Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Вақтинчалик низом (ЎзР ВМ 11.03.1994 й. 132-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 11 мартдаги

132-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг

фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмаси (кейинги ўринларда Бирлашма деб аталади) вилоятлар, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикаси "Фармация" ишлаб чиқариш бирлашмаларининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.


2. Бирлашма "Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида", "Хўжалик жамиятлари ва ширкатлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 21 январдаги Фармонига мувофиқ ташкил этилади.


3. Бирлашма очиқ турдаги акционерлик жамияти тарзида ташкил этилади, мулкчилик шаклидан қатъи назар, акционерлик шаҳар ва туман марказий дорихоналари, дорихона муассасалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатларнинг жисмоний, юридик шахслари унинг қатнашчилари ҳисобланадилар.


4. Бирлашма юридик шахс ҳисобланади, молия-кредит муассасаларида тегишли счётлар очади, ўз номи ёзилган муҳрга, тўрт бурчак муҳрга эга бўлади.


5. Бирлашма белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган вақтдан бошлаб юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади.


6. Акция ва облигациялар чиқариш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни ҳисобга олиш масалалари бирлашма бошқарув органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.

Акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор бирлашма таъсисчилари ёки акционерларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Қийматли қоғозларнинг дастлабки эмиссияси аъмоллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1993 йил 2 февралда тасдиқланган Давлат корхоналарини қайта ўзгартириш натижасида ташкил этилган акционерлик жамиятларининг қийматли қоғозларини чиқариш ва қайд этиш тўғрисидаги 11-сон "Йўриқнома"га мувофиқ амалга оширилади.

Қийматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга олиш Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Акциялар:

- имтиёзли (овоз бериш ҳуқуқисиз), оддий (овоз бериш ҳуқуқи билан);

- бошқа акционерларнинг розилигисиз қўлдан-қўлга ўтувчи бўлиши мумкин.

Акцияларни меҳнат жамоаларида ва бошқа акционерларга тақсимлаш акцияларга ёзилиш асосида амалга оширилади.

Акция олган акционерлар тегишли равишда расмийлаштирилган акционерларни рўйхатга олиш реестр дафтарига ёзиб қўйилади.

Акцияларнинг сотилмаган қисми қонунда белгиланган тартибда сақлашга қўйилади.


7. Устав тасдиқлангунга қадар давлат-акционерлик бирлашмаси ўз фаолиятида мазкур Вақтинчалик низомга амал қилади.



II. БИРЛАШМАНИНГ МАҚСАДИ ВА ФАОЛИЯТ ТУРИ


8. Бирлашма вилоят аҳолисини дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш мақсадида ташкил этилади.


9. Бирлашма асосий мақсадга эришиш учун қуйидагиларни амалга оширади:

акционерлик, жамоа дорихона муассасалари ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, давлат органлари ва бошқа органларда умумий манфаатларни ифодалаш;

бозор конъюнктурасини таҳлил қилиш, маркетинг фаолиятини амалга ошириш;

дори-дармонлар тўғрисидаги ахборотнинг ҳудудий тизимини ташкил этиш;

дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

дорихона муассасалари мулкчиликнинг турли шаклларига айлантирилаётганда уларга ва уларнинг фаолиятига ёрдам кўрсатиш;

аҳолининг дори-дармонларга ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида пул маблағлари (инвестициялар)ни, шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг ва фуқароларнинг пул маблағлари (инвестициялари)ни жалб қилиш, дори-дармонлар савдоси ва таъминоти тизимини такомиллаштириш;

аҳолини ва даволаш-профилактика муассасаларини дори-дармонлар билан таъминлашнинг ташкил этилиши ва тартибини, дори-дармонлар сифатини, акционерлик дорихона муассасаларида, жамоа ва хусусий дорихоналарда доришунос кадрларни қайта тайёрлашни назорат қилиш.



III. БИРЛАШМАНИНГ МОЛ-МУЛКИ


10. Қайта тузилаётган "Фармация" ишлаб чиқариш бирлашмасининг асосий ва айланма маблағлари, дорихона муассасаларининг акциялари, пайлари, улушлари Бирлашманинг мол-мулкини ташкил этади.

35 фоиз миқдордаги акциялар пакети давлат мулкчилигида сақланади ва давлат акционерлик уюшмасига ўтказилади.


11. Қуйидагилар бирлашма мол-мулкини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

ҳудудий давлат-акционерлик бирлашмасининг таъсис этилган вақтдаги устав фонди қайта тузилаётган "Фармация" ишлаб чиқариш бирлашмасининг ва шифохоналарнинг хўжалик ҳисобидаги дорихоналарининг мол-мулки, шаҳар, туман марказий дорихоналарининг ва бошқа акционерлик дорихона муассасаларининг давлатга тегишли акциялари;

таъсисчиларнинг пул ва моддий бадаллари;

маҳсулотларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар, дори-дармонлар билан имтиёзли таъминлашнинг ўрнини қоплаш учун бюджет ташкилотларидан тушган пуллар ва шу кабилар;

ташкилотлар ва фуқароларнинг беғараз ва ҳайрия бадаллари, хайр-эҳсонлари.


12. Бирлашма ўзининг мулки ҳисобланган ишлаб чиқариш воситалари ва бошқа моддий бойликларни таъсисчилар билан келишган ҳолда сотишга, ижарага беришга ҳақлидир.



IV. БИРЛАШМАНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ


13. Бирлашма ўз мақсадларига эришиш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

ҳам республикада, ҳам чет элда юридик шахслар ва фуқаролар билан ўз номидан шартномалар, контрактлар тузиш;

молия-кредит муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётлар очиш ҳамда улар орқали миллий ва чет эл валютасида операцияларни амалга ошириш;

белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

миллий ва чет эл валютасидаги кредитлардан фойдаланиш;

уюшмалар, концернлар ва бошқа бирлашмаларга кириш, хорижий шериклар билан биргаликда қўшма корхоналар ташкил этиш;

ўзининг савдо корхоналари, шўъба корхоналари, фирмаларини (шу жумладан, чет элда) ташкил этиш ва таъсис қилиш;

Бирлашма фойдасини тасарруф этиш;

ҳар хил, шу жумладан, хорижий ташкилотлар ва фуқароларнинг пул маблағлари (инвестициялари)ни жалб қилиш;

белгиланган тартибда ташқи бозорда экспорт ва импорт операцияларини мустақил амалга ошириш;

ҳам ички, ҳам ташқи бозорда бартер, клиринг битишувлари шаклида таъминот-сотиш операцияларини амалга ошириш:

бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар ва кўчмас мол-мулкни сотиб олиш, ҳисобдан чиқариш, ижарага олиш ва бериш;

дорихона муассасалари акцияларини чиқариш ва таъсисчилар, Ўзбекистон Республикаси ҳамда бошқа давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари ўртасида тарқатиш.


14. Бирлашма:

ўз фаолиятини амалдаги қонунчиликка, мазкур Вақтинчалик низомга ва таъсис шартномаларига қатъий риоя қилган ҳолда амалга ошириши;

давлат-акционерлик уюшмаси қабул қилган қарорларни бажариши шарт.



V. БИРЛАШМАНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ


15. Бирлашма ўз хўжалик фаолиятини мустақил белгилайди.


16. Фойда Бирлашма молиявий фаолиятининг асосий умумлаштирилган кўрсаткичи ҳисобланади.


17. Бирлашма белгиланган тартибда жамғармалар ташкил этади.



VI. ИСТИҚБОЛНИ БЕЛГИЛАШ ВА ҲИСОБОТ


18. Бирлашма, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларининг давлат буюртмасини ҳисобга олган ҳолда, ўз фаолиятининг истиқболини мустақил белгилайди.


19. Бирлашма ўз фаолияти натижаларини ҳисобга олишни амалга оширади, бухгалтерия ва статистика ҳисоботини юритади ҳамда унинг ишончлилиги учун жавоб беради.


20. Бирлашма фаолиятининг йиллик ҳисоботи таъсисчиларнинг умумий йиғилишида (конференциясида) ҳисобот йили тамом бўлгандан кейин бир ойдан кечикмай тасдиқланиши керак.


21. Йиллик ҳисобот Бирлашма бошқарувининг қарори билан аудиторлик ташкилоти томонидан текширилиши ва тасдиқланиши мумкин.


22. Бирлашманинг чораклик ва йиллик ҳисоботлари белгиланган муддатларда тегишли органларга ва таъсисчиларга тақдим этилади.



VII. БИРЛАШМАНИНГ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ


23. Бирлашмани бошқаришнинг юқори органи акционерлар ва таъсисчиларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади.

Қуйидагилар умумий йиғилишнинг мутлақ ваколатига киради:

Бирлашма уставини тасдиқлаш ва ўзгартириш;

Устав фондини тасдиқлаш ва ўзгартириш;

Бирлашма бошқарувини сайлаш, унинг раисини тасдиқлаш ва лавозимидан озод қилиш;

тафтиш комиссиясини сайлаш, унинг тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш;

Бирлашма фаолиятини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;

кузатувчи кенгашни сайлаш ва унинг Низомини тасдиқлаш.


24. Бирлашмада раис ва бош (ижро этувчи) директор лавозимлари бирга қўшиб олиб борилади.


25. Раис мустақил равишда бошқарув сметасини, тузилмасини, ишга ёллаш, ходимларни ишдан бўшатиш тартибини белгилайди ҳамда Бирлашманинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади ва давлат муассасалари ва бошқа муассасалар билан ўзаро муносабатларда ишончномасиз вакиллик қилади, шартномалар, контрактлар ва бошқа ҳужжатларни имзолайди.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Давлат-акционерлик бирлашмасининг Устави тасдиқлангандан кейин мазкур Вақтинчалик низом ўз кучини йўқотади.



































Время: 0.0315
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск