Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Касб касаллигига гумон қилинган ходимнинг иш шароитлари санитария-гигиена тавсифномасини тузиш учун Йўриқнома (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ССВ 06.06.2000 й. 300-сон буйруғига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

23.06.2000 й. 937-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг

06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига

5-ИЛОВА



Касб касаллигига гумон қилинган ходимнинг

иш шароитлари санитария-гигиена

тавсифномасини тузиш учун

ЙЎРИҚНОМА


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Ходимнинг иш шароитлари санитария-гигиеник тавсифномаси унинг касаллиги касби билан боғлиқлигини ҳал этиш учун зарур бўлган ҳужжатлардан биридир.


1.2. Санитария-гигиеник тавсифнома фақат санитария-эпидемиология станциялари томонидан берилади.


1.3. Санитария-гигиеник тавсифнома беришни талаб қилиш хуқуқига:

- касалланган шахс ишлаётган корхона тиббий санитария қисминининг бош врачи;

- умумий йўналишдаги ҳудудий даволаш-муҳофаза муассасаларининг бош врачи, унинг тиббий меҳнат экспертиза бўйича муовини;

- махсус касб касалликлари шифохонасининг бош врачи ёки унинг муовини эгадир.


1.4. Санитария-гигиеник тавсифнома бериш талабномаси касалланган шахс ишлаётган (ишлаган) корхона жойлашган СЭС бош врачи номига юборилади.


1.5. Санитария-гигиеник тавсифнома 3 нусхада СЭС бланкасига СЭС врачи томонидан ёзилиб, имзоланади ва СЭС бош врачи имзоси ҳамда СЭС муҳри билан тасдиқланади. Ходим ўз хоҳишига кўра тавсифнома билан танишиб чиқиши мумкин. Тавсифноманинг 3-нусхаси корхонанинг ходимлар бўлимига юборилади.


1.6. Санитария-гигиеник тавсифноманинг биринчи нусхаси уни талаб қилган корхонага талабнома олинган кундан бошлаб, 15 кун мобайнида топширилади; иккинчи нусхаси санитария-эпидемиология станцияда талабнома ҳужжати билан касалланишидан илгариги иш жойи бўйича сақланади, тавсифномани тузиш муддати СЭС бош шифокори билан келишилган ҳолда узайтирилиши мумкин.


1.7. Зарурат туғилганда (маълумотлар камлиги, илгариги ишдаги ҳудуди шунга ўхшаш зарарли омиллар билан мулоқотда бўлганда ва ҳоказо) ишлаш шароитларининг санитария-гигиеник тавсифнома учун қўшимча далилларга эга бўлган талабномани ана шу талабномани берган СЭС ёки олдинги иш жойи бўйича туманга тааллуқли СЭСга юбориш лозим.


1.8. Тавсифномаси тузилаётган ишчига тааллуқли бўлган касб гуруҳида касб хасталиги мавжуд ёки мавжуд эмаслигини кўрсатиб ўтиш зарур.


1.9. Касаллик иш шароитидаги зарарли омиллар билан мулоқот тўхтатилгандан кейин (кечки силикоз, баъзи бир ўсмалар ва бошқ.) ривожланса ва иш шароитлари тўғрисидаги маълумотларни бериш мумкин бўлмаган ҳолларда (корхоналарда зарарли омилларнинг миқдорий кўрсаткичлари бўлмаган ҳолда цех, корхона ёпилган ёки қайта қурилган бўлса) шахснинг зарарли иш шароитларига мансуб касбда ишлаганлигини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчасидан кўчирма ва бошқ.) лар тақдим этилади.


1.10. Цех, корхона ёпилган ҳолларда касал шахснинг шароитларини худди шундай ишлаб чиқариш ва меҳнат жараёни ўхшаш бўлган шароитларидаги омилларнинг миқдорийкўрсаткичлари ёзилган адабиёт манбаларидан ва бошқа маълумотлардан фойдаланиб, тавсифнома ўрнига ахборот берувчи маълумотнома тайёрлаш мумкин.



2. САНИТАРИЯ-ГИГИЕНИК ТАВСИФНОМА

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


2.1. Санитария-гигиеник тавсифномада қуйидаги маълумотлар берилади:

- ходимнинг исми-шарифи, отасининг исми;

- туғилган йили;

- касби, лавозими;

- корхона, муассасанинг номи;

- цех, устахона;

- иш стажи: умумий, ушбу касбда ва цехда;

- меҳнат жараёнлари омилларининг тавсифи;

- ёндош зарарли меҳнат омилларининг миқдорий кўрсаткичлари;

- ишлаш жараёнининг баёни;

- иш фаолияти муҳити ва меҳнатдаги зарарли омилларнинг рўйхати;

- ходим сўзларига, бошқа ҳужжатларга асосланиб, олдинги ишлаш шароитларида қайси зарарли омиллар билан мулоқотда бўлганини кўрсатиш (омиллар рўйхати, қайси корхонада мулоқот тури);

- хронометраж маълумотлари (бир смена давомида мулоқотнинг таъсир ўтказиш даври);

- шахсий ҳимоя воситалари ва уларнинг қўлланилиши.


2.2. Ходим ишлаш жараёнинг баёни меҳнат гигиенаси бўйича шифокор томонидан ишчининг хизмат вазифалари ва меҳнат хусусиятлари билан бевосита иш жойида танишиши ва меҳнат дафтарчаси асосида ёзилади ҳамда корхона маъмурияти ва ходимнинг берган маълумотлари ҳам ҳисобга олинади.


2.3. Жорий санитария назоратига биноан СЭС, илмий-текшириш институти ва тиббиёт институти маълумотлари, лаборатория асбобларида текширув натижаларига асосланган ҳолда маълумотлар зарарли меҳнат омилларининг рўйхати ва уларнинг миқдорий кўрсаткичлари берилади. Зарур бўлган ҳолларда корхонанинг санитария-гигиена лабораториялари ва бошқа махсус ташкилотларнинг текширув натижаларидан фойдаланиш мумкин. Текширув натижалари текширув ўтказган муассасадаги зарарли омил даражаси, текширув муддати кўрсатилган ҳолда берилиши лозим. Қўшимча равишда бошқа материаллар, яъни ана шу текширилаётган муҳитда касб касаллигининг келиб чиқиш ҳолларини тафтиш қилиш қайдномаси ва касалланган шахс томонидан берилган маълумотлардан маъмурият ёки шу жойда ишловчилар томонидан тасдиқланган холда фойдаланиш мумкин.


2.4. Шу касбда энг кўп давр ичида динамик равишда зарарли меҳнат омилининг миқдорий таъсири кўрсатилиши керак. Ходимга меҳнат шароити, айниқса катта хавф туғдирувчи омил етакчи зарарли омил деб саналади. Унинг таърифи тўла ҳажмда берилиши керак. Ёндош омиллар кўрсатиб ўтилади, мумкин бўлса, миқдорий равишда баҳоланади.


2.5. Лаборатория асбобларида текширувлар натижалари бўлмаганда ёки тўлиқ бўлмаганда жойлардаги СЭСлар ходимнинг иш жойида қўшимча ўлчовлар ўтказилади.


2.6. Хронометраж маълумотлари смена давомида зарарли омилнинг таъсир ўтказиш вақти кўринишида ёки ой, йил давомида кўрсатилиши зарур.


2.7. Шахсий муҳофаза воситалари санаб ўтилади ва уни ишлатиш хавфсизлигини бузиш ҳоллари албатта кўрсатилади.


2.8. Амалдаги санитария қонунчилигига асосан “меҳнатнинг гигиеник тавсифномаси”ни ҳисобга олган ҳолда ходимнинг меҳнат шароити тўғрисида ва ишлаш муҳитининг мазкур касб касаллиги (заҳарланиши) билан боғлиқ бўлиш мумкинлиги ҳақида хулоса қилинади.



3. АЙРИМ МЕҲНАТ ШАРОИТИ ВА ЖАРАЁНИДАГИ

ЗАРАРЛИ ОМИЛЛАР ТАВСИФНОМАСИГА

ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


3.1. Шовқин, локал ва умумий тебраниш, ультра ва инфратовуш.


3.1.1. Манбалар.


3.1.2. Омилнинг сифат тавсифи:

- шовқин, доимий, импульсив;

- локал тебраниш;

- импульсли, узлукли, юқори, паст частотали;

- умумий тебраниш (иш жойининг тебраниши), транспортдаги, транспорт-технологик, ультратовуш  ҳаводаги, мулоқотли, доимий, импульсли;

- инфратовуш.


3.1.3. Миқдорий таърифи:

Йиллар

I смена давомидаги эквивалент даражаси

Иш стажи давомидаги Экспозиция

Эслатма:

- шовқин учун - шовқиннинг эквивалент даражаси (дБ да), доимий бўлмаган шовқин учун кўшимча таърифга шовқиннинг энг катта даражаси (дБ да);

- тебраниш учун (маҳаллий ва умумий) - тебраниш тезлигини ёки тезланишининг коррекция (тузатилган) қилинган дБ даги логарифмик даражаси;

- инфратовуш учун - товуш босимининг эквивалент даражаси ёки меъёрдан ошган миқдори (ДБ кўрсаткичида), энг кўп миқдорнинг октава частотасини кўрсатган холда;

- ультратовуш учун - мосламанинг иш частотаси ва нормадан ошган миқдори (дБА да).


3.1.4. Патологик жараённинг кечишини оғирлаштирувчи омилларнинг мавжудлиги:

- шовқин учун - меҳнатнинг оғир-енгиллиги;

- патологик жараён кечишини оғирлаштирувчи омилларнинг борлиги: маҳаллий тебраниш учун - совуқ таъсиротлар, қўлни ҳўллаш (сув, эритма ҳарорати, таъсиротнинг давомийлиги)ни кўрсатган ҳолда; умумий тебраниш учун - юқори намликдаги иситувчи микроиқлим.


3.2. Чанг.


3.2.1. Чанг таърифи:

- чанг таркиби ва хусусиятлари - табиий ёки сунъий, минерал ёки органик, бир хилдаги ёки аралаш толали ваҳоказо, чанг таркибида газ ва кимёвий моддаларнинг буғ ҳолида мавжудлиги;

- дисперс таркиби: аэрозол, конденсация ёки дезинтеграция ҳолида;

- чангнинг минерал, кимёвий таркиби ва тури ҳамда бошқа кимёвий-физикавий хусусиятлари.


3.2.2. Иш соҳасидаги ҳавонинг чангланганлиги миқдорий кўрсаткичлари:

Йиллар

Миқдори мг/м куб хисобидан


Максимал бир марталик миқдори (МБММ)

Смена давомидаги ўртача миқдори (СДЎМ)

3.3. Кимёвий моддалар, биологик омиллар.


3.3.1. Иш зонасидаги ҳаво ифлосланганлигининг сифат жиҳатидан таърифи:

- ходимнинг вақтинча ва доимий бўлган иш жойида мавжуд зарарли моддаларнинг рўйхати; ишлатилаётган хом ашёни ҳисобга олган ҳолда реакцияга кирувчи ўртача ва охирги моддалар ва уларнинг ўзгарувчанлик (оксидланиш, деструкция, гидролиз ва бошқ.) хусусиятлари.


3.3.2. Ажралаётган кимёвий моддаларнинг миқдорий хусусиятлари:

Модданинг номи

Чегараланган рухсат этилган миқдори мг/м куб

Йиллар

Текширувлар сони

Миқдори мг/м куб

ЧРМ дан юқори текширувлар сони


МБММ

СДЎМ



МБММ

СДЎМ

МБММ

СДЎМ

ЧРМ - чегараланган рухсат этилган миқдори


Ўртача смена давомидаги миқдорни ўртача смена давомида ЧРМ си бор моддалар учун ўлчанади.


3.3.3. Тери орқали ўтиш хавфи бор моддалар учун (ССВ нинг зарарли моддаларнинг ЧРМ сига асосланган ҳолда) тери орқали организмга кириш эҳтимоли мавжудлигини баҳолаш керак. Масалан, зарарланган асбоб ускуналар ва ҳоказо, модданинг тўкилиб кетиши эҳтимоли борлиги ва бошқалар.


3.3.4. Қўл териси ифлосланишининг чегараланган рухсат этилган даражаси (ёки тахминий ЧРД) мавжуд моддалар учун миқдорий таъриф бериш керак.


3.3.5. Терининг касб хасталиги гумон қилинган ҳолларда ходим мулоқот қилувчи барча омилларнинг тўлиқ рўйхати (эритма, елим, смола, бирикма ва бошқ.) кўрсатилиши зарур.


3.4. Ионлашмаган нурланиш.

Ионлашмаган нурланиш турлари

Таъсирот манбаи ва технологик жараён хусусияти

Таъсирот таърифи

Электростатик майдон

Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари

Электр майдонининг кучланиш ҳимоя воситалари қўлланилиш ҳисобга олинган ҳолда смена давомидаги нурланиш даври, қўшимча зарарли меҳнат омиллари.

Доимий магнит майдонлари

Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари


Ишлаб чиқариш частотасидаги электр магнит майдони

Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари


Ишлаб чиқаришдаги магнит майдонлари

Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари

Таъсирот узлуксиз бўлганда умумий локал нурланиш, магнит майдонининг кучланганлиги, смена давомидаги таъсир вақти кўрсатилади.

Таъсирот узлукли бўлганда импульснинг таъсир вақти, пауза (танаффус) вақти, магнит майдонининг кучланганлиги, смена давомидаги таъсир вақти кўрсатилади:

иш шароитидаги қўшимча зарарли омиллар

Радиотўлқинлар частотасидаги электр магнит майдонлари

Ускуналар тури, маркаси, бевосита манбалари

- частоталар диапазони - 300 МГц гача частотадаги электромагнит майдонлари;

- учун кучланганлик, I сменадаги нурланишнинг давомати, энергетик экспозиция (организмга тушаётган энергетик таъсирот);

- 300МГц дан юқори частоталарда - оқимнинг зичлиги, I сменадаги нурланишнинг давомийлиги, ускунанинг ишлаш тартиби (айланиши, сканирлаши ва ҳ.к.), I сменадаги нурланишнинг давомийлиги энергетик экспозициялар; таъсирот  умумий, локал, индивидуал муҳофаза қилиш воситаларини қўллаш, ишлаш шароитидаги қўшимча зарарли омиллар

Лазердан нурланиш

Ускуналар тури, маркаси

Лазер нурланиши тўлқинининг узунлиги хусусияти:

- узлуксиз (таъсиротнинг умумий вақти);

- узлукли моноимпулси, даврий импулсли ва ҳ.к.) импульс даври, импулсларнинг қайтарилиш даври, таъсиротнинг умумий даври);

- нурланишнинг тўғри, аксланган тарқоқ акс этганлиги, тери ва кўздаги энергетик экспозицияларнинг кўрсаткичлари;

- индивидуал ҳимоя воситалари (кўзойнак тури, кийим-бош) ларнинг қўлланилиши, оптик мосламалар билан ишлаш);

- иш шароитларининг қўшимча омиллари.

3.5. Микроиқлим, ҳарорат, нисбий намлик, хавонинг харакат тезлиги, иссиқлик нурланишнинг жадаллиги.


3.5.1. Сифат таърифи:

- узлуксиз ёки узлукли таъсирот;

- иссиқлик нурланишнинг манбалари.


3.5.2. Миқдор таърифи:

- микроиқлим ўлчамларининг санитария меъёрларига мувофиқлиги;

- чегара рўйхатига олинган даражалардан ошган кўрсаткичлар рўйхати, уларнинг таъсир қилиш даври.


3.5.3. Очиқ майдонларда иш олиб борилганда ўртача ойлик ҳароратининг эҳтимоли минимал ва максимал кўрсаткичлари, нисбий намлик, шамол тезлиги, шу ҳудудда қишки (декабрь-феврал ва ёзги июн-август) мавсумларидаги тўғри қуёш радиациясининг жадаллиги кўрсатилади.


3.6. Меҳнат жараёнининг омиллари.


3.6.1. Иш жойидаги иш юритиш омилларининг таърифи:

- иш ҳолати (эркин, мажбурий);

- мажбурий иш ҳолатида бўлиш даври (смена вақтидан, фоиз ҳисобида);

- тана эгилишлари (мажбурий, йўқ);

- тананинг эгилиш бурчаги (градусларда);

- эгилишлар сони (1 операция, 1 смена давомида).


3.6.2. Жисмоний зўриқишлар таърифи:

- қўлда кўтариладиган юк вазни (кг);

- юк қаердан қаерга олиб қўйилади (полдан, ишлаш сатҳидан);

- юкни кўтариш, қўйиш масофалари (ҳар бири учун алоҳида);

- 1 операция, 1 смена давомида юк кўтариш частотаси;

- смена давомидаги юк айланиши;

- асосий бошқарув органларига тушаётган оғирлик.


3.6.3. Кўзга тушаётган таъсирот омиллари:

- оптик мосламалар ва уларсиз ишлаш;

- фарқланиши зарур бўлган энг кичик объект (мм);

- фарқланиши зарур бўлган объектнинг контрастлиги;

- фон таърифи.


3.6.4. Меҳнат ва дам олиш тартиби таърифи:

- ишнинг сменалилиги;

- тушликка танаффус (дақиқаларда);

- чегараланган танаффуснинг мавжудлиги, 1 смена давомидаги танаффус вақти.











































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск