Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш, қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника воситалари билан жиҳозлашга доир Намунавий талабнома (АВ томонидан 02.04.1999 й. 690-сон билан рўйхатга олинган ИИВ ва ССВ томонидан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.04.1999 й.

N 690


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН




Дорихона муассасаларида гиёҳванд ва заҳарли

моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш,

қўриқлаш ва ёнғиндан хабар берувчи техника

воситалари билан жиҳозлашга доир

НАМУНАВИЙ ТАЛАБНОМА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 15 декабрь 607-71-сонли "Халқ хўжалигида белгиланган муассасалар низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Давлат комиссиясининг 1998 йил 25 августдаги 02-4-39-сонли топшириғига биноан, гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини ишончли сақланишини таъминлаш учун, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги даволаш муассасаларининг дорихоналарида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Дори-Дармон" давлат-акционерлик уюшма тизимидаги дорихоналари ва дорихона омборхоналарида сақлаш қуйидаги талаблар асосида олиб борилиши зарур;


1. Гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақлаш хоналари учун мустаҳкам, маҳкамланган ташқи девор, шифт ва пол бўлиши лозим. Деворларнинг қалинлиги гипсбетондан бўлса 80 мм, агар ғиштли девор бўлса 120 мм ва деворнинг устидан темир панжара билан қопланган бўлиши керак. Иморат эски еки деворлари ёғочдан бўлса деворнинг устидан қопланган темир панжаралар кучайтирилиши талаб этилади.


2. Гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини сақланадиган хонага кириш учун иккита мустаҳкам эшик ўрнатилган, биринчисини қалинлиги 40 мм бўлиб, устки ва ички томонлари темир тунука билан қопланади, тунуканинг чоклари ичкарига қайрилган бўлиши лозим, иккинчи эшик эса темир панжарали бўлиши керак. Эшик кесакилари қалинлиги 5 мм бўлган 30х40 мм темир уголникли бўлиши ва деворга қалинлиги 10-12 мм, узунлиги бўлган 120 - 150 мм темир арматура билан маҳкамланиши керак.


3. Гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситалар сақланадиган хона деразаларининг ички томонидан темир панжара билан қопланиши, деворга қалинлиги 15 мм, узунлиги 80 мм темир арматура билан маҳкамланиши керак. Панжарадаги темир арматураларни кесишган жойи бир- бирига пайвандланган ва уларнинг орасидаги туйнук 150х150 мм бўлиши керак.


4. Гиёҳванд ва заҳарли моддаларни сақлаган дори воситалар сақланадиган хоналар бирламчи ўт учириш воситалари билан (моддаларнинг физик ва кимёвий хоссаларини ҳисобга олган ҳолда) жиҳозланган ва икки ки уч босқичли қўриқлаш воситалари билан таъминланиши зарур ҳамда хар бир қўриқлаш воситалари алоҳида рақамли марказий пультга уланиши керак.

I чи қўриқлаш босқичига - эшик, дераза, иссиқлик ўтказгичлар, юпқа девор ажраткичлар, ҳаво алмаштириш туйнуклари ва бошқа ташқаридан кириш манбалари киради. Хабар бериш воситаларига "СМК-1,-2,-3", "Сигнал 37м", "ОТС-14, -32, -М", "НУР-1,-2", "Прима", "Тополь" датчикларини ўрнатиш мумкин.

II чи қўриқлаш тўсиқ билан хоналарнинг ички майдони ҳимояланади.

Қўриқлаш ёнғиндан сақлаш анжомлари сифатида ультратовуш оптик электрон, радио-тўлқинли ва бошқалар, яъни хона ичида ҳаракатланаётган тартиббузарларни аниқлайдиган: Садо, Сезгир, МН-10, МНС, SRP-600, OSCAR, IR-86, DTXJ-413, ФОТОН мосламалари ишлатилиши талаб этилади.

III чи тўсиқ билан гиёҳванд воситалар сақланадиган сейфлар, темир сандиқлар ва қутилар ҳимояланади. Уларнинг ҳимояси учун "Барьер", "РИФ", "СПЕКТР" каби воситалар қўлланилади. Кўп тўсиқли қўриқлаш воситаларининг бирон бир тўсиқда электр токи бўлмаганда ҳам ҳимояни таъминлайдиган "СИГНАЛ-37м" каби воситалар қўлланилади ва алоҳида марказий пультлардаги телефонга уланади.

Электр токи бўлмаганда ҳам ҳимояни таъминлайдиган "СИГНАЛ-37м" батареяли қўриқлаш воситалар, "Атлас-3" каби хабаргохлар билан бирга фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас.

Хоналарнинг хавфдан огоҳлантириш воситалари уланмаган ерлари, ертула ва бошқа хоналарга ўтиладиган ички эшиклар хабаргох тутқичлар билан ҳимояланади. Бу хабаргох - тутқичлар иккинчи ёки учинчи ҳимоя тўсиқларига уланади.

Сейфлар ва темир сандиқларни ҳимоя блокировка қилиш учун оддий СМК датчикларини ишлатиш фақат ҳажмли ёки оптик-электрон мосламалар билан рухсат этилади.

Қўриқланадиган бинода иккита телефон линияси бўлса иккинчи ва учинчи тўсиқлар марказлашган ҳимоя пультининг алоҳида йўналишларига уланади. Биринчи тўсиқ эса "Атлас-3", "Атлас-6" аппаратлари орқали уланади. Қўриқланадиган бинода битта телефон линияси бўлса, иккинчи ва учинчи тўсиқлар бир бирлари билан кетма-кет бирлаштирилади ва марказий қўриқлаш пультига уланади.

Биринчи тўсиқ эса "Атлас-3", "Атлас-6" аппаратлари орқали уланади. Телефон линиялари етарли бўлмаганда, қўшни ташкилотлардаги, фуқаролар уйлардаги ёки бинога яқин жойлашган таксофонлардан фойдаланиш тавсия қилинади.

Омборхоналарда "кичик марказлаштириш" усулидан фойдаланишга рухсат берилади. Бунда биноларнинг назорат - ўтказув пунктларида кичик ҳажми (Рубин, Топаз, Анхор ва Аланга) концетраторлари ўрнатилади ва марказий назорат пультига уланади.

Омборхона деворлари бўйлаб Вектор-2, -3, Рубеж-3 каби хавфдан огоҳлантирувчи ҳимоя воситалари ўрнатилиб биноларнинг назорат ўтказув пунктларидаги алоҳида назорат аппаратларига ёки концентраторларга уланади.

Доимо ишчилар бўладиган навбатчи дорихоналарда фақат гиёҳванд дори воситалари сақланадиган хоналарга қўриқлаш мосламалари ўрнатилади ва ўрнатилган тартиб асосида марказлаштирилган қўриқлаш пультига уланади, босқинчилик рўй берган ҳолда у вақтида чора кўриш учун бинога товуш огоҳ воситаси ўрнатилади.


5. Гиёҳванд ва заҳарли дори моддалар сақлаган дори воситалари сақланаётган омборлар, дорихона муассасаларидаги ёнғиндан сақлаш мосламалари СНиП нинг 2.04.09 - 84 "Бино ва иншоотларни ёнғиндан сақлаш автоматикаси" талабларига жавоб бериши ҳамда кун давомида узлуксиз ишлашини таъминлаши керак. Ёнғин хабарчилари ИП-10541, ДиП-3,-5,-10 типидаги алоҳида ва мустақил қабул қилиш назорат асбобларга бириктирилади ҳамда марказий пультга уланган ёруғлик ва овозли қўриқлаш воситаларига уланади.


6. Гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаган дори воситаларини қўриқлаш - ёнғиндан хабар бериш техника воситалари билан жиҳозлашга доир ишлар: қўриқлаш, ёнғиндан хабар бериш воситаларини ўрнатиш лойиҳаларини тузиш, созлаш, жиҳозлаш ишларини бажариш Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги "Қўриқлаш" бирлашмаси ва Ёнғиндан сақлаш бошқармаларидан ушбу ишларни амалга оширишга рухсат берувчи лицензиясини олган монтаж ташкилотлари кучи билан амалга оширилади.


7. Гиёҳванд ва заҳарли моддалар сақлаш дори воситаларини сақлаш хоналарини қўриқлаш учун қабул қилиш қуйидаги шарт-шароитлар яратилганда амалга оширилади:

а) Техник мустаҳкамлигини намунавий ва ўт учириш воситалари талаблари амалга оширилганда: Ушбу намунавий талабноманинг 1 - 4 банди;

б) Сақлаш объектлари марказий қўриқлаш пультига яқин жойланиши;

в) Сақлаш объектларида битта телефон тармоғи бўлганда.

Агар, гиёҳванд ва заҳарли моддалари бор дори-дармонлар сақланадиган дорихоналарни марказлаштирилган қўриқлаш пульти билан қўриқлашнинг имкони бўлмаган тақдирда - дорихонада телефон тармоғи бўлмаганда, ёки у марказлаштирилган қўриқлаш пультидан узоқда жойлашган бўлса, уларни қўриқлаш, қўриқлашнинг бошқа турлари билан амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан 1987 йил 9 апрелида келишилган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 1987 йил 17 апрелида тасдиқланган "Намунавий талабнома" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.






















































Время: 0.0210
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск