Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 30.10.2009 й. 2028-сон билан рўйхатга олинган 30.09.2009 й. Молия вазирлигининг 95-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 85-сон, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 6-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 30 октябрда 2028-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт

вазирлиги ва Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитасининг

2009 йил 30 сентябрдаги

95, 85, 6-сон қарорига

ИЛОВА



Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг

эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида

акс эттириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) мувофиқ Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларининг эскиришини аниқлаш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттиришни тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бюджет ташкилотлари (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) асосий воситаларининг эскириши мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрларидан (бундан кейинги ўринларда эскириш меъёрлари деб юритилади) келиб чиққан ҳолда ҳар йили аниқланади ва ҳар ойда шу ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади.


2. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, зарур ҳолларда, ўзларининг тизимидаги ташкилотларда асосий воситаларнинг эскириши меъёрларини асосий воситаларнинг техник шартлари ва/ёки тайёрловчи-ташкилотлар тавсияларига мувофиқ асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда мазкур Низом билан белгиланган меъёрлардан ошмаган ҳолда ўрнатилган тартибда белгилашлари мумкин.

Асосий восита объектларида амалга оширилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция ёки модернизация натижасида дастлабки қабул қилинган меъёрий кўрсаткичлари яхшиланиши (оширилиши) ҳолларида ташкилотлар шу объектнинг амалга оширилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция ёки модернизация ишлари тугатилган ойдан кейинги ҳисобот ойининг биринчи санасидан бошлаб шу объектнинг самарали фойдаланиш муддатини қайта кўриб чиқадилар.


3. Беғараз олинган асосий воситалар объектларининг самарали фойдаланиш муддати қуйидагича аниқланади:

ташкилотлардан олинганлар учун - амалда фойдаланилган муддатларини ва аввал ҳисобланган эскириш суммасини ҳисобга олган ҳолда;

бошқа юридик ва жисмоний шахслардан олинганлар учун - ташкилотларда доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссияси томонидан белгиланган объектнинг бозор баҳоси ва фойдаланиш муддатидан келиб чиққан ҳолда.


4. Эскириш қуйидаги асосий воситалар бўйича аниқланмайди: архитектура ва санъатнинг ноёб ёдгорликлари бўлган иморатлар ва иншоотлар, кабинет ва лабораторияларда жойлашган ўқув ишлари ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган жиҳозлар, экспонатлар, нусхалар, амалдаги ва амал қилмаётган моделлар, макетлар ва бошқа кўргазмали қўлланмалар, маҳсулдор қора моллар, қўтослар, ҳайвонот олами экспонатлари (ҳайвонот боғи ва шунга ўхшаш ташкилотларда), фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етмаган кўп йиллик кўчатлар, кутубхона фондлари, фильмлар фонди, саҳнага қўйиш ускуналари, бадиий ва музей буюмлари.



II. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРГА ЭСКИРИШ

ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ


5. Асосий воситалар объекти бўйича эскириш ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг дастлабки (тикланиш) қиймати доирасида ёхуд бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.


6. Ҳисобот йили мобайнида асосий восита объектлари бўйича эскириш ҳар ойда йиллик эскириш суммасининг 1/12 миқдорида ҳисобланади.


7. Асосий восита объектлари бўйича эскириш ҳисоблаш асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати тўлиқ қопланган ёхуд бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўхтатилади.

Асосий воситалар объектининг самарали фойдаланиш муддати мобайнида эскириш ҳисобланиши тўхтатилмайди, объектларда амалга оширилган қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, реконструкция, модернизация, техник қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилиши туфайли тўлиқ тўхтатилган ҳоллар бундан мустасно.


8. Асосий восита объектлари бўйича эскириш ҳисоблаш ҳисобот даврида амалга оширилади ва бухгалтерия ҳисобида тегишли ҳисобот даврида акс эттирилади.

Эскириш ҳисоблаш асосий воситалар объектлари қийматининг 100% идан ошиб кетиши мумкин эмас.



III. АСОСИЙ ВОСИТАЛАР ЭСКИРИШИНИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИДА АКС

ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


9. Ҳисобот ойи учун асосий воситаларга ҳисобланган эскириш суммаси ташкилотлар бухгалтерия ҳисобида "Асосий воситалар фонди" субсчётининг дебети бўйича ва "Асосий воситаларнинг эскириши" субсчётининг кредити бўйича акс эттирилади.

Ҳисобот йили мобайнида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларда асосий воситаларнинг қайта баҳоланиши, кирим қилиниши ва ҳисобдан чиқарилиши (тўзиганлиги ва эскирганлиги туфайли тугатилиши муносабати билан уларнинг ҳисобдан чиқарилиши натижасида ҳам) ҳисобига эскиришнинг умумий суммаси ўзгариши мумкин.


10. Ҳар ойда ҳисобланган эскириш суммаси тегишли инвентарь карточкалар (китоблар)да асосий воситалар объектлари бўйича ҳисоби ёзиб борилмайди. Агар асосий воситалар тугатилаётганда ёки бошқа ташкилотга берилаётганда, шунингдек объектларни эскиришининг йиллик меъёри белгиланган тартибда ўзгартирилаётган бўлса, асосий восита объектларининг бутун фойдаланиш муддати мобайнида ҳисобланган тўлиқ эскириш суммаси алоҳида инвентарь объектлари бўйича аниқланади.


11. Аввал фойдаланишда бўлган асосий воситалар бир ташкилотдан бошқасига берилаётганда, шунингдек тугатилиши сабабли ҳисобдан чиқарилаётганда объектларнинг дастлабки (тикланиш) қиймати ва мазкур Низомга мувофиқ ўрнатилган тартибда ҳисобланган эскириш суммаси кўрсатилган ҳолда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилади.

Бошқа ташкилотлардан аввал фойдаланишда бўлган асосий воситалар - инвентарь объектлар келиб тушганда, қабул қилиб олувчи томон бухгалтерия ҳисобида уларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан эскиришини айирмаган ҳолда "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари дебети бўйича ва уларнинг дастлабки (тикланиш) қийматидан эскиришини айирган ҳолда - "Асосий воситалар фонди" субсчёти кредити ҳамда берувчи ташкилотларнинг ҳужжатларига мувофиқ мазкур объект эскириш суммасига - "Асосий воситаларнинг эскириши" субсчёти кредити бўйича акс эттирилади.

Бошқа ташкилотлардан келиб тушган аввал фойдаланишда бўлган объектлар бўйича эскириш суммаси тегишли инвентар карточкалар (китоблар)га ёзилади.


12. Тугатилган ёки бошқа ташкилотларга берилган асосий воситалар объектлари бухгалтерия ҳисобида "Асосий воситалар" счётининг тегишли субсчётлари кредити бўйича дастлабки (тикланиш) қийматида ва "Асосий воситалар фонди" субсчётининг дебети айнан дастлабки (тикланиш) қиймати бўйича, лекин ҳисобланган эскиришни айирган ҳолда ва "Асосий воситаларнинг эскириши" субсчётининг дебети бўйича мазкур объектнинг бутун фойдаланиш муддати мобайнида юқорида 5 - 7-бандларда кўрсатиб ўтилган тартибда ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади.


13. Келгусида фойдаланишга яроқли бўлган алоҳида объектлар қийматининг 100 % миқдорида ҳисобланган эскириш, уларнинг тўлиқ ҳисобланган эскириш омили ҳисобдан чиқариш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.


15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА


Бюджет ташкилотлари асосий

воситаларининг йиллик эскириш

МЕЪЁРЛАРИ

Гуруҳлар

т/р


Кичик

гуруҳлар

т/р


Асосий воситаларнинг номи


Эскиришнинг

йиллик нормаси,

фоизларда


I


Бинолар, иморатлар ва иншоотлар




1.

Бинолар, иморатлар


5


2.

Нефть ва газ қудуқлари



3.

Нефть-газ омборлари



4.

Кема қатнайдиган каналлар, сув каналлари



5.

Кўприклар



6.

Дамбалар, тўғонлар



7.

Дарё ва денгиз причал иншоотлари



8.

Корхоналарнинг темир йўллари



9.

Қирғоқни мустаҳкамловчи, қирғоқни ҳимояловчи иншоотлар



10.

Резервуарлар, цистерналар, баклар ва бошқа сиғимлар



11.

Ички хўжалик ва хўжаликлараро суғориш тармоғи



12.

Ёпиқ коллектор-дренаж тармоғи



13.

Ҳаво кемаларининг учиш-қўниш йўллари, йўлаклари, тўхташ жойлари



14.

Боғларнинг ва ҳайвонот боғларининг иншоотлари



15.

Спорт-соғломлаштириш иншоотлари



16.

Иссиқхоналар ва парниклар



17.

Бошқа иншоотлар


II


Узатиш қурилмалари




1.

Электр узатиш ҳамда алоқа қурилмалари ва линиялари


8


2.

Ички газ қувурлари ва қувурлар



3.

Водопровод, канализация ва иссиқлик тармоқлари



4.

Магистрал қувурлар



5.

Бошқалар


III


Куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар




1.

Иссиқлик техника ускуналари


8


2.

Турбина ускуналари ва газ турбиналари қурилмалари



3.

Электр двигателлари ва дизель-генераторлар



4.

Комплекс қурилмалар



5.

Бошқа куч-қувват берадиган машиналар ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)


IV


Фаолият турлари бўйича иш машиналари ва ускуналар (ҳаракатланувчи транспортдан ташқари)




1.

Иқтисодиётнинг барча тармоқларига тегишли машиналар ва ускуналар


15


2.

Қишлоқ хўжалиги тракторлари, машиналари ва ускуналари



3.

Коммутациялар ва маълумотларни узатиш рақамли электрон ускуналари, рақамли тизимлар узатиш ускуналари, рақамли алоқа ўлчов техникаси



4.

Йўлдош, уяли алоқа, радиотелефон, пейжинг ва транкинг алоқа ускуналари



5.

Узатишлар тизимлари коммутацияларининг ўхшаш ускуналари



6.

Киностудияларнинг махсус ускуналари, тиббий ва микробиология саноати ускуналари



7.

Компрессор машиналари ва ускуналари



8.

Насослар



9.

Юк кўтариш-транспорт, юк ортиш-тушириш машиналари ва ускуналари, тупроқ, карьер ҳамда йўл-қурилиш ишлари учун машиналар ва ускуналар



10.

Устун-қозиқ қоқиш машиналари ва ускуналари, майдалаш-янчиш, саралаш, бойитиш ускуналари



11.

Технологик жараёнлар учун барча турдаги сиғимлар



12.

Нефть қазиб чиқариш ва бурғулаш ускуналари



13.

Бошқа машиналар ва ускуналар


V


Ҳаракатланувчан транспорт




1.

Темир йўлнинг ҳаракатдаги таркиби


8


2.

Денгиз, дарё кемалари, балиқчилик саноати кемалари



3.

Ҳаво транспорти



4.

Автомобиль транспортининг ҳаракатдаги таркиби, ишлаб чиқариш транспорти


20


5.

Енгил автомобиллар



6.

Саноат тракторлари



7.

Коммунал транспорт


10


8.

Махсус вахта вагонлари



9.

Бошқа транспорт воситалари


20

VI


Компьютер, периферия қурилмалари, маълумотларни қайта ишлаш ускуналари




1.

Компьютерлар


20


2.

Периферия қурилмалари ва маълумотларни қайта ишлаш ускуналари



3.

Нусха кўчириш-кўпайтириш техникаси



4.

Бошқалар


VII


Бошқа гуруҳларга киритилмаган қатъий белгиланган активлар




1.

Кўп йиллик дов-дарахтлар


10


2.

Идора мебели ва ускуналари (шу жумладан телефон аппаратлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқалар)


15


3.

Бошқалар


10

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 44-сон, 477-модда.





























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск