Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 29.12.2005 й. 643-сон "Асосий дори воситалари рўйхати"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

29.12.2005 й.

N 643


БУЙРУҒИ



"Асосий дори воситалари рўйхати"ни

тасдиқлаш тўғрисида *


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволашпрофилактика муассасаларини дори воситалари билан таъминлаш ишларини яхшилаш, дори воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ва аҳолига кўрсатилаётган даволаш-профилактика ёрдамининг сифатини ошириш мақсадида


ТАСДИҚЛАЙМАН:


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Асосий дори воситалари" рўйхати (илова).



БУЮРАМАН:


1. ССВ нинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати Маркази (М.Я.Ибрагимова)га:

1.1. Ушбу буйруқ матни ва у билан тасдиқланган "Асосий дори воситалари" рўйхатини керакли миқдорда кўпайтириб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, республика миқёсидаги даволашпрофилактика муассасаларига, илмийтекшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, марказлари, сиҳатгоҳларига етказилсин.

1.2. Барча турғун ва амбулатор даволашпрофилактика муассасалари билан шартнома асосида, "Асосий дори воситалари" рўйхати бўйича "Муассаса дори воситалари формуляри"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ишларига амалий ёрдам кўрсатилсин.


2. ССВ нинг Иқтисодиёт ва маблағ билан таъминлаш Бош бошқармаси (Б.А.Хошимов) ҳамда Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (С.С.Махмудходжаев)га:

2.1. Ушбу буйруқ матни ва у билан тасдиқланган "Асосий дори воситалари" рўйхатини етарли миқдорда кўпайтириш учун зарур маблағ ажратилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси ва вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармаларига, даволашпрофилактика муассасалари ва санитарияэпидемиология назорати марказлари, илмийтекшириш институтлари ва тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари, марказлар, сиҳатгоҳларининг раҳбарларига:

3.1. Ушбу буйруқ матни ва у билан тасдиқланган "Асосий дори воситалари" рўйхати ижро учун қабул қилинсин ва зарур миқдорда кўпайтирилиб барча ҳудудий даволашпрофилактика ва санитарияэпидемиология назорати муассасаларига етказиш таъминлансин.

3.2. "Асосий дори воситалари" рўйхатига асосланиб "Муассаса дори воситалари формуляри" ишлаб чиқилсин ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолиятдаги ҳайъатига тасдиқлаш учун тақдим этилсин (муддат 2006 йил 28 февралгача).

3.3. Барча даволашпрофилактика муассасаларининг мутасадди раҳбарлари ушбу буйруқнинг ижроси ва "Асосий дори воситалари" рўйхатининг шифокорларга етказилиши, тушунтириш ишларининг олиб борилиши учун бевосита масъул эканликлари уқтириб ўтилсин.

3.4. Ҳудудлардаги даволашпрофилактика муассасаларида бюджет маблағлари ҳисобига дори воситаларини харид қилиш, Доимий фаолиятдаги ҳайъат иштирокида, фақатгина муассаса формулярига киритилган дори воситалари рўйхати бўйича, рақобат нархлари асосида амалга оширилсин.


4. ССВ нинг Назорат инспекцияси (О.М.Исломова)га:

4.1. Даволашпрофилактика муассасаларида давлат бюджетидан дори воситаларини харид қилиш учун ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши режа асосида назоратга олинсин.


5. "Дори-дармон" АК бошқаруви раиси (У.С.Салихбаева)га:

5.1. Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволашпрофилактика муассасаларининг буюртмаларига биноан дори воситаларини сотиб олиш биринчи навбатда "Асосий дори воситалари" рўйхати асосида амалга ошириш кўзда тутилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2003 йил 26 декабрдаги 570-сон буйруғи ҳамда унга қўшимча 2004 йил 16 августдаги 382-сон буйруқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Республика "Саломатлик институти" (З.Ж.Муталова) ҳамда "Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш" газетаси бош муҳаррири П.К.Мирпўлатовга:

7.1. Ушбу буйруқ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг веб-сайтида ҳамда "Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш" газетасида чоп этилсин.


Ушбу буйруқ ижросининг назорати вазирнинг биринчи ўринбосари А.М.Хаджибаев ва вазир ўринбосари М.Х.Ходжибековларга юклансин.


Соғлиқни сақлаш вазири                                                               Ф. Назиров



*) Илова рус тилидаги матнда берилган




































Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск