Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Умумтаълим муассасаларида ўқув дарсликларининг ижарага берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши), йўқотилиши ҳамда ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган камомади билан боғлиқ жараёнларнинг ҳисобда акс эттирилиши ҳамда ҳисоботларнинг топширилиши бўйича Кўрсатма

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Молия вазирлигининг

30.10.2008 й. ЁТ/03-04-04/173-сон хатига

ИЛОВА



Умумтаълим муассасаларида ўқув дарсликларининг ижарага

берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши),

йўқотилиши ҳамда ўтказилган инвентаризация натижаларига

кўра аниқланган камомади билан боғлиқ жараёнларнинг

ҳисобда акс эттирилиши ҳамда ҳисоботларнинг

топширилиши бўйича

КЎРСАТМА


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўқув дарсликлари учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби, шунингдек йиллик ижара тўловларининг ҳажми Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгашининг баённомаси билан тасдиқланади.


2. Ўқув йили учун ўқув дарсликларини ижарага бериш умумтаълим мактаби маъмурияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ҳомийлар ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган ўқув дарсликларини ижарага бериш тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.


3. Ушбу шартномада ижара тўловининг муддати ҳамда белгиланган муддатни узайтириш тартиби ва шартлари, тўлов шакллари, шунингдек томонларнинг жавобгарлиги ва мажбуриятлари белгиланади.


4. Ижарага берилган ўқув дарсликлари ижарага олувчилар томонидан йўқотилган ҳолларда, ушбу йўқотилган ўқув дарсликларининг қиймати миқдорида жарималар белгиланган тартибда ижарага олувчилар томонидан умумтаълим муассасаларига тўланади.


5. Ижара тўловларининг, ўқув дарсликларининг фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши) муносабати билан тушадиган маблағларни, шунингдек йўқолган ўқув дарсликларининг қиймати миқдорида жарималарни кирим қилиш умумтаълим муассасаларининг тегишли хизмат кўрсатувчи банк муассасаларида очилган “20403-Республика қарамоғидаги бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўйича жамғарма депозитлари” ҳисоб рақами орқали амалга оширилади.


6. Ўқув дарсликларининг ижарага берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши) ҳамда йўқолиши билан боғлиқ операцияларнинг бухгалтерия ҳисоби (ҳисоб регистрлари ва ҳисоботлари) умумтаълим мактаблари томонидан харажатлар сметаси ижросининг бухгалтерия ҳисоби (ҳисоб регистрлари ва ҳисоботлари)га қўшилмаган ҳолда алоҳида юритилади (ўқув дарсликлари ижарага олувчилар томонидан ёки ўтказилган инвентаризация натижасига кўра йўқолганлиги аниқланган ҳолларда уларни харажатлар сметаси ижросининг балансидан чиқариш билан боғлиқ операциялар бундан мустасно).


7. Ўқув дарсликларини ижарага бериш билан боғлиқ операцияларни, шунингдек ижарага берилган ўқув дарсликларининг қиймат (сумма) ҳисобини юритиш, ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ҳомийлар билан ижара тўловлари бўйича ҳисоб-китобларни юритиш, ижара тўловларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишини назорат қилиш умумтаълим мактабларининг кутубхона мудирлари (кутубхоначилари) томонидан, ижара тўловлар бўйича операцияларни ҳисобда акс эттириш умумтаълим мактабларининг ҳисобчилари томонидан амалга оширилади.


8. Умумтаълим муассасалари кассаларига нақд пул кўринишида тўланган ижара тўловларини қабул қилиш ва банк муассасаларига топшириш, шунингдек касса ҳисобини юритиш умумтаълим муассасаларининг кассири (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудири) томонидан “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш Қоидалари”га (Адлия Вазирлигида 17.12.1998 й. 565-сон билан рўйхатга олинган, кейинчалик киритилган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда) мувофиқ юритилади.

Бунда, нақд пулларни кассага қабул қилиш умумтаълим мактаби ҳисобчиси ва кассири (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари ёки хўжалик мудири) томонидан тўлдирилган ва имзоланган касса кирим ордери билан амалга оширилади. Квитанция ва касса кирим ордерида ўқувчининг исми, фамилияси, отасининг исми, ўқув йили, синфи ва таълим тили тўлиқ кўрсатилиши шарт.

Ижара тўловчиларга ижара ҳақи тўланганлигини тасдиқловчи кассир муҳри (штампи) ёки касса аппаратининг изи билан тасдиқланган квитанция берилади. Касса кирим ордери эса умумтаълим муассасаларининг бухгалтериясида тегишли мемориал ордерларга тикиш учун қолдирилади. Тўловчи томонидан квитанциянинг нусхаси кутубхоначига тақдим этилгандан сўнг дарсликлар тўлиқ тўпламда ижарага берилади.


9. Ижара тўловлари, ўқув дарсликларини ижарага олувчилар томонидан йўқотилиши ҳамда уларнинг камомади муносабати билан улардан (айбдор шахслардан) ундирилган нақд пул маблағларининг кирими ва чиқимини ҳисобга олиш учун умумтаълим мактабларида алоҳида касса дафтари юритилади.


10. Ўқув дарсликлари ижарага берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши) ҳамда йўқолиши билан боғлиқ бухгалтерия операцияларини ҳисобда акс эттириш учун қуйидаги субсчётлар қўлланилади:


112 - “Бошқа маблағларга доир жорий ҳисобварақ”;

120 - “Касса”;

178 - “Бошқа дебитор ва кредиторлар билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблар”;

225 - “Республика мақсадли Китоб жамғармасига ҳисобот йили мобайнида ўтказилган маблағлар”;

450 - “Республика мақсадли Китоб жамғармасига ўтказиш учун ҳисобот йили мобайнида ҳисобланган маблағлар” субсчётлари.


Бунда, 178-субсчёт бўйича ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ҳомийлар билан ҳамда фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши) ва йўқотилиши муносабати билан турли дебитор ва кредиторлар билан  олиб бориладиган ҳисоб-китобларнинг ҳисоби юритилади.

Шунингдек, янги киритилган 225 ва 450-субсчётлар фақатгина ўқув дарсликларини ижарага бериш бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш учун умумтаълим мактабларида қўлланилади.


Ўқув дарсликларининг кирим қилиниши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши) ҳамда уларнинг йўқотилиши муносабати билан умумтаълим муассасаларининг харажатлар сметаси ижроси балансидан чиқарилиши бўйича бухгалтерия операцияларини акс эттириш учун 018 - “Кутубхона фонди” ҳамда 250 - “Асосий воситалар фонди” субсчётлари қўлланилади.


Ўқув дарсликларининг умумтаълим муассасаларига кирим қилиниши қуйидаги бухгалтерия проводкаси орқали акс эттирилади:

Д-т

018

К-т

250

(Ушбу бухгалтерия проводкаси умумтаълим муассасасининг харажатлар сметаси ижросининг бухгалтерия ҳисобида 6-мемориал ордерни расмийлаштириш билан акс эттирилади.)



II. УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ЎҚУВ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ ИЖАРАГА

БЕРИЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖАРАЁНЛАРНИ

ҲИСОБДА АКС ЭТТИРИШ


11. Умумтаълим мактаби маъмурияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ҳомийлар ўртасида белгиланган тартибда тузилган ўқув дарсликларини ижарага бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган ижара тўлови суммасига (ўқув дарсликлари ижарага берилган вақтда):

Д-т

178

К-т

450

12. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ҳомийлардан умумтаълим мактабларининг кассасига ижара тўловлари нақд пул кўринишида топширилганда:

Д-т

120

К-т

178

13. Умумтаълим мактаби кассасидан нақд пул маблағлари банкдаги “20403” ҳисоб рақамига топширилганда:

Д-т

112

К-т

120

14. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, шунингдек ҳомийлардан умумтаълим мактабларининг банкдаги “20403” ҳисобварағига ижара тўловлари нақд пулсиз кўринишида келиб тушганда:

Д-т

112

К-т

178

15. “20403” ҳисоб рақамига келиб тушган ижара маблағлари Китоб жамғармасининг ҳисобварағига ўтказиб берилганда:

Д-т

225

К-т

112


III. ЎҚУВ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ ФОЙДАЛАНИШДАН

ЧИҚАРИЛИШИ (УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИНИШИ)

БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

ҲИСОБДА АКС ЭТТИРИШ


16. Ўқув дарсликлари фойдаланишдан чиқарилганда (утилизация қилинганда) ушбу ўқув дарсликларини умумтаълим муассасаси харажатлар сметасининг ижроси балансидан ҳисобдан чиқарилиши (ўқув дарсликларининг қийматига):

Д-т

250

К-т

018

(Ушбу бухгалтерия проводкаси умумтаълим муассасасининг харажатлар сметаси ижросининг бухгалтерия ҳисобида 9-мемориал ордерни расмийлаштириш билан акс эттирилади)


17. Ўқув дарсликлари фойдаланишдан чиқарилганда (утилизация қилинганда) юклаб жўнатилган чиқинди (макулатура) қийматига:

Д-т

178

К-т

450

18. Ўқув дарсликларини фойдаланишдан чиқаришда (утилизация қилишда) юклаб жўнатилган чиқинди (макулатура) учун маблағлар келиб тушганда:

Д-т

112

К-т

178

19. Ушбу маблағлар Китоб жамғармасининг ҳисобварағига ўтказиб берилганда:

Д-т

225

К-т

112


IV. ЎҚУВ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ ИЖАРАГА

ОЛУВЧИЛАР ТОМОНИДАН ЙЎҚОТИЛИШИ

БИЛАН БОҒЛИҚ ОПЕРАЦИЯЛАРНИ

ҲИСОБДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


20. Ўқув дарсликлари ижарага олувчилар томонидан йўқотилганда ушбу ўқув дарсликларининг умумтаълим муассасаси харажатлар сметасининг ижроси балансидан ҳисобдан чиқарилиши (ўқув дарсликларининг қийматига):

Д-т

250

К-т

018

Йўқотилган ўқув дарсликларини ҳисобдан чиқариш белгиланган тартибда амалга оширилади.


21. Ижарага олувчилар томонидан йўқотилган ўқув дарсликлари қиймати ижарага олувчиларга ҳисобланганда:

Д-т

178

К-т

450

22. Ижарага олувчилардан ундирилган жарима суммаси умумтаълим мактабларининг кассасига нақд пул кўринишида топширилганда:

Д-т

120

К-т

178

23. Умумтаълим мактаби кассасидан нақд пул маблағлари банкдаги “20403” ҳисоб рақамига топширилганда:

Д-т

112

К-т

120

24. Ундирилган жарима суммаси умумтаълим мактабларининг банкдаги “20403” ҳисобварағига нақд пулсиз кўринишда келиб тушганда:

Д-т

112

К-т

178

25. Ушбу маблағлар Китоб жамғармасининг ҳисобварағига ўтказиб берилганда:

Д-т

225

К-т

112


V. ЎҚУВ ДАРСЛИКЛАРИНИНГ ЎТКАЗИЛГАН

ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ НАТИЖАСИГА КЎРА

АНИҚЛАНГАН КАМОМАДИ БИЛАН БОҒЛИҚ

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ ҲИСОБДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


26. Ўқув дарсликлари ўтказилган инвентаризация натижасига кўра аниқланган камомад туфайли умумтаълим муассасаси харажатлар сметасининг ижроси балансидан ҳисобдан чиқарилиши (ўқув дарсликларининг қийматига):

Д-т

250

К-т

018

27. Ўтказилган инвентаризация натижасига кўра аниқланган камомад суммаси айбдор шахс ҳисобига олиб борилганда:

Д-т

170

К-т

450

28. Айбдор шахслардан ундирилган жарима суммаси умумтаълим мактабларининг кассасига нақд пул кўринишида топширилганда (кейинчалик банкдаги ҳисобвараққа топширилганда):

Д-т

120

112

К-т

170

120

29. Айбдор шахслардан ундирилган жарима суммаси умумтаълим мактабларининг банкдаги “20403” ҳисобварағига нақд пулсиз кўринишда келиб тушганда:

Д-т

112

К-т

170

30. Ушбу маблағлар Китоб жамғармасининг ҳисобварағига ўтказиб берилганда:

Д-т

225

К-т

112


VI. ҲИСОБОТ ЙИЛИНИНГ ОХИРИДА

СУБСЧЁТЛАРНИ ЁПИЛИШИНИ

АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИ


31. Ҳисобот йилининг охирида йил мобайнида ҳисобланган ва ўтказиб берилган ижара тўловлари ва бошқа маблағлар (225 ва 450-субсчётлар)нинг ёпилиши қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади:

Д-т

450

К-т

225

32. Кейинги ҳисобот йилининг бошига 450-субсчёт кредитида қолган қолдиқ маблағ:

- ҳисобланган, лекин умумтаълим муассасаси кассасига ёки ҳисоб рақамига келиб тушмаган ўқув дарсликларининг ижара тўловларини;

- фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши) ҳисобига юклаб жўнатилган, лекин умумтаълим муассасаси ҳисоб рақамига келиб тушмаган макулатура маҳсулотлари қийматини (дебиторлик қарзини);

- йўқолган ва ижарага олувчилар, шунингдек айбдор шахслар ҳисобига олиб борилган, лекин умумтаълим муассасаси кассасига ёки ҳисоб рақамига келиб тушмаган жарима (камомад) суммаларини;

- умумтаълим муассасасининг банкдаги 20403 ҳисоб рақамидаги ҳамда кассасидаги нақд пул маблағлари суммасини билдиради ва 178, 112, 120-субсчётларнинг дебет қолдиғига мувофиқ келади.

Кейинги ҳисобот йилининг бошига 225-субсчёт дебетида қолган қолдиқ маблағ ҳисобланганига нисбатан ортиқча ўтказиб берилган ижара тўловлари ва бошқа маблағларни билдиради.



VII. ҲИСОБОТ


33. Юқоридаги бухгалтерия операциялари 274-шаклдаги қуйидагича номерланган (номланган) мемориал ордерларни расмийлаштириш орқали акс эттирилади:


1 - “ Ижара тўловлари бўйича касса операциялари”;

3 - “Ижара маблағлари бўйича 20403-ҳисоб рақам операциялари”;

6 - “Турли дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар”;

16 - “Ҳисобот йилининг охирида субсчётларни ёпиш проводкалари”.


34. Юқорида қайд этилган операцияларнинг синтетик ҳисоби алоҳида 308-шаклдаги “Бош журнал китоби”да, аналитик ҳисоби 292-шаклдаги дафтарда белгиланган тартибда юритилади.


35. Умумтаълим муассасалари ўқув дарсликларининг ижарага берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши) ҳамда йўқолиши бўйича, шунингдек ҳисобот даври мобайнида ҳисобланган ва кирим қилинган маблағлар ҳаракати бўйича маълумотлар (ҳисоботлар) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари мақсадли Китоб жамғармаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ тузилади ва топширилади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


36. Умумтаълим муассасаларида ўқув дарсликларининг ижарага берилиши, фойдаланишдан чиқарилиши (утилизация қилиниши), ўтказилган инвентаризация натижаларига кўра аниқланган камомади ҳамда йўқолиши билан боғлиқ операцияларнинг ҳисобда тўғри ва ўз вақтида акс эттирилишини назорат қилиш жойлардаги молия органлари зиммасига юклатилади.

















































Время: 0.0356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск