Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

Инвентарлаш жараёнида аниқланган камомад ва ортиқча мол- мулкларнинг бухгалтерлик ҳисоби ҳамда солиққа тортилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 23.07.2001 й. 1054-сон билан рўйхатга олинган 26.06.2001 й. Молия вазирлигининг 56-сон, ДСҚ 2001-38-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий таъминот вазирлигининг 4/1-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 23 июлда 1054-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлигининг,

Давлат солиқ қўмитасининг,

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлигининг

2001 йил 20 июндаги

56, 2001-38 ва 4/1-сон қарорига

ИЛОВА



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Инвентарлаш пайтида аниқланган мол-мулк

камомадлари ва ортиқча чиқимларнинг

бухгалтерия хисоби ҳамда солиққа

тортилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш" 19-сон Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартига ҲМС, рўйхат рақами 233, 1999 йил  2 ноябрь) мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда мол-мулкни инвентарлаш пайтида аниқланган камомад ва ортиқча чиқишларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш ва солиққа тортиш тартибини белгилаб беради.

2. Низомнинг амал қилиши мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, банклардан ташқари, барча корхона ва ташкилотларга татбиқ этилади.

3. Иш берувчининг мол-мулкига етказилган зарар ҳажмини, зарар учун ходим моддий жавобгарлигининг чегаралари ва тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан бошқарилади.

Айбдор ходимдан ўртача ойлик иш ҳақидан ошмайдиган етказилган зарар суммасини ундириш иш берувчининг фармойиши бўйича амалга оширилади. Фармойиш зарар аниқланган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмай берилиши мумкин. Бунда зарар ҳажми инвентарлашни ўтказиш даврида мазкур жойда амал қилган бозор нархлари бўйича ҳисобланади.

Агар ходимдан ундириладиган етказилган зарар суммаси унинг ўртача ойлик иш ҳақидан кўп бўлса ёки унинг зарарни аниқлаган кунидан бошлаб бир ой муддат ўтган бўлса, ундириш суд тартибида амалга оширилади.

Иш берувчининг мол-мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқ қилинагн ёки қасддан шикастланганда зарар ҳажми ваколатли орган (суд органлари) томонидан иш кўриб чиқилаётган кунда мазкур жойда амал қиладиган бозор нархлари бўйича ҳисобланади.

4. Инвентарлаш пайтида аниқланган объектларнинг бозор қийматини белгилаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:

Маҳсулот тайёрловчи ташкилот ва унинг расмий дилерлари, товар-хом ашё биржалари, кўчмас мулк биржаларидан ёзма шаклда олинган, худди шундай маҳсулот нархлари тўғрисидаги маълумотлар;

камомад (ортиқча маҳсулотлар)ни аниқлаш санасига ва тегишли объектни харид қилиш санасига Марказий банк курсларининг нисбати сифатида белгиланадиган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда харид қилиш санасида (тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлганда) ЭАВда активларнинг қиймати тўғрисидаги маълумотлар;

тегишли давлат органларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

инвентарлашни ўтказиш пайтида оммавий ахборот воситалари ва махсус адабиётларда эълон қилинган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;

тегишли объектларнинг қиймати тўғрисида эксперт хулосалари.



2. ИНВЕНТАРЛАШ ПАЙТИДА АНИҚЛАНГАН АСОСИЙ

ВОСИТАЛАРНИНГ КАМ ВА ОРТИҚЧА ЧИҚИШЛАРИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ҲАМДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ


5. Инвентарлаш пайтида аниқланган асосий воситаларнинг етишмайдиган объектлари бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттирилади:

а) асосий воситалар етишмаётган объектининг дастлабки (тиклаш) қиймати ҳисобдан чиқарилганда

"Асосий воситалар сотилиши ва бошқача реализацияси" ҳисобварағи дебети

"Асосий воситалар" ҳисобварағи кредити;

б) асосий воситаларнинг етишмаётган объекти бўйича ҳисобланган амортизацияни ҳисобдан чиқаришда

...
Время: 0.0065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск