Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.06.2004 й. 1373-сон билан рўйхатга олинган Молия вазирининг 12.05.2004 й. 74-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 22 июнда 1373-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирининг

2004 йил 12 майдаги

74-сонли буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



Бухгалтерия ҳисобида лизинг операцияларини

акс эттириш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 апрелдаги 199-сонли "Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 17-сон, 197-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва бухгалтерия ҳисобида лизинг ва ижара операцияларини акс эттиришнинг ягона услубий асосини белгилайди.



1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, (бюджет ташкилотлари, банклар ва кредит уюшмаларидан ташқари) барча хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда  корхона) татбиқ этилади.



2-§. ЛИЗИНГГА БЕРУВЧИДА ЛИЗИНГ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


2. Лизинг объектларини сотиб олиш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг объектлари уни сотиб олиш билан боғлиқ эгри солиқлар ва йиғимларни қўшган ҳолда (агар улар қопланмаса) кирим қилинганда:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ёки 6120 "Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар" ёки турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ёки бошқа тегишли счётлар;

б) лизинг объектларини сотиб олиш билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш", 6110 "Ажратилган бўлинмаларга тўланадиган счётлар", 6120 "Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар", турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;

в) лизингга берувчи томонидан амалга оширилган ва лизинг шартномасига мувофиқ лизингга олувчи томонидан қопланадиган лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

г) лизингга берувчи томонидан амалга оширилган ва лизинг шартномасига мувофиқ лизингга олувчи томонидан қопланмайдиган лизинг объектини етказиб бериш ва белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уни яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

д) мол етказиб берувчилар, пудратчилар ва бошқа хизмат кўрсатган корхоналар олдидаги қарзларнинг тўланиши (қопланиши):

дебет 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар", 6120 "Шуъба ва қарам хўжалик жамиятларига тўланадиган счётлар", турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900) ва бошқа тегишли счётлар;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


3. Агар лизинг шартномасининг шарти бўйича лизинг объекти сотувчи томонидан лизингга берувчини четлаб бевосита лизингга олувчига етказиб берилса, лизингга берувчининг бухгалтерия ҳисобида лизинг объектининг кирими ва чиқими лизинг объектининг ҳаракатини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар асосида амалга оширилади.


4. Агар лизинг шартномасининг шарти бўйича лизингга берувчи томонидан лизинг объекти сотиб олинган бўлса, лекин лизингга олувчи қатор сабабларга кўра уни қабул қилишдан бош тортса, мазкур лизинг объекти, ундан фойдалангунга ёки иқиб кетгунга қадар капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800) да ҳисобга олинади.


5. Агар минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан паст бўлса, лизинг лизингга берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши керак.


6. Агар минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, лизинг лизингга берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида лизинг объектининг жорий қиймати бўйича тан олиниши керак.


7. Лизинг объектлари лизингга берилганда, лизингга берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва лизингга берувчининг даромади ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (бошқа операцион харажатлари) га олиб борилади.

Агар лизинг объекти лизингга берилгунга қадар лизингга берувчи томонидан қайта баҳоланган бўлса, лизинг объектини лизингга бериш вақтида кечиктирилган даромад (харажат) лизингга берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан унинг баланс қиймати ўртасидаги фарқ сифатида захира капиталини ҳисобга олувчи счётларда қайд қилинган лизинг объектининг қайта баҳолаш натижаси (қолдиғи)ни, яъни мазкур лизинг объектини олдинги баҳолашлардаги қиймат кўпайиши суммасининг олдинги баҳолашлардаги қиймат пасайиши суммасига нисбатан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади.


8. Лизинг объектларининг лизинг шартларига мувофиқ лизингга берилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг объектларини лизингга берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймати бўйича лизингга берилиши:

дебет 0920 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

б) лизинг объектларининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

в) лизинг объектининг қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:

дебет 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар";

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

г) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга беришда кечиктирилган даромадлар юзага келганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

д) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга беришда кечиктирилган харажатлар юзага келганда:

дебет 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти.


9. Лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга берилишида вужудга келган кечиктирилган даромадлар ва кечиктирилган харажатларни ҳисобдан чиқариш қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга берилишида вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

б) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга берилишидаги кечиктирилган даромадларнинг жорий қисми молиявий натижаларга ўтказиб ҳисобдан чиқарилиши:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти;

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти;

в) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ, лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга берилишида вужудга келган узоқ муддатли кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;

г) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга берилишидаги кечиктирилган харажатларнинг жорий қисми молиявий натижаларга ўтказиб ҳисобдан чиқарилиши:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти.


10. Мулкни лизингга бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналар, жорий даврга тегишли бўлган лизингга берувчининг ҳисобланган даромади суммаси (лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти.


11. Мулкни лизингга бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналар жорий даврга тегишли бўлган лизингга берувчининг ҳисобланган даромади суммасини (лизинг тўловлари жадвали (тартиби)га мувофиқ) бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиради:

дебет 4830 "Олинадиган фоизлар" счёти;

кредит 9550 "Узоқ муддатли ижарадан даромадлар" счёти.


12. Мулкни лизингга бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда лизингга олувчидан лизинг тўловлари келиб тушиши бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ лизинг бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти;

кредит 0920 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

б) лизинг шартномаси бўйича лизингга олувчидан пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

в) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ тўлов муддати келмаган лизинг тўловлари бўйича лизингга олувчидан бўнак келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

г) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ тўлов муддати келганда лизингга олувчидан олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашишга) олинганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти.


13. Мулкни лизингга бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда лизингга олувчидан лизинг тўловлари келиб тушиши бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ лизинг бўйича олинадиган узоқ муддатли тўловларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти;

кредит 0920 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

б) лизинг шартномаси бўйича лизингга олувчидан пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти;

кредит 4830 "Олинадиган фоизлар" счёти;

в) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ тўлов муддати келмаган лизинг тўловлари бўйича лизингга олувчидан бўнак келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

г) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ тўлов муддати келганда лизингга олувчидан олдин олинган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашишга) олинганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти;

кредит 4830 "Олинадиган фоизлар" счёти.


14. Лизинг шартномаси тугагандан кейин лизингга олувчи томонидан лизинг объектларининг қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг шартномасига мувофиқ лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммасига:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти;

б) лизингга олувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектларини яхшилаш харажатларини лизингга берувчи томонидан қоплаш учун тан олиниши:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

в) лизинг шартномасига мувофиқ лизингга берувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектларини қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

г) лизингга олувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектларини яхшилаш харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилганда:

дебет турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


15. Лизингга олувчи томонидан лизинг объектларининг муддатидан олдин қайтарилиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг шартномасига мувофиқ лизинг тўхтатилган санадаги лизинг объектининг қопланмаган қиймати суммасига:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 4810 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счёти  жорий қисми;

кредит 0920 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти  узоқ муддатли қисми;

б) лизингга олувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектларини яхшилаш харажатларини лизингга берувчи томонидан қоплаш учун тан олиниши:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

в) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга берилишидаги кечиктирилган даромадларнинг қолган суммаларини молиявий натижаларга ўтказиб ҳисобдан чиқариш:

дебет 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счёти  жорий қисми;

кредит 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти  узоқ муддатли қисми;

кредит 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счёти;

г) лизинг шартномаси бўйича лизинг объектларини лизингга берилишидаги кечиктирилган харажатларнинг қолган суммаларини молиявий натижаларга ўтказиб ҳисобдан чиқариш:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 3290 "Бошқа кечиктирилган харажатлар" счёти  жорий қисми;

кредит 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти  узоқ муддатли қисми;

д) лизинг шартномасига мувофиқ лизингга берувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектини қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

е) лизингга олувчи томонидан амалга оширилган лизинг объектини яхшилаш харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилганда:

дебет турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.



3-§. ЛИЗИНГГА ОЛУВЧИДА ЛИЗИНГ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ҲИСОБИ


16. Агар минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан паст бўлса, лизинг лизингга олувчининг бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати бўйича тан олиниши керак.


17. Агар минимал лизинг тўловларининг дисконтланган қиймати лизинг объектининг жорий қийматидан юқори бўлса, лизинг лизингга олувчининг бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида лизинг объектининг жорий қиймати бўйича тан олиниши керак.


18. Лизинг шартномаси бўйича олиб келинган лизинг объектлари бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг объектларини лизингга олувчининг бухгалтерия ҳисобида актив ва мажбурият сифатида тан олинадиган қиймати бўйича кирим қилиш:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит 7910 "Тўланадиган узоқ муддатли ижара" счёти;

б) лизинг объектларини белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасига:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

в) лизинг объектларини бошланғич қиймати бўйича фойдаланишга топширилиши (уларни асосий воситалар таркибига ўтказилиши):

дебет 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти;

кредит капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800).


19. Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалардан фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 счётлар ва лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб бошқа счётлар);

кредит 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти;

б) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ишчи ҳолатда сақлаш (жорий, ўртача ёки капитал таъмирлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатлар суммасига:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 счётлар ва лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб бошқа счётлар);

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар.


20. Лизинг бўйича фоизларни ҳисоблаш ва лизингга берувчига лизинг тўловларини тўлаш бўйича операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг тўловлари жадвали (тартиби)га мувофиқ лизинг бўйича узоқ муддатли мажбуриятларнинг жорий қисми ўтказилганда:

дебет 7910 "Тўланадиган узоқ муддатли ижара" счёти;

кредит 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар  жорий қисми" счёти;

б) лизинг бўйича ҳисобланган фоизлар суммасига:

дебет 9610 "Фоиз кўринишидаги харажатлар" счёти;

кредит 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счёти;

в) лизингга берувчига лизинг тўловларининг жорий қисми тўланганда:

дебет 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счёти;

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар  жорий қисми" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

г) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ тўлов муддати келмаган лизинг тўловлари бўйича лизингга берувчига бўнак тўланганда:

дебет 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

д) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) га мувофиқ тўлов муддати келганда лизингга берувчига олдин тўланган бўнаклар қоплашга (ҳисоблашишга) олинганда:

дебет 6920 "Ҳисобланган фоизлар" счёти;

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар  жорий қисми" счёти;

кредит 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти.


21. Лизинг объектини яхшилаш (ободонлаштириш, қўшимча қуриш, қўшимча асбоб-ускуналар билан таъминлаш, реконструкция, модернизация қилиш, техник қайта қуроллантириш ва бошқа) харажатлари суммаси, лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қийматини кўпайтирувчи капитал қуйилмалар сифатида бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) капитал қуйилмалар амалга оширилганда:

дебет 0860 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қуйилмалар" счёти;

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

б) капитал қуйилмаларни асосий воситалар таркибига ўтказилганда:

дебет 0112 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти;

кредит 0860 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қуйилмалар" счёти;

в) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришга эскириш ҳисобланганда:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 счётлар ва лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб бошқа счётлар);

кредит 0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти.


22. Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ва лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришни қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) баланс қиймати кўпайганда (баҳоси ошганда):

дебет 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти;

дебет 0112 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти;

кредит 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

б) баланс қиймати камайганда (баҳоси пасайганда) олдинги қайта баҳолаш суммаси (кўпайган баҳоси) даражасида:

дебет 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти;

кредит 0112 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти.

Лизинг шартномаси бўйича олинган мазкур асосий воситани қайта баҳолаш натижасида баҳоси пасайиши суммасининг олдинги қайта баҳолаш (кўпайган баҳо) дан ортган қисми харажат сифатидан тан олинади ва 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счётида акс эттирилади;

в) эскириш суммасининг кўпайиши (баҳоси ошганда):

дебет 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти;

кредит 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти;

г) эскириш суммасининг камайиши (баҳоси пасайганда):

дебет 0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти;

дебет 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти;

кредит 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти.

Лизинг шартномаси бўйича олинган мазкур асосий воситанинг жамғарилган эскириши қайта баҳолаш натижасида, унинг баҳоси пасайиши суммасининг олдинги қайта баҳолаш (кўпайган баҳо) дан ортган қисми даромад сифатидан тан олинади ва 9390 "Бошқа операцион даромадлар" счётида акс эттирилади.


23. Лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни лизингга олувчининг мулкига ўтиши бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни хусусий асосий воситалари таркибига ўтказилганда:

дебет асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100  асосий воситаларнинг турлари бўйича);

кредит 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

кредит 0112 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

б) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни хусусий асосий воситалар таркибига ўтказилганда, улар бўйича жамғарилган эскириш суммасини ўтказиш (кўчириш):

дебет 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар бўйича жамғарилган эскириш суммасига;

дебет 0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича жамғарилган эскириш суммасига;

кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200  асосий воситаларнинг турлари бўйича);

в) лизинг шартномаси бўйича асосий қарзнинг қопланмаган қолдиғини тўлаш:

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар  жорий қисми" счёти  жорий қисми;

дебет 7910 "Тўланадиган узоқ муддатли ижара" счёти  узоқ муддатли қисми;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


24. Лизингга берувчига лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтарилганда бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилади:

а) бошланғич (қайта тиклаш) қийматига:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 0310 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

кредит 0112 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободошлаштиришнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматига;

б) жамғарилган эскириш суммасига:

дебет 0299 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар бўйича жамғарилган эскириш суммасига;

дебет 0212 "Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштиришнинг эскириши" счёти  лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича жамғарилган эскириш суммасига;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

в) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш қийматининг лизингга берувчи томонидан қопланадиган суммасига:

дебет 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

г) лизинг шартномаси бўйича олинган мазкур асосий воситалар объектини қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:

дебет 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

д) лизинг тўловлари жадвали (тартиби) бўйича асосий қарзнинг қопланмаган қолдиғи суммасига:

дебет 6950 "Узоқ муддатли мажбуриятлар  жорий қисми" счёти  жорий қисми;

дебет 7910 "Тўланадиган узоқ муддатли ижара" счёти  узоқ муддатли қисми (лизинг шартномаси муддати тугагунга қадар қайтарилган ҳолларда);

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

е) лизинг шартномасига мувофиқ лизингга олувчи томонидан амалга оширилган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтариш бўйича харажатлар (бузиш, ташиш ва бошқалар) суммасига:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

ж) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтаришдан фойда кўрилганда:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти;

з) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайтаришдан зарар кўрилганда:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

и) лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ободонлаштириш бўйича харажатларни қоплаш учун лизингга берувчидан пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти.



4-§. КЕЙИНГИ ЛИЗИНГ БЎЙИЧА

МУЛКНИ СОТИШНИНГ ҲИСОБИ


25. Лизингга берувчига мулкни сотиш ҳисоби сотувчининг бухгалтерия ҳисобида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 9 сентябрдаги 103-сонли буйруғи билан тасдиқланган Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (21-сон БҲМС) "Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома" га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 1181-сон, "Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси", 2002 й., 20-сон) мувофиқ амалга оширилади.

Кейинчалик лизинг ҳисоби лизингга олувчи ва лизингга берувчида мазкур Низомда ўрнатилган тартибда юритилади.



5-§. УЗОҚ МУДДАТЛИ ИЖАРА ҲИСОБИ


26. Асосий воситалар узоқ муддатли ижарага берилганда ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймат билан асосий воситанинг бошланғич (агар берилаётган объект фойдаланилмаган бўлса) ёки қолдиқ (агар объект ижарага беришгача фойдаланишда бўлса) қиймати ўртасидаги фарқ суммаси резерв капиталини ҳисобга олувчи счётларда қайд қилинган лизинг объектининг қайта баҳолаш натижаси (қолдиғи) ни, яъни мазкур лизинг объектини олдинги баҳолашлардаги қиймат кўпайиши суммасининг олдинги баҳолашлардаги қиймат пасайиши суммасига нисбатан ортган суммасини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилгандан сўнг кечиктирилган даромад (харажат) сифатида акс эттирилади ва ижара тўловларининг ҳисобланишига қараб бир меъёрда (ойма-ой) асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари (бошқа операцион харажатлари)га олиб борилади.


27. Асосий воситаларнинг узоқ муддатли ижара шартларига мувофиқ ижарага берилиши ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

а) асосий воситаларни ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида актив (дебиторлик қарзи) сифатида тан олинадиган қиймати бўйича ижарага берилиши:

дебет 0920 "Узоқ муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

б) асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилганда:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100);

в) асосий воситаларнинг жамғарилган эскириши ҳисобдан чиқарилганда:

дебет асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200);

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

г) ижарага берувчи томонидан амалга оширилган ижара объектини етказиб бериш ва уни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ харажатлар суммасига:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

д) мазкур асосий воситалар объектини қайта баҳолаш натижаси (қолдиқ) суммасига:

дебет 8510 "Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

е) узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни ижарага берилишида кечиктирилган даромадлар юзага келганда:

дебет 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счёти;

ж) узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича асосий воситаларни ижарага берилишида кечиктирилган харажатлар юзага келганда:

дебет 0990 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган харажатлар" счёти;

кредит 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти.

Кейинчалик узоқ муддатли ижара бўйича операцияларнинг ҳисоби ижарага берувчида мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган тартибда юритилади.


28. Узоқ муддатли ижара бўйича операцияларнинг ҳисоби ижарачида худди лизингга олувчидагидек мазкур Низомнинг 3-бандида ўрнатилган тартибда юритилади.



6-§. ҚИСҚА МУДДАТЛИ ИЖАРА ҲИСОБИ


29. Қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар ижарачида балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 "Қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситалар" счётининг дебетида, ижарага берувчида эса асосий воситалар таркибида ҳисобга олинади.


30. Қисқа муддатли ижара билан боғлиқ операциялар ижарага берувчининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситаларга эскириш ҳисобланганда:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётлар (0200);

б) мулкни қисқа муддатли ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ижара тўловлари (ижара тўловлар жадвали (тартиби) га ёки қисқа муддатли ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:

дебет 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

кредит 9030 "Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" счёти;

в) мулкни қисқа муддатли ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда жорий даврга тегишли бўлган ижара тўловлари (ижара тўловлар жадвали (тартиби) га ёки қисқа муддатли ижара шартномасига мувофиқ) ҳисобланганда:

дебет 4820 "Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

кредит 9350 "Қисқа муддатли ижарадан даромадлар" счёти;

г) мулкни қисқа муддатли ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

д) мулкни қисқа муддатли ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловларининг келиб тушиши:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4820 "Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

е) ижара тўловлари жадвали (тартиби) га ёки қисқа муддатли ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати келмаган ижара тўловлари бўйича бўнак келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

ж) мулкни қисқа муддатли ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланган корхоналарда ижара тўловлари жадвали (тартиби) га ёки қисқа муддатли ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати келганда ижарачидан олдин олинган бўнакларни қоплашга (ҳисоблашишга) олинганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4010 "Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти;

з) мулкни қисқа муддатли ижарага бериш асосий фаолияти ҳисобланмаган корхоналарда ижара тўловлари жадвали (тартиби) га ёки қисқа муддатли ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати келганда ижарачидан олдин олинган бўнакларни қоплашга (ҳисоблашишга) олинганда:

дебет 6390 "Бошқа олинган бўнаклар" счёти;

кредит 4820 "Қисқа муддатли ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти;

и) ижарачи томонидан амалга оширилган қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш харажатларининг ижарага берувчи томонидан қоплаш учун тан олиниши:

дебет асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0100);

кредит турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

к) ижарачи томонидан амалга оширилган қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш харажатларини қоплаш учун пул маблағлари ўтказилганда:

дебет турли кредиторларга бўлган қарзларни ҳисобга олувчи счётлар (6900);

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар.


31. Қисқа муддатли ижара билан боғлиқ операциялар ижарачининг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:

а) ижара тўловлари ҳисобланганда:

дебет харажатларни ҳисобга олувчи счётлар (2000, 2100, 2300, 2500, 2600, 2700, 9400 счётлар ва қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг белгиланган мақсадига қараб бошқа счётлар);

кредит 6910 "Тўланадиган қисқа муддатли ижара" счёти;

б) ижарага берувчига ижара тўловлари тўланганда:

дебет 6910 "Тўланадиган қисқа муддатли ижара" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

в) ижара тўловлари жадвали (тартиби) га ёки қисқа муддатли ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати келмаган ижара тўловлари бўйича бўнак тўланганда:

дебет 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти;

кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

г) ижара тўловлари жадвали (тартиби) га ёки қисқа муддатли ижара шартномасига мувофиқ тўлов муддати келганда ижарага берувчига олдин тўланган бўнакларни қоплашга (ҳисоблашишга) олинганда:

дебет 6910 "Тўланадиган қисқа муддатли ижара" счёти;

кредит 4330 "Бошқа берилган бўнаклар" счёти;

д) қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қуйилмалар амалга оширилганда:

дебет капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

кредит материалларни (1000), меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни (6700), суғурта ва мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзни (6500) ҳисобга олувчи счётлар ва бошқа тегишли счётлар;

е) қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтарилганда капитал қуйилмаларни ҳисобдан чиқариш:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит капитал қуйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар (0800);

ж) қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қуйилмалар қийматининг ижарага берувчи томонидан қопланадиган суммасига:

дебет 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

з) қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қуйилмаларнинг берилишидан фойда кўрилганда:

дебет 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

кредит 9320 "Бошқа активларнинг чиқиб кетишидан фойда" счёти;

и) қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қуйилмаларнинг берилишидан зарар кўрилганда:

дебет 9430 "Бошқа операцион харажатлар" счёти;

кредит 9220 "Бошқа активларнинг чиқиб кетиши" счёти;

к) қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни яхшилаш бўйича капитал қуйилмалар қийматини қоплаш учун ижарага берувчидан пул маблағлари келиб тушганда:

дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар;

кредит 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" счёти.

Қисқа муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар қайтариб берилганда балансдан ташқари счёт ҳисобланган 001 "Қисқа муддатли ижарага олинган асосий воситалар" счёти кредитланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 25-сон, 291-модда.






























Время: 0.0328
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск