботини олиб боради ҳамда маблағларнинг келиб тушишини ва ҳаражатларни назорат қилади; Вазирлик тизимидаги давлат бюджети таъминотида бўлган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда муассасаларнинг ҳаражатлар сметасини ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда маблағ билан таъминлайди;

ўзига бўйсунадиган ташкилотлар ва хўжалик ҳисобидаги корхоналарнинг ишлаб-чиқариш ва молиявий фаолиятини бошқаради; Вазирликка бўйсунадиган олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик ҳамда молиявий фаолияти устидан назоратни амалга оширади;

талабалар ва ушувчиларнинг узлаштиришлари ҳамда жамоат ишларидаги фаолликларини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки муассасаларида ва бошқа банкларда марказлаштирилган тартибда Вазирликка ажратиладиган маблағларни тақсимлаш ва қайта таксимлаш учун ҳисоб-китоб, жорий счётлар ва бошқа счётлар очади;

Вазирликнинг олий вв ўрта махсус ўқув юртларида, муассаса ва ташкилотларида режа-иқтисод масалалари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича услубий раҳбарликни амалга оширади;

Вазирлик тизимидаги ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда ўқув-ёрдамчи ва бошқа тоифадаги ходимларнинг сонини белгиланган тартибда тасдиқлайди;

тизим ходимларини Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларига, давлат мукофотлари ва бошқа мукофотларга тақдим этиш материалларини кўриб чиқади ва хулоса беради. Вазирлик тизими илғор ходимларини ва бошқа вазирликлар ҳамда муассасаларнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ходимларини Фаҳрий ёрлиқлар билан, шунингдек, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари ва ўқувчиларини энг яхши илмий ва тажриба конструкторлик ишлари учун белгиланган тартибда мукофотлайди;

хорижий мамлакатларнинг таълим бошқарув органлари, олий ўқув юртлари ва фирмалари билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва битимлари асосида улар билан таълим ва олий ўқув юрти фани соҳасида ҳамкорликни амалга оширади;

чет эллик фуқароларни ўқитиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқади, бошқа давлатларнинг фуқароларини республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини оширишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет эл таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимларига мувофиқ ҳамда хайрия жамғармалари, ҳомийлар ва фуқаролар ҳисобига ўқитиш, тайёрлаш ва малакасини оширишга шартномалар тузади;

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, республика таълим муассасаларида хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашга умумий ташкилий раҳбарликни амалга оширади;

"Ўзбекистон Республикаси давлат тили ҳақида"ги қонуннинг бажарилишини назорат қилади.


6. Вазирликка юклатилган вазифаларга кўра қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

республикада олий ва ўрта махсус таълим тузилмасини ва бошқарувини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;

идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қвтъи назар, олий ва ўрта махсус ўқув юртларида таълим тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

давлатга қарашли бўлмаган олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ҳамда уларга тенглаштирилган таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш;

ўз тизимида қонунларни қўллаш тажрибасини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли органларга тақдим этиш. Республика олий ва ўрта махсус ўқув юртлари фаолиятининг турли соҳаларида пайдо буладиган муносабатларни ҳуқуқий тартибга келтириш бўйича, берилган ваколат доирасида, меъёрий актлар чиқариш;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиалларини ўқув юртларининг идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, очиш (қайта тузиш ва тугатиш) учун хулоса бериш;

давлатга қарашли бўлмаган олий ва ўрта махсус ўқув юртларига ҳамда уларга тенглаштирилганларга Ҳукумат тасдиқлаган Низомга мувофиқ таълим фаолияти ҳуқуқи лицензияларини бериш;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчилари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш факультетлари ташкил килинадиган олий ўқув юртлари руйхатини белгилаш; вазирликлар, идоралардан ва бевосита олий ва ўрта махсус ўқув юртларидан Вазирлик зиммасига юклатилган вазифаларни бажариши учун зарур материалларни, шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим бўйича белгиланган статистик ҳисоботни олиш. Вазирлик ўқув юртларида ҳисоб-китоб ва ҳисоботнинг ҳолатини назорат қилишни амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ва банк ҳамда бошқа кредит муассасаларида валюта ҳисобларига эга бўлиш;

ўзига бўйсинувчи ўқув юртлари ва ташкилотлардан мутахассислар тайёрлаганликлари учун, тадбиркорлик фаолиятлари даромадларидан, шунингдек, хайрия жамғармалари, ҳомийлар ва чет эл инвестицияларидан пул ўтказиш тартибида тушаётган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига марказлаштирилган ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва бошқа жамғармаларни тузиш;

мутахассисларни шартнома асосида мақсадли тайёрлаш учун ўзига бўйсинувчи олий ўқув юртларида махсус кафедралар, факультетлар, курслар очиш;

олий ва ўрта махсус ўқув юртлари бўлган республика вазирликлари ва идоралари раҳбар ходимларининг ахборотларини (маърузаларини) ҳайъат мажлисига киритиш;

Вазирликда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус ўқув таълимини ривожлантиришнинг асосий йуналишлари бўйича таклифларни кўриб чиқиш, Ватан ва чет эл фани, техникаси ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари фаолияти илғор тажрибасининг янги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, мутахассислар тайёрлашнинг илмий мазмунини аниқлаш учун етакчи олимлар, юқори малакали мутахассислар, илмий-техника жамиятлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат илмий-услубий кенгаш тузиш, Илмий-услубий кенгаш таркиби ва унинг Низоми Вазир томонидан тасдиқланади; тасдиқланган бошқарув аппарати тузилмасига Вазирликнинг иш ҳаки фонди ҳамда аппарат ходимларининг чекланган сони доирасида, бошқарув технологияси ҳамда техникасини такомиллаштириш зарурати билан бўладиган узгартишларни киритиш; ўзига бўйсўқувчи муассасалар томонидан амалдаги қонунларга зид равишда чиқарилган буйруқларни бекор қилиш.


7. Вазирлик ўз ишини вазирликнинг олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, корхоналари ва муассасаларига раҳбарлик бўйича барча масалаларни муҳокама қилишда ва ҳал этишда коллегиаллик ҳамда яккабошчиликнинг уйғунлиги асосида ташкил этади.


8. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан лавизимга тайинланадиган вазир бошчилик қилади.


9. Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тсмонидан тайинланадиган биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари бўлади. Улар ўртасидаги вазифалар тақсимоти вазир томонидан амалга оширилади.


10. Вазирликда вазир, лавозимига кўра вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари, вазирликнинг ва тизимнинг бошқа ходимларидан иборат таркибда қайъат ташкил этилади. Ҳайъат аъзоларининг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Вазирлик ҳайъати олий ва ўрта махсус таълимни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш, кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини, муҳим буйрук ва йуриқиомалар лойиҳаларини, Вазирлик бошқармалари ва бўлимлари, ўқув юртлари раҳбарларининг ҳисоботларини кўриб чиқади. ?арорлар қабул қилади.


11. Ҳайъат қарорлари, одатда, вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Вазир билан ҳайъат ўртасида келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда Вазир ўз қарорини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади, бунда у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишилмовчиликлар ҳақида ахборот беради, ҳайъат аъзолари эса, ўз навбатида, фикрларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига билдиришлари мумкин.


12. Вазир:

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар чиқаради, Вазирлик тизимида бажариш мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг бажарилишини текширади. Унинг ўз ваколати доирасига кирувчи республикада олий ва ўрта махсус таълимга раҳбарлик қилиш масалалари бўйича буйруклари ва йўриқномалари республиканинг барча олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, шунингдек, шу ўқув юртлари бўйсунадиган вазирликлар ва идоралар учун ҳам мажбурийдир.

Вазирликка юклатилган вазифаларнинг бажарилишига шахсан жавоб беради, вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг, марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Вазирлик фаолиятининг айрим соҳаларига раҳбарлиги, шунингдек, ўзига бўйсинувчи ўқув юртлари, корхоналар ва ташкилотлар иши учун масъуллиги даражасини белгилайди; зарур ҳолларда бошқа вазирликлар ва идоралар раҳбарлари билан биргаликда кушма буйруқлар чикаради.


13. Вазирлик марказий аппарати ходимлари сони ва меҳнат ҳақи фонди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлик бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги Низомлар Вазир томонидан тасдиқланади.


14. Вазирлик фуқароларнинг хатлари, шикоятлари ва аризаларининг ўз вақтида эътибор билан кўриб чиқилишини ташкил қилади, бу хатларда кўтарилган масалаларнинг тўғри ҳал этилишига эришади, шунингдек, фунаролар хатида баён этилган Вазирлик тизимидаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш чораларини куради.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ўзбек ва рус тилларида тўлиқ ёзилган муҳрга эга бўлади.




























Время: 0.0069
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск