Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари (ЎзР ВМ 02.04.1991 й. 83-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1991 йил 2 апрелдаги

83-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш

тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


1. "Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунига мувофиқ умумиттифоқ жамоат бирлашмаларининг жумҳурият бўғинлари, халқаро, жумҳуриятлараро, жумҳурият ҳамда вилоятлараро жамоат бирлашмалари уставлари (низомлари)ни Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги рўйхатга олади.


Фаолияти вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудига ёки икки ёҳуд ундан ортиқ ноҳиялар ва шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқлар ҳудудига тарқаладиган жамоат бирлашмаларининг уставлари халқ депутатлари тегишли вилоят, Тошкент шаҳар Советлари ижроия кўмиталарининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.


Қорақалпоғистон МССЖ ҳудудида иш олиб борадиган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тартибини Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши белгилайди.


2. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза мазкур устав қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлигининг тегишли органига топширилади. Аризага жамоат бирлашмаси раҳбар ташкилотининг аъзолари ҳар бирининг истиқомат жойи кўрсатилиб, имзо чекилган ҳамда у мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида келтирилган формага мос бўлиши керак.


Аризага қуйидагилар илова килинади:


жамоат бирлашмасининг устави ҳамда уставни қабул қилган таъсис йиғилиши (конференция, съезд)нинг баённомаси - икки нусхада;


пул тўловчининг кредит муассасасига пул ўтказганлиги тўғрисида банк томонидан белги қўйилган тўлов қоғози ёки банкнинг рўйхатга олиш тўлови учун пул қабул қилиб олганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжати;


"Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунининг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар, шу жумладан;


жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари тўғрисидаги маълумотлар (ташаббускор - фуқаролар учун фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилади; жамоат бирлашмалари учун - бирлашманинг номи, раҳбар ташкилотининг қаерда жойлашганлиги, устави қаерда ва қачон рўйхатга олинганлиги кўрсатилади). "Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида" Ўзбекистон ССЖ Қонуни кучга киритилгунга қадар тузилган жамоат бирлашмалари ташаббускорлар тўғрисидаги маълумотларни давлат ва жамоат органларининг актлари, архив ҳужжатларининг нусхалари, амалий характердаги мактублар шаклида тақдим этишлари мумкин;


мазкур жамоат бирлашмасининг Қорақалпоғистон МССЖда, вилоятларда, Тошкент шаҳрида, бошқа жумҳуриятларда, чет давлатларда (халқаро жамоат бирлашмалари учун) ташкилотлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (йиғилишларнинг баёнлари, қарорлардан кўчирмалар ва бошқалар); партиялар ва касаба уюшмалари учун - шу бирлашмаларнинг аъзоси бўлган камида 3000 фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва истиқомат жойи кўрсатилган рўйхати.


Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлигининг органлари жамоат бирлашмалари томонидан тақдим этилган материалларнинг тўғрилигини текширишлари мумкин.


3. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза Ўзбекистон ССЖ Адлия вазирлиги идоралари томонидан шу ариза тушган кундан бошлаб 2 ой муддат ичида кўриб чиқилади.


Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:


уставни рўйхатга олиш тўғрисида;


уставни рўйхатга олишни рад этиш ҳақида;


аризани кўриб чиқмасдан қолдириш тўғрисида.


Қабул қилинган қарор ҳақида аризачига рўйхатга олиш учун белгиланган муддатда ёзма равишда хабар қилинади.


4. "Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни кучга киритилгунга қадар тузилган жамоат бирлашмасининг устави мазкур Қонуннииг 10-моддаси талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда, агар ана шу номувофиқлик бирлашманинг мақсадлари ва вазифаларига ҳамда унинг аъзолари ҳуқуқларига дахлдор бўлмаса, жамоат бирлашмаси раҳбар ташкилотининг уставга бирлашманинг яқинда бўладиган умумий йиғилишида (съездида) зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилиши тўғрисида ёзма мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда бу жамоат бирлашмаси рўйхатга олиниши мумкин.


5. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисида қарор чиқарилган тақдирда аризачига рўйхатга олинганлик тўғрисида белгиланган намунадаги (мазкур Қоидаларга 2-илова) гувоҳнома топширилади.


Рўйхатга олиш тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган тақдирда унинг иккинчи нусхасини топшириш учун рўйхатта олиш тўлови умумий суммасининг 10 фоизи микдорида пул олинади.


6. Устави рўйхатга олинган жамоат бирлашмасига у жумҳурият, жумҳуриятлараро, халқаро ва маҳаллий бирлашмалар рўйхатига қайси рақам билан ёзилган бўлса худди шундай рўйхатга олиш рақами берилади.


7. Уставни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза билан номи бир хил бўлган икки ёки ундан кўпроқ жамоат бирлашмаси мурожаат қилган ҳолларда "Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни кучга киритилгунга қадар тузилган жамоат бирлашмаси олдин амал қилган Қонунларга мувофиқ уставни рўйхатга олишда устун ҳуқуққа эга бўлади. Агар бундай бирлашма бўлмаган тақдирда даъвогарлар орасидан шу ном билан уставни рўйхатга олиш тўғрисида бошкалардан олдинроқ ариза берган жамоат бирлашмасига устунлик берилади.


8. Агар жамоат бирлашмасини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза ушбу қоидаларнинг 2-пунктида кўрсатилган ҳужжатларни илова қилмасдан берилган бўлса, бундай ариза кўриб чиқилмайди.


Аризани кўриб чиқмасдан қолдириш тўғрисида қарор чиқариш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ариза "Ўзбекистон ССЖда жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонунида ва ушбу Қоидаларда белгиланган тартибда ва муддатда кўриб чиқилиши керак.


9. Жамоат бирлашмалари уставларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризалар ушбу Қоидаларга мувофиқ кўриб чиқилади.


10. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳужжатлар расмий тилда тақдим этилади.





Жамоат бирлашмалари уставларини

рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни

кўриб чиқиш Қоидаларига

1-ИЛОВА




А Р И 3 А


_________________________________________________________________________

(Фуқароларнинг - жамоат бирлашмаси раҳбар ташкилоти аъзоларининг


______________________________________________________________________________

фамилияси, исми, отасинииг исми, туғилган йили, доимий яшаш жойи,


______________________________________________________________________________

хар  бирининг телефон номери кўрсатилади)


_________________________________________________________________________нинг

(жамоат бирлашмасининг номи)


____________________________________________________________________________да

(уставнинг қабул қилинган вақти - йил, кун, ой)


___________________________________________________________________томонидан

(уставни қабул қилган органнинг номи)


қабул қилинган уставини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қиладилар.


Бирлашманинг тури:     жумҳурият,    жумҳуриятлараро,    халқаро,     вилоят,


шаҳар___________________________________

              (кераклиси кўрсатилсин)


Бирлашма устав фаолиятининг асосий мақсадлари


______________________________________________________________________________________

(қисқача баён қилинади)


______________________________________________________________________________


______________________________________________________________________________


Жамоат   бирлашмаси    раҳбар   ташкилотининг   номи   ва   жойлашган   ўрни


(манзилгоҳи) _________________________________________________________________


________________________________________________________________________


________________________________________________________________________



Аризачиларнинг фамилиялари                                                               Имзолар

                                                                                                     Сана





Жамоат бирлашмалари уставларини

рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни

кўриб чиқиш Қоидаларига

2-ИЛОВА




ЎЗБЕКИСТОН ССЖ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ




Жамоат бирлашмаси уставининг


РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА




Тошкент







ЎЗБЕКИСТОН ССЖ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ




Жамоат бирлашмаси уставининг


РЎЙХАТГА ОЛИНГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА ГУВОҲНОМА


              199___ йил             "_____"____________________________



бирлашманинг номи________________________________________________

___________________________________________________________________


бирлашманинг тури _______________________________________________

(жумҳурият, халқаро, жумҳуриятлараро, маҳаллий)


бирлашманинг раҳбар органи______________________________________

(тўлиқ номи, манзилгоҳи)


фаолиятининг асосий мақсадлари____________________________________

___________________________________________________________________

___________________________________________________________________





Ўзбекистон ССЖ Адлия вазири


____________________

(имзо)



















Время: 0.0073
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск