Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказишга доир Йўриқнома (АВ томонидан 23.06.2000 й. 937-сон билан рўйхатга олинган ССВ 06.06.2000 й. 300-сон буйруққа 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

23.06.2000 й. 937-сон

билан рўйхатга олинган

ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлиги

06.06.2000 й. 300-сонли буйруғига

4-ИЛОВА



Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва

даврий тиббий кўрикларни ўтказишга доир

ЙЎРИҚНОМА


Ишга қабул қилишда дастлабки тиббий кўрикдан ўтказишдан мақсад  ходимларнинг уларга топшириладиган ишга мувофиқлиги (яроқлилигини)ни аниқлаш, бахтсиз ҳодисалар, умумий ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар хасталикларни тарқалишига йўл қўймасликдир.

Даврий тиббий кўриклар ўтказилиши касбга алоқадор зарарли омиллар ва нохуш меҳнат шароитларида ишловчилар саломатлигини мунтазам кузатиб боришни, касб касалликларининг илк белгиларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни муҳофаза қилиш ҳамда зарарли шароитларда ишни давом эттиришга ҳалақит берадиган умумий хасталикларни аниқлаш, шунингдек бахтсиз ҳодисаларга йўл қўймаслик ва ишлаш хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадидаги тадбирларни аниқлашни таъминлайди.


Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва

даврий тиббий кўрикларни ташкил этиш


1. Бу кўриклар тиббий-санитария қисмлари (идораларга қарашли поликлиникалар) томонидан ўтказилади, улар бўлмаган тақдирда - ҳудудий даволаш-муҳофаза муассасалари томонидан уюштирилади. Бу муассасалар фаолият кўрсатган жойларда тегишли корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоа хўжаликлари (кейинчалик корхона деб аталади) бўлади. Айни пайтда бу бирикув юқори соғлиқни сақлаш идораси, асосан бош корхонага асосланган ҳолда амалга оширилади.

Даврий тиббий кўриклар ёки текширувлар ходимларнинг стационарда ётган даврида, амбулатория-поликлиника муассасасида (бўлинмада) ҳам ўтказилиши мумкин, бунда ходимга ўтказилган текширув ёки тиббий ёрдам сўраган даврдаги кўчирма нусхаси топширилади.

Вахта усулида ишлашга юбориладиган шахсларни ишга қабул қилишда дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш ходим турар жойидаги даволаш-муҳофаза муассасаларида амалга оширилиши мумкин, бунда текширилувчига албатта хулоса ёзилган хужжат берилади. У текширилувчи доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича руҳий-асаб диспансери (бўлинма, кабинетлардагина) психиатр томонидан кўздан кечирилади.

Вахта усулида ишловчи ходимлар истисно тариқасида даврий тиббий кўриклардан вахта жойлашган ёрдам даволаш-муҳофаза муассасалари томонидан маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари билан келишилган ҳолда ўтишлари мумкин.


2. 2-чи иловадаги 13.1-бандга биноан тиббий текширувдан ўтишлари кўрсатилган якка меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи шахслар турар жой (рўйхатга олинган) санитария-эпидемиология станцияси томонидан йўлланма оладилар.


3. Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари федерацияси кенгаши (ЎзР КУФК) билан келишилган ҳолда ЎзР ССВ тасдиқланган рўйхатда кўзда тутилган зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари билан ишга янгидан кирадиган шахслар, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналарининг ходимлари дастлабки тиббий кўрикдан ўтадилар.

Ходимлар муайян зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган ишларга биринчи марта қабул қилинганларида (ўтказилганларида) дастлабки тиббий кўриклардан ўтказилади.

Ихтисослик (ҳунар) бўйича худди шундай ишга ўтиш, ишлаш шароитлари зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари худди шундай бўлганда иш фаолияти узлуксиз ҳисобланади. Бу ҳолларда дарвий тиббий кўриклар белгиланган муддатларда ўтказилади. Улар тиббий ҳужжатлар бўйича (амбулатория беморнинг тиббий варақаси) расмийлаштирилади.


4. Зарарли моддалар ва нохуш ишлаб чиқариш омиллари билан ишловчи ходимлар, шунингдек умумий овқатланиш, озиқ-овқат саноати, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ходимлари, илгари дастлабки тиббий кўриклардан ўтганлар даврий тиббий кўриклардан ўтишлари лозим; кўриклар даврийлиги ана шу буйруққа оид 1, 2-чи иловаларда 4-бўлимда белгиланган.


5. Дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни врач-мутахассислар ўтказадилар, бунда лабораторик ва функционал текширувлар, ЎзКУФК билан келишилган ҳолда ЎзР ССВ тасдиқлаган рўйхатлар бўйича ўтказилади (ушбу буйруқдаги 1, 2-чи иловаларнинг 5-6 бўлимида).


6. Дастлабки ва даврий тиббий кўриклар меҳнат жамоаси қарори билан белгиланган вақтда ўтказилади; тиббий-санитария қисми (поликлиника)нинг иш режаси ишловчилар учун қулай вақтда тиббий ёрдам қулай бўлишини таъминлаш учун корхонанинг ишлаш тартибини ҳисобга олган ҳолда тузилади.


7. Санитария-эпидемиология муассасалари, корхоналар, Давлат автоназорати ва даволаш-муҳофаза муассасалари ходимларини вақтдан олдин экспертиза тартибда тиббий кўрикка юборишлари мумкин (оғир касалликлар, шикастланишлар ва бошқаларни бошдан кечирганда). Йўлланмада вақтдан олдин кўрик ўтказилиши сабаби кўрсатилиши керак.


8. Дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтувчи шахсларни санитария-эпидемиология станциялари корхонанинг администрацияси ва касаба уюшмаси вакиллари билан биргаликда (цехлар, касблар ноқулай омиллар бўйича) жорий йилнинг 1 декабрдан кечикмасдан аниқланиши керак.

Санитария-эпидемиолоия станциялари, шунингдек дастлабки ва даврий тиббий кўрикларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат қиладилар.


9. Санитария-эпидемиология хизмати муассасалари, корхона маъмурияти ана шу кўрикларни ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасасига йўлланмасида текширилувчининг исми-шарифини, туғилган йили, касби, ишлаш жойидаги заҳарли омиллар ва нохуш ишлаш шароитларини транспорт воситаларининг турларини (мазкур буйруқнинг 1, 2-чи иловаларига мувофиқ тўлиқ кўрсатиши лозим).

Маъмурият дастлабки тиббий кўрикларга юборилган шахсларни йўлланма бланкалари билан таъминлаш масаласини ҳал этади. Текширилувчи паспорт ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат ва ҳарбий билетни тақдим этади.

Корхона штампи



Зарурий дастлабки тиббий кўрикка йўлланма


Фамилияси__________________

Исми_______________________

Отасининг исми______________

Иш жойи таърифи_____________

1-чи илова, пп_______________



2-чи илова, пп_______________

Имзо_______________________

Тиббий комиссиянинг хулосаси:

мутахассислиги бўйича ишлашига мулоқотда

(1-чи илова, пп);

Нохуш меҳнат шароитларида

(2-чи илова, пп)

Монеликлар йўқ

Даволаш-муҳофаза муассасаси (поликлиника)нинг муҳри босиладиган жой

Тиббий санитария қисми бош врачи

Цех (ҳудудий) врачлик участкасининг терапевти

Йил (кун)

Амбулатория беморнинг тиббий картасига қўшиб бериладиган бланка (025/у-87 шакл)

Ишга қабул қилинишда мажбурий дастлабки тиббий кўрик маълумотлари

Фамилияси_________________

Исми______________________

Отасининг исми_____________

Туғилган йили______________

Тиббий комиссиянинг хулосаси ихтисослиги бўйича ишлашига мулоқотда (1-чи илова, пп);

Нохуш меҳнат шароитларида

(2-чи илова, пп)

Тўлиқ кўрсатилган

Монеликлар йўқ

Цех (ҳудудий) врачлик участкасининг терапевти



10. Касб-ҳунар коллежи, автомактаб, касблар бўйича тайёрлаш курслари маъмурияти ана шу билим юртларини тамомлаганларидан кейин ходим ўз иши бўйича зарарли ва нохуш меҳнат шароитларига дуч келса, уни ўқитишдан олдин дастлабки тиббий кўрикдан ўтиш учун юбориши керак (9-бандга қаранг).


11. Корхона маъмурияти бир ой муддат ичида санитария-эпидемиология станциясидан олинган ҳужжатлар асосида тиббий кўриклардан ўтиши лозим бўлган шахслар рўйхатини номма-ном тузиб чиқади, шунда корхона, цех, касб, нохуш ишлаб чиқариш омиллари, шунингдек ана шу шароитларда ишловчининг иш стажи ҳам кўрсатилади.

Рўйхат цех, касб ва ишлаб чиқариш омиллари тўғри келиш-келмаслиги нуқтаи назаридан санитария-эпидемиология станция билан келишилади.


12. Корхона маъмурияти тиббий кўрикларни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради, ходимларнинг ана шу кўрик ва текширувларга ўз вақтида ва уюшган ҳолда келишларини таъминлайди ва бунга жавоб беради, даврий тиббий кўриклардан ўтиш муддатларига риоя қилинишини назорат қилади.

Маъмурият дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтмаган шахсларнинг ишлашига рухсат бергани, шунингдек, тиббий кўрсатмаларга биноан ишга қўйгани учун жавоб беради.


13. Дастлабки ва даврий кўрикларни ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасасининг бош врачи муассаса бўйича буйруққа биноан кўрикларни ўтказиш учун комиссия тузади, уни ўтказиш вақтини белгилайди, тиббий кўрикларни ўтказиш учун ажратилган врачларни тайёрлаш бўйича (шунингдек бу врачларни малака ошириш курсларига юбориш йўли билан) чора тадбирлар бажарилишини таъминлайди ва уларни унумли ўтишга жавоб беради, ҳамма лаборатория (материал тўплаш, текширув натижаларини олиш) ва функционал текширувлар ўтказилишини бошқа даволаш-муҳофаза муассасалари (диспансер ва бошқ.) дан зарур ахборот олишни ташкил этади.


14. Ҳудудий врачлик участкасининг врач терапевти ёки цех врачлик пункти участкасининг врач-терапевти дастлабки ва даврий тиббий кўрикларни ўтказувчи асосий шахс ҳисобланади; дастлабки тиббий кўрикларда 1 ва 2-иловалардаги 5-бўлимда кўрсатилган ҳамма врач-мутахассислар (невропатолог, офтальмолог, отоларинголог, дерматовенеролог, жарроҳ)нинг иштирок этиши врач-терапевт томонидан белгиланади. Тиббий кўрсатмалар бўйича бошқа врач-мутахассисларни тиббий кўрикларга жалб этиш масаласи ҳам врач-терапевт томонидан белгиланади. Кўрик ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасаси таркибида врач-мутахассислар етишмаганда ёки улар бўлмаганда улар юқори соғ-лиқни сақлаш идорасининг кўрсатмасига биноан бошқа муассасалардан жалб қилинади ёки зарур текширувлар бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларида ўтказилади.


15. Дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказишда касб фаолияти таърифи, тегишли касб (мутахассислик) ва ишлаш шароитлари билан танишиш лозим. Кўрик ўтказаётган врачлар ишлаб чиқариш шароитларини ўзига хос хусусиятларини ва ишловчиларда рўй бериши эҳтимоли бўлган касб касаллигини билишлари зарур.


16. Дастлабки тиббий кўрикларда қатнашаётган врачлар ишга яроқлик (монеликлар бўлмаслиги) ҳақидаги масалани ҳал этишда ЎзР КУФК билан келишилган ҳолда ЎзР ССВ тасдиқлаган рўйхатларга мувофиқ кўрсатилган тиббий монеликларга амал қилишади (ушбу буйруқдаги 1, 2-иловаларнинг 7 бўлими).

Даврий тиббий кўриклар ўтказишда ходимнинг ишга яроқлилиги масаласи ҳар бир алоҳида ҳолда шахсий тарзда, тананинг функционал аҳволи, патологик жараён характери ва ифодалангани, ёши, касбга тайёрлангани, иш стажи, меҳнат шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилинади.

Зарур бўлган ҳолларда тегишли даволаш-муҳофаза муассасасидан тиббий ҳужжатларни талаб қилиш зарур.

Борди-ю, тиббий монеликларга руҳий хасталиклар, алкоголизм, наркомания ва токсикомания киритилган бўлса, тиббий кўрик ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасасиунинг ёзма талабномасига биноан психоневрологик ва наркологик диспансерлар (диспансер бўлинмалари, кабинет) дан текширувчининг доимий турур жойидан унинг ишга яроқлилиги ҳақида маълумотномалар тақдим этилади.


17. Даврий тиббий кўриклар ўтказаётган даволаш-муҳофаза муассасаси корхона маъмуриятидан ана шу кўрикдан ўтиши зарур бўлган ходимларнинг ёзма рўйхатини олиши асосида календар режасини тузади. Режа корхона маъмурияти билан муддатлар хусусида, СЭС билан контингентлар тўла ҳисобга олингани борасида келишилади.

Режада кўриклар муддатлари, ажратиладиган мутахассислар рўйхати, ўтказилиши зарур бўлган рентгенологик, лабораторик ва бошқа текшириш турлари кўрсатилади. Текширувлар ҳажми Ўз КУФК билан келишилган ҳолда ЎзР ССВ тасдиқланган рўйхатлар (ушбу буйруқнинг 1, 2-иловалари)га биноан белгиланади.


18. Тиббий текширувнинг барча маълумотлари беморнинг амбулатория тиббий картаси (025/ш-87) шаклларига ёзиб қўйилади, дастлабки тиббий кўрик маълумотлари 025/ш-87 шаклнинг қўшиб бериладиган бланкасига яроқлик ҳақида ўз хулосасини беради. 025/ш-87 шаклнинг алоҳида бошланғич варағига ишчининг касб анамнези (корхона, цех, участ-ка, касби, ушбу буйруқнинг 1, 2-иловаларига мувофиқ), зарарли моддалар ва нохуш ишлаш омиллари) ҳам ёзиб қўйилади. Бу маълумотлар даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда ойдинлаштирилади. Кейинчалик меҳнат фаолияти ўзгарганда ўша вараққа қўшимчалар киритилади. Бемор ишдан бўшаганида ёки бошқа корхонага ўтганида амбулатория картаси дастлабки ва даврий тиббий кўрик маълумотлари билан янги иш жойи бўйича даволаш-муҳофаза муассасасига юборилади.


19. Дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтаётган ҳар бир шахс текширилгандан кейин унинг касбга яроқлилиги ёки яроқли эмаслиги ҳақида хулоса чиқарилади, тиббий текширув ўтказувчи врачлар қўйидаги даволаш-соғломлаштириш чора-тадбирларини режалаштиришади:

- аъзо ва тизимларда озгина ўзгариш топилган (келибчиқишда касб омили асосий ўрин тутган) шахсларни топилган патологик жараён табиатига қараб тегишли мутахассисларнинг динамик кузгатувида бўлиши;

- шифохонада ва санаторий-курортларда даволанишга, парҳез овқатлар тайинланишига, дам олиш уйлари ва санаторий-профилакторийларга юбориш (аниқланган касаллик характерига қараб);

- саломатлигининг аҳволи бўйича монеликлар кўрсатилган касб омилларини бартараф этган ҳолда вақтинча бошқа ишга ўтказиш, шунда Врачлик консультация комиссияси (ВКК) беморнинг ҳисобга олган ҳолда тавсия этиладиган иш характерини белгилаб бериш;

- олдинги шароитларида ишни давом эттиришга монелиги бўлган бошдан кечирилган касалликлардан сўнг асоратлар қолганида енгиллаштирилган шароитлардаги ишга ўтказиш;

- иш қобилиятини доим йўқотганликни аниқлаш, ишга қобилиятнинг қанча фоизларда йўқотганликни аниқлаш учун тиббий меҳнат экспертиза комиссиясига (ТМЭК) юбориш;

- касбга яроқлилик, саломатлигига қараб вақтинча ёки доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги тиббий хулоса маъмурият томондан бажарилиши шарт деб ҳисобланади.


20. Дастлабки тиббий кўрикдан ўтган ва зарарли омиллар ҳамда нохуш ишлаш шароитларида ишга яроқли деб топилган шахсларга қирқиб олинадиган йўлланма чиптаси берилади.

Зарарли омиллар ва нохуш иш шароитларида, (дастлабки кўрик маълумотларига кўра) ишлашга рухсат этилмаган шахсларга хулосалар қўлига топширилмайди, 3 кун муддат ичида йўлланма берган корхона маъмуриятига юборилади.


21. Даволаш-муҳофаза муассасалари санитария-эпидемиология станция, корхона маъмурияти, ЎзР КУФК билан биргаликда ҳар йили ишловчиларнинг даврий тиббий кўриклардан ўтказиш натижаларини умумлаштириб, йил мобайнида якунловчи далолатнома тузади, унда қўйидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади:

- даврий тиббий кўрикдан ўтишлари зарур бўлган шахслар, шу жумладан аёллар сони;

- кўздан кечирилганлар (кўрикка жалб этилганлик фоизи), шу жумладан аёллар сони;

- касбдан зарарланган ва касб касаллигига чалинган деб шубҳа қилиниб аниқланган шахслар сони (шу жумладан аёллар сони);

- умумий касаллиги бор шахслар сони;

- шифохона ёки санаторий - курортларда даволанишга юбориш, дам олиш уйларида, пансионатлар ва санаторий-профилакторийларда соғломлаштирилиши лозим бўлган шахслар, парҳез овқатланишга муҳтож бўлганлар сони (аниқланган хасталиклар турига қараб);

- саломатлигига кўра вақтинча бошқа ишга ўтишга муҳтож бўлган шахслар сони, шунда касб касаллигини бошидан кечиргандан кейин асоратлар қолиши ва улар олдинги шароитларда ишни давом эттиришлари учун монеликлар ҳисобга олинади (шунда монелик қилувчи ишлаб чиқариш омилларининг барчаси бартараф этилиши керак);

- енгиллаштирувчи меҳнат шароитларида ишга ўтказишга муҳтож бўлган шахслар сони;

- ногиронлик гуруҳини белгилаш учун ТМЭК (тиббий меҳнат эксперт комиссияси) га юборилиши зарур бўлган шахслар сони;

- тиббий кўрик натижаларига ва санитария врачнинг санитария-гигиена хулосаларига кўра, корхона цехларида (участкаларида) меҳнат шароитларини соғломлаштириш бўйича тавсиялар:

- бундан олдинги қайдномада кўзда тутилган чора-тадбирлар бажарилганлиги тўғрисида.

Далолатномада илова сифатида бошқа ишга кўчирилиши тавсия этилганлар, шифохоналарда даволаниш ва парҳез овқатланиш тавсия этилган шахслар рўйхати берилади.

Якунловчи далолатнома 4 нусхада тузилиб, корхона маъмуриятига, касаба уюшмасига, санитария-эпидемиология станциясига бажариш учун топширилади, бир нусхаси эса даволаш-муҳофаза муассасида қолдирилади.


22. Тиббий кўрик ўтказилаётганда касб касалликлари аломатлари аниқлангудек бўлса, ходимлар ташхис ва касалликнинг касбга алоқадорлигини ойдинлаштириш мақсадида махсус текширувга белгиланган тартибда санитария-гигиена ва касб касалликлари илмий тадқикот институти ва II-ТошДавТИ клиникаларига юборилади.

Санитария-эпидемиология станцияси даволаш-муҳофаза муассасасининг талабномасига биноан текширилувчи ишлаш шароитларининг санитария-гигиеник тавсифномасини ёки йўриқномага мувофиқ (5-илова) ахборот маълумотномасини тузади, уни санитария-эпидемиология станциясининг бош врачи имзолайди ва касб касаллиги қўйиладиган якунловчи ташхис (касалликнинг касбга алоқадорлиги)ни аниқлаш учун тиббий ҳужжатлар билан санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий тадқиқот институти ва II-ТошДавТИ клиникаларига юборилади.

Касб касаллиги клиникасида текширув даври ичида текширилувчига касаллик варақаси берилмасдан, балки унга амалдаги жорий қонунчиликка биноан иш хақи сақланиб қолинади.

II-Тошкент Давлат тиббиёт институти клиникасига ва санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти зиммасига, шунингдек дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказилганда юзага келган тортишув ҳолларини ҳал этиш вазифаси хам юклатилади.

Юқумли ва паразитар касалликларни ойдинлаштириш ёки қуйилган ташхисни тасдиқлаш иши юқумли касалликлар шифохоналарида (бўлим, хоналарда) юқумли касалликлар шифокори томонидан олиб борилади.

Юқумли ёки паразитар хасталикнинг касб фаолиятига алоқадорлигини аниқлаш иши белгиланган тартибда албатта юқумли касалликлар шифокори ёки эпидемиолог иштирокида олиб борилади. Эпидемиологик текширув картаси (357/у) ёки паразитар касалликнинг касбга алоқадорлигини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади. Эпидкартанинг тўлиқ ва тўғри тўлдирилгани ҳудудий санитария-эпидемиология станциянинг бош врачи томонидан, ўта хавфли юқумли касаллик юққан тақдирда эса таркибида ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бўлган санитария-эпидемиология станциянинг бош врачи томонидан имзоланади.


23. Касб касалликлари аниқланган барча шахслар, шунингдек аъзо ва тизимларида озгина ўзгаришлар топилган (келиб чиқишида касб омили асосий ўрин тутган) шахслар аниқланган патологик жараён табиатига қараб диспансер кузатувида тегишли мутахассислар (терапевт, невропатолог, дерматовенеролог, юқумли касалликлар шифокори ва бошқ.) назорати остида бўлиши лозим.

Иш фаолияти тугаганидан кейин касалликларга мубтало бўлган ходимларда тиббий санитария қисми (поликлиникаларда) илгари ишлаган жойи бўйича тўла ҳажмида тиббий ёрдам ҳуқуқи сақланиб қолади.


24. Касалликнинг касбга алоқадорлигини аниқлашнинг ўта мураккаб эксперт масалалари, шунингдек тортишув ҳоллари (дастлабки ва даврий тиббий кўриклар ўтказилганда пайдо бўлган ва даволаш-муҳофаза муассасасида ҳамда касб патологияси клиникасида ҳал бўлмаганда) ЎзР ССВ санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти ва 2-ТошДавТИ клиникаси қошидаги врачлик-консултатив комиссияси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.


25. 2-илованинг 13.1-бандида кўзда тутилган ходимларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказганлик маълумотлари намунаси Республикада жорий қилинган шахсий тиббий китобчага ёзиб қўйилади, маъмурият эса ана шу китобчалар билан ҳамма ходимларни таъминлаши зарур.


26. Ходимлар саломатлигининг аҳволи устидан назорат қилиш тизимига вахта усулида ишловчилар учун мажбурий вахта олди кўриклари киритилади. Вахта олди тиббий кўриклари шохобчалари ходимларининг вахтага марказлашган ҳолда учиб (бораётган) кетаётган жойларда корхона маъмурияти томонидан уюштирилади.

Вахта олди кўрикларини ўрта тиббиёт ходимлари (шу жумладан корхоналар ва халқ хўжалиги ташкилотлари билан шартномалар тузиш асосида) ўтказишлари хам мумкин.

Сафар (рейс), вахта олди кўрикларига қуйидагилар киради: анамнез тўплаш, тана ҳароратини ўлчаш (кўрсатмалар бўлганда), артериал босимни ўлчаш, томир уришини аниқлаш, бирорта асос бўлган усулда чиқарилаётган нафасда алкогол бор йўқлигига реакция ўтказиш шулар жумласидандир. Кўрик натижалари кўрикларни ҳисобга олиш журналига ёки “Ишлашга рухсат этилган” шахсий тиббий китобчага ёзиб қўйилади. Қуйидаги ҳолларда ёзувлар қилинмайди:

а) вақтинча ишга қобилиятсизлик белгилари аниқланганда;

б) чиқарилаётган нафасда алкоголга синама мусбат бўлган тақдирда.
















































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск