Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидалари (ЎзР ВМ 12.03.1993 й. 132-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 12 мартдаги

132-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг

уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги

аризаларни кўриб чиқиш

ҚОИДАЛАРИ


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи халқаро, республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари, партиялар, оммавий жамоат ҳаракатлари ва касаба уюшмаларининг уставларини рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг адлия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Халқаро жамоат бирлашмалари тузилмавий бўлинмаларининг (бўлимлари, филиаллари) уставларини (низомлари) рўйхатдан ўтказиш ҳам Ўзбекистон Республикаси адлия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари структуравий бўлинмаларининг ҳамда вилоят, туман, шаҳар, поселка, қишлоқ ҳудудида ёки икки ва ундан ортиқ туманлар ва шаҳарлар, поселкалар ва қишлоқлар ҳудудида фаолият кўрсатувчи жамоат бирлашмаларининг уставлари (низомлари) вилоятларнинг адлия бошқармалари, Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан рўйхатдан ўтказилади.

Ўз уставига (низомига) эга бўлмаган структуравий бўлинмалар рўйхатга олувчи тегишли адлия органларида ҳисоб рўйхатидан ўтадилар.

Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

2. Жамоат бирлашмаси уставини (низомни) рўйхатдан ўтказиш учун "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги" Қонуннинг 11-моддасида кўзда тутилган тартиб ва муддатларда рўйхатдан ўтказувчи органга ариза берилади. У жамоат бирлашмасининг раҳбар органи аъзолари томонидан исми, фамилияси, отасининг исми, сайланган лавозими, туғилган йили, яшаш жойи ва телефони кўрсатилган ҳолда имзоланган бўлиши лозим. (1-илова).

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага нотариус томонидан тасдиқланган (ёки уларни берган органлар томонидан тасдиқланган) қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим (3 нусхада):

а) "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги" Қонуннинг 10-моддасининг талабларига жавоб берувчи жамоат бирлашмасининг устави

б) уставни қабул қилган таъсис йиғилиши (конференция) ёки умумий йиғилишнинг баённомаси.

в) давлат божи тўланганлигидан далолат берувчи банк тўлов ҳужжати.

г) "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги" Қонуннинг 6, 8 ва 11-моддаларининг талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар, шу жумладан:

- жамоат бирлашмасини ташкил қилиш ташаббускорлари (таъсисчилар) тўғрисида маълумотлар (ташаббускорлар - фуқаролар учун фамилиси, исми, отасининг исми, туғилган йили, яшаш жойи; жамоат бирлашмалари учун - бирлашманинг номи, раҳбар органнинг манзилгоҳи, уставни рўйхатдан ўтказилган санаси ва жойи).

"Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги" Қонун киритилмасдан олдин барпо қилинган жамоат бирлашмалари ташаббускорлар тўғрисидаги маълумотларни давлат ва жамоат органларининг далолатномалари, архив ҳужжатларининг нусхалари, ишга тегишли хатлар шаклида тақдим қилишлари мумкин;

- фамилияси, исми, отасининг  исми, сайланган лавозими, туғилган йили, манзилгоҳи ва телефони кўрсатилган ҳолда раҳбар орган аъзолари тўғрисида маълумотлар. Бунда бир жамоат бирлашмаси раҳбар органининг аъзоси бир вақтда бошқа жамоат бирлашмаси раҳбар органининг аъзоси бўла олмайди;

- мазкур жамоат бирлашмасининг бошқа мамлакатлар, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикасининг вилоятларида ташкилотлари борлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (мазкур ҳужжатлар халқаро, республика ёки вилоятлараро жамоат бирлашмалари ташкил қилинаётган ҳолда тақдим қилинади);

- фаолиятни, нашриёт фаолияти ва босма органларини таъминлашни ўз ичига олган ҳолда, молиялаштириш манбалари тўғрисидаги декларация; (2-илова)

- илк бор ташкил қилинаётган жамоат бирлашмалари учун - ижарага берувчининг тегишли хоналарни беришга розилиги ҳақида хати;

- сиёсий партиялар учун камида саккиз ҳудудий субъектда (вилоятда), жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшовчи камида беш минг партия аъзосининг рўйхати, касаба уюшмалари учун камида уч минг фуқаронинг рўйхати илова қилинади. Рўйхатларда имзодан ташқари имзо қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, доимий яшаш жойи кўрсатилади. Имзо ва маълумотлар мос равишда фуқаронинг яшаш жойида (иш, ўқиш ёки ҳарбий хизмат жойи) тасдиқланади.

Жамоат бирлашмасининг тузилмавий бўлинмалари уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага нотариус томонидан тасдиқланган устав (низом) ва Бош жамоат бирлашмасини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатномаларнинг нусхаси ва жамоат бирлашмасининг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган таъсис ҳужжатлари илова қилинади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган жамоат бирлашмаси томонидан тақдим қилинган материалларнинг ишончлилиги ва жорий қонунчиликка мос эканлигини текширади.


3. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ўзбек ва рус тилида барча зарур ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг икки ой ичида кўриб чиқилади.

Зарур бўлган ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи орган тегишли ташкилотларга жамоат бирлашмасининг уставини экспертизадан ўтказишни топшириши мумкин, шу сабаб туфайли аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин, лекин бир ойдан ошмаслиги лозим.

Аризани кўриб чиқиш натижасида рўйхатдан ўтказувчи орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

1) уставни рўйхатдан ўтказиш;

2) рўйхатдан ўтказишга рад жавобини бериш;

3) аризани кўриб чиқмасдан қолдириш.


4. "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги" қонун киритилмасдан олдин ташкил қилинган жамоат бирлашмасининг устави кўрсатилган Қонуннинг 10-моддаси талабларига мос келмаган ҳолларда, агар бу номослик бирлашманинг мақсад ва вазифалари, унинг аъзоларининг ҳуқуқларига тегишли бўлмаса, у жамоат бирлашмаси раҳбар органининг бирлашманинг энг яқин йиғилишида (съезди, конференцияси) уставга зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиши тўғрисидаги ёзма мажбурияти бўлганида рўйхатдан ўтказилиши мумкин.


5. Қандай турдалигидан қатъий назар бир хил номли халқаро, республика ва бошқа жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан икки ёки ундан ортиқ бир хил номли бирлашмалар мурожаат этган ҳолларда уставни рўйхатдан ўтказиш учун устунлик ҳуқуқига "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги" Қонун жорий қилинмасдан олдин ташкил қилинган жамоат бирлашмаси эга бўлади. Бундай бирлашма бўлмаса, у ҳолда бошқалардан олдин ушбу ном билан уставни рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширган жамоат бирлашмасига афзаллик берилади.


6. Жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатдан ўтказиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун миқдори ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган давлат божи олинади.

7. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан ўтказиш учун рад жавоби берилган ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда асосланган қарор қабул қилади. Рўйхатдан ўтказишга рад жавобига жамоат бирлашмасининг раҳбарияти Ўзбекистон Республикасининг фуқаро-процессуал кодексида кўзда тутилган тартиб ва муддатларда тегишли судга шикоят аризаси топшириши мумкин.


8. Агар жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ҳужжатларни тақдим қилинмасдан топширилган бўлса ёки мазкур Қоидаларнинг 2 ва 5-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатларнинг бири мавжуд бўлганида ариза кўриб чиқилмайди. Аризани кўриб чиқмаслик тўғрисидаги қарор ариза берувчига ёзма шаклда маълум қилинади. Уларга камчиликлар бартараф қилингандан сўнг жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқлари тушуштирилади. Қайта ариза билан мурожаат қилинганда аризани кўриб чиқмаслик учун қарор қабул қилингандан уч ой ўтганидан сўнг рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи умумий асосда олинади.

Аризани кўриб чиқмасликка қарор қабул қилиш учун асос бўлган сабаблар бартараф қилинганда, ариза "Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонун ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартиб ва ва муддатларда кўриб чиқилади.


9. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганда ариза берувчига рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган намунада гувоҳнома берилади. (3 ва 4-иловалар).

Гувоҳнома йўқотилганда унинг дубликатини бериш учун давлат божининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади.

10. Устави рўйхатдан ўтказилган жамоат бирлашмасига рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан жамоат бирлашмалари реестрига ёзиб қўйилувчи тегишли рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами берилади.

Реестрга қуйидагилар киритилади: номи, тури, бирлашмани ташкил қилиш мақсадлари ва фаолияти, оти, манзилгоҳи, раҳбар органларнинг таркиби ва сайланган санаси, устав қабул қилинган сана, реестрга киритилган сана, фамилия, исми, лавозими, реестрга киритган шахснинг имзоси (5-илова).


11. Агар уставда жорий қонунчиликка зид ҳолатлар мавжуд бўлса ёки таъсис ҳужжатларида бошқа қоида бузилишлари аниқланса, жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан бекор қилинади.


12. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган жамоат бирлашмаларининг раҳбар органлари ҳар чоракда рўйхатдан ўтказувчи органга қабул қилинган қарорлар (нусхаси) ва режалаштирилаётган тадбирлар тўғрисида маълумотларни тақдим қилиб туришлари лозим. Кўрсатилган маълумотлар тақдим қилинмаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган ёзма огоҳлантириш берганидан сўнг тегишли жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисида илтимоснома киритади.


13. Жамоат бирлашмасининг уставини қайта рўйхатдан ўтказиш, уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги аризалар мазкур Қоидаларга биноан кўриб чиқилади. Жамоат ташкилотилари уставдаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида ҳамда жамоат ташкилотининг жойлашган жойи ўзгарганида бир ой муддат ичида рўйхатдан ўтказувчи органга хабар беришлари лозим. Бундай ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида белгиланган муддатда хабар берилмаганда уставни қайта рўйхатдан ўтказишда давлат божи тўлиқ миқдорда олинади.

14. Жамоат бирлашмалари уставини қайта рўйхатдан ўтказиш мазкур Қоидаларнинг 2-бандида санаб ўтилган нотариус томонидан (ҳужжатларни берган орган томонидан) тасдиқланган ҳужжатлар ҳамда жамоат бирлашамасининг охирги йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилингандан сўнг амалга оширилади.


15. Уставлари Адлия Вазирги ва вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимиятларининг адлия бошқармаларида рўйхатга олинган жамоат бирлашмаларининг реестрлари оммавий ахборот воситаларида ошкор этилиши мумкин.


16. Жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўн кун ичида тегишли давлат статистика органларига белгиланган шаклда берилиши лозим.


17. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жамоат бирлашмалари, шу жумладан партиялар ва касаба уюшмалари, ҳар йили 1 февралгача рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни молиялаш манбалари ва маблағларни сарфлаш тўғрисида декларацияни қўшган ҳолда ўтган йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот ҳамда мавжуд аъзолар сони тўғрисида маълумот тақдим қилишлари лозим.


18. Тугатилганда жамоат бирлашмасининг раҳбар органлари уч кун ичида рўйхатдан ўтказувчи органга тегишли ариза беришлари лозим. Рўйхатга олинганликни бекор қилиш бу ҳолда жамоат бирлашмаси энг юқори органининг мажлиси баённомасидан кўчирма ёки тегишли суд қарори асосида амалга оширилади.

Агар аъзолари сони жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонуннинг 6-моддасининг 1-қисми ва 8-моддасининг 1-қисмига биноан жамоат бирлашмасини таъсис қилиш учун зарур миқдордан кам бўлиб қолган тақдирда ҳам жамоат бирлашмаси ўз фаолиятини тугатган ҳисобланади.






Қоидаларга

1-ИЛОВА



АРИЗА

Туғилган йили, доимий турар жойи, телефон рақамини кўрсатган ҳолда

жамоат ташкилотининг бошқарув органи аъзолари - фуқароларнинг

фамилияси, исми, отасининг исми

(жамоат бирлашмасининг номи)

Рўйхатдан ўтказиш учун



(уставни қабул қилиш вақти - йил, ой, сана)

уставни тақдим қилади

Бирлашма устав фаолиятининг асосий мақсадлари

(қисқа баён этилади)

Жамоат бирлашмаси бошқарув органининг

номи ва жойлашган жойи (манзилгоҳи)

Ариза берувчиларнинг фамилияси                        имзоси


сана





Қоидаларга

2-ИЛОВА



Жамоат бирлашмаларини молиялаштириш манбалар ҳақида

ДЕКЛАРАЦИЯ


____________________________________________________

(номи)

199_ 199_ йиллар учун


1. Таъсис қилувчилар ажратган сумма

а) ___________________________

199___ ________________________

(корхона, ташкилот рахбарининг имзоси, мухр тасдиғи билан)


б) ___________________________

199___ ________________________

(корхона, ташкилот рахбарининг имзоси, мухр тасдиғи билан)


в) ___________________________

199___ ________________________

(корхона, ташкилот рахбарининг имзоси, мухр тасдиғи билан)

2. Аъзо бўлиш бадаллари суммаси ____________________________

3. Аъзолик бадаллари  суммаси _______________________________

4. Фуқаролар ва корхоналардан кўнгилли

тўловлар ___________________________________________________

5. Нашриётчилик фаолиятини молиялаштирувчи

манба ______________________________________________________


6. Хўжалик ишлаб чиқариш, нашриётчилик, реклама фаолиятлари,

ўқитиш курсларини ташкил қилиш, проспектлар, маданий-маиший

тадбирлардан келадиган фойдалар

__________________________________________________________

7. Бошқа фойдалар ________________________________________

8. Банкда маблағларнинг мавжудлиги

ҳ/р N, валюта ҳисобрақами "N ______________________________

9. Юқорида кўрсатилган маълумотларнинг

тўғрилигини тасдиқлайман:

"___"_____________ 199 __ г.

_____________________________

жамоат бирлашмаси

бошлиғининг имзоси



Қоидаларга

3-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ


Ўзбекистон Республикаси

Герби


Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан

ўтказилганлиги ҳақида

ГУВОҲНОМА

"__" _______________ 199__ й.


Бирлашманинг номи  _______________________________________


___________________________________________________________


Бирлашманинг тури_________________________________________

                                                       (республика, халқаро, вилоятлараро)


____________________________________________________________


Бирлашманинг раҳбар органи_________________________________

                                                                                 (тўлиқ номи, манзили)


_____________________________________________________________


Фаолиятнинг асосий мақсадлари_______________________________


_____________________________________________________________


_____________________________________________________________


_____________________________________________________________


_____________________________________________________________


_____________________________________________________________



Ўзбекистон Республикаси

Адлия Вазирлиги






Қоидаларга

4-ИЛОВА



_________________________ҲОКИМИЯТИНИНГ


АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ


Ўзбекистон Республикаси

Герби


Жамоат бирлашмаси уставини

рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида

ГУВОҲНОМА

"__" _______________ 199__ й.


Бирлашманинг номи_______________________________________


__________________________________________________________


Бирлашманинг тури _______________________________________

                                                             (вилоят, туман, шаҳар)


__________________________________________________________


Бирлашманинг раҳбар орган________________________________

                                                                           (тўлиқ номи, манзил)

__________________________________________________________


Фаолиятнинг асосий мақсадлари____________________________


__________________________________________________________


__________________________________________________________


__________________________________________________________


__________________________________________________________


__________________________________________________________



_________________________ҳокимиятининг

                           Адлия бошқармаси бошлиғи






Қоидаларга

5-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш рақами ва санаси

Жамоат бирлашмасининг номи ва тури

Асосий мақсадлари

Устав ва раҳбар органни қабул қилинган сана, унинг таркиби

Раҳбар органнинг номи ва манзили, телефон

Реестрга киритилган сана, ёзувни киритган шахснинг лавозими ва имзоси

1

2


3

4

5

6













































Время: 0.0262
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск