Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Молия вазирлигининг 65-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-52-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 5-сон, Марказий банкининг 205-В-2-сон, Статистика бўйича давлат қўмитасининг 3-сон "Чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 15.05.2003 й. Қарори (АВ томонидан 07.06.2003 й. 1085-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.06.2003 й.

N 1085-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.05.2003 й.

N 65

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

15.05.2003 й.

N 2003-52


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

15.05.2003 й.

N 5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

15.05.2003 й.

N 205-В-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СТАТИСТИКА БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

15.05.2003 й.

N 3


ҚАРОРИ



Чет эл валютасидаги операцияларни

акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки ва Статистика бўйича давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 7 ноябрдаги 119-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2001-111-сон, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигининг 34-сон ва Марказий банкининг 205-сон Қарори билан тасдиқланган "Чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низом"га (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 16 ноябрда 1085-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари бюллетени, 2001 йил, 22-сон) Иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

М. Нурмуратов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Ж. Сайфиддинов

Иқтисодиёт вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажанов

Статистика бўйича

давлат қўмитаси раиси

Г. Кудратов

      





Қарорга

ИЛОВА



Чет эл валютасидаги операцияларни акс эттириш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 5-бандда:

а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу курс фарқлари "Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот"да (2-сон шакл), "Корхона молиявий фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳисобот" статистик ҳисоботларда (1-ф-сон шакл), "Корхона сарфлари тўғрисидаги ҳисобот"да (5-сон шакл) ва тегишли моддалар бўйича бошқа ҳисоботларда акс эттирилади";

б) учинчи-бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.


2. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Хўжалик юритувчи субъектлар баланснинг валюта моддаларини ҳар ой ҳисобот ойининг охирги санасида Марказий банк курси бўйича қайта баҳолайдилар.

Вужудга келган курс фарқи хўжалик субъектининг хоҳишига кўра молия-хўжалик фаолияти натижаларига тўғридан-тўғри киритиш (кейинчалик  тўғридан-тўғри киритиш усули) йўли орқали ҳисобдан чиқарилади: бунда, ижобий курс фарқи - молиявий фаолиятдан харажатлар ҳисоби счётига, салбий курс фарқи - молиявий фаолиятдан харажатлар ҳисоби счётига, ёҳуд тўплаш йўли билан (кейинчалик - тўплаш усули): бунда, ижобий курс фарқи - кечиктирилган даромадлар (келгуси давр даромадлари) ҳисоби счётига, салбий курс фарқи - келгуси давр харажатлари ҳисоби счётига ҳисобдан чиқарилади. Курс фарқини киритиш бўйича қўлланилаётган усул хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатида мажбурий тартибда акс эттирилиши керак. Хўжалик субъектлари календар йил мобайнида ҳисоб сиёсатини ўзгартирмасликлари керак, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июнда 1707/86-сон билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 14 августда 474-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари бюллетени, 1999 йил. 5-сон) Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сон БҲМС) "Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботи"нинг 56-бандида кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Тўплаш усулидан тўғридан-тўғри киритиш усулига ўтишда аввал тўпланган ва баланснинг валюта моддаларини ҳар ойда қайта баҳолашдан юзага келган натижалар бўйича ижобий ва салбий курс фарқлари, ҳисоб сиёсати қабул қилинган календар йилининг якунигача хўжалик субъектининг молия-хўжалик фаолияти натижаларига ҳар ойда (тенг қисмларда) ҳисобдан чиқарилади".


3. 8-банднинг а) кичик бандидаги "арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. 10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


5. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Ялпи тушумдан солиқни ва ягона солиқни тўловчилар учун курс фарқи қисми бўйича солиққа тортиш объекти бўлиб ижобий ва салбий курс фарқи ўртасидаги сальдо ҳисобланади. Бунда, агар салбий курс фарқи ижобий курс фарқи суммасидан ортиқ бўлса, ортиқ сумма ялпи тушумдан тўланадиган солиқни ва ягона солиқни ҳисоблашда солиқ солинадиган базани камайтирмайди".


6. 12-банддаги "Валюта курс фарқлари сатрида" сўзлари "ва тегишли моддалар бўйича бошқа ҳисоботларда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами", 2003 й., 8-сон.





















Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск